Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-5147-сон Фармони, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатининг рус тилидаги матнида:
иккинчи хатбошига «а также должностные лица, приравненные к ним по служебному статусу» сўзлари қўшилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонида:
биринчи хатбошидаги «ходимларининг чекланган сони» сўзлари «бошқарув ходимларининг умумий сони» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ходимларнинг белгиланган умумий сони» сўзлари «бошқарув ходимларининг умумий сони» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхати 1-бандига «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили» сўзлари қўшилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомда:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «етакчи мутахассисига» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига» сўзлари қўшилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига берилади»;
«в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг Ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига берилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонга қисман ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1998 йил 30 июлдаги ПФ-2062-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 25 мартдаги ПФ-3587-сон Фармонига илованинг 3-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида» 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сон Фармонига 1-илованинг 1-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 21 ноябрдаги ПФ-3820-сон Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сон Фармонига илованинг 1 ва 2-бандлари.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 4 январдаги ПФ-4164-сон Фармонига илованинг 1-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сон Фармонига илованинг 2-банди.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2011 йил 27 майдаги ПФ-4315-сон Фармонининг 2-банди, шунингдек унга 1-илова.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сон Фармонига 1-илованинг 1-банди.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4423-сон Фармонига илованинг 1-банди.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 13-банди.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 4 январдаги ПҚ-1254-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1711-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2012 йил 21 февралдаги қарорига илованинг 10-банди.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 9 августдаги Ф-2305-сон фармойиши.