Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2003 18.09.2001 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 сентябрдаги 414-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонига мувофиқ ва пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишга доир топшириқлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, Ўзбекистон давлат карантин инспекцияси тасдиқланган Низом сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Пахта-банк», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш жараёни раҳбарлари ва мутахассисларининг мазкур қарорни бажаришга доир минтақавий (вилоятлараро) семинарларини ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 18 сентябрдаги 377-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда 2001 йил ҳосилидан бошлаб пахта толаси ишлаб чиқариш ва уни экспортга етказиб бериш балансини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо компанияси (кейинги ўринларда мазкур Низомда «ташқи савдо компаниялари» деб аталади) бўйича шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Контрактдан олдин пухта ишлаш ҳамда пахта толасини (марказлаштирилган ва номарказлаштирилган) экспорт қилишнинг тасдиқланган ҳажмларига мувофиқ ташқи савдо компанияларининг хорижий харидорлар билан контрактлар тузишига доир барча ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига юкланади. Вазирлик тузилган контрактларнинг ташқи савдо компаниялари томонидан бажарилиши устидан назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда тасдиқланган балансларга мувофиқ «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бўйича пахта толасини юклаб жўнатишнинг ҳар чораклик йиғма жадваллари ишлаб чиқилишини, келишилишини ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги доимий назоратни амалга оширадилар ҳамда пахта толасини экспорт қилиш жадвалларини бажаришда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ва ташқи савдо компанияларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда ҳар ойда ойнинг 12-кунида пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, шу жумладан экспортга етказиб бериш баланси бажарилишига доир ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
(2—6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташқи савдо компаниялари ўзларига ажратилган пахта толаси ҳажмлари доирасида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан марказлаштирилган экспорт бўйича пахта толаси етказиб беришга шартномалар ва уни сотиш учун хорижий харидорлар билан контрактлар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бир ҳафтада икки марта ва юклаб жўнатилган ой тамом бўлгач ташқи савдо компанияларига ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасига етказиб берилган пахта толаси ва унинг ассортимендаги қолдиғи тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси олинган маълумотлар асосида ҳар ойда ойнинг 15-кунигача экспорт бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига йиғма ахборотни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташқи савдо компаниялари тузилган шартномалар, контрактлар ва мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ахборот асосида пахта толасини юклаб жўнатишга белгиланган тартибда экспорт билдиришномаларини расмийлаштиради ва уларни рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат божхона қўмитаси бир иш куни мобайнида ташқи савдо компаниялари томонидан ёзиб бериладиган пахта толасини юклаб жўнатишга экспорт билдиришномалар рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташқи савдо компаниялари юклаб жўнатиладиган ой бошланишигача Давлат божхона қўмитасида рўйхатдан ўтказилган экспорт билдиришномаларни, контрактлар нусхаларини, шунингдек юкхатларини тўлдиришга доир йўриқномаларни «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компаниялари экспорт билдиришномалари асосида улар олинган кундан 2 кундан кечикмай тегишли ҳажмдаги ва ассортиментдаги пахта толасини экспортга юклаб жўнатишга нарядларни расмийлаштирадилар ва пахта заводларига юборадилар. Нарядлар расмийлаштирилган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компанияларига юклаб жўнатиш учун пахта заводларига берилган нарядлар тўғрисида ҳудудий бирлашма раҳбарининг имзоси қўйилган ва муҳр босилган ахборот юборадилар, унда экспорт билдиришноманинг, наряд ва контрактнинг тартиб рақамлари, юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажми, унинг ассортименти ва юкни жўнатувчи пахта заводи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компаниялари ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг жойлардаги бўлинмалари билан шартномалар асосида экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар («Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси орқали) олишга ва пахта толаси ташишга яроқли вагонлар берилишига буюртманомалар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан тузилган шартномалар асосида уларга вагон ва контейнерлар бериш учун режалар беради. Кўрсатилган хизматлар учун тўловни келишувга кўра «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ёки ташқи савдо компаниялари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси ташқи савдо компаниялари билан мавжуд шартномалар асосида бир сутка мобайнида уларга экспедиторлик кодлари ва вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар берадилар, ташқи савдо компаниялари уларни ўз навбатида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига беришади.
(8—16-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон «Сифат» маркази, унинг минтақавий лабораториялари ўзлари ўтказган пахта толаси сифатини тойлар бўйича баҳолаш асосида икки кун муддатда мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Пахта заводлари олинган нарядларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги стандартларига мувофиқ пахта толаси партиясини (вагон нормасини) танлаб олишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Сифат» марказининг минтақавий лабораториясидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг сифати ва миқдори тойлар бўйича баҳолаш асосида жўнатилаётган партия оғирлиги кўрсатилган мувофиқлик сертификати олишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасининг тегишли партияси учун, уни фумигациялаган ҳолда (зарур бўлганда), келиб чиқиш сертификати ва фитосанитария сертификати расмийлаштирилишини таъминлашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига пахта толасини юклаш учун ёпиқ вагонлар берилиши ҳамда экспедиторлик кодлари ва вагонлар бўйича ёрдамчи кодлари олиш учун буюртманома беришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экспорт билдиришномаси божхона органларида рўйхатдан ўтказилгач, экспедиторлик кодлари ва вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар олингач пахта заводлари юкни жойлардаги божхона органларига кўрсатадилар ва пахта толасини «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси томонидан берилган пахта толасини экспорт қилишга яроқли вагонларга юклайдилар ва божхона расмийлаштирувидан кейин уларни ташиш учун темир йўл станциясига берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари юклаб жўнатилгандан кейин икки кундан кечикмай ташқи савдо компанияларига юклаб жўнатилган пахта толаси тўғрисида, контрактнинг экспорт билдиришномасининг, вагон ва юкхат тартиб рақами, юклаб жўнатилган станция, юк етказиб бериладиган станция, юклаб жўнатилган сана, юкнинг (кондицион, брутто, нетто) оғирлиги, сорти кўрсатилган тезкор ахборотни тақдим этишади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, ўз вақтида экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодлар ажратишади, пахта толасини ташишга яроқли вагонлар ва контейнерлар беришади, шунингдек юкнинг белгиланган тартибда республика ҳудудида ва унинг ташқарисида хавфсиз ташилишини ҳамда экспедиторликни таъминлашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Пахта толасини экспортга жўнатиш ҳажмлари бўйича ўзаро солиштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси юклаб жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кундан кечикмай ташқи савдо компанияларига юклаб жўнатилган пахта толаси учун улгуржи сотиш (прейскурант) нархлари бўйича тўловга ҳисоб рақамларини тақдим этишади, уларга назорат варақаси, темир йўл юкхатларининг асл нусхаси, Ўзбекистон «Сифат» марказининг мувофиқлик сертификати, фитосанитария сертификати ва товарга доир бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
(22-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаликларга тегишли ресурслардан юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича тўлов учун тақдим этиладиган ҳисоб рақамига « -сон пахта тозалаш корхонаси, 70 фоизли пахта толаси 200__ йил ҳосили» сўзлари ёзилган штамп қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва ташқи савдо компаниялари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай, тақдим этилган ҳисоб рақамлари бўйича ошиб борувчи якун билан юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажми учун давлат ресурслари бўйича ва хўжаликлар ресурслари бўйича алоҳида ўзаро солиштириш далолатномаларини расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиштириш далолатномалари бир нусхадан Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасига тақдим этилади, давлат ресурсларидаги пахта толаси бўйича эса ташқи савдо компаниялари далолатномани Молия вазирлигига ҳам тақдим этадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташқи савдо компаниялари «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ҳисоб рақамларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ресурсларидан юклаб жўнатилган пахта толаси учун – улгуржи-сотиш (прейскурант) нархлари бўйича, плюс «Пахтасаноат» уюшмасининг сотиш харажатларига (шу жумладан сотиш устамасини қўшган ҳолда) ҳақ тўлайдилар. Улгуржи сотиш ва жаҳон нархлари ўртасидаги ижобий фарқ (сотиш бўйича харажатларни чегирган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар ресурсларидан юклаб жўнатилган пахта толаси учун – дастлаб улгуржи-сотиш (прейскурант) нархлари бўйича, плюс «Пахтасаноат» уюшмасининг сотиш харажатларига (шу жумладан сотиш устамасини қўшган ҳолда) ҳақ тўлайдилар, жаҳон (сотиш бўйича харажатларни чегирган ҳолда) улгуржи сотиш нархлари ўртасидаги ижобий фарқни эса ҳар ойда ўтказиладиган ўзаро солиштириш натижалари бўйича ва контрактлар ёпилгач қўшимча равишда хўжаликларга тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон нархлари улгуржи-сотиш нархларидан пасайган тақдирда салбий фарқ умуман ҳосил бўйича ҳамда давлат ресурсларидан ва хўжаликлар ресурсларидан юклаб жўнатилган ҳажмлар бўйича алоҳида аниқланади ва ташқи савдо компаниялари ҳисоб-китобларни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тегишли таклифлар киритиш учун, ҳар чоракда ва умуман ҳосил бўйича Молия вазирлигига тақдим этадилар.
(24-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташқи савдо компанияларидан пахта толаси учун улгуржи сотиш нархлари бўйича маблағларни олгач, уларни 2 банк куни мобайнида ўзининг ҳисоб-китоб марказлари орқали, белгиланган нисбатларда Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ўртасида тақсимлайдилар, уларнинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилишини таъминлайдилар.
(25-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта заводлари олинган маблағлардан белгиланган тартибда қарзларни узиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги навбатдаги тўловларни тўлаш, иш ҳақи тўлаш, шунингдек заводларнинг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, хўжаликлар ресурсларидан юклаб жўнатилган пахта толасининг жаҳон ва улгуржи-сотиш нархлари ўртасидаги ижобий фарқ тарзидаги қўшимча маблағларни, юклаб жўнатиш ва ўзаро ҳисоб-китоблар тугаллангач, солиштириш далолатномалари натижалари бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли қўшимча тўловларни тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси хўжаликка қўшимча тўлов сотилган пахта толаси ҳажми учун, унинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Экспортга етказиб беришда узилишларга йўл қўймаслик ва пахта заводларининг ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлаш мақсадида ташқи савдо компаниялари томонидан темир йўл ва бошқа алоқадор идоралар хизматлари ҳақини, шунингдек моддий-техника ресурслари қийматини пахта толаси сотишдан олинган тушум ҳисобидан тўлашга йўл қўйилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси марказлаштирилган
экспорт қилишни ташкил этиш
тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси марказлаштирилган экспортини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси

Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш схемасининг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Позиция т/р

Позиция мазмуни‎

Бажариш муддати (кун)

Масъул бажарувчилар‎

1.‎ Харидорлар-хорижий фирмалар билан тузилган экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш ва экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича ахборот алмашиш‎ 2‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ташқи савдо компаниялари‎
2.‎ Хорижий фирмалар билан контрактлар тузиш‎ 15‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари‎
3.‎ Контрактларни ҳисобга қўйиш ва экспорт билдиришномаларини рўйхатдан ўтказиш‎ 3‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, «Ўзмиллийбанк», Давлат божхона қўмитаси‎
4.‎ Экспортга маҳсулот етказиб бериш юзасидан хўжалик шартномаси тузиш. Шартномага мувофиқ юклаб жўнатишни ташкил этиш учун экспорт билдиришномалари, контрактларнинг нусхалари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш‎ 5‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари‎
5.‎ Юклаб жўнатиш учун нарядларни расмийлаштириш ва уларни божхонада рўйхатдан ўтказиш‎ 1‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, ҳудудий божхоналар‎
6.‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бўлинмалари томонидан пахта заводларига юклаб жўнатиш учун нарядлар бериш‎ 1‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари‎
7.‎ «Сифат» марказида мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва олиш‎ 2‎ «Сифат» марказининг ҳудудий лабораториялари‎
8.‎ Келиб чиқиш сертификатларини расмийлаштириш ва олиш‎ 1‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Экспертиза» хўжалик ҳисобидаги ҳудудий фирмалари‎
9.‎ Фитосанитария сертификатини расмийлаштириш ва олиш ҳамда фумигация ўтказиш (заруратга қараб)‎ 1‎ «Ўзкарантин» ҳудудий бўлинмалари ва инспекциялари‎
10.‎ Бирлашмага вагонларга буюртманомалар бериш, экспедиторлик кодларини, вагонлар бўйича ёрдамчи кодларни олиш‎ 1‎ Пахта заводлари, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари‎
11.‎ Нарядларга мувофиқ юклаш учун вагонларга оид буюртманомалар бериш‎ 1‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, пахта заводлари‎
12.‎ Экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодларни ажратишга буюртманомалар бериш ва вагонлар беришга буюртманомаларнинг нусхаларини бериш‎ 1‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари‎
13.
‎14.‎
Экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодларга буюртманомалар бериш ва уларни олиш, уларни «Пахтасаноат» ҳудудий бўлинмаларига бериш‎ 2‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, «Ўзташқитранс» давлат- акциядорлик компанияси‎
15.‎ Пахта заводларига экспедиторлик кодлари, вагонлар бўйича ёрдамчи кодларни ва вагонлар бериш режасини бериш‎ 1‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат- акциядорлик компанияси бўлинмалари‎
16.‎ Божхона юк декларацияларини, бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва жўнатишга рухсатнома олиш‎ 1‎ Ҳудудий божхоналар, божхона постлари, пахта заводлари‎
17.‎ Вагонлар беришга буюртманома бериш, жўнатиш ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш, вагонларга юк ортиш ва уларни жўнатиш нарядларида кўрсатилган жўнатиш реквизитлари бўйича ташишга бериш, ҳисоб варақларни тўловга тақдим этиш учун ташувчилардан товар-транспорт юкхатларини олиш‎ 1‎ Пахта заводлари, темир йўл бекатлари‎
18.‎ Ҳисобварақларни тайёрлаш ва жўнатиш ҳужжатлари билан бирга ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда тўловга тақдим этиш‎ 7‎ Пахта заводлари, «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари‎
19.‎ Ҳисобварақларни текшириш ва маҳсулотни сотишдан маблағларнинг келиб тушишига қараб ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда ташқи савдо компанияларига тўлов учун бериш‎ 5‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг компаниялари‎
20.‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш‎ маблағларнинг келиб тушишига қараб‎ «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 18-сон, 132-модда; 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)