Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1997 ЙИЛ 2 ДЕКАБРДАГИ 532-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 сентябрь,
344-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 344- сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарорига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Шахсларни турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилувчи касалликлар рўйхати (пулли касалхоналар ва бўлимлардан ташқари):
1. Онкологик касалликлар
2. Сил касаллиги
3. Руҳий касалликлар
4. Ихтисослаштирилган муассасаларда гиёҳвандлик
5. Мохов касаллиги
6. Нурланиш касаллигига чалинган беморлар
7. Юқумли касалликлар
8. Сифилис
9. ОИВ касаллигини юқтирганлар (ОИТС)
10. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида беморларнинг шифохонада бўлиши чекланган муддатларининг тасдиқланган стандартлари бўйича реанимация тадбирларини ва интенсив терапияни талаб этувчи ҳолатлар
11. Даражасидан қатъий назар камқонлик касаллигига чалинган ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар
12. Эндокринологик касалликлар».
2. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинадиган аҳоли тоифаларининг рўйхати (пулли касалхоналар ва бўлимлардан ташқари):
1. Болаликдан ногиронлар
2. Ғирт етимлар
3. I ва II гуруҳ ногиронлари
4. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар
5. Ижтимоий таъминот органларида ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар
6. 1941—1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари
7. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар
8. Байналмилалчи жангчилар
9. 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар
10. Мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18—27 ёшли чақириқ ёшидагилар».
3. «Даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашнинг вақтинчалик тартиби» 3-илованинг 3.2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тасдиқланган стандартларга мувофиқ беморлар шифохонада бўлишининг чекланган муддатларига биноан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб этувчи ҳолатлар бекор қилинганда даволанишни давом эттираётган шахсларнинг овқатланиши учун ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)