Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2020 06.04.2018 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) юридик шахс мақомига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган, улар бўйича молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлашга даъват этилган молиявий муассаса ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни навбатдаги ойда молиялаштириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг маблағлари ҳар ойда, тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан, унинг валюта маблағларининг бўш турган қолдиқларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар Жамғармага ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Кузатув кенгаши томонидан берилган ваколатлар доирасида Жамғарманинг операцион фаолиятини бошқариш, шу жумладан, шартномалар (контрактлар) тузиш, тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатлар Жамғарма Ижро этувчи директорининг ўринбосари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқиш ҳамда уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади), давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Тоза ичимлик сув» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси) (кейинги ўринларда давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари деб аталади) маблағлари ҳисобига шакллантирилган Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштириш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 40-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2019 й., 09/19/40/2494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва инвестициялаш жараёнларига жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ижро этувчи директорига, зарурият бўлганда, Жамғарма тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳар йили август ойигача ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврда маблағлар тушишининг прогноз ҳажмларини Жамғармага тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма Ижро этувчи директори Жамғарманинг тасдиқланган тузилмага мувофиқ малакали кадрлар билан тўлдирилишини бир ой муддатда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда — Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини жойлаштириш учун бинолар ажратиш тўғрисида ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси (С.Р. Холмурадов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда — Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани унинг буюртманомаларига биноан белгиланган тартибда Ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига (кейинги ўринларда ривожланиш давлат дастурлари деб аталади) киритилган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлашга даъват этилган молиявий муассаса ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилади, юридик шахс ҳисобланади ва мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисоб рақамларига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади), давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги «Тоза ичимлик сув» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари деб аталади) маблағлари ҳисобига шакллантирилган Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб аталади) маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштириш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 40-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2019 й., 09/19/40/2494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва инвестициялаш жараёнларига жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан марказлаштирилган манбалар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлариҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар ҳисобига амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар туркумларини кўриб чиқади ва ҳар йили 10 октябргача бўлган муддатда маблағлар тушумининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда уларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини жамлайди ва тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг асосий параметрлари, Давлат бюджети ва ривожланиш давлат дастурлари билан боғлиқ ҳолда навбатдаги йилга Жамғарма маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштиради;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 40-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2019 й., 09/19/40/2494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит ва молия ташкилотлари билан биргаликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш давлат дастурларини молиялаштиришга мўлжалланган Жамғарма ва марказлаштирилмаган инвестициялар маблағлари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғармани бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарманинг Кузатув кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ва уларни навбатдаги йилга тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қоидалар ва тартиботларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини сақлаб туришга ҳар йилги харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг ташқи аудиторини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари барқарор шакллантирилишини таъминлашни, ўз вақтида молиялаштиришни ва Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ижро этувчи директорининг маблағлардан фойдаланиш, шунингдек, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган амалга ошириладиган чоралар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кузатув кенгаши мажлиси заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгаши мажлисида иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кузатув кенгаши томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади, унинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларидан олинган маълумотлар асосида макроиқтисодий кўрсаткичлар, ривожланишнинг узоқ муддатли концепциялари, шунингдек, Давлат бюджети параметрлари, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда ривожланишнинг давлат дастурлари билан боғлиқ ҳолда белгиланган навбатдаги йилга Жамғарма маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган муддатларда Жамғарманинг Кузатув кенгашига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар тушумининг прогноз ҳажмларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш давлат дастурларига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар туркумларини кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича асосланган хулосаларни тайёрлайди ва беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари молиялаштириш манбалари этиб белгиланган ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар молиялаштириш манбалари этиб белгиланган ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат мақсадли жамғармалари билан биргаликда ҳар йили 15 январгача ривожланиш давлат дастурлари лойиҳаларини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар тушуми жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва Жамғарма маблағлари ўз вақтида жамланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар мақсадли йўналтирилиши мониторингини тизимли асосда олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда — ривожланиш давлат дастурига киритилган лойиҳаларни халқаро молия ташкилотлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит ва молия ташкилотлари билан биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун мўлжалланган марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ва кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача консолидациялашган бюджет бўйича ҳисоботда акс эттириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этиш учун Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳар йилги ҳисоботни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Жамғарма фаолиятини, шу жумладан, зарурат бўлганда, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чораларини кўради ёки белгиланган тартибда таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини сақлаб туриш Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 августдаги 680-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижро этувчи директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳамда мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштириладиган ўринбосарлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарманинг Ижро этувчи директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини ташкил этади ва бунинг учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси штат жадвалини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ шартномаларни Жамғарма номидан имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда тушумлар манбалари ва Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги бўйича белгиланган тартибда текширишларни ташкил этади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва нотижорат ташкилотларини жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар доирасидаги маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан, Жамғарма маблағларининг Жамғарма моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда унинг малакали мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашни қўшимча рағбатлантиришга йўналтириладиган бўш турган қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан белгиланадиган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобрақамларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида очиладиган шахсий ғазначилик ҳисобварақларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш доирасида назарда тутилган маблағлари ривожланиш давлат дастурлари лойиҳаларини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларнинг келиб тушиш жадвалига мувофиқ, ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача Жамғарма ҳисобрақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғарма маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштириш;
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2019 й., 09/19/40/2494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини сақлаш ва Жамғармани бошқариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201. ХМИ ва ХҲМТ маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари қуйидагича молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамғарма маблағларини фақат ташаббускор бюджет ташкилотларининг лойиҳаларига жалб қилган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда инвестиция лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг ХМИ ва ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегиясига (дастурига) киритиш шарти билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ташаббускори — вазирлик ва идоранинг ҳар йили тасдиқланадиган лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатига асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жамғарма маблағларини қуйидаги ҳолатларда жалб қилмаган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМИ ва ХҲМТ ушбу мақсадга грант тақдим этса (техник кўмаклашиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини инвестиция лойиҳалари доирасида жалб этиладиган қарз маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқиш назарда тутилса.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2019 й., 09/19/40/2494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳалар буюртмачиларига тасдиқланган молиялаш ҳажмларини улар томонидан жорий йилда лойиҳалар объектлари рўйхатини шакллантириш учун ривожланиш давлат дастури тасдиқланган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган лойиҳалар рўйхати асосида тегишли шахсий ғазначилик ҳисобварақларини очади ҳамда ҳар бир лойиҳа бўйича харажатлар сметасини Молия вазирлигининг ахборот тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамғарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамғарма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар ташаббускорлари, давлат органлари ва тижорат банкларидан Жамғарма фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ва бошқа маълумотларни сўраш ҳамда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилиши бўйича мониторингни амалга ошириш учун мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқларига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши, шунингдек, Жамғарма фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ташкил этилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жамғарманинг молиявий ҳисоботлари нуфузли аудиторлик ташкилотлари жалб этилган ҳолда, ҳар йили мустақил ташқи аудитдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 55 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/274/1046-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 17.01.2019 й., 09/19/40/2494-сон)