11.05.2018 йилдаги ПҚ-3714-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишлаб чиқариш-саноат тармоғи учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, олий техник таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Олмалиқ ТМК» АЖ, «Навоий КМК» ДК, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг (Россия Федерацияси) Олмалиқ шаҳрида (Тошкент вилояти) Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ишлаб чиқариш-саноат тармоғи учун муҳим илмий-технологик вазифаларни ҳал қилишга қодир юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металлургия, кончилик иши ва саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш-саноат фаолияти билан узвий интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг (кейинги ўринларда – «МИСиС» МТТУ) алоҳида таркибий бўлинмаси ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, таълимнинг келишилган асосий йўналиш (мутахассислик)лари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда «МИСиС» МТТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларининг аттестацияси «МИСиС» МТТУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган «МИСиС» МТТУнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий тадқиқот технологик университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашнинг асосий йўналиш (мутахассислик)лари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Филиалга текин фойдаланиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий давлат кончилик институтининг Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 56-уй манзилида жойлашган биноси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/2018 ўқув йили якуни бўйича фаолияти тугатилаётган Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежининг Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур кўчасида жойлашган биноси берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«МИСиС» МТТУ ва «Олмалиқ ТМК» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда ўрнатилган тартибда Филиал таъсис ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши, келишилиши ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «МИСиС» МТТУ билан Филиалнинг ташкилий тузилмасини келишсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Филиалнинг қабул параметрлари «МИСиС» МТТУ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «МИСиС» МТТУ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларнинг малакасини оширишга ва Филиалнинг профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан шакллантириш ва тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Олмалиқ ТМК» АЖ, «Навоий КМК» ДК, «Ўзметкомбинат»АЖ, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳар йили юқори малакали кадрларни тайёрлашга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилсин ва унинг натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кейинги ўқув йилларида Филиалга таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича қабул қилинадиган талабалар сони юзасидан таклифлар киритиб борсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий тадқиқот технологик университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) шахсий таркиби 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Филиал фаолиятини молиялаштириш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига талабаларни, лекин Филиалга таълим олиш учун қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолда, давлат гранти асосида ўқитишга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(11-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадалларидан Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Филиални ташкил қилиш, унинг моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий тадбирларни, жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб боришни, бино ва иншоотларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ҳамда лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан таъминлашни, шунингдек, «МИСиС» МТТУ мутахассисларини жалб қилиш билан боғлиқ хизмат сафари харажатларини, Филиал маҳаллий ўқитувчиларининг стажировкаси ва малакасини ошириш харажатларини молиялаштириш «Олмалиқ ТМК» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «МИСиС» МТТУдан Филиалга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафари бўйича — Россия Федерациясининг қонун ҳужжатлари билан олий ўқув юртлари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли хизмат сафари бўйича — ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Филиалга ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тўлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилаб қўйилсинки, Филиални сақлаш учун бюджет маблағлари 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳанинг йиллик харажатлар параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Филиалга иккита автотранспорт воситасини, жумладан битта хизмат ва битта навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3153-сон қарори билан тузилган, Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 июлга қадар муддатда Филиалнинг бино ва иншоотлари реконструкция қилинишини, шунингдек, Филиал талаба ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхона тайёрланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 августга қадар муддатда Филиал жойлаштирилишини ва уни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртмаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртмаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртмаларига биноан Филиални ташкил қилишда ва унинг фаолиятида иштирок этадиган малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 2019 йил 1 январга қадар муддатда Филиални жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежи ходимларини ишга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилар контингентини яқин бўлган тегишли касб-ҳунар коллежларига йўналиш (касб)лар бўйича жойлаштириш орқали уларнинг келгусида таълим олишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Қ.В. Акмалов, А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда «Олмалиқ ТМК» АЖ бошқаруви раиси А.Қ. Фармонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3714-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3714-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида таълим ва мутахассислар тайёрлашнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кончилик иши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Металлургия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни (тармоқ бўйича) автоматлаштириш ва бошқариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Таълим йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати ташкилотларда кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» билан келишилган ҳолда тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
(1-илованинг изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3714-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали Васийлик кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.С. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси

2.

А.К. Фармонов

«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

4.

Ғ.И. Ибрагимов

Тошкент вилояти ҳокими

5.

Д.Х. Набиев

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Б.З. Асадов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

А.Ж. Ортиқов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари

8.

Б.Ф. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

9.

келишилган ҳолда

Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» вакили

10.

К.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

11.

А.Х. Хурсанов

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси

12.

М.М. Мирқосимов

Олмалиқ шаҳар ҳокими

13.

келишилган ҳолда

«Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси вакили (Россия Федерацияси)

14.

Ф.Р. Абдуллаев

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ бош директори

15.

С.М. Туробжонов

И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 07/18/3714/1199-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)