Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019 13.01.1992 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 13.01.1992 йилдаги 11-сон
Кучга кириш санаси
13.01.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТЕАТРЛАРИ ВА КОНЦЕРТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сонли «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада театр ва концерт фаолиятини бошқариш тузилишини такомиллаштириш, театр-томоша муассасаларини шартнома (битим) муносабатлари тизимига ўтказиш, ўзбек миллий ва жаҳон театри ҳамда мусиқасининг энг яхши намуналарини тарғиб қилишни янада ривожлантириш, мусиқавий-эстетик тарбияни ва аҳолига маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси давлат театр-томоша муассасаларининг илова қилинаётган Мақоми тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Маданият вазирлиги бир ой муддат ичида Маданият вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимлар, мутахассислар билан битимлар тузиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият бўлимига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 январдаги 11-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТЕАТР-ТОМОША МУАССАСАЛАРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚОМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси театр-томоша муассасаларига давлат муассасаси Мақоми бериш ижтимоий ҳаётни қайта қуришнинг ҳозирги шароитларида инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари диалектикасида санъатнинг ўрни, республика фуқароларининг ахлоқий эътиқоди, ватанпарварлиги ва байналмилаллигини шакллантиришда саҳна санъатининг роли билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Мақом театр-томоша муассасасининг айниқса ҳозирги шароитда иқтисодиёт билан боғлиқ маънавий ишлаб чиқариш эканлигини ва шу сабабли илмий бошқаришни, доимо ўзгариб турувчи томошабинлар оммасини ўрганишни, унинг республика, вилоят, шаҳар маданияти тизимидаги ўрнига тўғри баҳо беришни талаб этувчи муассаса эканлигини тан олишга асосланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Мақом театр-томоша муассасалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзбек миллий, жаҳон театри ва мусиқа санъатининг энг яхши намуналарини тарғиб қилишни янада ривожлантириш, спектакллар, концерт дастурлари ва чиқишларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, мусиқий-эстетик тарбияни ва аҳолига маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш, республикада театр ва концерт фаолиятини бошқариш тузилишини такомиллаштириш, ижодий ташаббусни рағбатлантириш ва театр-томоша муассасалари жамоасининг меҳнат, молиявий ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланишдан, иш сифати ва самарадорлигини ҳамда унинг натижалари учун масъулиятни оширишдан манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Мақомнинг амал қилиши театрларга, театр-студияларга, концерт ташкилотларига, мусиқали дасталар бирлашмаларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги мустақил бадиий жамоаларга ва концерт залларига тааллуқлидир.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театр-томоша муассасаларининг Мақоми мамлакат театр ва концерт ташкилотларини хўжаликни юритишнинг янгича шароитларига ўтказиш қоидалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у ўз ичига қуйидаги принципларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумдавлат ва ижтимоий-маданий сиёсатни амалга оширишни халқ депутатлари Кенгашлари, маданий бошқармалар, ижодий уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларининг ҳуқуқ ва бурчларини кенгайтириш билан, шунингдек, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ҳал этишда театр-томоша муассасалари меҳнат жамоаларининг мустақиллиги билан қўшиб олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-концерт фаолиятини устун даражада тармоқ бошқарувидан устун даражада ҳудудий бошқарувга ўтказиш. Бунда маҳаллий анъаналар, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда театр ва концерт фаолиятининг комплекс ва пропорционал ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган ресурсларнинг асосий қисми халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ихтиёрида бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданиятни бошқариш органлари, театр-томоша муассасалари қайси идорага бўйсунишларидан қатъи қазар, уларда ягона мафкуравий сиёсат юритилишини таъминлайдилар, тармоқ комплекс дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этадилар, уларни зарур ресурслар билан таъминлайдилар, бевосита ўзларига қарашли театр-томоша муассасаларига раҳбарлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филармония фаолиятини устун даражада ривожлантириш, совет драматурглари ва бастакорларининг ижодий ютуқларини, ўзбек миллий ва жаҳон адабиёти, мусиқа маданияти ва халқ ижодининг энг яхши намуналарини тарғиб қилиш, халқларининг миллий маданиятлари гуллаб-яшнашига ва ўзаро бойишига кўмаклашиш, болалар ва ўсмирларни мусиқий-эстетик тарбиялаш ишларини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, театр-томоша муассасаларини моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш ҳамда меҳнат жамоаси меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармалари миқдорининг, ҳар бир ходим меҳнатига тўланадиган ҳақнинг пировард иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларга, меҳнатнинг сифати ва самарадорлигига мустаҳкам боғлиқлигини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санъат муассасаси сифатида театр-томоша муассасасининг ижодий вазифаси, жанр йўналиши уни ташкил этиш (ёки қайта ташкил этиш)да, агар театр-томоша муассасаси республика бўйсунишида бўлмаса, вилоят ёки шаҳар бошқарув органларининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади. Республика театр-томоша муассасаларининг кимга бўйсуниши Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғи билан белгилаб қўйилади (рўйхат бўйича).
(ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театр-томоша муассасаларининг ижодий-ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Театр-томоша муассасаларини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Театр-томоша муассасаларини бошқариш мазкур Мақом ва театр уставига мувофиқ амалга оширилади. Театр бошқарув органлари тузилишини ва уни сақлаш харажатларини мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Театр-томоша муассасасининг раҳбари, агар театр ёки концерт ташкилоти республика бўйсунишида бўлса, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тайинланади. Бошқа театр-томоша муассасаларининг раҳбарлари маҳаллий органлар билан келишилган ҳолда Маданият вазирлиги томонидан тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Театр-томоша муассасасининг бадиий раҳбарлигида, одатда, махсус олий маълумотга эга бўлган ёки театр-томоша муассасасида камида 5 йил раҳбарлик лавозимида ишлаган шахслар тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар театр-томоша муассасаси республика бўйсунишида бўлса Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, бошқа ҳолларда эса вилоят маданият бошқармалари ва шаҳар маданият бўлимлари театр раҳбари билан меҳнат шартномаси (битим) тузадилар ва шартномага мувофиқ у қуйидагилар учун жавоб беради:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-томоша муассасасининг бутун ижодий ва молиявий-хўжалик фаолияти учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома (битим) мажбуриятларига жавоб берувчи мақсадга йўналтирилган ижодий жараённи ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоада муваффақиятли ишлаш учун қулай муҳит яратиш, театр ижодий ходимларининг касб маҳоратини ўстириш ва уларда масъулият ҳиссини тарбиялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома (битим)га ташкилий ва ижодий характердаги бандлар киритилади. Улар шартнома (битим) бўйича ҳозирги тариф ставкалари (окладлар)да кўрсатилмаган маош белгилашни ўз ичига олган бўлимлардан иборат бўлади. Шартнома шартларини ошкор қилиш ёлланувчи томонга ҳам, ёлловчи томонга ҳам қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Театр-томоша муассасаси раҳбари ушбу корхона номидан мустақил тарзда ҳаракат қилади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади, театр мулкини истифода этади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишонч хатлари беради, ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоблаб очади, маблағни сарфлаш ҳуқуқига эга бўлади, штатларни тасдиқлайди, театрнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, театр фаолияти натижалари учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Театр-томоша муассасаларида унинг раҳбарининг таклифи билан театр томонидан мустақил белгиланган тартибда ташкил этилувчи ва ҳаракат қилувчи бадиий кенгаш ёки бошқа бир маслаҳат кенгаши тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Театр-томоша муассасаси жамоасининг раҳбар билан ўзаро муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий ривожланиш, тегишли жамғармаларни тақсимлашда ходимларнинг иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва театр устави асосида тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маблағ билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасида давлат театр-томоша муассасаларини маблағ билан таъминлаш театр санъатини ривожлантиришнинг кафолати сифатида давлатнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий мажбурияти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат томонидан маблағ билан таъминлаш қуйидагиларни таъминламоғи лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-томоша муассасасида ижодий фаолият учун зарур шароит яратиш ва унинг тижоратлашувининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-томоша муассасаларида ходимларга тўланадиган иш ҳақи даражасини уларнинг яшаш эҳтиёжига муносиб тарзда сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр гуруҳларини юксак бадиий вазифаларни бажаришга қодир кишилардан тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр-томоша муассасасида ижодий имкониятларни тўлақонли рўёбга чиқаришни таъминловчи иш режимини қарор топтириш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр жамоасининг ижодий ниятларини бадиий жиҳатдан тўлақонли ифода этиши учун зарур маблағ ажратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ижтимоий-иқтисодий нормативлар фақат давлат маблағи билан таъминлаш нормативларида кўрсатилган маблағни ҳисоб-китоб қилишдагина қўлланилади. Бунда ҳар бир театр режалаштириш жараёнида ўзига хос шароитларни ва жамоа иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда артистлар ва бадиий ходимлар сонини, ижодий-ишлаб чиқариш фаолияти кўрсаткичларини мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги миллий, ижтимоий ва иқтисодий шароитларнинг ўзига хослигига боғлиқ равишда норматив маблағ билан таъминлашни ҳисоб-китоб қилаётганда жамоа ижодий ниятларини тўлақонли бадиий ифодалашга келадиган сарфларни ошириши ва спектакллар сонини камайтириши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат маблағи билан таъминлаш норматив суммаси жорий йилда қуйидаги ҳолларда қайта қуриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр фаолияти шароитларида муҳим ўзгартишлар юз берганда (бошқа бинога кўчиш, реконструкция, техник қайта жиҳозлаш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ставкалар ва лавозим маошлари, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқаларга оид умумдавлат тадбирларини амалга оширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлар бир марта жиддий ўзгарганда ёки театр-томоша муассасаси фойдаланадиган хизматлар тарифларининг нархлари индекслари ошганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат маблағи билан таъминлашнинг норматив суммаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган методикага мувофиқ ижтимоий-иқтисодий нормативлар асосда белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Театр-томоша муассасалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Театр-томоша муассасалари учун қуйидаги барқарор иқтисодий нормативлар белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театрлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир томошабин ҳисобига театр, мусиқа санъати ва концерт фаолиятини ривожлантириш жамғармасидан бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган норматив бўйича маблағ билан таъминлашга ўтилгунга қадар бюджетдан маблағ билан таъминлаш лимити жорий этилади, яъни театрнинг кимга бўйсунишига мувофиқ уни маблағ билан таъминлаш 70 ва ундан юқори фоиздан бошлаб бюджет ҳисобидан, қолган маблағ эса театрнинг ўз даромади ва бошқа киримлар ҳисобидан бўлади. Театрларга республика Маданият вазирлиги, вилоят ёки шаҳар маданият бошқармалари томонидан молиявий ёрдам бериш ҳар бир театр учун алоҳида амалга оширилади ва театр раҳбари билан тузиладиган меҳнат шартномасида махсус белгилаб қўйилади.
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) белгиланган тартибда аниқланган валюта жамғармасини тузиш нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта концерт ёки бир тингловчи ҳисобига филармония фаолиятини бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативи (концерт ташкилотлари норматив маблағ билан таъминлашга ўтгунга қадар филармония фаолиятига маблағ ажратиш суммаси белгиланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаси ташкил этиш нормативи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи жамғармаси ва рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш нормативлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта тушумларидан валюта ажратмалари жамғармаси ташкил этиш нормативи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маданиятни бошқариш юқори органлари театр-томоша муассасаларига қуйидаги дастлабки маълумотларни етказади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театрларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизмат кўрсатиладиган томошабинлар сонига оид назорат рақамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) асосий банкларни фойдаланишга топширишга оид давлат буюртмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат марказлаштирилган капитал сармояси ва қурилиш-монтаж ишлари, марказлаштирилган ҳолда тақсимланадиган моддий ресурслар лимитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) филармония концертлари, қишлоқ аҳолиси, болалар ва ўсмирлар учун концернлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жами тингловчилар сони, шу жумладан, филармония фаолияти бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) концерт ташкилотининг ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат рақамлари кўрсатма характерига эга эмас ва концерт ташкилотлари томонидан йиллик режалар тузишда фақат йўналиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат рақамлари кўрсаткичларининг аниқ таркиби ҳар бир театр-томоша муассасаси учун нуфузли маданият ташкилоти томонидан унинг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданиятни бошқариш органлари муҳим муаммоларни ҳал этиш, аҳолини театр ва концерт хизмати билан таъминлашдаги ҳудудий номутаносибликларни бартараф этиш, шунингдек, махсус тадбирларни ўтказиш (фестиваллар, кўриклар, танловлар, янги спектакллар яратиш ва ҳоказолар) учун театр-томоша муассасаларига, одатда, танловли шартнома асосида мақсадли ижодий буюртмалар бериши мумкин. Шартномада ишнинг (хизматнинг) ҳажми, тузилиши ва сифати, моддий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш тартиби, имтиёзлар бериш ва бошқа шартлар белгилаб қўйилади. Назарда тутилган иш (хизмат)лар амалдаги давлат баҳоси ва тарифи бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика театр-томоша муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат муассасалари ва ташкилотларига жамоалар розилиги билан ижтимоий ривожланиш жамғармаси ва шунга ўхшаш бошқа жамғармалар маблағларининг бир қисмидан театр-томоша муассасалари фаолиятини маблағ билан таъминлашда фойдаланиш ҳуқуқи берилсин. Шартнома асосидаги мақсадли ижодий буюртмаларни амалга ошириш ҳам шу жумлага киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгилансинки, театрларнинг гастроль фаолияти маданиятни бошқариш органларининг мақсадли ижодий буюртмалари бўйича ёки бошқа бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида тўғридан-тўғри амалга оширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан келадиган театр-томоша муассасаларига республика ҳудудида гастролда бўлиш учун гувоҳнома бериш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига (театр ва цирк жамоаларига), Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига (эстрада жамоалари ва концерт-филармония жамоаларига) берилади.
(18-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Театр-томоша муассасаларини режалаш, уларга нарх белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Театр-томоша муассасаси ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради ва ривожланиш истиқболини театр раҳбари билан тузилган шартномада кўзда тутилган вазифалар (мақсадлар)дан, мавжуд ижодий ва хўжалик ресурслари ва театрни ижодий ва ижтимоий ривожлантириш заруриятидан келиб чиқиб белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Театр-томоша муассасаси билетлар нархини ўзи Мустақил равишда белгилайди. Бунда аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган гуруҳларига спектакль билетларининг камида 20 фоизини имтиёзли нархда сотиш кафолатини беради. Театр томонидан реализация қилинадиган бошқа пулли хизматлар ва маҳсулотлар нархи (тарифлари) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Театр-томоша муассасаси ўз харажатларини қуйидаги кўринишда олинадиган даромадлар ҳисобидан қоплайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги спектакллар ва бошқа томошаларга сотиладиган билетлардан тушган йиғим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун шартномалар бўйича давлат бошқарув органлари, барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналар, муассасалар, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан тушган тушум;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия бадаллари, ҳадялар, молиявий ёрдам пуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкдаги омонатлар фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тушумлардан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Театрнинг совет ва хорижий ҳуқуқий шахслар ҳамда фуқаролардан текин хайр-эҳсон (ҳадялар, молиявий ёрдам пуллари) олиш ҳуқуқи чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Моддий ва унга тенглаштирилган харажатлар, мажбуриятлар бўйича тўловлар, ходимларга иш ҳақи беришдан кейин қолган маблағлар мустақил равишда театрнинг тегишли жамғармаларига тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Театр-томоша муассасасининг ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаси маблағлари фақат муайян мақсадларга сарфланади ва улар иш ҳақи сифатида тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театр-томоша муассасаси томонидан унинг асосий жамғармалари таркибига қирувчи буюмларни сотишдан тушган маблағ бевосита ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаси ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Театр-томоша муассасаси кредит шартномалари ва ҳисоб-китоб интизомига риоя қилиниши учун тўла жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ижодий меҳнат ва иш ҳақи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театр-томоша муассасаси ўз раҳбари номидан ҳар бир ходим билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган меҳнат шартномаси (битими) асосида ўзаро келишувга биноан муайян муддатга шартнома тузади.
(IV бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларга иш ҳақи меҳнат улуши коэффициенти қўлланган ҳолда амалдаги қарорга мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча тоифадаги ходимлар учун асос бўлувчи (мажбурий) меҳнат нормалари театр бадиий кенгаши қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ташқи иқтисодий фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Театр-томоша муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Театр-томоша муассасаси чет эл валютаси ҳисобида совет ва хорижий банк кредитлари ва тижорат кредитларидан фойдаланиши, шунингдек, белгиланган тартибда валюта сотиб олиши ҳамда сотиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Театрни тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театр-томоша муассасасини тугатиш (шунингдек, уни тубдан қайта ташкил этиш) ҳуқуқи театр бўйсунадиган органга тегишлидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш (ёки қайта ташкил этиш) театр жамоаси ғоявий-бадиий жиҳатдан эскирган тақдирда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика миқёсидаги театр-томоша муассасаларини тугатиш (ёки қайта ташкил этиш) Республика ҳукумати томонидан тасдиқланиши шарт.