Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 04.12.2002 йилдаги 424-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДОН ТАЙЁРЛАШ ВА НОН МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТИЗИМИДА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 сентябрдаги Ф-1624-сон Фармойиши билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси тизими корхоналарида дон тайёрлаш ва сақлаш, ун ва нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш босқичларида моддий-техника ва молиявий ресурслардан нооқилона ва тежамкорликсиз фойдаланишнинг кўплаб ҳоллари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон қабул қилиш ва ун тортиш корхоналарида ташқи транспорт ташкилотларини юқори тарифлар бўйича жалб этиш билан боғлиқ донни транспортда ташиш харажатлари ўсиши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қанча корхоналарда электр энергияси, газ ва сув сарфининг белгиланган нормативлари бузилмоқда, ушбу ресурсларни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт-тайёрлаш ва маъмурий-бошқарув харажатларининг, қайта ишлаш харажатларининг ва бошқа ноишлаб чиқариш харажатларининг ошиши пировард натижада ун ва нон-булка маҳсулотлари нархининг асоссиз равишда ошишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ун ва нон-булка маҳсулотларига барқарор нархларни таъминлаш, бошоқли экинлар дони тайёрлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, маъмурий-бошқарув харажатларини пасайтириш, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси тизими корхоналарининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси бўйича моддий-техника ресурсларидан тежаб ва оқилона фойдаланиш ҳамда нон маҳсулотлари таннархини қисқартириш чора-тадбирлари 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар дастурини бажариши устидан доимий мониторинг юритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар таркибини мустаҳкамлаш ҳамда тармоқнинг корхоналарига малакали, замонавий фикр юритадиган иқтисодчилар ва менежерларни жалб этиш мақсадида икки ой муддатда Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда унинг тасарруфидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва иқтисодиёт масалалари билан шуғулланувчи ходимларини аттестациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 15 майгача давлат эҳтиёжлари учун дон тайёрлаш даврида транспорт хизматларига тарифларнинг чекланган даражаларини белгиласин ҳамда дон тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналарининг харажатлари устидан доимий мониторингни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларда молия органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси органларига зарур материалларни сўраб олишга, корхоналарнинг ўзига бориб харажатларни бирламчи ҳужжатлар бўйича ўрганишга рухсат берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси жаҳон бозори ва минтақавий товар биржаларида шаклланаётган дон нархи конъюнктурасидан келиб чиқиб бошоқли экинлар дони ички харид нархларини белгилашнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 январдаги 27-сон қарори билан қабул қилинган тартибига қатъий амал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари донни йиғиштириб олиш ва тайёрлаш даврида транспорт хизматларига белгиланган чекланган тарифларга қатъий амал қилсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда дон қабул қилиш ва тайёрлов бўлинмаларининг жойлашиши схемасини қайта кўриб чиқсин, транспортда ташиш тизимини мақбуллаштириш, уларнинг темир йўлларга энг кўп даражада яқин бўлишини таъминлаш ва ташиш масофасидан келиб чиқиб хўжаликларни дон қабул қилиш пунктларига бириктириш ҳисобига бошоқли дон экинларини транспортда ташиш харажатларини қисқартиришни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда донни қайта ишлаш жараёнида олинадиган қўшимча маҳсулотнинг реал бозор қийматини ҳисобга олган ҳолда қолипланган нон ишлаб чиқаришнинг жами харажатларидан келиб чиқиб ун ва қолипланган нон нархи белгиланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг олий навли унга бўлган эҳтиёжи ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишган ҳолда тегирмонларнинг бир қисмини олий ва биринчи нав ун ишлаб чиқаришга ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда икки ой муддатда ғаллачилик илмий-текшириш институтларини жалб этган ҳолда республикада етиштириладиган буғдойнинг селекция навларидан келиб чиқиб навлар бўйича дон сарфи, ун ва нон чиқиши нормалари ва нормативлари рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясининг асосий ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган 2, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулкни консервация қилиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2—4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда корхоналарнинг ишга туширилмаган ёки ишлаб чиқариш жараёнида кам фойдаланиладиган асосий фондларини ва бошқа мол-мулкини икки ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда уларни юридик ва жисмоний шахсларга сотиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 358-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органларига «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси тизимига кирувчи корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашиш, уларнинг айланма маблағларидан ҳомийлик қилишда, хайрия фаолиятида ва ижтимоий-маданий объектлар қурилишида фойдаланиш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С.Юсупов ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири М.Б.Нурмуродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
424-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 187-модда; 2004 й., 31-сон, 358-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)