Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 02.08.2018 йилдаги 613-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда ғўза вегетациясининг бошланғич даврида об-ҳавонинг қуруқ ва салқин келиши ғўза парваришида ўта мураккаб вазиятни юзага келтирди ва республикада ғўзанинг ривожи 10 — 12 кунга, баъзи жойларда 12 — 14 кунга кечикди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ғўзанинг ривожи ўртача 8 — 10 кунга, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 10 — 12 кунга, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида 10 — 14 кунга орқада қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида баҳор ойларида тупроқдаги табиий намнинг етарли бўлмаганлиги сабабли 89 минг гектар пахта майдонида чигит суви берилиб, ушбу майдонларда гектарига ўртача 50 — 60 минг туп кўчат олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, агротехник тадбирларни муддатида амалга оширилмаганлиги оқибатида қуйидаги ҳолатлар кузатилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, ривождан орқада қолган майдонларга қўшимча агротехник тадбирлар — культивация, чуқур юмшатиш ишлари ўтказилмаганлиги оқибатида қолоқ майдонлар Қорақалпоғистон Республикасида 39 минг гектарни, Қашқадарё вилоятида 24 минг гектарни, Жиззах вилоятида 23 минг гектарни, Самарқанд вилоятида 22 минг гектарни, Тошкент вилоятида 13 минг гектарни, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида 12 минг гектарни ташкил этмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида иккинчи суғориш ўтказилмаганлиги сабабли ғўза майдонлари чанқатиб қўйилган. Хусусан, Ангор, Бекобод, Боғдод, Бувайда, Данғара, Зарбдор, Зафаробод, Каттақўрғон, Кегейли, Косон, Косонсой, Миришкор, Музработ, Оқдарё, Оққўрғон, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Поп, Тахтакўпир, Ҳозарасп, Чимбой, Чиноз, Чуст, Қамаши, Қизириқ, Қўшкўпир, Ғузор, Шароф Рашидов, Шеробод ва Шовот туманларида чанқаган ғўза майдонлари 30 — 35 фоизни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, ғўза зараркунандаларига қарши кураш ишлари тизимли ташкил этилмаганлиги сабабли Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларида 23 минг гектар майдонга кўсак қурти, Сурхондарё вилоятида 24 минг гектар майдонга беда қандаласи ғўза ҳосилига сезиларли даражада зарар етказган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ангор, Боёвут, Боғдод, Бўз, Жарқўрғон, Мирзачўл, Норин, Олтиариқ, Оқдарё, Оқолтин, Риштон, Ромитон, Улуғнор, Учкўприк, Учқўрғон, Хатирчи, Қумқўрғон, Ғиждувон ва Шўрчи туманларида ғўза майдонлари ўргимчаккана билан зарарланишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада ғўза парваришида юзага келган фавқулодда ҳолатнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, ривожланишда орқада қолган майдонларда қўшимча агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича 2018 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига, айниқса, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг 4 та сектор раҳбарларига ғўза парваришида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ўтказиш, шунингдек, ривожланишда орқада қолган майдонларда қўшимча агротехник тадбирларни белгилаш ва амалга оширишда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига мазкур вилоятларда ғўза парваришида йўл қўйилган жиддий хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳамда август ойида муҳим агротехник тадбирларни амалга оширишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаларини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ғўза парваришида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, мавсум давомида хотиржамликка берилиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатда тўғри ташкил этмаганлиги, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги сабабли Зарбдор (туман ҳокими Н. Қўшбоқов, туман прокурори Ғ. Санақулов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи О. Шерқулов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М. Саидқулов), Ғузор (туман ҳокими О. Боймиров, туман прокурори С. Нурматов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи К. Искандаров, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи З. Ибрагимов), Боғдод (туман ҳокими С. Зокиров, туман прокурори О. Собиров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А. Сотиболдиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ғ. Юсупов), Уйчи (туман ҳокими А. Турдиев, туман прокурори Б. Абдурахимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Р. Усубжонов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Р. Атаханов) туманларининг 4 та сектор раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ғўза парваришида юзага келган фавқулодда вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини тизимли ташкил қилиш асосида кафолатланган пахта ҳосилини яратиш мақсадида жорий йилнинг 5 сентябрига қадар Республикада «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик» эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари 3.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Самадов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 4 та сектор раҳбарлари, фермерлар, сувчилар ва механизаторларнинг 2018 йил 5 сентябрга қадар доимий равишда далада бўлишини таъминлаган ҳолда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўзани 5 маротаба (август ойида 4 маротаба, сентябрь ойида 1 маротаба) культивация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи ва қўшимча ҳосил олишни таъминловчи биостимуляторлар билан камида 2 марта ишлов бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўза зараркунандаларига қарши биомаҳсулотларни далага чиқариш, ўргимчаккана, кўсак қурти ва беда қандаласи тушган майдонларда кимёвий ишлов ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғўзани камида икки марта фақат шарбат усулида суғоришни ташкил қилиш, тунги суғориш ишларини алоҳида назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 10 августига қадар барча ҳудудларда ғўзани чеканка қилиш ишлари сифатли ўтказилишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т. Мирзаев ва А.С. Султанов, «Ўзкимёсаноат», «Ўзагрокимёҳимоя» ва «Ўзбекистон товар хомашё биржаси» акциядорлик жамиятлари Самарқанд вилоятига 6 минг тонна, Бухоро вилоятига 3 минг тонна, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига 4 минг тоннадан, Қорақалпоғистон Республикасига 5,5 минг тонна, жами 22,5 минг тонна азотли минерал ўғитларни тўрт кун муддатда етказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси етказиб берилган минерал ўғитлар билан 128 минг гектар ривожланишдан орқада қолган ғўза майдонларини қўшимча озиқлантириш ишлари 5 кун муддатда якунланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Механизаторлар уйлари»га бириктирилган ички ишлар ходимларининг масъулиятини оширган ҳолда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да механизаторларнинг доимий равишда далада бўлишини, ишни ҳар куни «топшириқ-ҳисобот» тизими асосида самарали ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари «механизаторлар уйлари»да механизаторлар учун ётоқ жой, иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитларни яратиш учун масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд ОВХ агрегатлари ва қўл аппаратларини отрядларга бириктирган ҳолда, биринчи навбатда ғўза зараркунандалари ўчоғи бўлган майдонларга кимёвий ишлов беришни, шунингдек, август ойида ғўза майдонларига икки марта тўлиқ биостимуляторлар билан ишлов беришни куннинг кечки пайтида «топшириқ-ҳисобот» тизими асосида ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига «Механизаторлар уйлари»да барча шароитларнинг яратилиши, культиваторлар ва бошқа механизмларнинг «отряд» усулида ишлаши тизимнинг ишлаши устидан тизимли назорат ўрнатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти соҳа олимлари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантирсин ва «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да Сурхондарё вилоятида ғўза зараркунандаларига, айниқса, беда қандаласига қарши курашиш ишларида илмий ёндошув асосида амалий ёрдам бериш учун жорий йил 5 сентябргача хизмат сафарига юборсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятидаги юзага келган сув танқислигини юмшатиш мақсадида вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларидан 1 000 нафарини ғўзани суғориш ишларига кўмаклашиш учун жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий сув хўжалиги ташкилотлари ходимларини ғўзани суғориш учун фермер хўжаликларига номма-ном бириктирсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд сув ресурсларини оқилона тақсимлаган ҳолда ғўзани яна икки марта шарбат усулида суғоришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берилган кўчма эгилувчан қувурлардан самарали фойдаланишга, сув таъминоти оғир майдонларни сув билан таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга, навбатлаб суғориш тизими жорий этилишига ва тунги суғоришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да механизаторлар, сувчилар ва ишчиларга ҳар 5 кунда иш ҳақи нақд пулда бериб борилишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да ғўза парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича республика ишчи гуруҳлари таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳлари (Мирзаев, Самадов, Юсупов, Вахабов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да ғўза парвариши бўйича ушбу қарор билан белгиланган агротехник тадбирлар бажарилиши вертолётлар ёрдамида контурма-контур ўрганилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудудни ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёзма ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да ғўзанинг ҳолатини ўрганиш учун республика ишчи гуруҳларига уларнинг буюртмаларига мувофиқ 4 та вертолёт ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳлари (Мирзаев, Самадов, Юсупов, Вахабов) учун ажратилган вертолётлар харажати «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ҳамда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан тўлаб берилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, вертолётлар учун тўловлар фақатгина ғўзани ҳолатини ўрганишда республика ишчи гуруҳлари билан биргаликда ҳавога кўтарилган вақт давомийлиги учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик» давомида амалга оширилаётган ишлар, жумладан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳақида махсус кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов ва сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
613-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 августдаги 613-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да ғўза парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича Республика ишчи гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари)

1.

З. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ф. Набижонов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

А. Султанов

«Ўзпахтасаноат» АЖ раиси ўринбосари

4.

А. Абдурахмонов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

5.

А. Акромов

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

6.

Ш. Шералиев

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

7.

Э. Қурбонов

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

8.

М. Хиббимов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси

9.

И. Хамроев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси

10.

Н. Хамроев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси

11.

Ф. Абдуллаев

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти ходими

12.

М. Зиётов

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти ходими

13.

Ч. Тошпўлатов

Тошкент давлат аграр университети илмий ходими

14.

М. Зулфиқоров

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

15.

У. Машарипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агрономи

16.

Б. Ҳайдаров

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси мутахассиси

II ишчи гуруҳ таркиби:

(Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари)

1.

С. Самадов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари (келишув асосида)

2.

Р. Очилов

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Н. Омонов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекция бошлиғи ўринбосари

4.

А. Маматвалиев

«Ифода» МЧЖ ходими

5.

З. Пўлатов

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти илмий ходими

6.

А. Тошмуратов

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти илмий ходими

7.

Ш. Баратов

Навоий электрохимзавод мутахассиси

8.

Б. Умурзаков

Навоий электрохимзавод мутахассиси

9.

К. Ходжаев

Ички ишлар вазирлиги мутахассиси

10.

А. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекция мутахассиси

11.

М. Қурбонбоев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекция мутахассиси

III ишчи гуруҳ таркиби:

(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари)

1.

Б. Юсупов

Қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ҳ. Махмудов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Б. Ўразов

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ходими

4.

А. Собиров

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ходими

5.

Н. Алияров

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ходими

6.

О. Юсупов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

7.

З. Аминов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

8.

Ж. Хамдамов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси

9.

Д. Каримов

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

10.

У. Каримов

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

11.

Ш. Абдугаббаров

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

12.

Ф. Исанов

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

13.

Қ. Ашуров

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходими

IV ишчи гуруҳ таркиби:

(Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари)

1.

А. Вахабов

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

О. Исаев

«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Ю. Холияров

«Ўзкимёсаноат» АЖ раиси ўринбосари

4.

И. Дусмонов

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти илмий ходими

5.

Х. Хамзаев

«Биосифат» маркази директори

6.

Ж. Пулатов

«Ро-Сита» МЧЖ раиси

7.

Ҳ. Маматқулов

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси бўлим бошлиғи ўринбосари

8.

Қ. Исмоилов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи

9.

Т. Мейлиев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

10.

Э. Ҳайитов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

11.

М. Юнусов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

12.

Э. Абдурасулов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

13.

М. Зайниддинов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 09/18/613/1614-сон)