Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.10.2000 йилдаги 394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲУДУДИЙ «МЕВАСАБЗаВОТ» БИРЛАШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика минтақаларида мева-сабзавот тармоғини бошқаришни янада такомиллаштириш, кам қувватли бошқарув бўғинларини тугатиш, мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарори билан ташкил этилган махсус идоралараро комиссиянинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари тугатилаётган ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларига кирган корхона ва хўжаликлар (1-илова) фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича функцияларни, кўрсатиб ўтилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тўлиқ иқтисодий мустақиллиги сақлаб қолинган ҳолда, тегишли вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мева-сабзавотчилик самарадорлигини ошириш ва мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида иқтисодий ислоҳотларни ўтказишда, уларда оилавий пудрат, шартномавий муносабатлар, ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш, харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизимини кенг жорий қилишга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни тармоққа жалб этиш, қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил қилиш, илғор агротехника технологияларини жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сотишга кўмаклашиш мақсадида ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили сабзавот экинларининг ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари хўжаликларида, уларнинг ихтисослашувини ва бозорда маҳсулотга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, оқилона жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилигининг ҳолати, мева-сабзавотчилик хўжаликларини сабзавотлар ҳамда мева-резавор экинларининг серҳосил ва қимматли навлари ҳамда турлари билан таъминлаш масалаларини доимий равишда кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаси ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаси раиси унинг қатнашчилари умумий йиғилишида сайланади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи аппарат таъминоти ўз хўжалик фаолияти ҳамда бирлашмага кирувчи корхоналар билан шартнома асосидаги ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларига қўшимча равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг таркибига кирувчи қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш корхоналарида хўжалик юритишнинг янги шаклларини жорий этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий қишлоқ хўжалиги ҳамда қайта ишлаш технологиялари, маркетинг, менежмент ва бошқа масалалар бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш функциялари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорининг 10-банди ва қарорга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
394-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги 394-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатилаётган ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш тегишли вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига юкланадиган корхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Корхоналар номи‎

Жойлашган ўрни (туман, шаҳар)‎

‎‎Бухоро вилояти

Раҳмонов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Шофиркон ‎
«Осиё» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Шофиркон ‎
«Ғиждувон» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ғиждувон‎
«Жилвон-2» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ғиждувон‎
«Варахша» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Пешку ‎
«Тошкент» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Қоракўл‎
Одилов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Қоракўл‎
«Андижон» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Жондор ‎
Ёдгоров номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Бухоро ‎
«Соҳибкор» қишлоқ хўжалиги корхонаси» ‎ Бухоро ‎
«Ғиждувон» фирмаси‎ Ғиждувон‎
«Ғиждувонконсерва» ОТАЖ‎ Ғиждувон‎
«Омад» ОТАЖ‎ Жондор ‎
«Бухоро қовунлари» ихтисослашган фирмаси‎ Бухоро ‎
«Севинч» ИТФ‎ Бухоро ‎
«Бухоро» АЖ‎ Бухоро ‎
Хўжалик ҳисобидаги савдо-тижорат корхонаси‎ Бухоро ‎
«Мусаллас» ИТФ‎ Когон ‎
«Нурафшон» ИТФ‎ Ғиждувон ш.‎
МТТ базаси‎ Ғиждувон ш.‎
Акциядорлик автокорхонаси‎ Бухоро ‎
Таъмирлаш-қуриш бошқармаси‎ Бухоро ‎

‎‎Навоий вилояти

К.Мусаев номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Навоий‎
Жамбул номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Навбаҳор‎
Пўлкан шоир номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Хатирчи‎
«Учқора» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Хатирчи‎
А.Икромов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Хатирчи‎
«Қуйимозор» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Қизилтепа‎
«Қуйимозор» бирламчи вино заводи‎ Қизилтепа‎
«Лаззат» ОТАЖ‎ Навоий ш.‎
«Зебо» ОТАЖ‎ Қизилтепа‎
«Таёрловчи» АЖ‎ Навоий‎

‎‎Сирдарё вилояти

Ҳ.Олимжон номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ш.Рашидов‎
«Соҳибкор» қишлоқ хўжалиги корхонаси»‎ Ховос ‎
Ж.Усмонов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ховос ‎
«Ниҳол» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ховос ‎
«Мустақиллик» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ховос ‎
«Баҳор» қишлоқ хўжалиги корхонаси» ‎ Гулистон ш.‎
Мусамуҳамедов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Оқолтин ‎
«Ширин» қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ховос ‎
М.Бобур номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Ховос ‎
Раҳимов номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Сирдарё ‎
«Ширин» фирмаси‎ Ховос ‎
«Ширин бирламчи вино заводи» ОТАЖ‎ Ховос ‎
«Сирдарё қовунлари» ихтисослашган фирмаси‎ Гулистон ш.‎
«Гулистон консерва» ОТАЖ‎ Гулистон ш.‎
«ПОК» АЖ‎ Гулистон ш.‎
«Шаҳармевасабзавотсавдо» комбинати‎ Ширин ш.‎
Тижорат маркази МЧЖ‎ Гулистон ш.‎
Автотранспорт корхонаси‎ Миробод ‎
«МПМК-13» ОТАЖ ‎ Сайхунобод‎

‎‎Хоразм вилояти

Гагарин номидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси‎ Хазорасп‎
«Хоразм қовунлари» ихтисослашган фирмаси‎ Урганч ш.‎
«Хоразм-агро» фирмаси‎ Урганч ш.‎
«Наврўз» савдо-харид корхонаси‎ Урганч ш.‎
«Урганч» «Шаҳармевасабзавотсавдо»‎ Урганч ш.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги 394-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мевасабзавот» Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят бирлашмаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 116-модда)