03.02.2018 йилдаги ПҚ-3504-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сон Фармонини ижро этиш юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналар билан биргаликда касб-ҳунар таълими соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ҳаётга татбиқ этиш ва касб-ҳунар коллежларида ўқув-тарбия жараёнига ташкилий ва методик раҳбарлик қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларидан ҳамда илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олиб касб-ҳунар коллежларида ўрта бўғиннинг меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисларини тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори профессионал раҳбарлар ва педагог кадрларни танлаш ҳамда улар билан касб-ҳунар коллежларини таъминлаш, уларнинг малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириш, шунингдек, улар меҳнатини рағбатлантириш ишларини тизимли асосда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимнинг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқув-методик ишини уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, таълим жараёнини доимий равишда такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касб-ҳунар таълими жараёнини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ташкилий тузилмаси ва ходимларнинг умумий чекланган сони 34 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1- ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда бошқармалар деб юритилади) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ходимларининг чекланган сони 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорига, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотлар, бошқармалар тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга директор — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизими сифатли ва самарали ташкил этилиши, норматив-ҳуқуқий бошқарилиши, унга юкланган вазифалар тўлақонли ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати негизида Марказ ҳузурида Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ташкил этилсин, унга қуйидаги функциялар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим дастурлари тузилмаси ва мазмунини такомиллаштириш ишларини доимий равишда амалга ошириш, таълимнинг умумий методологияси доирасида уларнинг самарадорлиги ва мослашишини таъминлаш, янги ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни ўқув жараёнига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимнинг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини бошқаришнинг янги вертикалини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ ҳузуридаги ходимларнинг чекланган сони 86 нафар бўлган Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Санъат, маданият ва олимпия захиралари касб-ҳунар коллежлари (коллежлари) 6-иловага мувофиқ, битирувчиларига давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатларига, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вазирликлар ва идораларнинг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари учун кадрлар тайёрлашга ихтисослаштириладиган касб-ҳунар коллежлари фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида ўқиш учун тушадиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг ушбу мақсадларга харажатлар сметасида ҳар йили назарда тутиладиган бюджетдан ташқари маблағлари;
(8-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналарнинг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари учун кадрлар тайёрлашга ихтисослаштириладиган касб-ҳунар коллежлари фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида ўқиш учун тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналарнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кўп тармоқли касб-ҳунар коллежлари фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб — мутахассисларни тўлов-контракт асосида ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун ота-оналар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг маблағлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилалардан ўқувчилар касб-ҳунар (кўп тармоқли) коллежларида, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, бепул асосда ўқитиладиган тартиб ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасида касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 январгача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар таълимининг йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежларида давлат гранти асосида таълим олган битирувчиларни, уларнинг эгаллаган касби бўйича ҳудудларда камида уч йил ишлаб бериш учун ишга юбориш тартибини назарда тутувчи низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт вазирлиги, Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, идоравий мансуб касб-ҳунар коллежларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йилдан бошлаб ҳар йили 1 майгача бўлган муддатда мутахассисликлар ва касблар бўйича касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш бўйича келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда касб-ҳунар коллежларига қабул квоталарини шакллантириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказ ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари билан келишган ҳолда ҳар йили касб-ҳунар коллежларида ўқитишнинг шаклланаётган жами харажатларини ва Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорларини ҳисобга олган ҳолда, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирликлар ва идораларга қуйидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналарга амалга ошириш тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини, қоидага кўра, ишлаб чиқаришнинг идоравий мансуб объектларида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кейинчалик уларда ишга жойлаштириш мақсадида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежларини сақлаш, уларнинг харажатларини молиялаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежларининг ўзини ўзи қоплашини ошириш мақсадида белгиланган тартибда таълим хизматлари кўрсатилишини, фаолиятининг тадбиркорлик, маслаҳатлар бериш, эксперт, ноширлик, ишлаб чиқариш, инновацион ва бошқа турларини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Марказ ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда тугатиладиган ва қайта ташкил этиладиган касб-ҳунар коллежлари ходимларини ишга жойлаштиришда ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3504-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Касб-ҳунар таълими маркази

Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти

Идоравий мансуб касб-ҳунар коллежлари

Метрологик назорат хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари

Нодавлат касб-ҳунар коллежлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳайъат

Марказ директори — олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Илмий-методик кенгаш

Кадрлар бўйича инспектор

1

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Бош юрисконсульт

1

Касб-ҳунар коллежлари фаолиятини ўқув-методик мувофиқлаштириш бошқармаси

4

Ўқув жараёнини методик таъминлашни такомиллаштириш ва прогрессив педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўлими

2

 

Молия-хўжалик бўлими

3

Педагогик кадрларни танлаш ва ривожланишини ташкил этиш бўлими

2

Давлат касбий стандартларини ишлаб чиқиш ва касбий фаолият йўналишларини унификациялаш бўлими

2

Ички аудит ва молиявий назорат хизмати

2

Маънавий-маърифий тарбия бўлими

2

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми бўйича бош мутахассис

1

Дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш бўлими

2

Халқаро ҳамкорлик бўлими

2

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

1

Таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими

2

АКТ бўйича мутахассис

1

Касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўлими

2

Девонхона

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 34 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Касб-ҳунар коллежларини 2020 йил 1 сентябрга қадар тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва йирик корхоналарга ўтказиш якунлангандан сўнг, мазкур тузилма қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошқарма бошлиғи

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис

1

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Касб-ҳунар коллежларини ўқув-методик таъминлаш бўлими

2

Профессионал кадрларни тайёрлашни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими

1-2

 

Бош бухгалтер

1

Касб-ҳунар коллежларига методик ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳатчи-методистлар хизмати

68

Юрисконсульт

1

Кадрлар бўйича инспектор

1

Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўлими

1

Ички аудит ва молиявий назорат хизмати

14

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жами штат бирликлари 17 — 23 бирлик, шундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимлари: 11 — 15 бирлик, ишлаб чиқариш ходимлари: 6 — 8 бирлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Техник ва ёрдамчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ходимларининг умумий чекланган сони 290 бирлик, шундан: бошқарув ходимлари — 187 бирлик, ишлаб чиқариш ходимлари — 103 бирлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Касб-ҳунар коллежларини 2020 йил 1 сентябрга қадар тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва йирик корхоналарга ўтказиш якунлангандан сўнг, мазкур тузилма қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ходимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧЕКЛАНГАН СОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудуд номи

Жами

шундан:

бошқарув ходимлари

ишлаб чиқариш ходимлари

Қорақалпоғистон Республикаси

21

13

8

Андижон вилояти

22

14

8

Бухоро вилояти

20

13

7

Жиззах вилояти

19

13

6

Қашқадарё вилояти

23

15

8

Навоий вилояти

18

11

7

Наманган вилояти

20

13

7

Самарқанд вилояти

23

15

8

Сурхондарё вилояти

20

13

7

Сирдарё вилояти

17

11

6

Тошкент вилояти

22

14

8

Фарғона вилояти

23

15

8

Хоразм вилояти

20

13

7

Тошкент шаҳри

22

14

8

Жами

290

187

103

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Касб-ҳунар коллежларини 2020 йил 1 сентябрга қадар тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва йирик корхоналарга ўтказиш якунлангандан сўнг, мазкур ходимларнинг чекланган сони қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Илмий котиб

Директор

Педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича директор ўринбосари

Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш бўйича директор ўринбосари

Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари

Ўқув дастурлари ва норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими

4

Таълим муассасалари раҳбар кадрларининг захирасини тайёрлаш ва малакасини ошириш факультети*

Ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бошқармаси

1

Ўқув-методик таъминот бошқармаси

1

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бошқармаси

1

Бухгалтерия ва молия-иқтисод бўлими

4

Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг профессионал салоҳияти ва педагогик маҳоратини баҳолаш бўлими

4

Ижтимоий аҳамиятга эга ва ихтисослик фанларини ўқитишни методик таъминлаш бўлими

4

Канцелярия ва архив

2

Кафедралар

Таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлими

5

Ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлими

4

Ахборот-нашриёт бўлими

2

Илмий ишланмалар ва технологиялар трансфери бўлими

4

Махсус фанлар ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш факультети*

Умумпрофессионал ва махсус фанларни методик таъминлаш бўлими

11

Ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлими

5

Мультимедиа ва электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлими

4

Эксплуатация-хўжалик бўлими*

Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни узлуксиз малака ошириш тизимига интеграция қилиш бўлими

4

Кафедралар

Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини методик таъминлаш бўлими

7

Кадрлар бўлими

3

Ўқув жараёнини илмий-технологик, ўқув-методик ва халқаро ахборот ресурслари билан таъминлаш бўлими

10

Умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва уларни педагогик қайта тайёрлаш факультети*

Юрисконсульт

1

Кафедралар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 86 бирлик,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шундан бошқарув ходимлари — 20 бирлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* малака ошириш факультетлари, эксплуатация-хўжалик бўлими ходимлари қонунчиликда ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус мактаблар ва мактаб-интернатларга айлантириладиган санъат, маданият ва олимпия захиралари касб-ҳунар коллежлари (коллежлари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қайта ташкил этилаётган касб-ҳунар коллежларининг номи

Тузилмаларига қайта ташкил этилаётган коллежлар ўтказилаётган вазирлик ва идораларнинг номи

Ташкил этилаётган махсус мактаблар ва мактаб-интернатлар номи

I. Санъат ва маданият коллежлари

1.

Нукус маданият ва санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби

2.

Элликқалъа педагогика ва санъат касб-ҳунар коллежи

Маданият вазирлиги

Элликқалъа ихтисослаштирилган санъат мактаби

3.

Андижон санъат касб-ҳунар коллежи

Маданият вазирлиги

Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби

4.

Бухоро маданият коллежи

Маданият вазирлиги

Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати

5.

Бухоро санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби

6.

Жиззах санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби

7.

Қарши маданият ва туризм касб-ҳунар коллежи

Маданият вазирлиги

Қарши ихтисослаштирилган маданият мактаби

8.

Қарши санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби

9.

Навоий маданият ва санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби

10.

Наманган санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби

11.

Наманган маданият коллежи

Маданият вазирлиги

Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби

12.

Самарқанд санъат касб-ҳунар коллежи

Маданият вазирлиги

Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаби

13.

Термиз санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби

14.

Гулистон санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби

15.

Тошкент вилояти маданият ва санъат касб-ҳунар коллежи

Маданият вазирлиги

Тошкент вилояти ихтисослаштирилган маданият мактаби

16.

Бекобод санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Бекобод ихтисослаштирилган санъат мактаби

17.

Фарғона санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби

18.

Қўқон тасвирий амалий санъат касб-ҳунар коллежи

Бадиий академия

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби

19.

Урганч санъат коллежи

Маданият вазирлиги

Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби

20.

Тошкент маданият коллежи

Маданият вазирлиги

Республика мусиқа ва санъат коллежи

21.

Республика дизайн коллежи

Бадиий академия

Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби

22.

Республика санъат коллежи

Бадиий академия

Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби

23.

Тошкент хореография касб-ҳунар коллежи

Маданият вазирлиги

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

24.

Республика эстрада-цирк коллежи

Маданият вазирлиги

Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи

II. Олимпия захиралари коллежи

25.

Нукус олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

26.

Андижон олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

27.

Бухоро олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Бухоро ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

28.

Жиззах олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

29.

Қарши олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

30.

Навоий олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

31.

Наманган олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

32.

Самарқанд олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

33.

Тойлоқ олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

34.

Термиз олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

35.

Гулистон олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

36.

Чирчиқ олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

37.

Фарғона олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

38.

Урганч олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

39.

Тошкент шаҳар республика олимпия захиралари коллежи

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг умумий сони — 39 та, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари (мактаб-интернатлари) — 24 та;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари — 15.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш республика комиссияси қарорига мувофиқ, зарур ҳолларда, мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.02.2018 й., 07/18/3504/0654-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)