Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш, унинг фаолиятига республика тадбиркорларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
қайта ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 ва-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Зарурат бўлганда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари шаҳарлар ва туманларда қайта ташкил этилаётган туман (шаҳар) товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида ўз филиалларини ташкил этишлари мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 246-модда)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси