Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2004 14.09.2001 йилдаги 374-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДОН РЕСУРСЛАРИ ВА УННИНГ БОЗОР ФОНДИДАН ЯНАДА ОҚИЛОНА ВА ТЕЖАМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон ва уннинг давлат ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш, уннинг бозор фондини шакллантириш ҳамда уни республика минтақалари бўйича мақбул тақсимлаш механизмини такомиллаштириш, аҳолининг нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уннинг бозор фонди квоталарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари бўйича тақсимлашнинг йиллик ва чораклик лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат ресурсларидан озиқ-овқатга мўлжалланган буғдойдан фойдаланиш баланслари кўрсаткичларига қатъий мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уннинг бозор фонди квоталари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг сони, саноат марказларининг мавжудлиги, савдо ва нон ёпиш ташкилотларининг жойлашиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ихтиёрида қолаётган озиқ-овқатга мўлжалланган буғдой ҳажмлари ҳисобга олинган ҳолда тақсимланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли дон экинларининг 2002 йил ҳосилидан бошлаб уннинг бозор фонди қишлоқ жойлари, саноат марказлари ва вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳарлар бўйича алоҳида прогнозлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уннинг бозор фонди улардан фойдаланишнинг қуйидаги йўналишлари нон ёпиш, чакана савдо, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги тартиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уннинг бозор фонди йиллик ва чораклик квоталарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари бўйича тасдиқлаш «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига юкланади;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уннинг бозор фонди тасдиқланган квоталарини туманлар, шаҳарлар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича тақсимлаш «Савдо» ҳудудий акциядорлик компаниялари ва «Матлуботсавдо» акциядорлик компанияси иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари уннинг бозор фонди квоталари самарали ва мақбул тақсимланиши, улардан мақсадли фойдаланилиши ҳамда аҳоли нон маҳсулотлари билан узлуксиз, барқарор таъминланиши учун тўлиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уннинг бозор фонди квоталарини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги иштирокида уннинг бозор фонди квоталарини тақсимлашнинг ҳар чораклик лойиҳалари юқорида кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда навбатдаги чорак бошланишидан камида 20 кун олдин уларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига киритсин;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари бўйича тақсимлашнинг Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси томонидан тасдиқланган уннинг бозор фонди чораклик квоталарини навбатдаги чорак бошланишидан 10 кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин ҳамда уларни ҳар ўн кунда қатъий тасдиқланган жадваллар бўйича берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ун ресурслари ун тортиш заводлари томонидан савдо ташкилотлари ва нон ёпувчи ташкилотларга белгиланган квоталар ва тузилган шартномаларга мувофиқ мақсадли берилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси иштирокида 2002 йилдан бошлаб уннинг бозор фондларидан минтақалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича фойдаланилишига доир ҳар ойлик статистика ҳисоботини амалиётга жорий этсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (шу жумладан ҳарбий савдо бош бошқармаси), Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати истеъмолнинг тасдиқланган нормаларига мувофиқ махсус истеъмолчилар учун дон маҳсулотлари ресурсларига бўлган эҳтиёжга буюртмаларни белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, дон маҳсулотлари ресурсларини бозор ва бозордан ташқари фондлар бўйича олувчи вазирликлар ва идоралар улардан оқилона фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида дон маҳсулотларини сотишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 2 ноябрдаги 532-сон қарорининг 5, 7, 8, 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М. З. Усмонов ва Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 14 сентябрдаги 374- сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уннинг бозор фонди квоталарини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уннинг бозор фонди квоталарини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш схемасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсифи

1. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси уннинг бозор фонди квоталарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари (нон ёпиш, чакана савдо, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун) бўйича тақсимлашнинг йиллик ва чораклик лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат ресурсларидан озиқ-овқатга мўлжалланган буғдойдан фойдаланиш баланслари кўрсаткичларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги иштирокида ишлаб чиқади, уларни навбатдаги йил чораги бошланишидан камида 20 кун олдин Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига тасдиқлаш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уннинг бозор фонди квоталари вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони, саноат марказлари мавжудлиги, савдо ва нон ёпиш ташкилотларининг жойлашиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ихтиёрида қоладиган озиқ-овқатга мўлжалланган буғдой ҳажми ҳисобга олинган ҳолда тақсимланади. Зарур маълумотлар «Ўздонмаҳсулот» корпорациясига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этилади.
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бошоқли дон экинларининг 2002 йилги ҳосилидан бошлаб уннинг бозор фонди қишлоқ жойлар, саноат марказлари ва вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳарлар бўйича алоҳида прогнозлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уннинг бозор фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда ундан фойдаланиш йўналишлари бўйича тасдиқланган квоталари «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси навбатдаги йил чораги бошланишидан камида 10 кун олдин қишлоқ жойлари, саноат марказлари, вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳарлар, шунингдек ундан фойдаланиш йўналишлари учун мўлжалланган ун ҳажмларини кўрсатган ҳолда уннинг тасдиқланган бозор фонди квоталарини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Савдо» ва «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компаниялари билан биргаликда туманлар ва шаҳарлар аҳолисининг сонига, якка тартибдаги тадбиркорлар мавжудлигига (солиқ органлари маълумотлари бўйича), шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ихтиёрида қоладиган озиқ-овқатга мўлжалланган буғдой ҳажмларига қараб уннинг бозор фонди квоталарини вилоятлар туманлари ва шаҳарлари бўйича тақсимлайдилар ҳамда уларни туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига етказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уннинг бозор фонди квоталарининг кўрсатиб ўтилган тақсимланиши бир вақтнинг ўзида «Ўздонмаҳсулот» корпорациясининг ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига етказилади, улар ушбу квоталарни вилоятнинг ун тортиш заводлари бўйича тақсимлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари уннинг бозор фонди квоталарини чакана савдо корхоналари (савдо ташкилотларининг жойлашишига мувофиқ), нон заводлари, ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш корхоналарига, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси бўлинмаларининг унни нон ва қандолатчилик маҳсулотларини якка тартибда ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга улгуржи-чакана сотиш бўйича ихтисослаштирилган фирма дўконларига тақсимлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чакана савдо корхоналари, нон заводлари, ижтимоий соҳа ва умумий овқатланиш муассасалари, шунингдек «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясининг нон ва қандолатчилик маҳсулотларини якка тартибда ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ун сотиш бўйича фирма дўконлари уннинг бозор фондини олиш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясининг ун тортиш корхоналари билан тўғридан-тўғри шартномалари тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси уннинг бозор фондини ҳар 10 кунда қатъий тасдиқланган жадваллар бўйича беради ҳамда ун ресурслари ун тортиш заводлари томонидан белгиланган квоталар ва тасдиқланган шартномаларга мувофиқ савдо ва нон ёпиш ташкилотларига мақсадли берилиши устидан қатъий назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* * *
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари уннинг бозор фонди квоталари самарали ва мақбул тақсимланиши, улардан мақсадли фойдаланилиши ҳамда аҳоли нон маҳсулотлари билан узлуксиз, барқарор таъминланиши учун тўлиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси иштирокида уннинг бозор фондидан минтақалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича фойдаланилишига доир ҳар ойлик статистика ҳисоботини юритади.
(охирги хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 17-сон, 127-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 20-сон, 236-модда; 2004 й., 30-сон, 345-модда)