Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-61) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1349-11]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сонли ««Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-61) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3609, 24.02.2025 й.) асосан 2025 йил 25 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 август,
120-Н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 2 августдаги 120-Н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига (ЎР АҚ 61) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги «ж1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж1) планер-учувчиси;».
2. 2-банддаги «самолёт ва вертолёт» деган сўзлар «самолёт, вертолёт, аэростат ва планер-учувчилари,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-банд қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) 17 ёш — планер-учувчиларига;».
4. 39-банд «ЎЕУА учувчиларига» деган сўзлардан кейин « ва планер-учувчиларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 41-банднинг «л» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«л) «Ҳаваскор-учувчи, аэростат учувчиси, ЎЕУА учувчиси ва планер-учувчиси гувоҳномаси — «ТА» серияли (ушбу Қоидаларнинг 11, 11а, 12 ва 12а — иловалари)».
6. 46-банд «ЎЕУА учувчиларига» деган сўзлардан кейин « ҳамда планер-учувчиларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. Қуйидаги мазмундаги 151-параграф билан тўлдирилсин:
«151-§. Планер-учувчисининг гувоҳномасини бериш тартиби
841. Планер-учувчиси гувоҳномаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурга кўра парвоз бўйича таълим муассасаларида планер-учувчиси сифатида тўлиқ курсни тамомлаган шахсларга берилади.
842. Номзод 17 ёшдан кичик бўлмаслиги ва амалдаги тиббий хулосага эга бўлиши шарт.
843. Планер-учувчиси гувоҳномаси умумий намунада берилади ва 1-бетида «Планер-учувчиси» деб ёзилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати 24 ой.
844. Номзод ушбу Қоидаларнинг XXI бобининг 871-параграфига асосан Планер-учувчи гувоҳномаси эгасига берилган ҳуқуқларга мос келадиган билим ва маҳоратлар даражасини кўрсатиши ва Тақдимноманинг 1 — 8, 10, 13, 16-бандларда белгиланган тартибда имтиҳон топшириши керак (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси).
845. Ускуналар бўйича парвозлар ва тунги учишлар тажрибаси гувоҳнома эгасига УУҚ бўйича учиш ҳуқуқини бермайди.».
8. 104-банд қуйидаги мазмундаги «з» кичик банди билан тўлдирилсин:
«з) планер-учувчиларига — 24 ой;».
9. 123-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«123. Авиаходимлар гувоҳномасининг амал қилиш муддати тегишли малака комиссияси (ММК, МК ёки ОМК)да охирги топширган имтиҳон санасидан, мазкур Қоидаларнинг 104 — 106-бандларида кўрсатилган муддатларга узайтирилади.».
10. Қуйидаги мазмундаги 241-параграф билан тўлдирилсин:
«241-§. Планер-учувчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби
1621. Планер-учувчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
а) имтиҳонларни топшириш учун ОМКга ариза;
б учиш ишига рухсат берилганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;
в) охирги йил давомида учган соатларини тасдиқловчи ҳужжат;
г) учиш техникасини бошқаришни текшириш санаси кўрсатилган учиш китоби;
д) имтиҳонларни топшириш учун Дававианазорат томонидан ОМКга берилган 2-та расмийлаштирилган тақдимномаси.
1622. Мазкур Қоидаларнинг 17-иловасида кўрсатиб ўтилган фанлар бўйича имтиҳонлар топширилади. Барча фанлар бўйича баҳолар 4 (тўрт)дан паст бўлмаслиги лозим.
1623. Учиш техникасини текширилиши, Дававианазоратнинг ОМК инспекторлари рухсати билан, учувчи-инструкторлари томонидан амалга оширилади. Учиш техникаси бўйича баҳолар 4 (тўрт)дан паст бўлмаслиги лозим.
1624. Агар охирги олти ой ичида олтита учиш ва қўнишлар амалга оширилмаган бўлса, планер-учувчиси ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин эмас.
1625. Назарий билимлар ва учиш техникасини текшириш натижалари учиш китоби ва учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси).».
11. 218-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳаваскор-учувчилар, аэростат учувчилари, ЎЕУА учувчилари ва планер-учувчиларига малака даражаси берилмайди».
12. Қуйидаги мазмундаги 871-параграф билан тўлдирилсин:
«871-§. Планер-учувчиси билим ва қобилиятига талаблар
5291. Ҳаво ҳуқуқи:
а) планер-учувчиси гувоҳномасининг эгасига тегишли бўлган қоида ва низомлар;
б) парвозлар қоидалари;
в) тегишли амалиёт ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш қоидалари.
5292. Ҳаво кемалари бўйича умумий билимлар:
а) планернинг тизим ва ускуна жиҳозларининг ишлаш тамойиллари;
б) планернинг эксплуатацион чекловлари;
в) учиш эксплуатацияси қўлланмасидан ёки ушбу маълумотга эга бўлган бошқа ҳужжатдан олинган тегишли эксплуатацион маълумотлар.
5293. Учиш тавсифлари, режалаштириш ва юклаш:
а) учиш тавсифига юкнинг ва оғирликни жойлаштирилишини таъсири;
б) оғирлик ва центровкани ҳисобга олиш;
в) стартдаги, қўнишдаги ва бошқа тавсифларни амалда қўллаш ва фойдаланиш;
г) ВПҚ бўйича парвозларни бажаришда йўналиш бўйича парвоз олди режалари ва парвозларни режалаштириш; ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишнинг тегишли қоидалари, баландлик ўлчагични ўрнатиш тартиби, жадал ҳаракатлардаги туманларда парвозларни бажариш.
5294. Номзод планер-учувчисига нисбатан шахснинг қобилиятларини, шу жумладан таҳдид ва хатоликларини назорат қилиш имкониятларини билиши керак.
5295. Метеорология:
а) авиацион метеорология асосларини қўллаш;
б) метеорологик маълумотларни олиш ва фойдаланиш қоидалари;
в) баландликни ўлчаш.
5296. Навигация:
а) аэронавигациянинг амалий жиҳатлари ва йўлни ҳисоблаш усуллари;
б) аэронавигацион хариталардан фойдаланиш.
5297. Эксплуатация қоидалари:
а) AIP, NOTAM, авиация кодлари ва қисқартмалар каби аэронавигацион ҳужжатларни ишлатиш;
б) ишга туширишнинг турли усуллари ва тегишли тадбирлар тартиби;
в) хавфли об-ҳаво шароитидаги, изидаги ҳаракат ва парвозга таъсир қилувчи бошқа хавфли ҳаракатлардан айланиб ўтиш мақсадида қўлланиладиган ҳаракатларни ҳисобга олган ҳолда, авария вазиятидаги тегишли эҳтиёт чоралари ва ҳаракатлар.
5298. Планер-учувчиси планерларга тааллуқли парвозлар асосларини билиши керак.
5299. Радиотелефон:
а) ВПҚ бўйича парвозга тегишли радиотелефон алоқаси ва фразеологиясини олиб бориш қоидалари, алоқа узилгандаги ҳаракатлар;
б) радиотелефон алоқасида қўлланиладиган тилда гаплашиш ва уни тушуниш лаёқати.
52910. Планер-учувчисига номзод, планер-учувчиси сифатида 6 соатдан кам бўлмаган парвозга эга бўлиши керак, шу жумладан 2 соат мустақил парвозга эга бўлиб, улардан 20 дан кам бўлмаган учиш ва қўнишларни бажарган бўлиши керак.
Агар номзод самолёт учувчиси сифатида парвоз вақтига эга бўлса, гувоҳномаларни бериш бўйича ваколатли орган бундай парвоз вақтини ҳисобга олишни ва ижобий қарор қабул қилинса, парвоз вақтига нисбатан юқоридаги талабларини камайтириш мақбуллигини белгилайди.
52911. Тегишли назорат остида планер учувчисига номзод қуйидаги соҳаларда планерни эксплуатация қилиш тажрибасига эга бўлиши лозим:
а) планерни йиғиш ва текширишни ўз ичига олган парвоз олди тайёргарлиги;
б) парвоз тезлигига тегишли чекловларни ҳисобга олган ҳолда, стартда ишлатиладиган усулда қўлланиладиган техник усуллар ва қоидалар, авария ҳолатларида ҳаракатлар тартиби ва фойдаланиладиган белгилар;
в) ҳаракат чизмаси бўйича тўқнашишнинг олдини олиш учун ишлатиладиган парвозлар, усул ва чоралар;
г) ташқи визуал белгилар ёрдамида планерни бошқариш;
д) парвоз режимларининг эксплуатациявий оралиқдаги парвозлар;
е) бошланғич ва жадаллашаётган қулашни аниқлаш, ундан ва спирал бўйича тик пасайишдан чиқиш.
ж) одатдаги вазиятларда ён тарафдан шамол бўлганда ишга тушириш, қўнишга киришиш ва қўниш;
з) визуал белгилар ва йўналишни ҳисоблаш усуллари ёрдамида йўналиш бўйича парвозлар;
и) авария вазиятларида ҳаракат қилиш тартиби.
52912. Қобилияти:
Планер-учувчисига номзод, мазкур Қоидаларнинг 52911-бандида кўрсатилган планер-учувчи гувоҳномаси эгасига тақдим этилаётган малака даражасида, планер командири сифатида парвоз ва маневрларни бажара олиш қобилиятини ҳамда қуйидагиларни билишини кўрсатди:
а) хавф ва хато омилларини билиш ва назорат қилиш;
б) унинг чекловлари доирасида планерни бошқариш;
в) барча маневрларни аниқ ва равон бажариш;
г) тўғри қарорларни қабул қилиш ва парвозда кузатишни малакавий амалга ошириш;
д) аэронавигация соҳасида билимларини қўллаш;
е) парвоз ёки маневр чизмасини муваффақиятли бажарилишини таъминлаш учун, доимий равишда планер бошқарувини керакли даражада амалга ошириш.».
13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 12а-илова билан тўлдирилсин.
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«ЎзР ФА гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларига
12а-ИЛОВА
12а-ИЛОВА
ФА учувчиси планер-учувчиси гувоҳномасининг муқовасининг ички тарафи ва биринчи саҳифаси.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/1349-11/1837-сон)