Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 31.05.2018 йилдаги 406-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
406-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 406-сон қарорига
1-ИЛОВА

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қонун ҳужжатларига мувофиқ формали кийим-бош кийиб юриш назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни (кейинги ўринларда формали кийим-бош савдоси бўйича фаолият деб аталади) лицензиялаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан лицензияланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича лицензияланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий савдо тармоқларининг ихтисослаштирилган савдо корхоналари томонидан ва тегишли лицензия ва сертификатга эга тадбиркорлик фаолиятининг бошқа субъектлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳарбий қисм билан тузилган шартномага мувофик, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига маиший-савдо хизматлари кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий савдо тармоғининг ихтисослаштирилган савдо корхоналари ҳамда бошқа ваколатли тадбиркорлик субъектлари ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида формали кийим-бош, ёрдамчи ашёлар ва бошқа предметларини тегишли лицензия олмасдан сотади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 мартдаги 189-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўзлари ишлаб чиқарган формали кийим-бошни фақат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчиларининг формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият билан шуғулланиш учун лицензияга (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) эга тадбиркорлик субъектларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга, ушбу Низомнинг 9-бандида кўзда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда ўзларига қарашли чакана савдо тармоғи орқали реализация қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Формали кийим-бош ишлаб чиқарувчи ташкилотларга лицензия олиш талаб қилинмайди, ўзларига қарашли чакана савдо тармоғи орқали реализация қилиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан лицензияловчи органга мурожаат қилган ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор лицензия талабгори (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг формали кийим-бош, шунингдек, савдо фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намуналари белгиланган тартибда тасдиқланган формали кийим-бошни реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорда формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинонинг (кейинги ўринларда бино деб аталади) мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинонинг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) уланганлиги, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ва ҳарбий қисмларда жойлашган бинолар бундан мустасно;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинода ёнғин сигнализациясининг мавжудлиги, бинонинг ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларига, шунингдек, санитария қоидалари, гигиена нормалари ва талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинода вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошни қонунга хилоф равишда кийганлиги учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формали кийим-бошни вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларига фақат улар ҳарбий гувоҳномаларини тақдим этганда сотиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгор лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лицензия бериш ҳақида қуйидагилар кўрсатилган ариза:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), фаолиятини амалга ошириш жойи, банк бўлими номи ва банкдаги ҳисобрақами, телефон рақами, электрон почта манзили, веб-сайти — мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили), алоқа маълумотлари (телефон, электрон манзил);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун зарур бўлган бинога мулк ҳуқуқи ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лицензия олиш учун талабгор ҳужжатларни лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия олиш учун лицензияловчи органга бевосита тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхатнинг нусхаси талабгорга ҳужжатлар қабул қилинган сана қайд этилган ҳолда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш ҳақидаги ариза мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда ЯИДХП орқали тақдим этилганда ариза талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада талабгорнинг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори томонидан Ягона портал орқали электрон шаклда тақдим этилган лицензия бериш ҳақидаги ариза, лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан қабул қилинади ва унинг олинганлиги хабар қилинади, шунингдек, автоматик тарзда ЯИДХП рўйхатга олинади ва рўйхатга олиш рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгордан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лицензия бериш учун мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар олиш зарурати мавжуд бўлганда, лицензияловчи орган белгиланган тартибда уларни бошқа ваколатли органлардан, жумладан, электрон шаклда мустақил равишда сўрайди ва олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабгор ишончли бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилгани учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгордан лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ариза тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан каррали миқдорда йиғим ундирилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тегишлилиги бўйича ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида банк карталари ва «SMS-хабардор қилиш» хизмати ёрдамида, Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали — нақд ва нақдсиз тўланиши мумкин.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғимнинг суммасининг 11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғимнинг суммасининг 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган қисми лицензия берувчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим миқдори қайтариб берилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгор аризаси олингандан сўнг ўн икки кундан ошмайдиган муддатда, унинг тақдим этилган шаклидан қатъи назар, зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лицензияловчи орган талабгорни тегишли қарор қабул қилинган кундан сўнг икки кун муддатда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома талабгорга ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда ЯИДХП орқали банк ҳисобрақами ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги бўйича талабгорга хабар берилган бир вақтда лицензия шартномаси имзолаш учун юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномани имзоловчи мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатдан талаб этиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия шартномасининг талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия шартномасининг талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия шартномаси икки нусхада лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лицензиялар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган, ва бекор қилинган, шунингдек, амал қилиши тўхтатилган лицензиялар «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси электрон реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лицензия талабгор томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат ёки тўланганлигининг электрон тасдиғи тақдим этилиб, лицензия шартномаси имзоланган кунда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия туман (шаҳар) ҳокими томонидан имзоланади ва лицензиатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар, лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ёки тўланганлигининг электрон тасдиғини тақдим этмаган ёхуд лицензия шартномасини имзоламаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича лицензия бериш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор лицензия берувчи органнинг лицензия беришни рад этиш, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия талабгорига ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда ЯИДХП орқали йўлланади, унда рад этиш сабаблари ва лицензия талабгори уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун етарли бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси барча зарур ҳужжатларни олгандан сўнг ўн кундан ошмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлар ва такрорий экспертиза хулосалари бўйича лицензияловчи органнинг лицензияни бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги протокол қарори тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги аввалги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатдан сўнг берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш. Лицензия дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи, жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган лицензиат — жисмоний шахс қайта рўйхатга олингач, бир ой муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, почта хизмати ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатдан ўтказилган санада бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиятлар — юридик шахслар қўшилган тақдирда, лицензияни ушбу бобда белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизим орқали кўрсатилган маълумотларнинг тасдиғини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияланадиган фаолиятни мазкур банднинг талабларини бузган ҳолатда амалга ошириш фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш қонунчиликда ўрнатилган жавобгарлигини келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолият турини аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияни лицензиатга лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш бўйича ариза олингани ҳақида хабарнома йўллангандан сўнг беш кун мобайнида қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиатдан лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган қисми лицензия берувчи органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарорига асосан тўртинчи — саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиат аризадан воз кечган тақдирда тўланган сумма қайтарилмайди. Лицензия қайта расмийлаштирилганда давлат божи ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лицензия йўқотилган тақдирда лицензиатнинг аризасига кўра, ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни давомида лицензиянинг дубликати берилади. Лицензиянинг дубликати берилаётганда мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дубликат икки нусхада расмийлаштирилади (ҳар бирида «дубликат» деган белги қўйилади) ва улардан бири лицензиатга юборилади (топширилади), иккинчиси эса лицензиатнинг лицензия ишида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган холда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан текширувларни ўтказишда пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувлар натижалари бўйича лицензиат томонидан йўл қўйилган муайян лицензия талаблари ва шартлари бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилиши шарт бўлган, лицензиат томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги кўрсатмаларни қабул қилиш, бундай бузилишларни бартараф этиш учун етарли бўлган муддатни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш ҳамда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномаларни судга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан лицензия олмасдан формали кийим-бош савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган тартибда чоралар кўриш учун уларга оид материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган, бекор қилинган лицензиялар ҳақидаги маълумотлар лицензияловчи орган томонидан «Лицензия» ахборот тизимлари комплексининг электрон реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга ариза берилиши мумкин. Суд томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қарор асоссиз деб топилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Лицензиялар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лицензияловчи орган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексининг лицензиялар реестрини лицензиялар реестрининг ахборот-телекоммуникация тармоқлари хамда бошқа давлат ахборот тизимлари билан мос келишини ва ҳамкорлигини таъминлаб берувчи ягона ташкилий, методологик ва дастурий-техник принципларга асосан юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) лицензияланаётган фаолият амалга ошириладиган манзил, иш жойи телефони, факс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лицензиянинг амал қилиши муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) лицензияни қайта расмийлаштиришнинг асослари ва санаси, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лицензиянинг амал қилиш муддатини тугатиш асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестридаги маълумотлар «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган лицензия бериш, лицензияни мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, лицензия талаблари бузилганлиги учун уни тўхтатиб туриш хамда лицензиянинг амал қилинишини тугатиш ёки қайта тиклаш тўғрисида қарорлар қабул қилган кундан бошлаб уч кун муддатда лицензиялар реестрига тегишли қайдлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лицензия бериш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 406-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг «Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари» бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) қуйидаги мазмундаги 1001-позиция қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1001. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/406/1294-сон, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)