01.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3020
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 01.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3020
Кучга кириш санаси
01.06.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3020]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом тегишли адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг алоҳида бўлинмалари, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотларнинг (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб юритилади) ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари (бундан буён матнда тадбир деб юритилади) ҳақида хабардор қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум ва бошқа шаклларда шахсларни Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат ҳудудида тўпланишини ташкил қилиш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши нодавлат нотижорат ташкилоти тадбири ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом талаблари сиёсий партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирларга, шунингдек диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ибодат, диний расм-русумлар ва маросим тарзидаги тадбирларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлигига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи тадбирлар ўтказилишини режалаштириш ва ўтказиш тақиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган ёки ҳисобга қўйган адлия органини тадбир ҳақида олдиндан хабардор қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тегишли адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган ёки ҳисобга қўйилган икки ёки ундан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорликда тадбир ўтказишни режалаштирганда, мазкур тадбир ҳақида улардан бирининг тегишли адлия органини хабардор қилиши етарли ҳисобланади, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилганда, мазкур тадбир ҳақида уларнинг ҳар бири тегишли адлия органини хабардор қилиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тадбир ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли адлия органини тадбир ҳақида Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (бундан буён матнда Платформа деб юритилади) орқали қуйидаги муддатларда хабардор қилиши керак:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг иштирокисиз ўтказилиши режалаштирилганда — тадбир ўтказилишидан камида 10 кун олдин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари иштирокида ёки хорижий давлат ҳудудида ўтказилиши режалаштирилганда (бундан ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган тадбир мустасно) — тадбир ўтказилишидан камида 20 кун олдин;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда — ташриф ўтказилишидан камида 7 кун олдин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбир ҳақида тегишли адлия органини хабардор қилиши мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақидаги ёки мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақидаги хабарномани расмийлаштирган ҳолда тегишли адлия органига юбориш орқали амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хабарномани берувчи ваколатли шахс ундаги маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек хабарноманинг ўз вақтида юборилиши учун масъул ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги тадбирлар ўтказилишини режалаштирган ҳолларда тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин тегишли адлия органига Платформа орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарноманинг 1 — 8-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган хат юборади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотининг уставига ёки низомига мувофиқ унинг раҳбар органларининг йиғилишларини ўтказиш режалаштирилганда (нодавлат нотижорат ташкилотининг бош ташкилоти, шу жумладан бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, шунингдек бундай ваколатхоналарнинг бош ташкилоти ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари бошқа шахслар иштирок этмаган ҳолларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотининг тегишли лицензия ёки рухсатномага эга бўлган ҳолда ушбу фаолият турини амалга ошириш юзасидан тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларида, шунингдек давлат дастурлари ва миллий режаларда ўтказилиши назарда тутилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмалари томонидан ажратилган давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси доирасида тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланган ёки улар билан келишилган режаларга мувофиқ ўтказиладиган оммавий жисмоний-тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш режалаштирилганда;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотининг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари талабларига мувофиқ тегишли рухсатномага асосан тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ қуйидаги ташрифлари уюштирилиши режалаштирган ҳолларда ташриф ўтказилишидан камида 1 кун олдин тегишли адлия органига Платформа орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарноманинг 1 — 7-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган хат юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари асосида ташкил этилиши назарда тутилган ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ўйинлари ва бошқа халқаро спорт мусобақалари доирасида ташрифлари уюштирилиши режалаштирилганда.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Адлия органига юборилган тегишли хабарномада кўрсатилган маълумотлар уни юборган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ўзгартирилиши мумкин. Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин (хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлар бўйича эса — камида 1 иш куни олдин) тегишли хабарноманинг ўзгарган бандларини (кичик бандларини) қайта тўлдиради ва тегишли адлия органига юборади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Нодавлат нотижорат ташкилоти тадбирни ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилганда тегишли хабарномани бекор қилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Нодавлат нотижорат ташкилоти тадбирни адлия органига тақдим қилган тегишли хабарномада кўрсатилган маълумотларга мувофиқ ташкил этади ва ўтказади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хабарномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Адлия органи тегишли хабарномани таҳлил қилиш орқали улардаги маълумотларнинг ишончлилигини, шунингдек тадбирларнинг қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставида ёки низомида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини ўрганади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Адлия органлари тегишли хабарномани ўрганиш жараёнида, бироқ тадбир ўтказилишига 3 кун қолгунга қадар бўлган муддатда хабарномада кўрсатилган маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Адлия органлари мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган тадбирлар бўйича тегишли хабарноманинг ўрганиш натижалари юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тадбирни ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор тегишли адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланадиган хат шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органи хатни тадбир ўтказилишидан камида 2 кун олдин тегишли нодавлат нотижорат ташкилотига юборади ва бу ҳақда уни огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтасининг мавжуд бўлиши адлия органи томонидан тадбирни ўтказишни тақиқлаш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарнома мазкур Низом талабларига риоя этмаган ҳолда тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирни ўтказиш қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид бўлганда.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Адлия органи томонидан тадбирни ўтказиш мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда тақиқланганда, нодавлат нотижорат ташкилоти адлия органининг хатида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, Хабарномани қайтадан белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда такроран адлия органига тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нодавлат нотижорат ташкилоти адлия органининг тадбирни ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қароридан норози бўлганда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси И. НАСРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАБАРНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақидаги маълумотлар

1.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи

2.

Тадбирни ўтказишдан мақсад

3.

Тадбирнинг шакли ва мавзуси (кун тартиби)

4.

Тадбирда иштирок этиши режалаштирилган мақсадли гуруҳлар (вояга етмаганлар, талабалар, аёллар ва ҳ.к.)

5.

Тадбирни ўтказиш манзили ҳамда масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

б) туман, шаҳар

в) маҳалла, мавзе, кўча

г) уй

д) тадбирда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг махсус дастурлари орқали масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар (агар тадбирда онлайн иштирок этиш кўзда тутилган бўлса)

6.

Тадбирда иштирок этиши режалаштирилган шахслар сони

7.

Тадбирни ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат (мазкур банд Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда тўлдирилади)

8.

Тадбир ўтказилиши режалаштирилаётган вақт (йил, ой, кун, соат)

9.

Тадбирни молиялаштириш манбалари (агар мавжуд бўлса)

10.

Тадбирни ўтказишда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг номи (агар мавжуд бўлса)

11.

Тадбирда фойдаланиши мўлжалланган тарқатма, босма, аудиовизуал ва бошқа материалларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса илова қилинади)

12.

Тадбирда иштирок этувчи чет эл фуқаролари ҳақидаги маълумот (Адлия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган чет эл фуқароси бўйича ушбу банднинг «б»–»д» кичик бандлари тўлдирилмайди)

а) Ф.И.О.

б) фуқаролиги

в) яшаш жойи

г) туғилган санаси

д) иш жойи ва лавозими

е) аккредитация карточкаси рақами

Раҳбар


___________________
(имзо)


______________________________

(Ф.И.О. ва телефон рақами)

(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 15 майдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-1, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/3020-1/0281-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАБАРНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хорижий давлатга уюштирилиши режалаштирилаётган ташриф ҳақидаги маълумотлар

1.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи

2.

Ташрифдан кўзланган мақсад

3.

Ташриф манзили

а) давлат

б) вилоят, туман (шаҳар)

4.

Ташрифда иштирок этиши режалаштирилган нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг сони

5.

Ташрифда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳақидаги маълумот (Адлия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган чет эл фуқароси бўйича ушбу банднинг «б» — «д» кичик бандлари тўлдирилмайди)

а) Ф.И.Ш.

б) паспорт серияси ва рақами

в) ЖШШИР

г) иш жойи ва лавозими

д) фуқаролиги

э) аккредитация карточкаси рақами

6.

Ташрифни уюштириш учун асос бўлган ҳужжат

7.

Ташриф уюштирилиши режалаштирилаётган муддат (йил, ой, кун)

а) муддатдан

б) муддатгача

8.

Ташрифни молиялаштириш манбалари (турини кўрсатган ҳолда):

1) шахсий ёки ташкилот маблағлари;

2) давлат бюджети;

3) давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмалари;

4) хорижий донорлар ҳомийлиги маблағлари.

9.

Ташрифни ўтказишда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг номи (агар мавжуд бўлса)

Раҳбар

________________________

(имзо)

______________________________

(Ф.И.Ш. ва телефон рақами)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3020-2, 28.05.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 30 август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 177-мҳ-сон «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2679, 2015 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 297-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сон «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2679-1, 2016 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 369-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3020/1332-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.05.2023 й., 10/23/3020-1/0281-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон; 29.05.2025 й., 10/25/3020-2/0482-сон)