30.08.2000 йилдаги 338-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш тўғрисида» 1994 йил 7 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 50-модда)нинг 1-банди бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
қарорнинг 13-банди биринчи хатбошидаги «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси» сўзлари «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қарорга 1-илованинг 5-банди йигирма тўққизинчи хатбошидаги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ геология ва маркшейдерлик хизматлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 1 апрелдаги 168-сон қарорига 1-илованинг 1-банди бешинчи хатбошидаги ва 2-илованинг 8-банди бешинчи хатбошидаги «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси» сўзлари «Саноатконтехназорат» агентлиги сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш комиссиясини ташкил этиш ҳақида» 1998 йил 22 сентябрдаги 405-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги ва 2-илованинг V бўлими еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасига» сўзлари «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.