1. | Н.М. Исмоилов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, Комиссия раҳбари (келишувга асосан) |
2. | Р.К. Давлетов | — | Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, Комиссия раҳбарининг ўринбосари |
3. | Н.М. Рустамбеков | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари |
4. | Д.Р. Ли | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари |
5. | Н.Д. Тойчиев | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари |
6. | С.С. Саидкаримов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари |
7. | Н.С. Жўраев | — | Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари |
8. | О.М. Умаров | — | Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари |
9. | У.У. Ханаев | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири |
10. | Р.Р. Хакимов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори |
11. | Т.С. Абдусаттаров | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси |
12. | Ш.М. Мамаджанов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати |
13. | У.К. Сулаймонов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати |
14. | Ш.А. Чуллиев | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси |
15. | Е.С. Каньязов | — | Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.08.2018 йилдаги ПФ-5505-сон
Кучга кириш санаси
09.08.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирилган қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Шу билан бирга, белгиланган кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши маълум даражада ўтган йилларда шаклланган қонунчилик базасига, шунингдек, норма ижодкорлиги жараёни сифатига боғлиқ.
Ушбу йўналишда мавжуд бўлган камчиликлар турли соҳалардаги ижтимоий муносабатларни тарқоқ ҳолда тартибга солиш салбий амалиётининг давом этишига олиб келмоқда, бу эса ҳуқуқий коллизиялар, ҳуқуқни қўллашда турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Бугунги кун воқелиги тизимли муаммоларга тезкорлик билан муносабат билдиришни талаб қилади, уларнинг ечимлари йўқлиги мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларда акс этмоқда. Бироқ, бу борада қўлланилаётган норма ижодкорлиги ёндашуви қонун ҳужжатларининг мамлакат иқтисодиёти тармоқларига таъсирини баҳолаш заруриятини ҳисобга олмаяпти ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда фуқароларнинг ҳаёти ва фаровонлигини яхшилашга доир вазифаларга эришишни таъминламаяпти.
Шу билан бирга, умумий тусга эга бўлган қонунлар кўплиги, шунингдек, уларни амалга оширишнинг муайян механизмисиз айрим қарорларнинг қабул қилиниши, умуман давлат ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда, ижтимоий муносабатларни асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солишга олиб келмоқда.
Тизимлаштирилган қонунчилик базасини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштириш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида:
Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Амалий чора-тадбирлар режаси) 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
қонунчилик базасини тизимлаштириш, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, шунингдек, уларнинг ижроси мониторингини такомиллаштириш;
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги тартибни белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
давлат органлари томонидан қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади;
қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан қўшимча ички идоравий ҳужжатлар қабул қилишга доир мажбуриятлар юклатилмаган ҳолда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи айнан бир хил юридик кучга эга ҳужжатни бекор қилиш билан бир вақтда ёки унга таклиф этиладиган ўзгартишлар киритиш орқали, шу жумладан, уни янги таҳрирда баён этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
а) Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарига Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда уч ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, уларга илова қилинаётган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ҳамда уларни манфаатдор идоралар билан келишиш тартибини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда илгари фаолият юритган Олий хўжалик суди Пленумининг қарорларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларни тизимлаштириш, қонунчиликдаги ўзгаришларни, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноаниқликлар истисно этилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларни қайта тасдиқлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 1 январдан эътиборан қуйидагиларни тугатиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
давлат органлари ва ташкилотларининг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами» ва «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»га обуна бўлиш;
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»ни уларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (www.lex.uz) ўтказган ҳолда нашр этиш, бундан архивларда, ахборот-ресурс марказларида сақлаш учун, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар талабларига кўра тайёрланадиган нусхалар мустасно.
6. Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
а) Концепция ва Амалий чора-тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ва белгиланган тартибда киритишни таъминласин;
б) Концепцияни амалга ошириш доирасида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, илмий доиралар ва хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот конференцияларини ташкил этсин;
в) бир ой муддатда қонунчилик базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қуйидагилар асосида қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсин:
аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи (сайлов тизими, архитектура ва қурилиш, таълим, инвестициялар, тадбиркорлик фаолияти ва бошқалар) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш;
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ ҳолда ижтимоий муносабатларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан амалий ва самарали тартибга солиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар даражасида мустаҳкамлаш талаб этиладиган юқори юридик кучга эга нормаларни белгилаш;
умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш;
асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларининг мавжудлиги;
г) икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш ва «тартибга солиш гильотинаси» усулини қўллаш орқали қолган ҳужжатларни, шу жумладан, қонунчиликни тизимлаштириш доирасида ҳар бир идоранинг ваколатини босқичма-босқич камайтириш ва бекор қилишни назарда тутувчи, улар томонидан қабул қилинаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини белгилаш бўйича таклиф киритсин.
д) икки ой муддатда қонунчиликни тизимлаштириш жараёнида фойдаланиш мақсадида халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари, кўриб чиқилиши зарур бўлган халқаро шартномалар талаблари ҳамда мажбурий тартибда риоя қилиниши керак бўлган ва ҳуқуқий базадан чиқариб юборилмайдиган талаблар бўйича ягона оммабоп рўйхатнинг шакллантирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар қуйидагиларни таъминласин:
а) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш, бунда:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, масъул идоралар, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишдаги виза қўйишни амалга ошириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилинишини таъминлаш;
лойиҳаларни жамоатчилик ва касбий доирада муҳокама қилиш, шу жумладан, фойда, харажат ва кутилаётган натижалар таҳлилини ҳамда уларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига, ижтимоий соҳага, тадбиркорлик фаолиятига, атроф-муҳит ҳолатига таъсирини, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни баҳолаш имконини яратиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси тизимини, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда модернизация қилиш:
ҳаволалар ёки муайян бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатиб берган ҳаволаки нормаларга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни қўшимча ахборот сифатида кўрсатиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи, шунингдек, чет эл инвесторлари учун муҳим аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг чет тилларига расмий таржимасини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Қонун ҳужжатларининг таъсирчанлигини баҳолаш тизими» порталининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими таркибий қисми сифатида унга интеграция қилинишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фанлар академияси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар муддатда илмий эксперт доиралари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари ва илмий даражалар олиш учун талабгорлар томонидан илмий-таҳлилий фаолият асосида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ўз ичига олган онлайн оммабоп ахборот тизимини яратсин ва уни мунтазам равишда янгилаб борсин.
Концепция ва Амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг ўтказилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Амалий чора-тадбирлар режасида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда масъул органлар ва ташкилотларга илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан кўмаклашсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Комиссияга норма ижодкорлиги соҳасида илғор хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини, зарур ҳолларда, хорижий (халқаро) ташкилотлар вакилларини жалб этган ҳолда ўрганишни ташкил этишга кўмаклашсин.
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Жамият ҳаётининг бир қатор соҳаларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ қонунчиликнинг жадал ривожланиши айрим ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган кўплаб нормаларнинг вужудга келишига олиб келди.
Мазкур ҳолат ўтказилаётган ислоҳотларнинг белгиланган мақсад ва вазифаларига эришиш учун бутун қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш заруриятини тақозо этмоқда.
1. У ёки бу ижтимоий муносабатни тартибга солиш учун зарур бўлган ҳужжатнинг муайян турини белгилаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш асоси ва тартибга солиш предметини аниқ белгилаш.
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш мақсади, қабул қилиш тартиби ва амал қилишнинг юридик оқибатларидан келиб чиқиб, уларни таснифлашни такомиллаштириш.
3. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва тартибга солишнинг эскирган механизмларини бартараф этиш ҳисобига аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва кодификациялаш.
4. Муайян муаммони ўзга чоралар (маъмурий тартиб-таомиллар, бошқаришга оид қарорлар, судда кўриб чиқиш) ҳал эта олмаса ҳамда давлатнинг тартибга солиш орқали аралашуви зарурлиги етарли даражада, шу жумладан мурожаатларни, жамоатчилик фикри сўрови натижаларини ва амалдаги қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни ўрганиш ва таҳлил этиш негизида асосланган бўлсагина давлатнинг тартибга солувчи аралашувига йўл қўйиладиган тартибга солувчи қарорлар қабул қилиш учун асосларнинг етарлилиги принципининг амалда ишлашини таъминлаш.
5. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич камайтириш ва уларни қабул қилиш бўйича ваколатларни бекор қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш билан боғлиқ ҳолда ҳар бир идоранинг юрисдикцияси рўйхатини аниқ белгилаш йўли билан уларнинг норма ижодкорлиги ваколатларини чеклаш.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий базасининг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва халқаро шартномалар нормаларига мувофиқлигини таъминлаш.
8. Қонун ҳужжатларини қўллаш чегараларини аниқлаш билан уларнинг қўлланилишини тушунтириш бўйича Олий суд Пленуми қарорларини қабул қилиш жараёнларини, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат этиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, тушунтириш ва шарҳлашга доир ҳужжатлар устидан шикоят қилиш механизмларини жорий этиш.
1. Сифат, шаффофлик, тизимлилик, келишилганлик ҳамда жамоатчилик жалб этилишини таъминловчи концептуал жиҳатдан янги механизмларни жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни илгари суриш, ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, уларнинг ижросини мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш.
2. Конституциявий суд томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда унинг қарорларини ижро этишнинг таъсирчан тартибини жорий этган ҳолда Конституция нормаларига зид равишда қабул қилинган ҳужжатлар ва қарорларни бекор қилишга қаратилган қарорларни кечиктирмай қабул қилишнинг таъсирчан механизмини яратиш.
3. Фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик субъектлари ва илм-фан вакилларини жалб этиш ишларини самарали ташкил этиш орқали норма ижодкорлиги жараёнига жамоатчилик муҳокамаларининг таъсир даражасини ошириш.
4. Идораларнинг норма ижодкорлиги фаолиятини ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, уларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, шунингдек, самарасиз тартибга солиш оқибатида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари кўрган фойда ва чиқимлардан (шу жумладан зарар ва зиён) келиб чиққан ҳолда баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш.
5. Фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат устидан шикоят қилиш ва уни бекор қилишни талаб қилиш тартиб-таомилларини аниқлаштириш, маъмурий судларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мазкур жараёндаги ролини белгилаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш жараёнини аниқлаштириш.
1. Норма ижодкорлиги жараёни (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни илгари суриш, ишлаб чиқиш, келишиш, киритиш ва ижросини мониторинг қилиш) босқичларини электрон шаклга ўтказишни назарда тутувчи электрон норма ижодкорлиги тизимини ривожлантириш.
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини идоралараро электрон келишиш тартиб-таомилини оптималлаштириш ва расмиятчиликнинг олдини олишга қаратилган, шу жумладан лойиҳанинг ҳажми, тартибга солиш предметининг мураккаблиги ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда келишиб олиш тартиб-таомилларини назарда тутувчи механизмни жорий этиш.
3. Фуқароларга қонун лойиҳаларини барча босқичларда кўриб чиқиш ва қабул қилиш жараёни ҳақидаги ахборотни монеликсиз олиш имконини берувчи қонун ҳужжатлари маълумотлари билан ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва Олий Мажлис палаталари фаолиятига татбиқ этиш.
4. Икки ва ундан ортиқ тилларда тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари матнларининг ўзаро мувофиқлигини лингвистик экспертизадан ўтказишни таъминловчи органни белгилаш.
5. Фуқароларнинг жамоавий ташаббусларини электрон тақдим қилиш («Mening fikrim» веб-портали) тизимини ташаббусни тақдим қилиш учун овозлар сонини хорижий мамлакатлар тажрибасига мувофиқ қайта кўриб чиққан, ҳуқуқ нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга нисбатан фуқаролик ташаббусларини давлат органлари томонидан қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиб-таомилларини аниқлаштирган ва уларни кўриб чиқишга ваколатли органлар доирасини кенгайтирган ҳолда янада такомиллаштириш.
1. «Ақлли тартибга солиш» модели, шу жумладан тартиб-таомилларни мураккаблаштиришни назарда тутувчи, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл этувчи қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда қуйидагилар тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган элементларини қўллашга босқичма-босқич ўтиш:
фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва жамият томонидан қилинган ижро харажатлари таклиф этилаётган лойиҳа нормасида назарда тутилаётган харажатларга тенг ёки ортиқ бўлганда мавжуд нормани бекор қилиш;
мураккаблаштирувчи тартиб-таомилларнинг амал қилиш муддатини чеклаш, бунда муддат ўтгач улар мавжуд тартибга солишни яхшилаш, унинг бундан буёнги заруриятини асослаш ёки автоматик равишда кучини йўқотган деб топиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши лозим.
2. Муаммони, уни ҳал этиш усулларини, рақобатга таъсирини таҳлил қилиш, тартибга солишнинг янги воситалари ва тартибини жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни прогноз қилиш ва баҳолаш, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун фойда ва харажатларни таҳлил этишни назарда тутувчи хорижий мамлакатларда ижобий синовдан ўтган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини мажбурий баҳолашдан ўтказиш тизимини жорий этиш.
3. Қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш мониторинги жараёнининг узвий қисми сифатида уларнинг таъсир кучини баҳолаш тизими тартиб-таомилидан ўтиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турларининг якунланган рўйхатини аниқлаш.
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига эришиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган мақсад ва вазифаларни улардан мазкур мақсадларга эришиш кўрсаткичлари сифатида фойдаланган ҳолда аниқлаштириш амалиётини йўлга қўйиш.
5. Қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизими амал қилишини унинг таъсирини қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга татбиқ этиш орқали таъминлаш.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг самарали усуллари ва методологиясини мазкур тартиб-таомилни қонун ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизимининг узвий элементи сифатида белгилаган ҳолда татбиқ этиш.
7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиб олиш ва жамоатчилик муҳокамаси босқичларида муаммони, уни ҳал этиш усулларини, рақобатга таъсирини таҳлил қилиш, тартибга солишнинг янги воситалари ва тартибини жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни прогноз қилиш ва баҳолаш, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун фойда ва харажатларни таҳлил этишни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолашга оид таҳлилий ҳужжатлар билан мажбурий таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш.
1. Давлат органлари, илмий ҳамжамият ва нодавлат тузилмаларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини, шунингдек, қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолияти, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича яхлит илмий-назарий ва методологик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришни таъминловчи ягона мувофиқлаштирувчи ташкилотни белгилаш.
2. Қонун лойиҳалари бўйича парламент муҳокамалари жараёнининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини қуйидаги механизмларни жорий этиш йўли билан таъминлаш:
қонун лойиҳалари матнларини ва уларга доир таҳлилий материалларни ҳар бир ўқишдан кейин парламентнинг веб-ресурсларида тезкор эълон қилиб бориш;
реал вақт режимида таклифлар ҳамда мулоҳазаларни йўллаш имкониятини жорий этган ҳолда мазкур жараёнларни оммавий ахборот воситалари, шунингдек, парламентнинг веб-ресурсларида онлайн трансляция қилиш.
3. Муайян маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида тартибга солувчи қарорларни синов ҳамда эксперимент тарзида қўллаш ва кейинчалик ижобий тажрибани республика миқёсида татбиқ этиш принциплари ва тартиб-таомилларини жорий этиш.
4. Қонун ҳужжатларининг тартибга солувчи таъсирини баҳолаш ва қонунчиликнинг тизимли камчиликларини аниқлаш мақсадида суд, ҳуқуқни қўллаш ва назорат амалиётининг статистик ҳисоби ҳамда таҳлили натижаларини идоралараро ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштириш.
5. Илмий ва эксперт доиралар вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари ва илмий даражалар олиш учун талабгорларнинг қонунчилик ва ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган илмий-таҳлилий фаолияти натижаларини, шу жумладан мазкур таклифларни ўз ичига олган онлайн ахборот тизимларини яратиш орқали кенг жалб этиш.
6. Эксперт ҳамжамияти билан маслаҳатлашиш ва уларнинг салоҳиятидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланишнинг самарали механизмларини яратиш.
7. Илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда замонавий иш усулларини ўргатиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, экологик, коррупцияга қарши ва бошқа турдаги экспертизасини амалга оширувчи давлат органлари ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
8. Ўтказилаётган ислоҳотларнинг илмий асослантирилганлигини фан ва амалиёт ўзаро ҳамкорлигининг оптимал моделини шакллантириш орқали таъминлаш.
Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга, тадбиркорлик субъектларининг кафолатлари, ҳимояси ва қўллаб-қувватлашини таъминлаш, уларнинг фикрларини тўлақонли ҳисобга олиш ва «Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун» принципини ҳар томонлама рўёбга чиқаришга қаратилган тизимлаштирилган қонунчилик базасини шакллантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)