Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020 05.03.2018 йилдаги 171-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4681-сонли «Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда тараққиётга эришиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ шунга қарамасдан, марказдан узоқда жойлашган ва бориш қийин бўлган жойларда бу борада ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, жойларда умумий ўрта ва мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, таълим ва тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш бўйича замонавий талаблардан келиб чиқувчи вазифаларни уддалай оладиган малакали педагог кадрларга эҳтиёж катта.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг атрофидаги Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё, Узун ва Қумқўрғон туманларида 132 та мактабгача таълим муассасаларида 1200 нафардан зиёд тарбиячи, 424 та умумий ўрта таълим мактабларида 5177 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари учун 266 нафар, умумий ўрта таълим мактаблари учун 352 нафар олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёж сезилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудуддаги таълим муассасаларининг биринчи навбатда мактабгача таълим, бошланғич таълим, математика, информатика ва рус тили фанларидан педагогларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Сурхондарё вилояти Денов туманида Термиз давлат университетининг Денов филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиал илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2955-сон қарори талабларига мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингентини Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган, Филиал учун тўлов контракт асосида мос таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда тегишли таълим йўналишлари кесимидаги тест натижалари қайдномаларини чоп этсин ва белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Филиалга етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили қабул квоталари ҳамда ўқишга тавсия этиладиганлар тўғрисидаги маълумотларни Сурхондарё вилояти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Термиз давлат университети Денов филиалининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига зарур ҳолларда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал Термиз давлат университетининг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 10 мартгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-курс юкламасини 2018 йилнинг июль ойи якунига қадар бажариш бўйича мослаштирилган махсус ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда ўқув-методик жараёнларнинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассасаси томонидан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/2018 ўқув йилида Филиалга талабаликка қабул қилинган абитуриентлар ўқишни битиргандан сўнг Сурхондарё вилоятидаги доимий яшаш жойида ўн йил мобайнида тегишли таълим муассасаларида ишлаб беришлари (аниқ иш жойи кўрсатилган) тўғрисида туман ҳокимлиги, олий таълим муассасаси ва жисмоний шахс (абитуриент) ўртасида белгиланган тартибда уч томонлама шартномалар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов тумани, Эркли юрт кўчаси, 360-уйда жойлашган Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи тугатилаётган Термиз давлат университети қошидаги Денов 3-сон академик лицейи биносида фаолият кўрсатиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур бандда кўрсатилган бино ва иншоотларнинг белгиланган тартибда қабул қилиниши ва топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиалнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларини белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиални сақлаш харажатлари 2018 йилда «Маориф» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг дастлабки фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Термиз давлат университетининг бюджетдан ташқари, ўқитишнинг контракт шаклидан тушадиган маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Филиалнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Филиалга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Филиални онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги 171-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз давлат университети Денов филиалининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 09/18/171/0855-сон)