21.05.2018 йилдаги ПҚ-3731-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига 2018/2019 ўқув йилида қабул қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) томонидан давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги талаб-эҳтиёжлари асосида 2018/2019 ўқув йилида Академияга қабул қилиш квоталари шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018/2019 ўқув йилига қуйидаги қабул квоталари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академияда магистрлар тайёрлаш учун 60 киши, шу жумладан, 1-иловага мувофиқ, давлат грантлари бўйича 24 киши ва тўлов-контракт асосида – 36 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 60 киши, шу жумладан, 2-иловага мувофиқ, давлат грантлари бўйича 24 киши ва тўлов-контракт асосида — 36 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академияга бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 60 киши, шу жумладан, 3-иловага мувофиқ, давлат грантлари бўйича 24 киши ва тўлов-контракт асосида — 36 киши қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академия ректорига номзодларнинг якуний баҳосини ҳисобга олган ҳолда Академияга қабул қилиш параметрларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018/2019 ўқув йили учун Академия магистратурасига ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига давлат грантлари асосида қабул қилишнинг белгиланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академия Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмоилов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ректори Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 21 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3731-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 майдаги ПҚ-3731-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилида «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КВОТАЛАРИ

Т/р

Номи

Жами

Грант

Контракт

Давлат ҳокимияти органлари

1.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

23

8

15

Ҳудудлар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси

4

2

2

3.

Андижон вилояти

2

1

1

4.

Бухоровилояти

2

1

1

5.

Жиззах вилояти

2

1

1

6.

Қашқадарё вилояти

3

1

2

7.

Навоий вилояти

4

1

3

8.

Наманган вилояти

3

2

1

9.

Самарқанд вилояти

2

1

1

10.

Сирдарёвилояти

2

1

1

11.

Сурхондарёвилояти

3

1

2

12.

Тошкент вилояти

2

1

1

13.

Фарғона вилояти

3

1

2

14.

Хоразм вилояти

2

1

1

15.

Тошкент шаҳри

3

1

2

Ҳудудлар бўйича жами

37

16

21

Умумий квота

60

24

36

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 майдаги ПҚ-3731-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда) қайта тайёрлашга қабул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КВОТАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Жами

Грант

Контракт

Давлат ҳокимияти органлари

1.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

19

6

13

Ҳудудлар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси

2

1

1

3.

Андижон вилояти

4

2

2

4.

Бухоро вилояти

2

1

1

5.

Жиззах вилояти

2

1

1

6.

Қашқадарё вилояти

2

1

1

7.

Навоий вилояти

5

2

3

8.

Наманган вилояти

4

2

2

9.

Самарқанд вилояти

5

2

3

10.

Сирдарё вилояти

2

1

1

11.

Сурхондарё вилояти

3

1

2

12.

Тошкент вилояти

1

0

1

13.

Фарғона вилояти

5

2

3

14.

Хоразм вилояти

2

1

1

15.

Тошкент шаҳри

2

1

1

Ҳудудлар бўйича жами

41

18

23

Умумий квота

60

24

36

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 майдаги ПҚ-3731-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилида «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига (ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда) қайта тайёрлаш бўйича қабул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КВОТАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Жами

Грант

Контракт

Давлат ҳокимияти органлари

1.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

24

8

16

Ҳудудлар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси

2

1

1

3.

Андижон вилояти

2

1

1

4.

Бухоро вилояти

2

1

1

5.

Жиззах вилояти

2

1

1

6.

Қашқадарё вилояти

4

2

2

7.

Навоий вилояти

7

2

5

8.

Наманган вилояти

2

1

1

9.

Самарқанд вилояти

3

1

2

10.

Сирдарё вилояти

1

1

-

11

Сурхондарё вилояти

3

1

2

12.

Тошкент вилояти

2

1

1

13.

Фарғона вилояти

2

1

1

14.

Хоразм вилояти

2

1

1

15.

Тошкент шаҳри

2

1

1

Ҳудудлар бўйича жами

36

16

20

Умумий квота

60

24

36

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 майдаги ПҚ-3731-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабул тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) магистратурасига, шунингдек, бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академия магистратурасида бошқарув кадрларини тайёрлаш олий таълимнинг давлат таълим стандратларига мувофиқ грант ва тўлов-контракт асосида, магистр даражасини ва давлат намунасидаги дипломни топширган ҳолда икки йиллик таълим дастури бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия магистратурасига давлат гранти асосида ўқишга фақат давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, давлат муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ҳисобланган шахслар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш грант ва тўлов-контракт асосида бир йилгача давом этадиган дастурлар бўйича, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда белгиланган намунадаги дипломни топшириш билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тингловчиларни магистратурага ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш квоталари Академия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академияда бошқарув кадрлари малакасини ошириш ҳар уч йилда бир ойгача давом этадиган, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, белгиланган намунадаги сертификат берилиб, қисқа муддатли дастурлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бошқарув кадрлари малакасини ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг буюртманомалари бўйича Академия ректорининг буйруғига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияга кириш синовлари номзоднинг хоҳишига кўра давлат тили ёки рус тилида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тингловчиларни қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Магистратурага қабул давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан тавсия этилган, 40 ёшга тўлмаган, таянч олий маълумотга ва камида икки йиллик бошқарув иши тажрибасига эга бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига қабул давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан тавсия этилган, таянч олий маълумотга ва камида икки йиллик бошқарув иши тажрибасига эга бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратурага ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига қабул номзодларни жойларда бирламчи танлаб олишни ташкил қилиш ва кейинчалик улар учун Академияда тест синовлари ва суҳбатлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳар йили январь ойида Академия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган равишда, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда ҳудудларнинг, иқтисодиёт тармоқлари ва ташкилотларнинг бошқарув кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги талаб-эҳтиёжлари ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги дастурларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бошқарув кадрларини тайёрлашга буюртманомалар асосида Академия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ташкилий-кадрлар хизмати билан келишиб, магистратурага ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш квотаси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Номзодларни магистратурага ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига қабул танлов асосида уч босқичда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқич — номзодларни бевосита давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, нодавлат нотижорат ташкилотларида бошқарув лавозимларига захирада турган шахслардан бирламчи саралаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқич — номзодлар томонидан Ўзбекистон тарихини билиш ҳамда мантиқий фикрлаш савиясини аниқлаш нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — ДТМ) томонидан ўтказиладиган тест синовларидан ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқич — номзодлар томонидан бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик даражаси, мантиқий, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини баҳолаш, шунингдек, уларнинг етакчилик сифатларини аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбатлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тест синовлари предметлари бўйича ўқув дастурлари ҳамда суҳбатларнинг мавзулари Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда кириш тест синовлари ва суҳбатлар бошланишигача камида бир ой аввал Академиянинг расмий веб-сайтида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кириш синовларини ўтказиш санаси тўғрисидаги хабар уларнинг бошланишидан камида етти кун олдин Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Номзодларни магистратурага ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига бирламчи саралаб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Академияга қабул қилишни ташкиллаштириш учун давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларида номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия (кейинги ўринларда — идоравий комиссия) тузилади. Идоравий комиссия талаб-эҳтиёжларни ўрганиш асосида номзодларни Академияда ўқиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўқитиш учун номзодларни саралаб олиш сифати, мақсадли йўналтирилиши ҳамда талаб этиладиган ҳужжатларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Номзодлар идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари биринчи раҳбарларининг имзоси қўйилган тавсия хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг кейинги 2 йил ичида эгаллаб турган лавозими бўйича ўзининг бошқарувчилик меҳнат фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган намунадаги қисқача маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 х 4,5 ўлчамидаги 4 та фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№ 086 - У шаклидаги тиббий маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Идоравий комиссия номзодларнинг ҳужжатларини белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан олдиндан ўрганиб чиқади ва номзодларни Академияга бирламчи саралаб олиш бўйича қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Магистратурага ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Академиянинг магистратурасига ва бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш, тест синовлари ва суҳбат ўтказиш учун Академия ректорининг буйруғи билан Академиянинг тегишли ўқув йили учун қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссиясининг жорий ишларини масъул котиб ва унинг ўринбосарлари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Идоравий комиссиялар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни Академияга бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссиянинг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг Академия ректори номига аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўплами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Номзодларнинг ҳужжатлари ҳар йили 1 июндан 20 июнгача қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Номзодларнинг тест синовларидан ўтиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Академияга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш ва ташкил қилиш тартиби ДТМ томонидан Академия билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тест синовлари учун саволлар ДТМ томонидан кириш имтиҳонлари предметлари бўйича ўқув дастурлари асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тест синовлари натижаларини баҳолаш 100 балли тизим бўйича амалга оширилади. Тест синовларининг натижалари ведомостларга киритилади ва улар ДТМ директори томонидан имзоланиб, Академияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Номзодларнинг тест синовлари натижалари бўйича шикоятлари натижалар эълон қилинган санадан кейин икки иш куни мобайнида ДТМга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни кўриб чиқиш муддати номзод томонидан шикоят берилган санадан бошлаб икки иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тест синовларининг якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 35 фоизини тўплаган номзодлар суҳбатлашишдан ўтишга қўйиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Номзодларнинг суҳбатдан ўтиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Номзодлар билан суҳбатлашиш Академия ректорининг буйруғи билан вазирликлар, идораларнинг вакиллари ҳамда Академиянинг профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибда тузиладиган махсус комиссия томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Номзодлар билан суҳбатлашиш бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик, мантиқий, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари савиясини баҳолаш ҳамда уларнинг етакчилик сифатларини аниқлаш нуқтаи назаридан вазиятларга хос вазифаларни ҳал этиш ва шахсий мулоқот шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Суҳбат ўтказиш қоидалари ва унинг якунлари бўйича билимларни баҳолаш мезонлари махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилади ва Академия ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Суҳбатлашиш натижалари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Номзодлар билан суҳбатлашиш якунларига кўра қабул комиссияси томонидан тегишли баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Номзодларни Академияга қабул қилиш учун тавсиянома тўғрисида қабул комиссиясининг қарори тасдиқланган квоталардан келиб чиққан ҳолда суҳбатлашиш якунлари бўйича номзодлар тўплаган баллар асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Суҳбатлашиш натижалари бўйича номзодларнинг шикоятлари улар эълон қилинган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида қабул комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ректорнинг буйруғи билан апелляция комиссияси тузилади, комиссия номзод шикоятни топширган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида шикоятни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Номзодларнинг кириш тест синовлари ва суҳбатлашишдан такроран ўтишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Номзодларни Академия тингловчилари сафига қўшиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Номзодларни Академия тингловчилари сирасига қўшиш қабул комиссиясининг қарори асосида ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тўлов-контракт асосида Академия тингловчилари сафига қўшилиш учун тавсия этилган тингловчилар контрактда белгиланган муддатларда ҳар йили тўловни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Академияга тўлов-контракт асосидаги тингловчиларни ўқишга қўйиш улар контракт пулини тўлагандан сўнг ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низомнинг талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.