28.08.2018 йилдаги 697-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
697-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси саф бўлинмаларининг ходимлари ва Миллий гвардиянинг шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилари (кейинги ўринларда ходимлар ва ҳарбий хизматчилар деб аталади) фаолиятини баҳолаш шартлари ва мезонларини, шунингдек, уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг йўл-патруль хизмати, қўриқлаш хизмати ва саф бўлинмалари ходимлари, туман ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ходимлари ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар ойлик иш якуни бўйича ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга улар лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти (кейинги ўринларда мукофот деб аталади) тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патруллик қилиш ишларининг ҳудудлар бўйича натижалари мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилишнинг асосий шартлари ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ ҳар ойда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофотлаш учун тақдим этилган санада интизомий жазоси бўлган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан рағбатлантириш тариқасида илгари берилган интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу мукофот амалдаги моддий рағбатлантириш тизими ва мукофотлаш турларига қўшимча ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ички ишлар бўлимлари томонидан бириктирилган ҳудудларда хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилардан иборат бўлган патруль гуруҳларининг ҳар кунлик фаолияти натижаларининг ҳисоботи юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар куни смена якунланганидан сўнг патруль гуруҳларининг иш натижалари ҳам ҳар бир гуруҳ, ҳам гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бўйича алоҳида таҳлил қилинади. Таҳлил натижалари бўйича гуруҳнинг ижобий иш натижалари (бевосита олди олинган, аниқланган, фош этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар, ушланган тергов ёки суддан яшириниб юрган шахслар сони ва бошқа натижалар), фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар (ушбу гуруҳ хизматни ўташи вақтида патруллик ҳудудидаги кўчалар ва бошқа жамоат жойларида рўйхатдан ўтган ва фош этилмаган жиноятлар сони) ҳақида тегишли ёзувлар ва қайдлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар ойда ҳисобот ойи тугашидан уч кун олдин ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ички ишлар бўлими раҳбарияти томонидан ҳар бир гуруҳнинг иш фаолияти умумлаштирилади, таҳлил қилинади ва баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гуруҳ фаолиятини баҳолаш унинг натижаларини мезон кўрсаткичлари билан таққослаш, баллар қўйиш, уларни қўшиш ва жарима балларини олиб ташлаш, мукофот миқдорининг лавозим маошига нисбатан фоизини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Баҳолаш якунларига кўра, ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ички ишлар бўлими бошлиғи мукофотга тақдим этилган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг бевосита командирлари билан келишилган ҳолда хулосалар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада мукофотга тақдим этилган ходимлар ёки ҳарбий хизматчилар томонидан бажарилган ишларнинг баҳоси ва мукофотлаш учун асослар (балл миқдори) акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосалар ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш ҳақидаги буйруқлар лойиҳаларига киритиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Келишилган хулосалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар учун — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар учун — мукофот бериш масаласини ҳарбий қисм қўмондонлиги ваколати доирасида ҳал этиш учун Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мукофот миқдорлари асосланган бўлиши лозим ва баҳолаш мезонларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мукофотни тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фаолияти натижалари бўйича ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш тегишлича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи ва Миллий гвардиянинг тегишли ҳарбий қисмлари қўмондонлигининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мукофотга тақдим этиш тўғрисидаги буйруқ матнида ҳар бир ходим ёки ҳарбий хизматчини мукофотлашнинг асоси (балл миқдори) ҳамда мукофотнинг аниқ миқдори кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ шахсий таркибга эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Молиялаштириш манбалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг моддий рағбатлантириш махсус фондларининг маблағлари, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар мукофотни тўлашни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Балларни асосли ва холисона белгилаш учун жавобгарлик ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотга тақдим этиш ҳақида хулоса киритадиган ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ички ишлар бўлимлари бошлиқларига, мукофот тўланиши учун жавобгарлик эса — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бошлиғи ва Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари командирларига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия саф бўлинмалари ходимлари ва Миллий гвардиянинг шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Баллар

1.

Жиноятни шахсан фош этиш:

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган*

+

6

-

унча оғир бўлмаган*

+

9

-

оғир*

+

12

-

ўта оғир*

+

15

2.

Жиноят фош этилишида бевосита иштирок этиш:

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган

+

2

-

унча оғир бўлмаган

+

3

-

оғир

+

4

-

ўта оғир

+

5

3.

Шахсан аниқланган шахслар:

-

бедарак йўқолган

+

6

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ва/ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

9

-

оғир ва/ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

12

4.

Шахсларни аниқлаш ва ушлашда бевосита иштирок этиш:

-

бедарак йўқолган

+

2

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ва/ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

3

-

оғир ва/ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

5

5.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган, алкоголли ичимликдан ёки гиёҳвандлик таъсирида кучли мастлик ҳолатида бўлган шахсларни реабилитация марказларига, тиббий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация пунктларига, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига олиб келиш

+

1

6.

Тегишли бўлинмаларга ва/ёки органларга тақдим этилиб, жиноятларнинг олдини олиш ва/ёки фош этиш, терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган шахсларни ушлашга ёрдам берган тезкор ахборотнинг тасдиқланиши

+

3

7.

Маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва бартараф этиш

+

1

8.

Хизматни ўташ мобайнида хизмат вазифаларини бенуқсон бажарганлиги учун корхоналар, ташкилотлар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидан, шунингдек, фуқаролардан миннатдорлик хатлари билан тақдирланганлар

+

2

9.

Ҳисобот даврида бириктирилган патруллик ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги

+

40

10.

Одамлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи ёнғинлар, табиий офатлар, фавқулодда ва бошқа вазиятларда одамларни қутқариш

+

50

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15-моддасига мувофиқ жиноятларнинг таснифланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Баллар ҳар бир ҳолат бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларни қутқаришда жасорат кўрсатиш кўринишидаги алоҳида хизматлар рағбатлантириш билан бирга давлат мукофотларига тақдим этиш учун асос бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Балларни олиш учун асослар

1.

Патруллик ҳудудидаги кўчалар ва бошқа жамоат жойларида содир этилишига йўл қўйиш:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят

5

унча оғир бўлмаган жиноят

10

оғир жиноят

15

ўта оғир жиноят

20

2.

Тўлиқ бўлмаган экипировка билан хизматга чиқиш

20

3.

Хизмат интизомини қўпол равишда бузиш

100

4.

Хизмат олиб боришда ҳушёрликни йўқотиш

15

5.

Узрли сабабларсиз патруллик ҳудудидан четга чиқиш

35

6.

Хизмат олиб бориш вақтида ухлаш

40

7.

Нарядларни текширишга ваколатли мансабдор шахслардан ёзма танбеҳ олиш, шу жумладан, уларга нисбатан номуносиб муносабатда бўлиш

10

8.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш

10

9.

Формали кийим-бош кийиб юриш қоидаларини бузиш

10

10.

Асоссиз сабабларсиз ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга ўз вақтида етиб бормаслик

50

11.

Нарядларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳурматсизларча муносабатда бўлганлиги, хизмат одоб-ахлоқи қоидаларини бузганлиги ҳақида фуқаролар мурожаатларида кўрсатилган ҳолатларнинг хизмат текшируви натижалари бўйича тасдиқланиши

45

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Баллар ҳар бир ҳолат бўйича олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балларни олишга сабаб бўлган ҳолатлар бир вақтнинг ўзида қилмишнинг оғирлиги ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда интизомий жазога тортиш учун асос бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Баллар йиғиндиси

Мукофот миқдорининг лавозим маошига нисбатан фоизи

55 — 65 балл

10 %

66 — 75 балл

20 %

76 — 85 балл

30 %

86 — 95 балл

40 %

96 балл ва ундан юқори

50 %

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик пул мукофоти тўлаш тўғрисидаги буйруқни тайёрлаш жараёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/697/1817-сон, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.09.2022 й., 09/22/521/0845-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)