08.05.2018 йилдаги 346-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташдан бўйин товлаган маҳкумга нисбатан Жиноят кодексининг 451-моддаси (вояга етмаганга нисбатан эса — Жиноят кодексининг 821-моддаси)га мувофиқ инспекция томонидан мажбурий жамоат ишларини бошқа жазо тури билан алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома юборилади. Суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бўйин товланилган вақт ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Мажбурий жамоат ишига

ЙЎЛЛАНМА

___________________________________________________________________

(корхона, ташкилот, муассаса номи ва манзили)

___________________________________________________________________

Маҳкум ______________________________________________________________________

(Ф. И. О.)

___________________________________________________________га мувофуқ

(мутахассислиги, касби кўрсатилсин)

_______________________________________________________ даврга мажбурий жамоат ишларини бажариш учун ишга жойлаштиришбўйича юборилмоқда.
Қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун мобайнида бизга хабар қилишингизни сўраймиз.
Жазоларни ижро этиш инспекцияси бошлиғи (катта инспектори)
___________________________________________________________________

М.Ў

(имзо)

201__ йил «___» __________________
=============================================================================

Қабул қилинган қарор тўғрисида

ЖАВОБ

Маҳкум ______________________________________________________________________

(Ф. И. О.)

______________________________________________________________________ бўйича

(мутахассислиги, касби)

____________________________________муддатга мажбурий жамоат ишига қабул қилинди.

Раҳбар:

___________________

М.Ў

(имзо)

Т/р

Иш турлари

Иш мазмуни

1.

Шаҳарлар, туманлар, посёлкалар, дам олиш зоналари, спорт ва болалар майдончалари, тарихий-архитектура ёдгорликлари, қабристонларни ободонлаштириш.

Ирригация тармоқларини ётқизиш ва тозалаш; ҳудудларни тозалаш, қишки йиғиштиришлар: супуриш ёки қор кураш, яхмалакни йўқ қилиш, қорни ва қор-музни кўчириш; ёзги йиғиштириш: ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш; ҳовли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш: намлаб супуриш ва зиналарни ювиш, деразаларни ювиш, даҳлизга чиқишдаги майдончани супуриш ва ювиш; ишлаб чиқариш ҳудудларини йиғиштириш; йўлларни, айланма кўприк ва кўприкларни таъмирлаш* ва қуриш*; ҳудудларни кўкаламзорлаштириш; ўтказилган дарахтларни парвариш қилиш (суғориш, шакл бериш, ўриш, органик ва маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш); электр таъминоти объектлари билан боғлиқ бўлган ишлар (электр тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); сув таъминоти объектлари (сув қувурлари тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); дам олиш зоналари, спорт ва болалар майдончалари, тарихий-архитектура ёдгорликлари, қабристонларни ободонлаштириш.

2.

Қурилиш-монтаж ишлари

Болалар майдончалари ва спорт объектлари, чўмилиш ҳовузлари, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар* қуриш.

3.

Юк ортиш-тушириш ишлари

Вагонлар, автомашиналардан юк тушириш; вагонларга, автомашиналарга юк ортиш, омборларда ишлаш.

4.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар

Касалхона ва бошқа тиббиёт муассасаларининг бинолари ва ҳудудларига хизмат кўрсатиш бўйича ишлар (фаррошлар, санитарлар, ҳовли-ҳудуд тозаловчилари, боғбонлар, қоровуллар, техник ходимлар)*.

5.

Халқ таълими тизимидаги ишлар

Таълим муассасаларининг бинолари ва ҳудудларига хизмат кўрсатиш бўйича ишлар (фаррошлар, ҳовли-ҳудуд тозаловчилари, боғбонлар, қоровуллар, техник ходимлар)*.

6.

Мева-сабзавот базаларидаги ишлар

Мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва идишларга жойлаштириш, идишларни тузатиш, ортиш, тушириш.

7.

Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш**, пахта териш**, экинларни ўташ**, чорва озуқаси тайёрлаш, чорва моллари боқиш ва бошқалар).

8.

Иккиламчи хомашёларни тайёрлаш ва топшириш бўйича ишлар

Макулатура, шиша идишлар, ишлатилган шиналар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмларни тўплаш ва шу кабилар.