Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2024 12.01.2018 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари оптималлашувини ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси учун янги тарифларни бир ой муддатда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ, «Ўздавэнергоназорат» ДИ «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев, «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафаев, «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ бошлиғи Н.Т. Агзамов ва «Ўздавэнергоназорат» ДИ бошлиғи Д.О. Исақулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Электр энергетика тўғрисида», «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, электр энергия истеъмолчилари, истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловни йиғиш функциясини бажарувчи хусусий операторлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия таъминоти бўйича авария брони — истеъмолчилар фаолияти қисман ёки тўлиқ тўхтатилган ҳолда ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш, авария ва қўриқлаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув ҳайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган электр қувватининг энг кам миқдордаги даражаси ёки электр энергияси ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария режими — электр энергетика объектларининг ишлаш технологик параметрларининг ягона электр энергетика тизими ишончли ишлашининг издан чиқишига ва истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш чекланишига олиб келиши мумкин бўлган йўл қўйиб бўлмайдиган тарзда четга чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
блок-станциялар — истеъмолчиларнинг ягона электр энергетика тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси — электр тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланадиган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр тармоғининг бўлиниш нуқтаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаси — ҳудудий электр тармоқлари корхонасига истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлган тақдирда, унга электр тармоғи орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган, истеъмолчига эса электр энергияси ҳақини тўлаш, шунингдек, электр энергияси истеъмолининг шартномада назарда тутилган режимига риоя қилиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилиш хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва асбобларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашга доир чора-тадбирларни бажариш мажбуриятини юклайдиган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси (қуввати) истеъмолининг шартномадаги миқдори — электр таъминоти шартномасида белгиланган ва тегишли ҳисоб-китоб даврида техник шартларга кўра рухсат этилган қувват, электр қурилмаларидан фойдаланилган иш соатлар сони ва иш кунлар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган электр энергияси (актив, реактив) миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизими — электр энергияси ишлаб чиқарувчи, магистрал электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари ва уларни тезкор-диспетчерлик бошқариш корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси сифати — электр энергияси параметрларининг давлат стандартлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш асбоби — назорат қилиш учун фойдаланиладиган ва кўрсаткичлари асосида алоҳида цехлар, технологик линиялар, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва бошқа ускуналарнинг электр энергияси сарфини аниқлаш имконини берадиган ҳисоблаш асбоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етарли миқдорда етказиб берилмаган электр энергияси (кам етказиб бериш) — энергия таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган электр энергияси миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергиясини узатиш ва етказиб беришни амалга ошириш учун мўлжалланган электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чеклаш — шартномада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергиясини етказиб бериш миқдорининг камайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси таъминотидаги танаффус (узиб қўйиш) — истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, автоматика қурилмаларининг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки электр энергияси истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергияси олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режали узиб қўйиш — агар электр таъминоти шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр қурилмаларини режали–огоҳлантириш таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактика қилиш даврида истеъмолчиларни олдиндан (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига электр энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжати — тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркибга, реквизитлар форматига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси ёки электрон тўлов ҳужжати бўлиб, унинг асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек, тўловни нақд пулда тўлаш имконини берадиган билдиришнома. Электрон тўлов ҳужжатлари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларнинг электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғоздаги шакли ҳам таъминланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини қабул қилгич (электр қабул қилгич) — электр энергиясини қабул қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки асбоб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг уланган қуввати — истеъмолчининг электр энергиясини (бевосита электр қабул қилгичларни таъминлайдиган) ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателларининг электр тармоқларига уланган жами қуввати. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқ трансформаторлардан ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг паст кучланишли тармоқларидан таъминланганда, истеъмолчининг уланган қуввати учун фойдаланишга рухсат этилган қувват қабул қилинади, унинг миқдори ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланади ҳамда электр таъминоти шартномасида кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб даври — электр энергияси истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори — электр энергияси сарфини ҳисобга олиш прибори (кейинги ўринларда ҳисобга олиш прибори деб аталади) бўлиб, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми унинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим оператори — ягона электр энергетика тизими, магистрал электр тармоқлари фаолиятининг технологик режимини тезкор-диспетчерлик бошқарувини, шунингдек, унинг бошқа давлатлар электр энергетика тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи ваколатли тузилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субистеъмолчи — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан бошқа истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва у билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи мазкур Қоидаларга риоя қилиш бўйича жавобгар бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминотининг технологик брони — технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр энергияси ёки қуввати ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш нуқтаси — электр таъминоти схемасидаги нуқта, унда ўлчаш асбоби (ёки ҳисобга олиш тизими) ёрдамида электр энергияси сарфининг ҳажми аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти корхонаси — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олишни назорат қилиш асбобини улаш схемасини текшириш (текшириш) — Бюро ва (ёки) ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ходими томонидан истеъмолчининг инструментал усул билан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олишни назорат қилиш асбоби ва ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда бир вақтнинг ўзида белгиланган намунадаги далолатнома расмийлаштирилиб, кейинчалик уни ахборот дастурий комплексининг тегишли реестрига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичларни назорат тартибида текшириш (айланиб чиқиш) — Бюронинг ваколатли шахси томонидан электр энергиясини ҳисобга олишни ҳисоб-китоб қилиш асбобларидан электр энергиясининг ҳақиқий сарфи кўрсаткичларини олиш ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, ўлчов трансформаторлари, уларнинг улаш схемалари ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реактив энергиянинг иқтисодий қиймати — реактив энергиянинг энг мақбул қиймати бўлиб, унинг ошиб кетиши электр энергия сифатининг ёмонлашувига ва электр таъминоти корхонаси тармоқларида энергия йўқотиш ортишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар — электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли (уй эгалиги/квартиралар хоналари ва ҳудудини ёритиш, электр-маиший ва бошқа асбоблардан фойдаланиш, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро истеъмолчилар билан биргаликда истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши ва зарур бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини улаш схемасини текшириб кўриши керак. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюрога белгиланган шакл бўйича ўз қўли билан, факсимил, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТнинг жорий этилиши муносабати билан истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш асбобларидаги кўрсаткичлар автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта ёки истеъмолчининг буюртмаси бўйича ёзиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари шахсий ҳисобрақам ва ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар доимий асосда шакллантирилишини ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Истеъмолчи ўзига тегишли электр тармоқларига кучланиши 1000 В гача бўлган қўшимча электр қурилмаларини рухсат этилган қувват миқдори даражасида улаши мумкин (электр энергиясини иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун қўллашдан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник қоидалар ва меъёрлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзэнергоинспекция томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Электр энергиясининг исроф қилиб сарфланиши ва истеъмолчи электр қурилмаларининг авария хавфини туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати аниқланганда, «Ўзэнергоинспекция» электр энергияси етказиб беришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзэнергоинспекция» томонидан истеъмолчида энергиядан нооқилона фойдаланганлик, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажармаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда (имзоланган далолатномага мувофиқ), ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясидан нооқилона фойдаланиш бўйича аниқланган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда энергия истеъмолининг шартномадаги миқдорини камайтиришга ҳақлидир.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ёки одамлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда электр энергиясини узатишни узиб қўйиш ёки чеклашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Объектнинг электр таъминоти лойиҳасида кўзда тутилган ўзаро захираланувчи манбаларни автоматик ишга тушириш ёки асосий манбани қайта автоматик тиклаш вақтида электр энергиясининг узиб қўйилиши (сабабларидан қатъи назар) электр таъминотида танаффус деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли давлат органлари махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган электр қурилмаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ энергетика назоратидан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат энергетика назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни фойдаланилаётган электр тармоқлари, асбоблар ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя этилиши учун жавобгарликдан, шунингдек, электр энергиясидан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларининг носозликлари ва бошқа қоида бузарликлар тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари ташкилотларини дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электр тармоқлари, асбоблар ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва уларни эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби электр энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электр энергиясига бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Республикада электр энергияси истеъмолининг прогнози ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан иқтисодий ривожланиш, аҳоли сонининг ўсиши ва уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномаларида кўрсатилган эҳтиёж миқдорлари асосида аниқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Электр энергетика объектларининг ички тармоқ электр энергияси истеъмолининг прогнози (корхоналарнинг электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ўзининг ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясини электр тармоғи хўжалиги объектларига узатиш бўйича электр энергиясининг технологик сарфи) ҳар йили 1 октябргача умумлаштирилади ҳамда келгуси йил учун электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона ҳар йили 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда Энергетика вазирлиги деб аталади), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖга келгуси йилга электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувват ва прогноз тўғрисида маълум қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда чораклар бўйича бўлиб чиққан ҳолда, келгуси йилги электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши балансининг прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ва жорий йилнинг 15 октябригача уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиш учун Энергетика вазирлигига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ ўз тасарруфларидаги ташкилотларга электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилинишининг чоракларга тақсимланган кўрсаткичларини прогноз йил учун белгиланган муддатларда етказадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электр таъминоти шартномасини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электр энергияси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида товар тури сифатида, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва энергия қурилмалари шу ташкилот тармоғига бевосита уланган истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки электр қурилмалар мулкдори алмашганда истеъмол қилинадиган қувват ва (ёки) электр таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи — электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси ўртасида электр таъминоти шартномаси оммавий оферта асосида электр таъминоти шартномасини келишиш (қабул қилиш) ва уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш йўли билан тузилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, ҲЭТК томонидан янги абонент рақами электр таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — СТИРни, жисмоний шахслар учун — паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқланиши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр таъминотининг намунавий шартномаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ишлаб чиқилади, «Ўзэнергоинспекция», Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилади ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электр таъминоти шартномаси 2 нусхада тузилади. Бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, иккинчиси ҳудудий электр тармоқлари корхонасида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Субистеъмолчилар истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномасини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари розилигига асосан тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Субистеъмолчиларга ўз тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб берувчи истеъмолчилар субистеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясининг умумий (жами) миқдори бўйича электр таъминоти шартномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Электр энергияси истеъмолчилари, шу жумладан хусусий уй-жойларда яшовчилар, объектларни лойиҳалаштириш ва ишга туширишдан аввал электр қурилмаларининг янги ёки қўшимча қувватларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш учун техник шартларни олишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник шартларсиз электр қурилмаларнинг электр таъминотини лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига уланиш учун техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган трансформаторлар ёки двигателларнинг янги ёки қўшимча қувватларини улаш, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг тармоқ трансформаторларига паст кучланишли қурилмаларнинг янги қувватини улаш ёки уларнинг рухсат берилган қувватини ошириш учун техник шартлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи-буюртмачидан (қурувчидан) ёки унинг топшириғи бўйича бош лойиҳалаш ташкилотидан буюртма олингандан сўнг бир ой муддатда белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига техник шартлар Давлат хизматлари марказлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда берилади. Бунда истеъмолчиларнинг хоҳишига кўра, уларни электр тармоқларига «тайёр ҳолда» улаш мумкин.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/428/1337-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар учун техник шартлар тўлов ундирмасдан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Истеъмолчи техник шартларни олиш бўйича буюртманомада лойиҳалаштирилаётган объектни тавсифловчи қуйидаги маълумотларни қисқача шаклда кўрсатади: юклама миқдори, истеъмолчининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси, жойлашган жойи (аҳоли пункти билан боғлиқ картография материали), объектни лойиҳалаштириш ва қуриш муддатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Электр қурилмаларнинг қўшимча қуввати улаганда, захира электр таъминотини талаб этадиган тоифага ўтиш муносабати билан электр қурилмаларининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси ўзгарганда ҳамда ташқи электр таъминоти схемаси ўзгарган тақдирда, истеъмолчи қўшимча техник шартлар олишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган қувват техник шартлар ва электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдордан ошириб юборилганда, Бюро ёки унинг талабномасига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қўшимча уланган қувват узиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчи томонидан истеъмол қилишга рухсат этилган қувватнинг оширилиши туфайли авария ҳолати юзага келганда ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоғи хўжалиги объектларига зарар етказилганда, истеъмолчидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказилган ҳақиқий зарар суммаси ҳам ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Электр қурилмалари истеъмолчининг электр тармоқларидан қувват оладиган субистеъмолчилар техник шартларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати билан истеъмолчилардан олади ва электр таъминоти лойиҳасини «Ўзэнергоинспекция» ва истеъмолчи билан келишади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, субистеъмолчининг юкламаси ортиши сабабли истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартириш ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан тузилган электр таъминоти шартномасида қайд этилган трансформаторлар ва юқори вольтли двигателлар қувватини кўпайтириш талаб этилса, истеъмолчи юкламани кўпайтириш бўйича техник шартларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Объектни ҳудудий электр тармоқларига улашнинг техник шартлари энг яқин электр тармоқ хўжалиги объектлари томонидан уларнинг бандлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда берилади ва ушбу шартларда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларнинг истеъмол қилишга рухсат этилган ҳамда қайтадан уланадиган ва/ёки қўшимча ҳисоблаб чиқилган қуввати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уланиш нуқтаси (подстанция, электр станцияси ёки электр энергиясини узатиш линияси), объектни таъминловчи ҳаво ва кабель линиялари ташкил этиладиган кучланиш, алоҳида ҳолатларда ташқи электр энергияси таъминоти схемаси вариантларини ишлаб чиқиш зарурати кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги истеъмолчининг уланиши туфайли мавжуд тармоқни кучайтириш бўйича асосланган талаблар (симлар кесимларини ошириш, трансформаторлар қувватини алмаштириш ёки кўпайтириш, захира ячейкалари барпо этиш ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа туташиш токларининг ҳисобланган миқдори, релели ҳимоя, автоматика, алоқа, изоляция ва ўта кучланишдан ҳимояга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 кВт ва ундан юқори истеъмол қилишга рухсат этилган истеъмолчилар учун реактив қувват ўрнини тўлдиришга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш бўйича қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат стандартларига мувофиқ ток қабул қилгичлар ёнида барқарорлаштирувчи қурилмалар ва электр энергияси сифатини назорат қилувчи асбоблар ўрнатилишига қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи юкламаси суткалик жадвалини тартибга солиш бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларининг намунавий лойиҳаларини қўллаш бўйича тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг ҳудудий электр тармоқлари таъминловчи линиялари уланадиган электр қурилмаларига қўйиладиган ўзига хос талаблар (ягона электр энергетика тизимида қувват танқислиги пайдо бўлганда бундай ток қабул қилгичларнинг электр таъминотини сақлаш мақсадида захира энергия манбаининг, кучланиш бериладиган жойларни автоматик ҳимоя қилишнинг зарурлиги, таъминловчи линияларнинг параллель ишлашига йўл қўйилиши, айрим захира таъминловчи линияларга юкламаларни ажратиш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, бино, иншоотлар лойиҳасида (ишчи лойиҳасида) электр қурилмаларини эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи тармоғига уланадиган субистеъмолчилар рўйхати (уларнинг юкламалари ва электр энергияси истеъмоли тўғрисидаги асосий истиқбол маълумотларини кўрсатган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни лойиҳалаш ва бажаришнинг амалдаги меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, техник шартларнинг белгиланган амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришларнинг техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалари) қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан кўриб чиқилиши ва «Ўзэнергоинспекция» билан келишилиши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ янги электр қурилмаларини ва электр тармоғи хўжалигининг объектларини лойиҳалаш ва қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Истеъмолчи, унда техник имконият мавжуд бўлса, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талаби бўйича ўз электр тармоқларига бошқа истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини улаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талаби бўйича ўз электр тармоқларига тадбиркорлик субъектларининг савдо автоматларини улашлари шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва кучланишни узатиш
(5-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва уларга кучланиш бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари ягона электр энергетика тизими электр тармоқларига уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланмасдан ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тўғрисидаги далолатнома имзоланмасдан уланганлиги аниқланганда, ушбу электр қурилмалар қоидабузарликлар бартараф этилгунича ва мазкур бузилишларга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилгунича электр тармоқларидан дарҳол узилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш «Ўзэнергоинспекция» томонидан уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқлангани, текширилган схемалар ва ҳисобга олиш приборлари пломбалангандан кейин, шунингдек, электр таъминоти шартномаси тузилганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда «Ўзэнергоинспекция»нинг иштирокисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмалари электр тармоқларига қонун ҳужжатларида билан белгиланган тартибда уланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайдиган «Ўзэнергоинспекция» ва унинг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари эксплуатация қилиш жараёнида уларнинг нормал ишлаши учун жавобгар бўлмайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Электр қурилмалари ва электр тармоқларининг техник ҳолати юзасидан томонларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Электр ускуналарининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши юзасидан истеъмолчилар билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасидаги жавобгарлик даражаси электр ускуналарининг баланс бўйича мансублиги билан белгиланади ва электр таъминоти шартномасига илова қилинадиган электр тармоқларининг баланс бўйича мансублигини ва томонларнинг эксплуатация қилиш бўйича жавобгарлигини чегаралаш далолатномасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоқларининг баланс бўйича мансублигини ва томонларнинг фойдаланиш жавобгарлигини чегаралаш далолатномаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи вакиллари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарлик чегаралари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ тақсимлаш қурилмаларининг ташқи томонидан электр узатиш ҳаво линиясининг ўтиш изолятори уланган жойда ва симнинг очиқ тақсимлаш қурилмалари изоляторлари портал тизмасининг тарангловчи қисқичидан чиқиш жойида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр узатишнинг таъминловчи ёки чиқувчи линияларининг кабель ёки ҳаводаги кириш симлари уланган жойларида белгиланади. Бунда олдинги жумлада келтирилган уланмаларнинг ҳолати учун подстанциядан фойдаланувчи корхона жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли истеъмолчиларга тегишли, тармоқланган симларга (ёпиқ ёки ажратгичлар орқали) эга бўлган кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр узатиш линияларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарликнинг бўлиниш чегараси асосий линиянинг тармоқланиш амалга оширилган таянч нуқтасида белгиланади. Тармоқланган симларни уловчи қисқичларнинг ҳолати учун жавобгарлик асосий электр узатиш линия эгасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучланиши 1000 В бўлган электр қурилмаларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасидаги жавобгарлик чегараси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаводаги тармоқланишда — бино ёки қувур таянчида ўрнатилган биринчи изоляторларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кабель билан киритишда — бинога кириш жойида таъминловчи кабелнинг уланиш жойларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига, муассасаларга ва бошқа ишлаб чиқариш билан шуғулланмайдиган истеъмолчиларга тегишли уйлардаги электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасидаги уланмаларнинг ҳолати учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси жавоб беради. Электр қурилмаларини эксплуатация қилиш хусусиятларига кўра, жавобгарликнинг бошқа асосланган чегаралари ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Истеъмолчи ўз тасарруфидаги электр қурилмаларнинг техник ҳолати ва электр хавфсизлиги, Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши, электр энергиясининг оқилона сарфланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимлари бажарилиши, электр энергияси сифатининг таъминланиши, шунингдек Бюро ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси кўрсатмаларининг ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларида ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида ҳисобга олинмаган ишлаб чиқаришнинг ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишнинг ўзига хос (ер ости, портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар, электр тортиш кучи ва бошқа) шартлари мавжуд бўлганда, истеъмолчилар ушбу электр қурилмаларини эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус йўриқномаларга эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Маиший истеъмолчилар томонидан ўз маиший эҳтиёжлари учун монтаж қилинган кучланиши 1000 В дан юқори кучланишдаги электр тармоқлари (электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор пунктлари (кейинги ўринларда ТП деб аталади) ва бошқалар) фойдаланишга топширилишидан олдин техник хизмат кўрсатиш учун алоҳида шартнома бўйича белгиланган тартибда электр таъминоти корхоналарига берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи томонидан техник хизмат кўрсатиш шартномаси бекор қилинганда ёки техник хизмат учун ўз вақтида тўлов ўтказилмаганда, ушбу электр тармоғи хўжалиги объектларига электр энергияни етказиб бериш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Маиший истеъмолчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун кучланиши 1000 В дан юқори электр тармоқлари монтаж қилинган ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ТПнинг 0,4 кВ ли тақсимлаш қурилмасида ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоқлари маиший истеъмолчининг уйга эгалик қилиш ҳудудидан ташқарида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Маиший истеъмолчи 1000 В дан юқори кучланишдаги электр тармоқларига эга бўлган ҳолда, маиший истеъмолчига тегишли бўлган 1000 В дан юқори кучланишли электр тармоқларидаги (линиялар, ТП) электр энергиянинг технологик йўқотишлари ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади ва унинг истеъмолига қўшилади ҳамда бу ҳақида электр таъминоти шартномасида тегишли ёзув қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Маиший истеъмолчиларга 1000 В гача кучланишдаги битта фидердан захира манба сифатида қўшимча фазага эга бўлиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Истеъмолчи электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатация харажатлари учун субистеъмолчилар, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тузилган алоҳида шартнома бўйича электр энергиясининг умумий ҳажмидан олинадиган улушга мутаносиб равишда ҳақ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксплуатация харажатларини субистеъмолчига бериладиган электр энергияси тарифига қўшишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва уларни эксплуатация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳисоб-китоб қилиш учун истеъмолчилар мажбурий тартибда ЭҲНАТга мос келадиган электрон ҳисобга олиш асбоблари билан, 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган истеъмолчилар эса — ЭҲНАТга мос келадиган кўп функцияли (кўп тарифли) электрон ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланган бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. ЭҲНАТ кўрсаткичлар бузилишидан ва инсон омилининг таъсирини мумкин қадар камайтирган ҳолда ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан комплекс ҳимоя билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. ЭҲНАТга мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари бўлмаганда, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини электр тармоқларига ҳамда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Турли хил тариф гуруҳларига мансуб истеъмолчи битта электр таъминоти манбаидан электр билан таъминланганда, ҳисобга олиш асбоблари ҳар бир тариф гуруҳи учун алоҳида ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари (шу жумладан актив ва реактив энергияни ўлчаш воситалари, шунингдек ЭҲНАТ) мазкур Қоидаларга мувофиқ ўрнатилади ва Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва истеъмолчилар томонидан ишга туширилган ЭҲНАТ белгиланган тартибда метрологик аттестациядан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Электр энергиясини техник ҳисобга олиш (электр энергияси сарфининг белгиланган меъёрлари бажарилишини назорат қилиш) учун ҳисобга олиш асбоблари алоҳида цехларда, кўп энергия сарфлайдиган агрегатларда, технологик линияларида, биноларда, алоҳида объектларда ва бошқаларда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Кўп хонадонли уй-жойларда электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳар бир хонадон учун махсус ажратилган жойларда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир хонадонга ўрнатишдан ташқари, уй-жойларда уйнинг умумий эҳтиёжлари (зинапояларни ёритиш, лифтлар, насосларнинг ишлаши ва ҳоказолар) учун сарфланадиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун ҳам умумий ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидан ташқари) Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, шунингдек электр энергиясини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат қиёсловидан ўтказилади, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан Бюро билан ҳамкорликда бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидаги электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда ЭҲНАТга уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоқларига янгидан уланадиган уйлар ва хонадонларда маиший истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиладиган жой ва уларни ўрнатиш учун зарур материаллар олдиндан аниқланади. Бунда ҳисобга олиш приборини монтаж қилиш учун материаллар истеъмолчи томонидан сотиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш прибори уй-жой ёки хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда, унинг иштирокида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили томонидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ҳисобга олиш истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда (ток ва кучланишни ўлчаш трансформаторларининг ишдан чиқиши, шунингдек, иккиламчи коммутация, ҳисобга олиш асбобларининг шикастланиши ва уларнинг йўқолиши) ҳисобга олиш назорат қилиш асбобларини ва уларга тегишли асбоб-ускуналарни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловиидан ўтказиш ва ўрнатиш истеъмолчи томонидан улар қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, алоқа линияларининг, шу жумладан уларга ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик биносида кўрсатиб ўтилган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган ташкилотга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, ўлчов трансформаторлари, ЭҲНАТ иккиламчи занжирлари ва алоқа линияларининг сақланиши ва техник ҳолати учун электр қурилмаси эгаси бўлган ташкилот жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳкамланадиган жойда кожухларга, ҳисобга олиш асбоблари билан бирга фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларида эса — алоҳида ажратилган жойларда «Ўзстандарт» агентлигининг ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг белгиланган намунадаги пломбаси бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш приборининг клеммники қопқоқларида, ток трансформаторларнинг клеммникларида, хотира блокида ва синов блокларинининг ҳисобга олиш асбобларини дастурлашдан фойдаланиш тугмасида (бўлмасида), ўтувчи клеммникларда, кучланиш трансформаторлари ажратгичлари юритмалари ва ҳимоя автоматларида — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ва Бюронинг белгиланган намунадаги пломбалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва ўлчов трансформаторларини бирламчи қиёсловдан ишлаб чиқарувчи заводда белгиланган тартибда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчов трансформаторларини даврий қиёсловдан ўтказиш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
(55-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Агар, маиший истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборининг қиёсловдан ўтказиш оралиғи тугаши билан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда қиёслов тадбирлари ўтказилмаган бўлса, унда ушбу истеъмолчи қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларига кўра электр энергияси ҳақини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электр таъминоти корхонаси маиший истеъмолчи томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш приборидан фойдаланган электр энергияси учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчи ўз ҳисоблаш асбобини «Ўзстандарт» агентлигида мустақил қиёслов ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда электр таъминоти корхонаси маиший истеъмолчининг биринчи талабига кўра электр энергиясини ҳисобга олиш приборини бепул ечиш, ўрнатиш, пломбалаш ва рўйхатдан ўтказишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларга ҳудудий электр таъминоти корхоналари томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисоблагичлар ўрнатилишида (ўрнатилганда), ҳисоблагичларнинг сифат ва сарф кўрсаткичлари ҳамда ишлаш механизмларига (дастурий таъминот, ҳисоблагичларнинг таркибий қисмлари) истеъмолчилар томонидан шубҳа туғилган тақдирда, истеъмолчилар томонидан белгиланган тартибда қиёсловдан ўтказилиши ва ваколатли орган томонидан республика ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган бошқа турдаги ҳисоблагичларни назорат тартибида параллел равишда истеъмолчи маблағлари ҳисобидан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда бепул ўрнатиб берилади. Бунда бошқа турдаги ҳисобга олиш ускунасининг электр энергиясини ҳисобга олишнинг аниқлик даражаси ҳудудий электр таъминоти корхоналари томонидан ўрнатилган ҳисоб олиш ускунаси билан бир хил бўлиши лозим. Ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини солиштириш жараёнида тафовутлар аниқланган тақдирда, истеъмолчи билан белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Бюро ва Бюро кўрсатмаси бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари шахсий гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва кўрикдан ўтказиш учун истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ва уларнинг уланиш схемаларини тўсқинликсиз бориб кўриш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро ходимининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўймаслик далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи Бюро томонидан тузилган далолатнома билан танишиб, уни имзолаши зарур. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, бу ҳақда тегишли белги қўйилади. Рад этиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Далолатномани имзолашни рад этган истеъмолчи бунинг сабабини тушунтиришга ҳақли ва у далолатномага киритилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад қилгани уни электр тармоқларлардан узишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор қилинган бўлиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва кўрсатилган хизматлар ҳақи истеъмолчи томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини, ўлчов трансформаторларини ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатиш ва (ёки) алмаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Бюро ёки унинг кўрсатмасига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоқдан узиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайтадан ҳисоб-китоб қилиш Бюро томонидан ҳудудий электр таъминоти корхонаси билан биргаликда мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Электр энергиясини ҳисобга олиш схемасини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ишлар фақат ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро вакили ва истеъмолчи иштирокида, бу ҳақида улар ёзма равишда хабардор қилингандан сўнг амалга оширилади. Ишларни бажариш даврида фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланган вақтинчалик схемалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишнинг умумий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Бевосита «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва (ёки) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ корхоналарининг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
(60-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ой беш кун мобайнида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида истеъмолчиларни тариф гуруҳлари бўйича тақсимланиши мазкур Қоидаларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномаси тузилгандан кейин истеъмолчининг айби билан истеъмолчини тегишли бўлмаган тариф гуруҳига киритиш ҳолати аниқланганда, ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан шартнома тузилган пайтдан, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун I тариф гуруҳи истеъмолчилари учун табақалаштирилган тариф қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табақалаштирилган тариф сутканинг вақт зонаси бўйича истеъмол қилинган ҳар 1 кВт/с электр энергияси учун тўловдан иборат. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярим тиғиз давр — сутканинг ёруғ вақти (соат 900 дан 1700 гача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиғиз давр — эрталабки ва кечки максимум (ягона электр энергетика тизимининг максимал юкламалар соатлари соат 600 дан 900 гача ва соат 1700 дан 2200 гача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги давр — сутканинг қоронғи даври (ягона электр энергетика тизимининг минимал юкламалар соатлари соат 2200 дан 2400 гача ва соат 0000 дан 0600 гача).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни кўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентни кўллаш орқали ва ярим тиғиз пайтда ўрнатилган тариф бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тариф II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун бир ставкали тарифга мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар II, III, IV тариф гуруҳлари истеъмолчилари билан бир ставкали тариф бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ставкали тариф ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган ҳар бир кВт/с электр энергияси учун тўловдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини реализация қилишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ташкилотлар рўйхатида назарда тутилган, 750 кВАгача қувватга уланган, маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни Ҳукумат қарори билан белгиланган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
631.Уланган қувватидан қатъий назар, крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи истеъмолчилар (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият) фойдаланган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 5 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўлайди.
(631-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда — 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
632. Ташқи реклама объекта (конструкцияси) (видео-экранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад ва бошқа техник воситалар) учун фойдаланилган электр энергиясига тўловлар тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
633. Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмол қилинадиган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент кўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
634. Истеъмол қилинадиган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли юклама орқали чегараланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ҳамда жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10 — 15 кВт қувват доирасида чеклов киритилади.
(632 — 634-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан киритилган — 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Бир неча тариф гуруҳларига мансуб истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар, ҳар бир тариф гуруҳига алоҳида ўрнатилган ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Электр энергияси учун ҳақ тўлаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. ЭҲНАТга уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Истеъмолчи юридик шахс сифатида тугатилган тақдирда, унинг электр қурилмасига ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси етказиб бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, электр энергияси етказиб бериш тўхтатилмаган бўлса, у ҳолда бунинг оқибати учун Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган ёки электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган ҳисоб-китоб давр учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари назорат тартибида Бюро томонидан ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Қайта ҳисоб-китоб истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд унинг иштирокисиз белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Электр энергияси учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, маиший истеъмолчилар белгиланган тартибда электр тармоқларидан мажбурий узилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясини етказиб бериш 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўламаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.
(70-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон — 2023 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Тўлов ҳужжатида хатолар ёки ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичида ноаниқликлар аниқланган тақдирда, истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасига дарҳол мурожаат қилиши керак, корхона эса, ўз навбатида, қайд этилган ҳолатлар тўғрисида Бюрога кечиктирмасдан хабар беради.
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Бюро ва истеъмолчи билан бирга мурожаат қилган кундан бошлаб ўн суткадан кечиктирмай, ҳисоб-китобни текшириши, зарурат бўлганда эса ҳисобга олиш приборини ҳам кўрикдан ўтказиши керак.
(71-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш приборини кўрикдан ўтказиш ёки тўлов ҳужжатидаги хатолар тўғрисидаги мурожаат қилинганда тақдирда ҳам истеъмолчи тўловни белгиланган тартибда тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларидаги четга чиқиш ушбу ҳисобга олиш прибори учун белгиланган аниқлик доирасидан ошмаса, бундай четга чиқишлар йўл қўйилиши мумкин деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, тўлов ҳужжатини текшириш ёки ҳисобга олиш приборини кўрикдан ўтказишдан кейин (шу жумладан истеъмолчи мурожаат қилмаса ҳам) қайта ҳисоб-китоб қилиш зарурлиги аниқланса, бундай қайта ҳисоб-китоб ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси учун навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасида ҳисоб-китоб қилиш учун актив ва реактив энергияни ҳисобга олиш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасида амалга оширилади, ушбу Қоидаларнинг 74-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси миқдори ва худди шу даврда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қабул қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовут (шу жумладан, электр энергиясининг амалдаги технологик сарфи норматив сарфдан ошиши ҳисобидан пайдо бўлаётгани), меъёрлар доирасида ушбу электр тармоқлар орқали электр энергиясини узатишдаги унинг технологик сарфининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган нормативи ҳажми чиқариб ташланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқларининг давр харажатларига ўтказилади ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилмаганда, электр тармоғининг чегарасидан ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойигача бўлган участкадаги актив ва реактив энергия технологик сарфининг ҳажми истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш орқали аниқланади ва электр тармоғининг баланс бўйича мансублигига қараб ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ва истеъмолчининг ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Электр энергияси ягона электр энергетика тизимидан транзит бўйича истеъмолчининг электр тармоғи орқали ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига узатилганда, истеъмолчи тармоқларидаги электр энергияси технологик сарфининг бир қисми, истеъмолчининг электр тармоғига келиб тушган электр энергиясининг умумий миқдорига нисбатан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига истеъмолчи томонидан узатилган электр энергияси миқдорига мутаносиб равишда, ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларидаги технологик сарфларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Истеъмолчининг айби билан электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергияси ҳажми тўлиқ истеъмол қилинмаган тақдирда, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) эгаллаб турган бинодан унинг топширилиши, сотилиши ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақида ҳудудий электр тармоқлари корхонасини ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси объектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Томонлар уларнинг хоҳиш ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар сабабли ушбу шароитларда қайтариб бўлмайдиган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларни ўз ичига олган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) оқибатида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажара олмаса, томонлардан ҳеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармагани учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Агар кўрсатилган форс-мажор ҳолатлари мажбуриятларнинг шартномада белгиланган муддатларда бажарилишига таъсир қилса, у ҳолда ушбу муддатлар форс-мажор ҳолатларининг амал қилиш вақтига, аммо электр таъминоти шартномасининг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган вақтга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини белгиланган тартибда хусусий операторга ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини бажарувчи хусусий операторлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси уларнинг кучга киришидан камида ўн беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъий назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тариф ўзгарган тақдирда, маиший истеъмолчилардан ташқари, истеъмолчилар электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кейинги 1 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, маиший истеъмолчилар эса — кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади.
(83-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Истеъмолчилар билан электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчилар электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно).
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Истеъмолчининг цехлари ёки объектлари алоҳида жойлашган бўлса ва тақсимловчи умумий электр тармоққа эга бўлмаса, бу цехлар ёки бошқа алоҳида объектлар бўйича ҳисоб-китоблар истеъмолчининг ўзи билан ҳисоб-китоб қилишда қўлланадиган тарифдан қатъий назар, тегишли истеъмолчилар гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Истеъмолчилар билан электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилмайдиган барча бошқа истеъмолчилар электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасини ҳисобга олишнинг бўлиниш нуқтасида ўрнатилган электр энергияни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифга мувофиқ ҳисоб-китоб қиладилар.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Кўп хонадонли уй-жойларни бевосита бошқарганда уй-жой эгаларининг умумий йиғилиши билан вакил қилинган уй-жойларнинг эгалари уйнинг умумий эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар қилиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномаси тузиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиши билан вакил қилинган бир ёки бир неча уй-жой мулкдори ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан муносабатларда уй-жой мулкдорлари номидан ҳаракат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Қабул қилиш комиссиясининг далолатномаларига асосан янгидан фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уй-жойларни ўз балансига қабул қилиб олган ташкилотлар ёхуд қурувчилар ушбу уйларни электр тармоғига улашга рухсат олиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ҳар бир уйда ЭҲНАТга мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўрнатиш учун буюртманома тақдим этиши ва электр энергияни ҳисобга олиш асбобларининг ва уларни ўрнатиш бўйича кўрсатилган хизмат нархини тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Уй-жойларнинг электр ускуналари ва электр тармоқларидан фойдаланишга эксплуатация ташкилоти томонидан улар белгиланган тартибда қабул қилиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари ва ижарачилар (юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар) билан электр таъминоти шартномасини тузади ва уларга шахсий ҳисоб рақамлари очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бир неча ширкатларга бўлинганда ёки вақтинча турар жой ва нотурар жой фондининг уй-жойларини кимнингдир мол-мулкига ўтказиш масаласи вақтинча ҳал этилмаган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, маълум бир уй-жойларнинг умумий эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган электр энергиясини етказиб беришни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Шахсий ҳисоб рақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан турар жой ва нотурар жой фондининг янги мулкдорининг кадастр ҳужжатлари маълумотларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий таркибий қисмлари кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига кўчмас мулк эгаси ҳақида маълумот юборади ва унга мувофиқ истеъмолчилар билан шартномалар қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой ва нотурар жой фонди биносига кўчиб кирган янги мулкдор уларни электр тармоғига улаш учун 30 кун мобайнида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр таъминоти шартномасини тузиши ва ўз номига шахсий ҳисобрақамни расмийлаштириши шарт. Шахсий ҳисоб рақами кўрсатилган муддатда расмийлаштирилмаса, тўлов тўланмаганлиги учун барча жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг янги мулкдори зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк олди-сотди битими давлат рўйхатидан ўтказиш органи томонидан давлат рўйхатига олингандан сўнг мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи, нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулк кадастр рақами ва кўчмас мулкнинг умумий (турар жой) майдони, шунингдек, мобиль телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилган маълумот юборилади. Бунда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан электр таъминоти шартномасини тузиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари билан электр энергияси учун ҳисоб-китобларни, турар жой ва нотурар жой биноларининг ижарачиларга (юридик шахс бўлган ижарачилар бундан мустасно) ёки ёлловчиларга топширилишидан қатъий назар, умумий ҳисобга олиш прибори бўйича амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарачилар билан ёлловчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Коммунал хонадонда бир нечта оила яшаганда, ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган электр энергиясини алоҳида оилалар ўртасида тақсимлаш назорат ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсати талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат ҳисобга олиш асбобларининг тўғри ишлашини назорат қилиш, уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятлари яшовчиларнинг зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиладиган жойларда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори алоҳида оилалар ўртасида амалда яшовчиларнинг сони бўйича тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясидан умумий ҳисобга олиш прибори орқали фойдаланувчи фуқаролар билан ҳеч қандай ҳисоб-китобларни амалга оширмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш бўйича мазкур Қоидаларга риоя қилиш, турар жой ва нотурар жой фонди биносидаги ҳисобга олиш приборининг сақланиши ва бутлигини таъминлаш учун жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари зинапоя майдончаларида ўрнатилган тақдирда уларнинг сақланиши ва бутлиги учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда тасарруфида уй-жой бўлган идора, ташкилот жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зинапоя майдончаларида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига зарар етказилганда ёки ўғирланган тақдирда, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва идора, ташкилот уларни ўз ҳисобидан тиклаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва хусусий хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши ва бутунлиги учун истеъмолчи жавоб беради.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, уй-жой мулкдорлари ва турар жойлардаги ҳамда бошқа бинолардаги хоналарни ижарачиларга (юридик шахсларга ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга) ижарага берувчи бошқа ташкилотлар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг рухсатисиз ижарачиларга тегишли бўлган электр қурилмаларини (электр энергиясидан фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар) уйнинг ички электр тармоқларига улаш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Ижарачилар (юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар) турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси билан шартнома тузгандан кейин уч кун муддатда, ижарага олинган бинода электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарачи бинодан кўчиб кетадиган бўлса, турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси ижарачидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг у кўчиб кетиш кунигача электр энергияси учун ҳисоб-китоб амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотномани талаб қилиши шарт. Кўчиб кетган ижарачиларнинг электр энергияси учун қарзлари бўйича жавобгарлик ижарага берувчи зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан истеъмолчиларгача бўлган бўлиниш чегарасидан электр таъминотини узлуксиз таъминлаш билан боғлиқ умумий уй-жой ва уй ичидаги электр тармоқларининг техник ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва тасарруфида турар жойлар бўлган ташкилотлари жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Электр энергияси учун маиший истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Маиший истеъмолчилар хонадонларда, шахсий уй-жойларда, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган электр энергияси учун маиший эҳтиёжларда қўлланиладиган ток қабул қилгичлар қуввати ва вазифасидан қатъи назар, аҳоли учун белгиланган ягона бир ставкали тариф бўйича ҳақ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТга уланган, шунингдек, электр энергияси учун олдиндан тўлов қурилмаси билан жиҳозланган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига эга маиший истеъмолчиларга электр энергияси электр таъминоти шартномаси асосида ва олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун белгиланган тариф қийматидан ортиқча бирор-бир қўшимча маблағ ундириш тақиқланади, мазкур Қоидаларда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Бирор-бир сабабга кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш прибори бўлмаган ва/ёки мазкур турар жойда вақтинчалик яшамаётган маиший истеъмолчи электр энергияси учун нотўғри тўлов ҳисобланишининг олдини олиш учун Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасини бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хонадонлар, хусусий уй-жойлар, боғ участкалари ва бошқа шахсий объектлардан фойдаланилганда, ишлатилган электр энергияси учун тадбиркорлик фаолиятининг (савдо, хизматлар кўрсатиш, товарлар ишлаб чиқариш ва бошқа) тури бўйича электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар бир маиший истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузади ва электр энергияси ҳақини тўлаш учун унга белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб дафтарчасини беради. Ҳисоб-китоб дафтарчасининг ҳар бир варағи квитанция ва билдиришномадан иборат бўлиб, уларда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисобрақами туширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов ҳужжатининг ҳар иккала қисми (билдиришнома ва квитанция) бир хилда, аниқ, ўчириб ёзишларсиз тўлдирилиши керак. Тўлов ҳужжатларида фамилия, манзил, тўловнинг жорий ва олдинги санаси ҳамда ҳисобга олиш приборининг уларга мувофиқ бўлган кўрсаткичлари, кўрсаткичлар тафовути ва тўлов суммаси кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш ва тўлов ҳужжатини ёзиб бериш Бюронинг вакили ёки истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро вакили томонидан ёзиб берилган тўлов ҳужжати (билдиришнома) маиший истеъмолчига имзо қўйдириб топширилади, у бўлмаган тақдирда эса — у билан бирга бир хонадонда (хусусий уйда) яшовчи вояга етган шахсга топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат орқали жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро маиший истеъмолчилар хабардор қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, мазкур Қоидаларнинг 71-банди талабларини инобатга олган ҳолда эса ўн беш кун муддат ўтгандан сўнг, келиб чиққан қарздорликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ҳар ойда чиқариш чораларини кўради.
(107-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Агар, навбатдаги айланиб чиқиш давомида электр энергиясини ҳисобга олиш прибори ўрнатилган хона ёпиқ бўлса, бу ҳақда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисобрақамида тегишли белги қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини назорат тартибида ёзиб олиш бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича ёки олдинги давр учун амалдаги электр энергияси истеъмолининг ҳажми тўғрисидаги маълумотларга асосан тўлов ёзиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳақида маиший истеъмолчининг ҳисобрақамида тегишли белги қўйилади. Бунда ҳисобга олиш асбобларидан назорат кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили гувоҳномасини кўрсатган тақдирда, хонадондаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини соат 800 дан 2000 гача ҳеч қандай қаршиликларсиз кўриш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини кўздан кечириш учун Бюро ходимини қўймаслик далолатнома билан расмийлаштиради. Истеъмолчи далолатнома билан танишиши шарт. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу ҳақда тегишли ёзув қайд қилинади. Рад этиш икки гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланади. Имзолашни рад этган истеъмолчи бунинг сабабини тушунтиришга ҳақли ва бу далолатномага киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад этиши уни электр тармоқларидан узиб қўйишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Тўлов ҳужжатларини ёзиш ва ҳақ тўлаш пайтида йўл қўйилган хатолар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати мобайнида, ушбу хатоликлар аниқлангунига қадар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Тўлов тегишли ташкилот томонидан қабул қилиб олинган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов иш берувчи томонидан ходимларининг аризалари асосида иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан амалга оширилганда, ҳар бир истеъмолчи учун пул маблағлари ўтказилгандан кейин пул тўлаган ходимларнинг номи қайд этилган реестр ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Аҳолидан тўловларни қабул қиладиган ташкилот (тижорат банкларининг бўлимлари, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг бўлимлари ва аҳолидан тўловни қабул қилиб олиш пунктлари) тўлов ҳужжатларини ўрам, бандероллар ва электрон реестрларга жамлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси бандеролда (банк бўлими томонидан маълум даврда қабул қилиб олинган маиший истеъмолчиларнинг тўлов ҳужжатлари тўпламида) уларни ҳудудий электр тармоқлари корхонасига бериш вақтида ёрлиқ бўлиши лозим, ёрлиқда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандеролни шакллантириш бошланган ва тугалланган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандеролдаги ҳужжатлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилиб олинган тўловларнинг умумий суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касса хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов сифатида ушлаб қолинган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобрақамига ўтказиладиган сумма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аҳолидан тўловни қабул қилиб олувчи ташкилотлар электр энергияси учун тўлов сифатида келиб тушган пул маблағларини шартномада белгиланган муддатларда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ўтказилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пеня ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, шунингдек, белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлов ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлик (тўланманган қарз) суммасидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пеняни ҳисоблаш учун қарздорлик ҳосил бўлган ой аниқланади ва қарз тўланган ҳар бир ой бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня шу ойдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва рўйхатдан чиқарилган вақтгача амал қилади.
(113-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт соатларда қайта ҳисоблаб чиқилади ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан даъво муддати доирасида кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан биргаликда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Электр энергиясини ҳисобга олиш бузилганда ҳисоб-китобни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Истеъмолчининг (маиший истеъмолчидан ташқари) айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар), электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилган, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда, Бюронинг ваколатли вакили белгиланган шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини тузади. Ушбу далолатнома асосида Бюро ёки унинг тақдимномаси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат қилиш асбобларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда — электр энергияни ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш приборига истеъмолчининг айби билан зарар етказилганда (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу каби ҳолатлар) ёки электр энергияси айланиб чиқишда кўз билан аниқлаш мумкин бўлган бошқа усулда ўғирланган тақдирда — охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қийматини ҳисоб-китоб қилишда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалдаги тўловлар ҳисобга олинган холда, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилаётган вақтдаги тариф қўлланилади. Бунда I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар учун ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ягона электр энергетикаси тизимининг максимал юкланиш соатларида амал қиладиган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
(117-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Истеъмолчилар (шу жумладан маиший истеъмолчилар) электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, электр қурилмалари электр тармоғидан дарҳол узиб қўйилади, истеъмолчидан эса рухсатсиз истеъмол қилинган электр энергиясининг қиймати истеъмолчи расмий равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўтган вақт мобайнида (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ёки даъво муддати учун электр энергиясини қабул қилгич қурилманинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши ва ўзбошимчалик билан уланган электр тармоғи (электр узатиш линияси ва трансформаторлар) участкасида йўқотилган қувват ҳисобидан ундирилади.
(118-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олинмаган электр энергияси қийматини ундириш учун электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёки унинг иштирокисиз, белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак ва шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, электр энергияни ҳисобга олиш приборини объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ўлчаш трансформаторининг, ҳисобга олиш приборининг йўқлиги, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва шу кабилар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ўзаро келишуви билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Маиший истеъмолчида электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилганда, Бюронинг вакили қоида бузилиши ҳақида белгиланган намунада далолатнома тузади.
(120-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторлари уланиши, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилиши ва ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан кўриб аниқланмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, ўзгартириш мосламалари монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланиш схемалари ўзгарган тақдирда — ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга;
(120-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки прибор мавжуд бўлмаганда, пломбалар бузилган ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган бошқа қоида бузишларга йўл қўйилган тақдирда (шу жумладан, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан бошқа электр қабул қилишлар уланганда) — охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Қоида бузилган ҳолда фойдаланилган электр энергияси қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу Қоидаларнинг 120-бандига мувофиқ маиший истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъи назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланиш ҳисобидан, 600 Вт дан ортиқ қувватли иситиш асбоблари ёки бошқа электр асбоб-ускуналари мавжуд бўлганда эса — маиший истеъмолчи фойдаланаётган электр энергияси қабул қилгичлардан бир суткада 24 соат фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, уларнинг амалдаги қуввати бўйича амалда ёритиш электр энергияси қабул қилгичлардан сутканинг ёруғ бўлмаган вақтида фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, ёритиш электр қабул қилгичларнинг қуввати бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олинмаган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби белгиланган тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд иштирокисиз ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалда тўланган электр энергия миқдори ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
(121-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Электр энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи томонидан йўл қўйилган қоидабузилишлар Бюронинг вакили ва маиший истеъмолчи томонидан имзоланган икки нусхадаги далолатнома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси маиший истеъмолчига берилади ва Бюро ёки унинг тақдимномаси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ушбу Қоидаларни бузган истеъмолчи электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, қоида бузиш далолатномасида истеъмолчини таништирганлик тўғрисида белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори далолатнома асосида аниқланади ва тўлаш учун маиший истеъмолчига қўшимча тўлов ҳужжати ёзиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоида бузилиши юзасидан тўлов ҳужжатини ёзишда амалдаги тариф қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчи белгиланган тартибда Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқига эга, бироқ бу уни қоида бузиш далолатномаси бўйича ёзилган қўшимча тўлов ҳужжатини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча тўлов ҳужжати бўйича ҳақ 10 кун муддатда тўланмаса, Бюро маиший истеъмолчидан кўрсатилган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Амалга оширилган электр энергияси сарфининг қайта ҳисоби истеъмолчини электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ ҳудудий электр тармоқларига улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергиясини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси етказиб беришнинг тўхталиши ёки тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари корхонасига улар истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш. Бунда электр энергиясининг шартномадаги ҳажмини ўзгартириш бўйича таклиф мўлжалланаётган ўзгартиришдан 10 кун олдиндан (жорий ой тугагунгача) берилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномасини бекор қилганда фойдаланилмаган электр энергияси миқдори учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бир тарафлама тартибда электр таъминоти шартномасини бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилганда етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсуниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилаётган электр қурилмалари, асбоблар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро ва «Ўзэнергоинспекциясининг» ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
(127-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда Бюро ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилига электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини кўришига имкон бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган электр қурилмаларидан фойдаланиш бошланишидан камида бир ой олдин (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясининг зарур миқдори учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига буюртманома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни аниқлашда электр энергиясини электр тармоқларидан узатишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишлар турларининг) технологик жараёни ишлаб чиқариш эҳтиёжларига, ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий биноларни ёритишга, иситишга, шамоллатишга электр энергия сарфини, шунингдек, ушбу электр тармоқларига уланган субистеъмолчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уланган қуввати 5 МВт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси истеъмолчилари ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиши ва бу ҳақида хабар қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинаётган қувватнинг ҳар суткалик, ҳар ойлик сарфи ва амалдаги миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп юкламасининг ўтиш даврида актив энергия (қувват)нинг ҳар 30 дақиқадаги сарфи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Объектларидан магистрал электр тармоқлари сифатида фойдаланиладиган истеъмолчилар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан электр энергияси узатиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Уланган қуввати 250 кВа ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчилар мазкур Қоидаларнинг 127-бандида кўрсатилган мажбуриятлар билан биргаликда қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш (ишларни амалга ошириш) учун электр энергияси сарфининг техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган илғор нормаларини ишлаб чиқиш — умумий ишлаб чиқариш ва технологик; якка тартибдаги ва гуруҳ бўйича; йиллик, чораклик ва ойлик — уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш технологияси такомиллаштирилиши (ўзгартирилиши) ва янги техника жорий этилишига қараб қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона бўйича, шу жумладан кўп энергия сарфлайдиган ускуналар, цехлар ва истеъмолчилар гуруҳлари бўйича электр энергияси балансларини тузиш ҳамда улар асосида ишлаб чиқариш жараёнларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш, электр энергиясининг самарасиз сарфланиши ва исроф бўлишини аниқлаш, уларни камайтириш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси давр учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни ва электр тармоқларининг энергия ўтказиш қобилиятини ошириш, электр таъминоти схемаларини такомиллаштириш заруриятини аниқлаш мақсадида (маҳсулот ишлаб чиқаришнинг, бажариладиган иш турларининг мўлжалланаётган прогноз ҳажмларидан ва электр энергияси сарфи меъёрларидан келиб чиқиб, уларни камайтириш ва электр энергиясини тежашни ҳисобга олган ҳолда) электр энергиясининг бир йил ва келгуси давр учун балансларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот (ишлар) бирлигига электр энергияси сарфининг тасдиқланган меъёрларига риоя қилиш ва уларни камайтириш бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини тежаш бўйича (йиллик ва узоқ истиқбол учун) ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилардан электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни тегишли даражада бажаришни талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши оқибатида унга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария режимида Бюрони хабардор қилган ҳолда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш (ўчириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро кўрсатмаси бўйича истеъмолчиларни электр тармоқларидан, шунингдек, ЭҲНАТга уланган ва олдиндан тўланган маблағ тугагандан сўнг электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга ошириш қурилмасига эга ҳисобга олиш асбоб мавжуд бўлган истеъмолчиларни узиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ёки Бюро мазкур Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш оқибатлари учун жавобгар бўлмайдилар.
(130-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасига электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмда узлуксиз етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарни, электр узатиш линияларини, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш, шунингдек, ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида носозликларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергияси сифат кўрсаткичларини давлат стандартларида белгиланган даражада сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий этиладиган чеклашлар ҳақида, чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда, ўз вақтида хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро кўрсатмаларига асосан алоҳида электр энергияси истеъмолчиларини 6 — 10 кВ ва ундан юқори кучланишли тармоқлардан узиб қўйишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотида бошқа қоида бузилишлар тўғрисидаги аризаларини, истеъмолчидан ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чиқиш, ушбу қоида бузилишларини бартараф этиш ва истеъмолчиларга ушбу Қоидаларга мувофиқ батафсил жавоб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик сарфларини қисқартириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясининг электр тармоқлари бўлиниш чегарасида ҳисобга олинмаган истеъмолини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни Бюрога тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар томонидан буюртма берилган электр энергияси ҳажмини етказиб беришнинг техник имкониятларини ва улардаги тижорат ҳисобга олиш тизимларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр тармоқлари ва қурилмаларини ўз ҳудудий электр тармоқларига улаш юзасидан техник шартлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясини белгиланган тартибда ҳисобга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг белгиланган тартибда киритилган таклифларига мувофиқ беш кун муддатда электр энергиясининг ойлик шартномавий ҳажмига ўзгартиришлар киритиш, электр энергиясининг ойлик шартномавий миқдорини кўпайтириш (камайтириш) мумкин бўлмаган тақдирда — бу ҳақида, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда, истеъмолчига хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили истеъмолчиларнинг барча тоифалари буюртманомаларини умумлаштириш асосида электр энергияси истеъмолининг прогноз кўрсаткичларини, шу жумладан аҳоли истеъмолини, ўз эҳтиёжларига ва келгуси йилда уни узатишга технологик сарфни шакллантириш, йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган объектлар учун захираларни назарда тутиш ва 1 октябргача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга тақдим этиш;
(131-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун электр энергияси истеъмоли миқдорларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчининг аризасига асосан ариза берилган пайтнинг ўзида тўловларнинг ҳолати ва истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликнинг мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) тўғрисида маълумотномалар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга ўрнатилган электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш асбобларини алмаштириш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек Бюро билан биргаликда уларни пломбалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўз вақтида қиёсловидан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзэнергоинспекция» томонидан электр энергиясининг нооқилона сарфланиши, электр қурилмаларининг авария хавфини туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати, шунингдек, бошқа қоида бузарликлар аниқланганда, қоидабузарларни электр тармоқларидан узиб қўйиш чораларини кўриш учун улар тўғрисида зудлик билан Бюро ва электр тармоқлари ҳудудий корхонасига хабар берилади.
(131-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилмай, электр энергияси истеъмоли ёки қувватининг шартномавий миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланган электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвалини бажармаган кунларда сифати паст электр энергияси етказиб берилганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира манбаи автоматик ишга тушганда, автоматик қайта улаш ва автоматик тарзда тез-тез ўчиришлар вақтида электр энергиясини етказиб бериш борасидаги танаффуслар учун истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган ҳолларда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бунинг натижасида етказилган зарарни қоплашга, истеъмолчи эса етказилган реал зарарни қоплашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Истеъмолчилар электр тармоқларини ушбу Қоидалар бузилгани учун электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоқларидан аввал узиб қўйилган маиший истеъмолчиларни қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, маиший истеъмолчи — юридик шахслардан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар уларни қайта улаган ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилади (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилардан ташқари).
(132-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси тарифига чегирмалар ва устамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Реактив энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган рухсат этилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Реактив энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) реактив энергияни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади ҳамда тегишли равишда истеъмол қилинган (ҳосил қилган) реактив энергиянинг 1 кВар.соат учун тўлов тарзида ундирилади.
(134-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергиянинг шартномавий миқдори реактив энергиянинг иқтисодий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергиянинг ҳар бир ҳисобот даври учун иқтисодий қиймати, шартномада кўрсатилган ва ўрнатилган тартибда аниқланадиган қувват коэффициентининг оптимал миқдори ҳисобга олиниб, ушбу давр учун актив энергиянинг шартномадаги миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча тариф гуруҳларига мансуб бўлган истеъмолчилар учун реактив энергиянинг шартномавий миқдори ҳар бир тариф гуруҳи бўйича аниқланади ва электр таъминоти шартномасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврининг якуни бўйича реактив энергия иқтисодий қийматининг амалдаги миқдори истеъмол қилинган актив энергия ва қувват коэффициентининг шартномавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ва ундан ортиқ алоҳида объектларга (ҳудуд) эга бўлган истеъмолчига нисбатан реактив энергия иқтисодий қийматининг амалдаги миқдори ва реактив энергиянинг амалдаги истеъмоли ҳар бир объект бўйича аниқланади. Бунда барча объектлар бўйича реактив энергия иқтисодий қийматининг амалдаги миқдори ва реактив энергия бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилган реактив энергия миқдори йиғиндиси аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Устамалар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи уланган электр тармоқнинг катта юклама соатларида реактив энергия истеъмол қилинганда ва ягона электр энергетика тизимининг кам юклама соатларида истеъмолчи реактив энергия ҳосил қилганда қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устама қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда актив энергия учун қуйидаги миқдорда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5% — реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 134-банди бешинчи хатбошига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдори доирасида истеъмол қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10% — реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 134-банди бешинчи хатбошига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдоридан ортиқ истеъмол қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергия коммпенсацияси учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига асосан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергия ўрни етарлича қопланмагани ҳисобига қувват коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани аниқланганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси йўқолиши қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини амалга оширади, шунингдек, қувват коэффициенти кўрсаткичлари белгиланган нормативларга нисбатан пасайтирилгани учун истеъмолчилардан қўшимча маблағлар ундиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисоб-китоблар ва қўшимча маблағларни ундириш ҳисоб-китоб даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан истеъмолчи томонидан қувват коэффициентининг амалдаги қийматини пасайтиришга йўл қўйилганлиги тўғрисида «Ўзэнергоинспекциясининг» тасдиқлови мавжуд бўлганда амалга оширилади.
(135-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Тариф чегирмалари истеъмолчи ягона электр энергетика тизими тармоғида электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ҳосил қилганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида ягона энергия тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол қилинганда, агар истеъмолчининг бундай режимда ишлаш зарурати шартномада кўрсатилган бўлса, тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегирма қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда актив энергия учун амалдаги тарифнинг 15% миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соатлари — бу сутканинг истеъмолчи томонидан реактив қувватнинг истеъмол қилиниши (ҳосил қилиниши) туфайли ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларида электр энергиясининг қўшимча равишда йўқотилишига олиб келадиган вақтларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соатларини, истеъмолчининг ва у фойдаланадиган тармоқнинг реактив юкламаси жадвалларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар қайси истеъмолчи учун алоҳида белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир суткадаги катта ва кичик юкламали соатлар йиғиндиси 24 соатга тенг, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта юкламали соатлар — соат 0600 дан 2200 гача;
(137-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик юкламали соатлар — соат 2200 дан 0600 гача.
(137-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Реактив энергиянинг истеъмол қилиниши ҳамда ҳосил қилиниши ҳисобга олиш приборлари ёрдамида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Тизим оператори истеъмолчи томонидан ягона электр энергетика тизими тармоғида катта юкламали соатларда реактив энергияни ҳосил қилиш ва (ёки) кичик юкламали соатларда уни мажбурий истеъмол қилиш белгилаган бўлса, энергияни ҳисобга олиш усули ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасида келишилади ва электр таъминоти шартномасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳамда фойдаланишга рухсат этилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари (Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, насос станцияларидан ташқари) билан тузилган электр таъминоти шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизими тармоғидан ҳисобот даври учун истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг иқтисодий қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этиладиган қувват коэффициенти (косинус «фи»);
(140-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламаларининг назорат соатлари (йилнинг ҳар бир ойи бўйича бўлиб чиқиш орқали);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоқларнинг катта юклама соатларида ойлик реактив энергия истеъмолини техник чегаралари. Ушбу чегаралардан ошиб кетганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясининг ҳисоблаш нуқтасида кучланишни электр тармоғининг энг катта юкламали соатлари учун электр таъминоти шартномасида белгиланган даражасидан пасайиб кетиши учун жавоб бермайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизимининг электр тармоғига бир ойда ҳосил қилинадиган ва (ёки) бир ойда кичик юкламали соатларда мажбурий истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг чегаравий қийматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври учун реактив энергия истеъмолининг иқтисодий қиймати техник чегара ҳисобланиб, унинг ортишида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясининг ҳисобга олиш нуқтасидаги кучланиш электр таъминоти шартномасида белгиланган даражадан камайиб кетиши учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Электр энергиясининг сифати учун электр энергияси тарифига чегирмалар (устамалар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Электр энергияси сифати учун тарифга чегирмалар (устамалар) амалдаги тарифлар бўйича белгиланади. Электр энергияси сифати учун тарифларга устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига мувофиқ истеъмолчилардан (маиший истеъмолчилардан ташқари) ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Электр энергияси учун ҳисоб-китобларда қўлланадиган электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари (ЭСК) рўйхати давлат стандартлари асосида электр таъминоти шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Агар, истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги улуши электр таъминоти шартномасида белгиланган йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ошса, белгиланган қиймат тарифга устама ёки акс ҳолда — тарифга чегирма ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Ҳар бир ЭСК бўйича чегирмалар (устамалар) миқдори кўриб чиқилаётган ЭСКнинг ҳисоб-китоб давридаги жами нисбий давомийлиги кўрсаткичларига (Т1 ва Т2) кўра, йўл қўйилиши мумкин бўлган нормал ва максимал қийматлар сифатида ҳисобланади. Т1 ва Т2 қийматлари ўлчаш вақти давомида аниқланади, ўлчаш вақтининг давомийлиги ҳар бир ЭСК бўйича шартномада белгиланади, лекин у 1 иш суткасидан кам бўлмаслиги керак. Автоматлаштирилган ўлчаш воситалари мавжуд бўлганда Т1 ва Т2 қийматлари узлуксиз равишда ўлчаниши лозим. Ҳисоб-китоб қилинадиган вақт оралиғини мунтазам ўлчаш электр таъминоти шартномасида (лекин бир чоракда бир мартадан кам эмас) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида қайд этилган ҳар қайси ЭСК бўйича электр энергияси сифатининг ёмонлашувидаги улушининг қиймати ҳар замонда ўлчашлар асосида белгиланади ва ўлчаш баённомасида қайд этилади. Амалдаги улушларнинг ушбу қийматларидан томонлардан бири уларни қайта кўриб чиқишни таклиф этмагунича фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. ЭСКни ўлчаш ишлари аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи билан биргаликда электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўтказилади. Электр таъминоти шартномасида ўлчашлар даврийлиги тўғрисида кўрсатмалар бўлмаганда, шунингдек, истеъмолчи ёки ягона электр энергетика тизимининг иш шароитлари кескин ўзгарганда, ўлчашлар томонлардан бирининг ташаббусига кўра аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан ўтказилиши мумкин. Иккинчи томон ўлчашларни ўтказишнинг аниқ санасини 3 кун муддатда келишиб олиши керак ва бу ишлар ташаббус кўрсатган томоннинг мурожаатидан кейин 10 кун муддатда бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Кучланишдаги тафовутлар, номутаносибликлар коэффицентлари ва кучланишдаги ўзгаришлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги келишув асосида фазалардан бирида ёки барча фазаларда аниқланади. Барча фазаларда ўлчашда Т1 ва Т2 ўртача қиймат сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги улушини аниқлаш тартиби электр таъминоти шартномасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Барча электр энергияси истеъмолчилари тўрт тариф гуруҳига бўлинади (I, II, III ва IV).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. I тариф гуруҳига уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар киради. Бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно.
(150-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. II тариф гуруҳига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибига кирадиган, ҳудудий электр таъминоти корхоналари, шу жумладан ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан электр қуввати оладиган корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ушбу корхоналар ҳудудидан ташқарида алоҳида жойлашган объектларининг хўжалик эҳтиёжлари.
(151-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибига кирадиган ҳамда электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан хўжалик эҳтиёжлари учун ўзига тегишли тармоқларда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича фойдаланилган электр энергияси амалдаги таннарх бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
(151-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. III тариф гуруҳига маиший истеъмолчилар киради. Ушбу тариф гуруҳи бўйича аҳоли томонидан турмуш эҳтиёжлари учун уй-жойларда, хонадонларда, ётоқхоналарда, ёрдамчи хўжаликларда, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида, шу жумладан боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражларда сарфланадиган электр энергияси ҳақи ток қабул қилгичларнинг қуввати ҳамда ҳисобга олиш асбобларининг ўрнатилган жойидан қатъий назар, тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
(152-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган электр энергияси истеъмолчилари мазкур банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тариф бўйича ҳақ тўлайди. Ушбу уйлар ва ётоқхоналарни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввал бошидан мазкур электр плиталарининг қуввати ҳисобга олинган, электр қурилмаларни (трансформаторлар, куч кабеллари, тақсимлаш шитлари, коммутация аппаратлари, электр узаткичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш уларнинг техник шартларда кўрсатилган қувват ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
(152-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан сарфланадиган электр энергияси ҳажмининг ҳақи IV тариф гуруҳи бўйича тўланади.
(153-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясидан аҳолига электр энергияси етказиб бериш мақсадида фойдаланувчи идоравий ва муниципиал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари, диний ташкилотлар ва оилавий корхоналар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф қўлланилади.
(153-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. Электр энергиясини чеклаш ёки узиб қўйиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154. Электр энергияси истеъмолини чеклаш, шунингдек, истеъмолчилар юкламалари жадвалларини тартибга солиш чора-тадбирлари, чеклашлар жадвалига мувофиқ «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. Қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчилар билан биргаликда ишлаб чиқилади, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан келишилади, «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан тасдиқланади ва ягона электр энергетика тизимида электр қуввати ва энергия танқислиги пайдо бўлганда жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчилар билан электр энергияси қуввати ва истеъмол қилиш бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари алоҳида тузилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156. Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарининг йўл қўйиб бўлмайдиган шароитларда ишлашининг олдини олиш, ягона электр энергетика тизимининг барқарор параллель ишлашини таъминлаш, авариялар юзага келишининг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишини бартараф этиш мақсадида ягона электр энергетика тизимида электр энергияси ва қувват танқис бўлган ҳолларда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари истеъмолчининг технологик ва авария бронини аниқлаш далолатномасига асосан, жорий йилнинг 1 октябридан кейинги йилнинг 1 октябригача бўлган давр учун тузилади ҳамда жадвалларга киритилган барча истеъмолчилар учун уларни бажариш мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвалларнинг қуйидаги турлари тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимида ёқилғи ёки гидроресурслар етишмаганда электр энергиясини (кВт соатда) чеклаш жадвали. Жадвалда электр энергия истеъмолини истеъмолчиларнинг технологик бронигача, кейинчалик эса авария бронигача (чеклашга мансуб бўлмаган объектлардан ташқари) ва бунда истеъмолни 5 та навбатга бўлган ҳолда қисқартириш назарда тутилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимида қувват етишмаганда қувватни (кВтда) чеклаш жадвали. Жадвалда ягона электр энергетика тизимининг эрталабки ва кечки энг катта юкламалари юзага келадиган соатларда истеъмол қилинадиган қувватни истеъмолчиларнинг авария бронигача камайтириш ва бунда истеъмол қилинадиган қувватни 5 та навбатга бўлиш назарда тутилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувват тақчиллиги юзага келиши натижасида авария хавфи пайдо бўлганда ва чеклаш жадвалларини жорий қилиш имконияти бўлмаганда, қувватни чеклаш жадвали. Жадвалда узиб қўйилиши мумкин бўлмаган объектлардан ташқари, ягона электр энергетика тизими истеъмолчиларини тўлиқ узиб қўйиш ва узиб қўйиладиган қувватни 5 навбатга бўлиш назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. Айрим ҳолларда истеъмолчиларни узиб қўйишнинг махсус жадвали ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини узиб қўйиш жадвали ва махсус жадвалга асосан автоматика, телебошқарув қурилмаларига ёки доимий хизмат кўрсатувчи ходимлар ва ишончли телефон алоқасига эга бўлган подстанциялар киритилиши лозим. Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши электр таъминотининг авария бронигача чеклаб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159. Чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини амалга киритиш тартиби қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва қувватни чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари «Ўзбекэнерго» АЖ раҳбари фармойиши билан амалга киритилади. Диспетчерлик бошқарувининг барча даражаларида электр энергиясини чеклашни жорий этиш фармойиши оператив журналда чеклаш ҳажми, чеклаш бошланадиган ва тугайдиган вақт қайд этилган ҳолда берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга кейинги суткаларда электр энергиясини чеклаш жадвалларининг амалга киритилиши тўғрисида жорий сутканинг соат 1400 дан кечиктирмай, чеклаш ҳажми, чеклаш бошланадиган ва тугайдиган вақтини кўрсатган ҳолда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини чеклаш жадвалларини зудлик билан жорий этиш зарур бўлганда, бу ҳақидаги билдиришнома сутканинг вақтидан қатъи назар, чеклашнинг амал қилиши бошланишидан 1 соат олдин истеъмолчиларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узиб қўйиш жадваллари истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан узиб қўйиш жадваллари жорий этилиши тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин дарҳол жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолини узоқ вақтга камайтириш зарур бўлганда, қувватни узиб қўйиш жадвалига тенг бўлган электр энергияси ва қувватни чеклаш жадвали амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар — чеклаш ва узиб қўйиш жадвалига киритилган, шу жумладан узлуксиз ишлаб чиқариш технологик жараёнига эга корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (чеклаш ва узиб қўйилиши мумкин бўлмаган объектлардан ташқари) чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларининг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан кўрсатилган муддатда сўзсиз бажарилишини ташкил этиши шарт. Акс ҳолда, улар узиб қўйиш ва чеклаш жадваллари бажарилмаганлиги туфайли ягона электр энергетика тизими марказларидан мажбурий узиб қўйиш натижасида юзага келадиган оқибатлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси ва қувватини чеклаш жадвалларини амалга киритиш тўғрисидаги фармойиш истеъмолчилар томонидан бажарилмаганда, уларни огоҳлантиргандан сўнг электр энергияси ва қувват истеъмолининг белгиланган даражада камайишини таъминловчи миқдорда электр энергияси етказиб берилишини мажбурий равишда чеклайди ёхуд белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш учун Бюрога мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борадаги технологик жараёнлар бузилишининг оқибатлари учун жавобгарлик истеъмолчилар корхоналарининг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160. Ягона электр энергетика тизимида электр энергия ва қувватда танқислик вужудга келганда, аварияларга йўл қўймаслик ва истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишининг олдини олиш мақсадида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўчириш вақтини кўрсатган ҳолда, истеъмолчилардан рекламалар, иллюминациялар, бино ва иншоотларни ёритгичларни, электр иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш қурилмаларини ўчириб қўйишни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1601. Мазкур Қоидаларнинг 70, 117, 118, 130, 154 — 159-бандларида назарда тутилмаган сабабларга кўра электр энергиясидан ўчирганлик учун ҲЭТКка нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий чоралар қўлланилади.
(1601-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-боб. Блок-станцияларга эга бўлган истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Ягона электр энергетика тизимининг электр тармоғига бевосита ёки истеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали уланган истеъмолчиларнинг электр станциялари блок-станциялар ҳисобланади. Улар ўзаро келишилган иш режимига риоя қилишлари ҳамда тизим операторининг ва юқори оператив-диспетчерлик хизматларининг кўрсатмалари ва фармойишларига бўйсунишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Блок-станциялар бўйича электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажмлари ва блок-станциялар томонидан ягона электр энергетика тизимига электр энергияси етказиб беришнинг йиллик ҳажмлари «Ўзбекэнерго» АЖ ва блок-станция ўртасида тузиладиган шартнома билан тасдиқланади ва расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. «Ўзбекэнерго» АЖ электр энергиясининг ягона харид қилувчиси ва блок-станция ўртасида ягона электр энергетика тизимига электр энергиясини етказиб бериш бўйича тузилган шартномада назарда тутилган электр энергияси етказиб беришнинг ойлик миқдорига мувофиқ, блок-станцияларнинг ягона электр энергетика тизимига ҳар бир сутка учун юклама ва электр энергияси етказиб бериш жадвалини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Блок-станция томонидан юклама диспетчерлик жадвалида белгиланган миқдордан камайтирилса, «Ўзбекэнерго» АЖ блок-станция тегишли бўлган саноат ва идоравий мансуб истеъмолчилар бўйича қувватни блок-станция юкламани камайтирган миқдорда чеклаш жорий қилиш ҳуқуқига эга, блок-станция юкламасининг камайишига форс-мажор ҳолатлар сабаб бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Ягона электр энергетика тизимига етказиб бериладиган, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан олинадиган актив электр энергияси блок-станция томонидан баланс бўйича мансублик чегарасининг бўлинишида ўрнатилган, актив электр энергиясини қабул қилиш ва етказиб беришни алоҳида қайд этадиган ҳисобга олиш приборлари ёрдамида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Блок-станцияга тегишли бўлган электр тармоғи хўжалигининг объектларида электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига етказиб беришда ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан олишда электр энергиясининг технологик сарфлари блок-станцияга ҳисобига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ билан — ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари билан — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва блок-станцияга эга истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида олинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165. Етказиб бериладиган ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун блок-станциялар билан ҳисоб-китоб белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166. Ҳисоб-китоб даврида ягона электр энергетика тизимига блок-станция айби билан тўлиқ етказиб берилмаган электр энергияси шартномада белгиланган электр энергияси ҳажми ва ягона электр энергетика тармоғига амалда етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167. Блок-станция форс-мажор ҳолатлар туфайли электр энергияси етказиб беришдаги танаффуслар учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168. Электр энергияси истеъмолчилари, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, электр энергияси учун тўловларни йиғиш функцияларини амалга оширувчи хусусий операторларнинг мансабдор шахслари ва Бюро мазкур Қоидаларни бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар табиий газ ишлаб чиқарувчилар, газ транспорти ва газ таъминоти ташкилотлари, истеъмолчилар, қурилиш-монтаж, лойиҳалаш, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария ҳолатларида газ етказиб бериш жадваллари — авария ҳолатларида ёки магистрал ва тақсимлаш газ қувурларининг технологик иш режими бузилган ҳолатларда, истеъмолчиларни газ тармоқларидан (қисман ёки тўлиқ) узиб қўйиш навбатини ҳисобга олган ҳолда, уларга табиий газ етказиб бериш жадваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов далолатномаси — газ таъминоти ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан истеъмолчи иштирокида истеъмолчининг табиий газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча маълумотлари (номланиши, манзили ва реквизитлари, газни ҳисобга олиш прибори ва газдан фойдаланиш ускунасининг техник тавсифлари, газ хўжалигининг лойиҳа маълумотлари, расмийлаштириш санасидаги ҳисоб-китоблар ҳолати, ваколатли органлар томонидан табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича берилган хулосаларнинг мавжудлиги, шунингдек, маиший истеъмолчилар учун яшовчилар, ҳайвонлар сони ва иситиладиган бинолар ҳажми) акс эттирилган ҳолда тузилган ҳужжат;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар — маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ — газни қайта ишлаш ташкилотлари ишлаб чиқарадиган, газ узатиш ташкилотлари томонидан ташиладиган газ, шунингдек нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ёқилғи гази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси — энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш талабларига жавоб берадиган, марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун, турли ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнларида табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланадиган қозонлар, ишлаб чиқариш печлари, утилизаторлар, технологик линиялар ҳамда газдан хомашё сифатида фойдаланадиган бошқа қурилмалар, шунингдек, кўп хонадонли ва турар жой биноларида ўрнатилган ва газдан шахсий, оилавий, уй-жой, хўжалик ва бошқа эҳтиёжлар учун ёқилғи сифатида фойдаланадиган бошқа ускуналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ узатиш ташкилоти — табиий газни қабул қилувчи, узатувчи, газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчиларга магистрал газ қувурлари орқали етказиб берувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ ташкилоти — табиий газни қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб беришни таъминловчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — ҳисобга олиш прибори ёки ўлчов комплексининг ишига аралашиш ҳолати ва санасини аниқлаш имконини берадиган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ёки материаллар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ишлаб чиқарувчилар — табиий газни қабул қилиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминлаш ташкилотлари, шунингдек, нефть ва (ёки) газ конденсатини қабул қилиш ва қайта ишлаш, табиий газни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминловчи нефтни қайта ишлаш ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоғининг бўлиниш чегараси — газ узатиш ташкилоти, газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчилар ўртасида газ тармоғининг табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилиши лозим бўлган ва тегишлилиги бўйича аниқланадиган бўлиниш нуқтаси. Бунда, агар табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори истеъмолчига тегишли бўлса, ташқи (узиб қўядиган) кран, агар табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори газ таъминоти (газ узатувчи) ташкилотга тегишли бўлса — табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори газ тармоғининг бўлиниш чегараси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш шартномаси — газ таъминоти (газ узатувчи) ташкилотига табиий газни истеъмолчига ўзининг газ тармоқлари орқали узатиш, истеъмолчига эса қабул қилинган табиий газ учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклайдиган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал ва маиший истеъмолчилар — умумий ҳисоб қуввати 100 кВт бўлган газдан фойдаланиш ускуналарида маиший мақсадларда (овқат тайёрлаш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш) газдан фойдаланувчи ва юридик шахс мақомини ташкил қилмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичларни назорат учун олиш — Бюронинг масъул вакили томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг кўрсатгичларини олиш ва ўрнатилган тамғалар бутунлигини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи истеъмолчилар — газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида, шунингдек, умумий ҳисоб қуввати 100 кВт юқори бўлган газдан фойдаланиш ускуналарида маиший эҳтиёжларда (овқат тайёрлаш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш) фойдаланувчи, юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар — табиий газ етказиб бериш шартлари ва рўйхати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аниқланадиган ижтимоий соҳа муассасалари ва бюджет ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар — узлуксиз фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқариш-технологик объектларга эга бўлган ҳамда табиий газ етказиб бериш шартлари ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари — бир ёки бир нечта функцияларни: табиий газ сарфини (ҳажмини), ҳароратини ва босимини ўлчаш, приборларнинг ишлаш вақтини ҳисобга олиш; ўлчов кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, сақлаш ва акс эттиришни бажариш учун мўлжалланган ўлчов техника воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга тушириш-созлаш ишлари — коммуникациялар ва арматураларга эга газдан фойдаланиш ускунасини ишлашга тайёрлаш ва ишга тушириш, газдан фойдаланиш ускунаси юкламасини газдан фойдаланиш ускуналари эгаси бўлган ташкилот билан келишилган даражагача етказиш, шунингдек фойдали иш коэффициентини мақбуллаштирмасдан газдан фойдаланиш ускунасининг иситиш режимини созлашдан иборат бўлган ишлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб даври — табиий газ истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган табиий газ учун истеъмолчи ва газ таъминоти ташкилоти ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилиши зарур бўлган вақт даври (ой);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғи — табиий газ етказиб бериш қисқарадиган ёки тўхтайдиган даврда фойдаланиш учун мўлжалланган ёқилғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғи хўжалиги — захира ёқилғисини сақлаш, узатиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ва қурилмалар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режим-созлаш ишлари — иш юкламалари диапазонида лойиҳадаги (паспортдаги) фойдали иш коэффициентига эришиш мақсадида газдан фойдаланиш ускуналарини созлаш, ёқилғи ёқиш жараёнларини тартибга солиш воситаларини, иссиқликни утилизация қилувчи ва ёрдамчи ускуналарни созлашни ўз ичига оладиган ишлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий истеъмолчилар — уланиш учун белгиланган техник шартларга мувофиқ табиий газдан асосий ёқилғи сифатида маълум бир давр мобайнида фойдаланувчи истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газлаштириш техник шартлари — шартларига риоя этиш истеъмолчининг газдан фойдаланиш ускунасини газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти газ тармоқларига улашнинг техник имкониятини яратадиган ва газлаштириш лойиҳасини (лойиҳа-техник ҳужжатларни) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган дастлабки ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Табиий газга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари), шу жумладан оилавий корхоналар ҳар йили 15 июлгача бўлган муддатда газ таъминоти ташкилотига чораклар бўйича (қиш даври учун — ойлар бўйича) тақсимланадиган келгуси йилги табиий газ истеъмолининг прогноз қилинаётган ҳажми учун буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳар йили 1 августгача бўлган муддатда келгуси йил учун табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, «Ўзстрансгаз» АЖ магистрал газ кувурларигача етказиб беришда ўзининг газга бўлган эҳтиёжлари ва технологик йўқотишларни аниқлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Келгуси йилда табиий газга бўлган эҳтиёж ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги учун техник ва илмий асосланган нормаларга кўра маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз қилинаётган ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда, табиий газнинг икки йиллик (ҳар чораклик) амалдаги сарфи ва маҳсулот ишлаб чиқариш асосида истеъмолчи томонидан тегишли ҳисоб-китоблар билан асосланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчилар ва коммунал хўжалик истеъмолчиларнинг келгуси йилда табиий газга бўлган эҳтиёжи табиий газни белгиланган истеъмол қилиш меъёрлари ва (ёки) икки йиллик (ҳар чораклик) амалдаги сарфи асосида газ таъминоти ташкилотлари томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Газ таъминоти ташкилотлари ҳар йили 1 сентябргача табиий газга бўлган эҳтиёжни чоракларга (қиш даври учун — ойлар бўйича) тақсимлаган ҳолда (келгуси йилда янгидан ишга тушириладиган объектлар учун захира ҳажмларини назарда тутган ҳолда), келгуси йил учун газ эҳтиёжи прогнозини шакллантиради ҳамда умумлаштириш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига тақдим этиш учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖга юборади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тақдим этилган буюртмалар асосида ресурс ва газ узатиш имкониятлари, шунингдек, ички тармоқ эҳтиёжи ва табиий газ экспорти ҳажмларини ҳисобга олиб, табиий газга бўлган эҳтиёжни чораклар бўйича (қиш даври учун — ойлар бўйича) тақсимлаган ҳолда, республика бўйича келгуси йил учун табиий газ ресурсларининг ва газни тақсимлаш балансини тузади ҳамда ушбу балансни келгуси йил республика бўйича табиий газ ресурслари ва газни тақсимлаш баланси лойиҳасини тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига 15 сентябргача тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурсларининг ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ҳар йили 1 декабрга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖга истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик (қиш даври учун — ойлар бўйича) ҳажмларини тақдим этади. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик (қиш даври учун — ойлар бўйича) ҳажмларини газ таъминоти ташкилотларига юборади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) буюртмаларини табиий газ ресурсларининг ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ажратилган ҳажмлар даражасида қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар табиий газ етказиб бериш устувор вазифа ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар, шу жумладан оилавий корхоналарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига — аҳолини газ билан таъминлаш учун ҳамда локал қозонхоналарга — аҳоли эҳтиёжлари учун;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 мартдаги 243-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/243/2807-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчиларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маиший ва коммунал хўжалик истеъмолчиларни газ тармоқларига уланиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истеъмолчилар (шу жумладан, умумий ҳисоб қуввати 100 кВт гача бўлган газдан фойдаланиш ускуналарига эга оилавий корхоналар) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва қонун ҳужжатларига кўра газлаштириш ишларини бажариш ҳуқуқига эга ташкилотлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда ишлаб чиқилган газлаштириш лойиҳаларига асосан газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Истеъмолчиларни қуйидаги тартибда газ билан таъминлаш имкониятлари кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига электрон ёки ёзма шаклда газлаштириш ҳақидаги аризани кадастр ҳужжати нусхасини илова қилган ҳолда тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан жойларга чиқиб, газлаштиришнинг техник имкониятларига мос келиши ёки мос келмаслиги бўйича ўрганилади. Ўрганиш натижасида газ таъминоти ташкилоти томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, истеъмолчига ички газ қувурлари, газда ишлайдиган асбоблар (тури ва сони) ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига қўйилган талабларни ўз ичига олган газлаштириш техник шартлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи объекти жойлашган ҳудудда истеъмолчига газтаъминоти ташкилоти томонидан табиий газ узатиш имконини берадиган қувватга эга бўлган газни тақсимлаш тармоғи мавжуд бўлганда, истеъмолчини газ билан таъминлашнинг техник имконияти мавжуд деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газлаштирилган хусусий уй-жойлар маиший истеъмолчи ва оилавий корхонага ажратилган тақдирда, уларнинг ҳар бири газлаштириш лойиҳалари асосида, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш учун алоҳида приборлар ўрнатиш шарти билан ва оилавий корхонани газлаштириш учун қўшимча газлаштириш техник шарти олинган ҳолда газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газлаштирилган хусусий уй-жойлар икки ва ундан ортиқ маиший истеъмолчига ажратилган тақдирда, ҳар бир уй қисми учун алоҳида газлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва газлаштириш учун қўшимча техник шартларни олмасдан табиий газ истеъмолини ҳисобга оладиган алоҳида приборлар ўрнатиш шарти билан уй-жойни ажратиш режалари (кадастр ҳужжати) асосида газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Газлаштириш (газдан фойдаланиш ускуналари, қурилма ва уй ичи газ қувурлари) лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан газлаштириш техник шартлари асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Газлаштириш лойиҳасида қуйидаги ечимлар назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган стандартларга мувофиқ самарали газдан фойдаланиш ускунасини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинаётган табиий газ сарфининг ҳисобланган диапазонида ҳисобга олишнинг ишончлилигини таъминлайдиган, газ ҳажмини стандарт шартларга мувофиқлаштириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда табиий газ истеъмолини автоматик тарзда назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимига мос келадиган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (уларни қулай жойлашув нуқталарини кўрсатган ҳолда) ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Газлаштириш лойиҳаси газ таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари (кейинги ўринларда ҚМИ деб аталади) бошланишидан аввал, бироқ газлаштириш учун техник шартлар берилган кундан бошлаб 24 ойдан кечикмасдан рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ҚМИ газлаштириш лойиҳасига мувофиқ, мазкур ишларни бажариш ҳуқуқига эга ташкилот томонидан ижро-техник ҳужжатлар ва ертўла иншоотларидаги бошқа коммуникацияларнинг кириш жойларини герметик зич ёпилганлиги ҳақидаги далолатномани тузган ҳолда бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ҚМИни амалга оширган ташкилот газ таъминоти ташкилотига дудбурон ва вентиляция каналларини текшириш, шунингдек, ертўла иншоотларидаги бошқа коммуникацияларнинг кириш жойларини герметик зич ёпилганлиги ҳақидаги далолатномаларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Янги қурилган ички газ қувурини фойдаланишга қабул қилиш ва газдан фойдаланиш ускунасини ишга тушириш-созлаш ишлари (кейинги ўринларда ИТСИ деб аталади) газ таъминоти ташкилоти томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ИТСИ якунлангач, ишга тушириш далолатномаси тузилади ва истеъмолчига табиий газдан фойдаланиш қоидалари бўйича кўрсатмалар берилади. Шундан сўнг истеъмолчи ишга тушириш далолатномасига имзо чекади ва табиий газни етказиб бериш шартномаси тузилади (ишга тушириш далолатномасининг бир нусхаси газ таъминоти ташкилотида сақланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Истеъмолчилар (шу жумладан умумий ҳисоб қуввати 100 кВт дан юқори бўлган газдан фойдаланиш ускуналарига эга оилавий корхоналар) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва қонун ҳужжатларига кўра газлаштириш ишларини бажариш ҳуқуқига эга ташкилотлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳа-техник ҳужжатларга асосан газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Янги турдаги газдан фойдаланиш ускуналарини ишга тушириш ва (ёки) фойдаланилаётган қувватларни реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни мўлжаллаётган истеъмолчилар газтаъминоти ташкилотлари билан газ тармоқларига уланишнинг техник имкониятларини келишиш учун белгиланган шаклда табиий газ истеъмоли бўйича асосланган ҳисоб-китобларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Газ таъминоти ташкилоти газлаштириш масаласи бўйича ижобий қарор қабул қилган тақдирда, истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш техник шартини олиш учун буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмада табиий газдан фойдаланиш даври, газдан фойдаланиш ускунасининг тури ва техник тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар, захира ёқилғидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда, газ истеъмолининг режалаштирилаётган ҳажмлари кўрсатилади ва унга ишлаб чиқариш қувватларининг жойлашиш режаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатлар янги газлаштириш техник шартларини олишда ёки муддатини узайтиришда ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмани кўриб чиқиш муддати уч иш кунини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Газ таъминоти ташкилоти ижобий қарор қабул қилган тақдирда, истеъмолчига қуйидагилар кўрсатилган газлаштириш техник шартлари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ қувурига уланиш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиниш чегаралари ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларининг жойлашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уланиш нуқтасидаги табиий газнинг максимал соатлик, кунлик, йиллик сарфи ва ишчи босими, шунингдек, ушбу босимнинг ўзгариш чегаралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тақсимлаш шохобчаси (кейинги ўринларда ГТШ деб аталади) иншоотини қуриш зарурлиги, ГТШга бўлган техник талаблар, автоматика тури, газ қувурлари сони ва уларнинг ҳар биридаги табиий газ босими, чиришдан ҳимоялаш чора-тадбирлари ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча газ қувурларини қуриш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси ва газ горелкали қурилмаларига қўйиладиган талаблар (тури ва сони), мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан асосий ёқилғи тури сифатида фойдаланишнинг аниқ даври (ойлар бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғидан фойдаланиш даврини кўрсатган ҳолда, захира ёқилғи хўжалигини қуриш зарурлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газлаштириш техник шартларининг амал қилиш муддати улар берилган кундан бошлаб 2 йилни ташкил қилади. Белгиланган муддат ўтгач, агар истеъмолчи газлаштиришни тугатмаган бўлса, газлаштириш учун янги техник шартлар олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Газлаштириш учун техник шартларни бериш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти мазкур Қоидаларнинг 22-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган муддатда истеъмолчига рад этиш сабабларини асослаган ҳолда, тегишли ёзма хабарнома юборади ва тақдим қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Истеъмолчилар ва газлаштириш лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш оширилган лойиҳалаштириш ташкилоти газлаштириш техник шартлари талабларини бажариши мажбурий ҳисобланади. Техник шартларда кўрсатилган талабларни рад этишга фақат газ таъминоти ташкилоти билан келишилган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишиш буюртма берилган кундан кейин уч иш куни давомида амалга оширилади ва ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Истеъмолчи техник шартларда кўрсатиб ўтилган талабларни ўзгартиришга эҳтиёж бўлмаганда ўзгарган тақдирда, табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома янги истеъмолчи билан қайта тузилади. Бунда газлаштириш техник шартларини такрорий расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тадбиркорлик субъектларига газлаштириш техник шартларини бериш Давлат хизматлари марказлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилмасдан амалга оширилади. Бунда истеъмолчиларнинг хоҳиши билан газ тармоқларига «тайёр ҳолда» уланиш мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/428/1337-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Газлаштириш лойиҳа-техник ҳужжатлари (кейинги ўринларда ЛТҲ деб аталади) қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик-механика қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-ўлчов приборлари ва автоматика қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғи хўжалиги қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналар ва материаллар спецификацияси қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. ЛТҲ мазкур турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаш ташкилоти газ таъминоти бўйича ишлаб чиқилган лойиҳанинг амалдаги норматив-техник нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. ЛТХ қуйидагиларни назарда тутиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори тежамкор технологик схемаларни, жараёнларни ва сертификатланган газдан фойдаланиш қурилмаларни ва газ горелка қурилмалари қўлланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинаётган табиий газ сарфининг ҳисобланган диапазонида ҳисобга олишнинг ишончлилигини таъминлайдиган, газ ҳажмини стандарт шартларга келтириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда табиий газни истеъмол қилишни автоматик тарзда назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимига мос бўлган табиий газни ҳисобга олиш приборларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи энергия ресурсларидан иқтисодий асосланган ва техник жиҳатдан мумкин бўлган тарзда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик автоматика приборларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик жараёнларини автоматик тарзда тартибга солиш ва назорат қилиш тизимларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг ва ундан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ҳисобга олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигига ёқилғи-энергетика ресурсларини норматив бўйича сарфлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги лойиҳалаш нормаларига мувофиқ агрегатларни ва иссиқлик қувурларининг қизиш юзасини ҳимояловчи иссиқлик изоляцияларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнадиган маҳсулотлар таркибини ва ҳароратини назорат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларнинг иситиладиган ҳажмлари, шунингдек, объектлардан газ қувурларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ЛТХ белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги юзасидан экспертизадан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ЛТХ газ таъминоти ташкилоти томонидан ҚМИ бошланишига қадар, техник шартлар берилган кундан бошлаб 24 ойдан кечиктирилмасдан рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан кейин истеъмолчининг ёзма шаклдаги мурожаати асосида ЛТҲ газ таъминоти ташкилотида 5 иш кунидан кечикмай тўлов ундирилмасдан рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, ҚМИ рўйхатдан ўтказиш кунидан буён 24 ой мобайнида бошланмаган ёхуд газлаштиришда техник шартлардан чекланиш ҳолатлари аниқланган бўлса, ЛТҲ газ таъминоти ташкилотида қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛТҲни рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти 5 иш куни мобайнида истеъмолчига рад этиш сабабларини ва бартараф этилиши керак бўлган камчиликларни асослаган ҳолда, тегишли ёзма хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ЛТҲга мувофиқ ҚМИ ушбу ишларни амалга ошириш учун ҳуқуқига эга ташкилот томонидан тегишли ижро-техник ҳужжатларни тузган ҳолда бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Газ таъминотининг мавжуд тизимларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда қурилиш ва фойдаланишга топшириш талаблари янги қурилиш объектларига бўлгани каби тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. ҚМИ тугалланганидан сўнг мазкур ишларни бажариш ҳуқуқига эга ташкилот томонидан газдан фойдаланиш ускунасини ИТСИ ва режим-созлаш ишлари (кейинги ўринларда — РСИ деб аталади) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РСИ бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари) учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. ИТСИ ва РСИ туганланганлиги тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади. Бундан ташқари, техник ҳисобот тузилади ва унда газдан фойдаланиш ускунасининг турли иш режимларида газдан оқилона фойдаланишга, хавфсизлик ҳамда ёқилғини ёндириш жараёнларини автоматик тарзда тартибга солиш приборлари ва воситаларини, иссиқликни утилизация қилиш ва ёрдамчи ускуналарни ҳамда қозонхоналар учун сув тайёрлаш тизимлари ускунасини созлашга таъсир кўрсатадиган энергия самарадорлигининг барча кўрсаткичлари қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. ИТСИ ва РСИ натижалари асосида уларни бажарган ташкилот истеъмолчи томонидан тасдиқланадиган вақтинчалик режим (технология) хариталарини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Вақтинчалик режим (технология) хариталарининг асл нусхалари истеъмолчида сақланади, иш жойларида эса уларнинг нусхалари осиб қўйилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ишлаётган газдан фойдаланиш ва ёрдамчи ускунада ҳар 3 йилда камида бир марта, газдан энергия сифатида фойдаланувчи ташкилотларда эса (мукаммал ва жорий таъмирлашни ўтказиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда) ҳар 4 йилда бир марта РСИнинг қуйидаги турларини ўтказиш назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасини иссиқлик техникаси (режим) жиҳатидан созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёниш жараёнини назорат қилиш ва автоматик тарзда тартибга солиш воситаларини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси ҳавфсизлигининг автоматика воситаларини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқликни утилизация қиладиган ва ёрдамчи ускуналарни созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тайёрлаш тизимларини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёнилғи хўжалигини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ва захира ёқилғини биргаликда ёндиришда ёниш жараёнини созлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Газдан фойдаланиш ускунасида ва ёрдамчи ускунада РСИ қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасини мукаммал ёки режадан ташқари таъмирлашдан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатадиган конструктив ўзгаришлар киритилгандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси режим (технология) хариталари талабларидан мунтазам равишда чекинилган ҳолда ишлаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилаётган ёқилғининг тури ва тавсифлари ўзгарганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарни фойдаланишга қабул қилиш ишлари қабул қилиш комиссияси томонидан норматив ҳужжатлар ва ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Газдан фойдаланиш ускунасини кўрикдан ўтказиш ва табиий газ узатишга рухсатнома бериш истеъмолчининг аризаси тушган кундан бошлаб, 10 иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни кўрикдан ўтказиш учун истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига лойиҳа ва ижро-техник ҳужжатларига берилган қуйидаги рухсатномаларни тақдим этиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказиш учун берилган рухсатнома;
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосаси.
(42-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси рухсатномасисиз ва «Ўзнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш тақиқланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси рухсатномасисиз ва «Ўзнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газ етказиб бериш аниқланганда, тегишли органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномаларига асосан, табиий газ етказиб бериш тақиқланади. Газдан фойдаланувчи ускуналарга табиий газни бериш аниқланган камчиликлар бартараф этилган тақдирда қайта тикланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Газ таъминоти ташкилоти янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасига, газ қувурлари ва ускуналарга табиий газ ушбу Қоидаларнинг 42-банди талаблари бажарилган тақдирда узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Истеъмолчида ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ИТСИ ва РСИ амалга ошириш учун кўрсатилган ҳажмда газ берилишини таъминлаш юзасидан етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Истеъмолчи РСИ тугаллангач, бажарилган ишларнинг сифатини баҳолаш учун «Ўзнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлинмасига ёзма шаклда мурожаат қилиши ва техник ҳисоботни илова қилиши мумкин.
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилган созлаш ишларининг сифати паст бўлган тақдирда «Ўзнефтгазинспекция» ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмасига асосан созлаш ишларини бажарган ташкилот ҳисобидан газдан фойдаланиш ускунаси такроран созланади.
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Табиий газни етказиб бериш бўйича шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома газ таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминотининг намунавий шартномаси «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда, «Ўзнефтгазинспекция» ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Маиший истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилмаган тақдирда, шартнома газ тармоғига белгиланган тартибда амалда уланган вақтдан тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда газ таъминоти ташкилоти мазкур истеъмолчи билан табиий газни етказиб бериш шартномаси тузиш ҳамда ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ табиий газдан фойдаланиш қоидаларини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг уч кун муддат ичида истеъмолчи билан шартномани қайта расмийлаштириш учун газ таъминоти ташкилотига кўчмас мулк эгаси тўғрисида маълумот юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Табиий газ истеъмолчиларининг бошқа тоифаларига табиий газ фақат шартномалари асосида етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Истеъмолчиларга шартномада белгиланган ҳажмда табиий газ (маиший истеъмолчилардан ташқари) мазкур Қоидаларнинг 4 ва 9-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Табиий газни етказиб бериш шартномасида газдан фойдаланиш ускуналари ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига техник хизмат кўрсатиш даврийлиги ва тартиби қонун ҳужжатлари талаблари ва техник ҳужжатларга мувофиқ кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Табиий газни етказиб бериш бўйича шартнома 2 нусхада, тарафларнинг ҳар бири учун бир нусхадан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Истеъмолчига етказиб берилаётган табиий газ фақат истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишига йўл қўйилади. Етказиб берилган табиий газ ҳажмидан бир қисмини учинчи шахсларга ўтказиш ёки сотиш фақат газ таъминоти ташкилоти билан табиий газни етказиб бериш шартномасини тузиш ҳамда алоҳида табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш асосида амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Газ таъминоти ташкилоти табиий газни ўртача суткалик норма доирасида ой мобайнида бир хил миқдорда, истеъмол қилишнинг суткалик нормасидан камайтириш ҳисобига чекиниш зарурати бўлган ҳолатларда эса — томонлар ўртасида келишилган диспетчерлик жадваллари бўйича етказиб бериши, истеъмолчи эса (маиший истеъмолчилар ва умумий ҳисоб қуввати 100 кВт.дан кўп бўлмаган газдан фойдаланиш ускунасига эга оилавий корхоналардан ташқари) уни бўлиниш чегарасида ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори орқали олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти ташкилотларига ГТСнинг алоҳида чиқиш газ қувурлари (нуқталар) орқали етказиб берилган табиий газ ҳажмлари истеъмолчилар билан бўлиниш чегарасида ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсатгичларининг умумий йиғиндиси бўйича аниқланади. ГТСнинг алоҳида чиқиш газ қувурлар (нуқталар) ва истеъмолчилар билан бўлиниши чегарасида ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига қадар ўрнатилган бошқа табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари, газ таъминоти ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун яроқсиз деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудуди бўйича табиий газни етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан газ ташиш тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(56-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотларга ҳақи тўланмагани учун табиий газ беришни камайтириш белгиланган тартибда энергия билан таъминлашнинг технологик ва авария брони даражасигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Газ узатиш ташкилоти табиий газнинг газ тақсимлаш станциясидан чиқиш босимини норматив-техник ҳужжатларга мос равишда ушлаб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ушбу Қоидаларнинг 10-бандида келтирилган истеъмолчиларни об-ҳаво совиб кетиши даврида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзнефтгазинспекция», табиий газ ишлаб чиқариш, газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари ва истеъмолчилар (маиший ва коммунал хўжалик истеъмолчилари ҳамда оилавий корхоналардан ташқари) билан келишилган ҳолда корхоналарни захира ёқилғига ўтказиш жадвалларини тузиб, ушбу жадваллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(58-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга юборилади. Жадваллар табиий газни етказиб бериш прогноз кўрсаткичлари мазкур Қоидаларнинг 10-бандида келтирилган истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш имконини бермаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари томонидан жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвалга киритилган истеъмолчилар қисқармайдиган миқдорда (камида 3 ой давомида эҳтиёжни қоплайдиган) захира ёқилғи захирасига эга бўлиши ва ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврларда ушбу ёқилғига ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврда ёки куз-қиш мавсумида захира ёқилғига ўтказиш жадвалига киритилган алоҳида истеъмолчиларга табиий газни қайтадан етказиб бериш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади, бунда тасдиқланган корхоналарни захира ёқилғи турларига ўтказиш жадвалларига тегишли ўзгартишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Газ таъминоти ташкилотлари 1 сентябргача бўлган муддатда газ тармоқларидан узиладиган мавсумий истеъмолчилар рўйхатини тузади (уларни мажбурий тарзда хабардор қилган ҳолда) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига тасдиқлаш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тақдимномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари истеъмолчиларга (маиший ва коммунал хўжалик истеъмолчилари, шунингдек оилавий корхоналар бундан мустасно) табиий газни етказиб бериш жадвалларини ва авариялар рўй бериши ёки магистрал ва тақсимловчи газ қувурлари ишида технологик режим бузилишлари оқибатида газ тармоқларидан уларни узиб қўйиш навбатини тасдиқлайдилар.
(60-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган авариялар пайтидаги газ етказиб бериш жадваллари тегишли ташкилотларга юборилади ва магистрал ва тақсимловчи газ қувурларида авария вазиятларида газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариялар натижасида объектлар, магистрал ва тақсимловчи газ қувурларининг технологик иш режимлари бузилган тақдирда, газ таъминоти ташкилотларининг диспетчерлик хизматлари истеъмолчиларга кўрсатиб ўтилган авариялар пайтидаги жадвалларни амалда жорий этиш тўғрисида истеъмолчиларга суткалик газ етказиб бериш ҳажмларидаги тегишли ўзгаришлар билан бирга кўрсатмалар берадилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ҳамда аҳолини бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ етказиб беришнинг режалаштирилаётган қисқариши (тўхтатилиши) тўғрисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ишлаб чиқарувчилар («Ўзбекнефтгаз» АЖ орқали) газ узатиш ташкилотини — 2 соат мобайнида;
(60-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ узатиш ташкилотлари («Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали) газ таъминоти ташкилотини — 2 соат мобайнида;
(60-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилотлари (жойлардаги маҳаллий ҳокимияти органлари орқали) истеъмолчиларни — 1 соат мобайнида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш режимининг ягона узлуксиз технологик жараёнини ҳисобга олиб, табиий газни ишлаб чиқарувчи «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва газ таъминоти ташкилотларининг кўрсатмаларини бажариш истеъмолчилар учун мажбурий ҳисобланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Газни узатишда табиий газни ишлаб чиқарувчилар, газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари ва истеъмолчилар газ қазиб чиқариш жойлари, газни қайта ишлаш заводлари, магистрал газ қувурлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг ускуналари ва газ тармоқларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари ва фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Газ узатиш ташкилоти табиий газни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал газ қувурларга тўғридан-тўғри чиқиш жойига эга истеъмолчиларга –бевосита тузилган шартномалар асосида бўлиниш чегарасида ўрнатилган табиий газ истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборлари орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал газ қувурлари ва газ тармоқлари бўлиниши чегарасидаги газ таъминот ташкилотларига — кейинчалик истеъмолчиларга сотиш учун хўжалик ҳисобидаги табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари орқали етказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Табиий газни етказиб бериш юзасидан бошқа барча шартлар табиий газ етказиб бериш шартномаларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Табиий газни ҳисобга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Истеъмолчиларга табиий газни ҳисобга олмасдан етказиб беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) етказиб берилаётган газ миқдори газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади ва иккала тараф имзолайдиган табиий газни етказиб бериш — қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб стандарт шартларга нисбатан газ ҳажмини — куб метрларда келтирган ҳолда (Т = 20 0С, Р = 760 мм симоб устуни ҳисобида) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газ сарфини ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манометрлар ва термометрларнинг созлиги, уларнинг давлат қиёсловидан ўтганлигининг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГТШни созлаш (тартибга солиш) муддати, шунингдек амалдаги ишчи босимининг ГТШнинг созланганлиги тўғрисидаги далолатномада қайд этилган параметрларга мувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги кўрсаткичларга риоя қилинмаганда, Рортиқча = 1,0 кг/см2 коэффициенти қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти Истеъмолчи билан биргаликда табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига, унинг сифат лабораторияси томонидан тақдим этиладиган газ таркиби бўйича тузатувчи ўзгартиришларни, тақдим этилган вақтдан 12 соатдан кечиктирмасдан киритиши керак. Газ таркиби бўйича кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва ҳаққоний киритилиши учун жавобгарлик газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Қуйидаги ҳолатларда етказиб берилган табиий газ учун пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир суткада тўлиқ қувват билан 24 соат ишлаши (маиший истеъмолчилар бундан мустасно) ҳисобидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газни ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш муддати тугаганда ва истеъмолчи давлат қиёсловини ўтказишга тўсқинлик қилган ҳолатда, тегишли ҳисоб-китоб қиёслов муддати тугаган вақтдан бошлаб у ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш приборини ўрнатишгача бўлган даврга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(67-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Маиший истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинаётган табиий газ ҳажми табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари бўйича, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига коммунал ва маиший эҳтиёжлар учун бериладиган табиий газнинг бир ойлик сарф меъёрлари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни текшириш амалдаги норматив ва техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Табиий газни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари Давлат реестрига киритилган турдаги приборлардан фойдаланилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборлари уларнинг фойдаланиш учун яроқли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган жойларда тегишли шаклдаги амал қилувчи белгилар ва тамғаларга эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш лойиҳаси доирасида ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий электрон приборлари газ таъминоти ташкилотларининг мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборларини ўрнатишга қадар, табиий газ истеъмолини ҳисобга оладиган мавжуд приборларни даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ўтказишни ташкил этиш учун жавобгарлик газ таъминоти ташкилотига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қиёсловидан ўтказиш вақтида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари яроқсизлиги (таъмирлаш имконияти бўлмаганда) аниқланган тақдирда, ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсизлиги ҳақидаги метрология органи хулосаси билан мулкдорга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказиш сарф-харажатлари ҳисобга олиш прибори мулкдори томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига тамға қўйиш Бюронинг масъул ходимлари томонидан газ таъминоти ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда истеъмолчи иштирокида далолатномани расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари, шу жумладан ўрнатилган тамғаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик истеъмолчи зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгандан сўнг газ таъминоти ташкилоти томонидан рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш метрология хизмати органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини қиёслов даврийлиги «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказишни ташкил этиш ишлари «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тасдиқлайдиган Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига хизмат кўрсатиш регламентига мувофиқ газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш газ таъминоти ташкилоти вакиллари ва Бюро вакиллари томонидан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда ҳисобга олиш прибори ўрнига текширилган бошқа ҳисобга олиш прибори газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатловдан ўтказиш далолатномаси табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечиб олиш санасида тузилади. Маиший истеъмолчида ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда хатловдан ўтказиш далолатномаси уч йилда камида бир марта тузилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олинган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўрнатиш газ таъминоти ташкилоти вакиллари томонидан амалга оширилади ва шу вақтнинг ўзида Бюронинг масъул ходимлари билан бирга тамғаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказиш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ечиб олиш ва ўрнатиш тартиби табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш натижаларидан норози бўлган истеъмолчилар белгиланган тартибда юқори турувчи орган (ташкилот) ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Истеъмолчи Бюронинг ваколатли ходимларига сутканинг исталган вақтида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини кўздан кечириш учун кириш имкониятини таъминлаши шарт. Маиший истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечириш соат 0800 дан 2000 гача амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Бюро ходимини табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади. Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши керак. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномага қайд этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномага имзо қўйишни рад этиш истеъмолчини газ тармоғидан узиб қўйиш учун асос бўлади ва у бу ҳақида огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Маиший истеъмолчилар, шу жумладан оилавий корхоналар томонидан табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган табиий газ ҳажми Бюро вакиллари томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборидан кўрсаткичларни ёзиб олиш (ТГҲНАТга уланган, шунингдек, табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган ва белгиланган меъёрлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар бундан мустасно) асосида, кейинчалик ёзиб олинган кўрсаткичлар биллинг тизимига киритиш, шунингдек, истеъмолчилар томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини интерактив хизматлар воситаларига киритиш орқали аниқланади. Бунда оилавий корхоналар томонидан ҳисоб-китоб ойида истеъмол қилинган табиий газ ҳажми, фақат табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни тўлиқ ечиб олиш асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ҳисоб-китоб ойида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни тўлиқ ёзиб олиш таъминланмаган тақдирда, қамраб олинмаган истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб жорий ойда табиий газни истеъмол қилиш меъёрларидан келиб чиқиб ва кейинги ойда ҳақиқатда истеъмол қилинган ҳажмга аниқлик киритган ҳолда амалга оширилади. Бунда кўрсаткичларга аниқлик киритилгандан сўнг ҳақиқатда истеъмол қилинган газ учун қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ТГҲНАТ) уланган ва белгиланган меъёрлар асосида ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчиларга ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган табиий газ ҳажми биллинг тизими орқали автоматлаштирилган режимда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Биллинг тизимига киритилган кўрсаткичлар асосида газ таъминоти ташкилоти етказиб берилган табиий газ ҳажмини, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик бўйича ишончли ҳисобни амалга ошириш учун ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисобрақамлари бўйича якуний ҳисоб-китобни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Истеъмолчининг телефон рақами мавжуд бўлган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларни табиий газ учун тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида автоматик режимда (овозли қўнғироқ ёки СМС) хабардор қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Истеъмолчи ой тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида истеъмол қилинган газ ҳажми учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёки белгиланган меъёрлар асосида тўловни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ушбу Қоидаларнинг 92-бандида кўрсатиб ўтилган муддатда истеъмол қилинган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинган табиий газ бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва рўйхатдан чиқарилган вақтгача амал қилади.
(93-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Истеъмол қилинган табиий газ учун тўлов банк муассасалари ва коммунал тўловларни қабул қилиш кассалари, шунингдек, электрон тўловлар орқали ёки бевосита нақд бўлмаган шаклда тўлов қабул қилиш имкониятига эга бўлган Бюро вакили орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Газ таъминоти ташкилоти ҳар ойнинг 11 санасидан кечиктирмай, етказиб берилган табиий газ учун қарздор бўлган истеъмолчилар рўйхатини шакллантиради ва ягона электрон идоралараро база орқали Бюрога тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Бюро етказиб берилган табиий газ учун қарздор бўлган истеъмолчилар рўйхатини олган куннинг эртасидан кечиктирмай, истеъмолчиларни қарзни беш кун ичида узиш лозимлиги ҳақида хабардор қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Бюро истеъмолчилар хабардор қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, қарздорликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ундириш, шу жумладан келиб чиққан қарздорликни базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ушбу истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан сўзсиз ҳар ойда чиқариш, шунингдек, истеъмолчиларни газ тармоқларидан узиш чораларини кўради.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Истеъмолчиларни дебитор қарздорлик учун газ тармоқларидан узиш ва уларни қайтадан улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Қайта уланишда истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади. Табиий газ истеъмолни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни газ тармоқларига қайта уланиши учун ҳақ ундирилмайди.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Газ таъминот ташкилотлари маълумотлар базасида белгиланган тарифлар ўзгариши (ортиши) вақтига қадар Истеъмолчи амалга оширган тўловлар ҳақидаги ҳисобга олинмаган ҳужжатлар аниқланган тақдирда, ушбу Истеъмолчи бўйича ҳисоб-китоб (қайта ҳисоб-китоб) тўлов вақти (санаси) амалда бўлган тарифлар асосида амалга оширилиб, кейинчалик биллинг тизимидаги шахсий ҳисобрақами кўрсаткичларига тузатиш киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Фойдаланилган табиий газ учун тўлов суммаси табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсатгичларни олиш вақтида амал қилинган тарифлар асосида ҳисобланади. Тарифлар ўзгарганда, аввал ҳисобланган сумма бўйича тарифлар ўзгаришига қадар тўлов амалга оширилмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган қарздорлик вужудга келган деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятига эга истеъмолчилар, шунингдек, коммунал-маиший истеъмолчиларнинг табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Истеъмолчи табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун юз фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловадаги рўйхатга мувофиқ табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланган истеъмолчилар етказиб берилган табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газдан аҳолини газ билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун локал қозонхоналарга табиий газга маиший истеъмолчилар учун белгиланган тариф қўлланилади.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 мартдаги 243-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/243/2807-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Табиий газдан фойдаланишда истеъмолчининг айби билан табиий газ етказиб беришга шартномада кўрсатилганидан ҳажмдан кам фойдаланилган тақдирда, аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмайди, кўрсатиб ўтилган маблағлар эса келгусида газдан фойдаланишда ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Навбатдаги ой (чорак) учун кўрсатилган табиий газ ҳажмлари бўйича табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома ўзгартирилишидан олдин истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига бу ҳақида ўн кундан кечикмай хабар берган тақдирда, бундай ҳолатлар ортиқча олинган миқдор деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Табиий газ учун истеъмолчининг тўлов муддати ўтган қарзи мавжуд бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, тўлов муддати ўтган қарзни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Ваколатли орган томонидан табиий газ учун амалдаги тарифлар (нархлар) ўзгаришлари тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар газ таъминоти ташкилоти томонидан ўзгаришларнинг кучга киришидан олдин ўн беш кундан кечикмай оммавий-ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда табиий газ учун тарифларнинг ўзгарган санасидан қатъи назар, табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома ўз кучида қолади, истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, у кучга кирган кундан бошлаб янги тариф бўйича тўловни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Истеъмолчиларни дебитор қарздорлик учун газ тармоқларидан узиб қўйиш ва уларни қайтадан улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Қайта уланишда истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳақ ундирилади. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни газ тармоқларига қайта уланиши учун ҳақ ундирилмайди.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб бериш юзасидан тузилган шартномада кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 50 фоизи миқдорида газ таъминоти ташкилотининг ҳисобварағига тўловларни олдиндан амалга ошириши шарт. Амалда истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун якуний ҳисоб-китоб ҳисобот ойининг охиригача амалга оширилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон — 2023 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Истеъмолчиларга табиий газни олдиндан тўловсиз бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Олдиндан тўлов суммаси ўтказилмаган тақдирда истеъмолчиларга (стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилардан ташқари) табиий газ етказиб бериш амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар олинган газ учун узил-кесил ҳисоб-китобни ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 30 кун ўтгунгача амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Ҳисоб-китоб ойи учун етказиб берилган газ ҳажми Бюро вакиллари томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборидан кўрсаткичларни ёзиб олиш асосида (ТГҲНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно) аниқланиб, кейинчалик газ таъминоти ташкилотига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Кўрсаткичлар ёзиб олинганидан сўнг кейинги ойнинг 5 кунига қадар газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб ойи учун табиий газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Истеъмолчи 7 кундан кечиктирмасдан газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счет-фактурани қабул қилиб олади ва имзолайди ҳамда унинг бир нусхасини газ таъминоти ташкилотига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Табиий газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш Истеъмолчини кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмайди. Узатилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган томон далолатномада норозилик сабабларини мажбурий акс эттириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 10-кунгача бошқа томонга бу тўғрида маълум қилиб, сўнг далолатноманинг бир нусхасини Бюро вакилига тақдим қилади. Ушбу масалани ўзаро ҳал этиш имконияти бўлмаганда, келишмовчилик сабаблари белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Истеъмолчилардан келгусида дебиторлик қарзларни ундириш Бюро бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Табиий газдан узиб қўйилганидан сўнг яна ўзбошимчалик билан уланган ҳолда истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари, унинг қиймати, газ тармоғидан узиб қўйилган вақтдан бошлаб газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Бунда рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қийматининг ундирилиши истеъмолчини қоидани бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1221. Тарифлар ўзгарганда истеъмол қилинган табиий газ учун ҳақ тўлаш ушбу Қоидаларнинг 100 — 101-бандларида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда истеъмолчи табиий газнинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кўпи билан кейинги 1 ой қўшимча тўлов тўлашдан озод қилинади.
(1221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Истеъмолчи томонидан қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар бўйича) Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан шикаст етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Маиший истеъмолчида ушбу Қоидаларнинг 123-бандида кўрсатиб ўтилган қоидабузарлик ҳолатлари, шунингдек, шахсий ҳисобрақамига (белгиланган меъёрлар бўйича истеъмол қилинган табиий газ миқдорини ҳисоблаш учун газ етказиб берувчи ташкилотнинг биллинг тизими) киритилган бошланғич маълумотлар (иситиш майдони, газдан фойдаланиш ускуналари сони ва яшовчилар сони) бузиб кўрсатилиши ҳолатлари аниқланганда, маиший истеъмолчидан Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти ваколатли ходимининг сўнгги ташриф буюрган кунидан бошлаб, амалда аниқланган маълумотлар асосида белгиланган истеъмол меъёри бўйича ҳисобланган газ ҳажмининг ҳақи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда — рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл қўйилганда — маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш имкони бўлмаганда — охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса — Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда — охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) — бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда — бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси мазкур Қоидаларни бузилиши билан боғлиқ бўлган қонун бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Ушбу Қоидаларнинг 123 — 125-бандларида қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларида, фойдаланилган газ ҳажмлари қийматининг ундирилиши истеъмолчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Ушбу Қоидаларнинг 123 — 125 бандларини бузилиши ҳолатлари Бюронинг уч нусхада тузиладиган ҳамда газ таъминоти ташкилоти вакиллари ва истеъмолчи томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортганда, бу ҳақида далолатномага белги қўйилади. Бюро вакили газ таъминоти ташкилоти ваколатли шахслари билан бирга дарҳол мазкур истеъмолчиларни белгиланган тартибда газ тармоғидан узиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганда, Бюронинг ваколатли ходими томонидан белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. 100 кВт дан ортиқ қувватга эга бўлган газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган истеъмолчилар томонидан табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва уни нормалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Истеъмолчилар табиий газдан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки бажарилаётган ишлар (хизматлар) бирлигига натура ҳолида ва шартли равишда ҳисобланган газ сарфининг тасдиқланган нормаларига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида газ сарфини нормалаш амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган ташкилотлар ушбу ускуна учун газ сарфининг индивидуал нормаларига эга бўлиши, улар мавжуд бўлмаганда эса, лойиҳалаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда уларнинг техник асосланган нормаларини ишлаб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар ташкилотларни (энергия аудиторларини) жалб этган ҳолда ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида энергетика текширувини ўтказиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан ёки улар турларидан ҳар бирининг жами истеъмоли йилига икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғини ташкил қиладиган истеъмолчилар энергетика текширувларидан мажбурий ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларини энергетика текшируви натижалари бўйича энергия аудиторлари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишдаги қоида бузилишларини бартараф этишга доир тавсиялар ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар рўйхати техник имкониятлар мавжуд бўлганда иккиламчи энергетика ресурсларидан фойдаланган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Табиий газни сарфлаш нормалари истеъмолчи томонидан тасдиқланади ва газдан самарали ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши, такомиллаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Йил мобайнида тасдиқланган нормалар ускуналар алмаштирилган ёки реконструкция қилинган, буюмлар турлари, фойдаланиладиган хомашё таркиблари ўзгарган ҳолларда, газ сарфининг ўзгаришига сабаб бўлган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Табиий газни сарфлаш нормаларига риоя қилиниши ҳамда ундан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан ички назорат ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Газ таъминоти ташкилоти ва табиий газ истеъмолчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзига қарашли бўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларни ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз газ тармоқларининг техник ҳолатини ва уларда рухсатсиз уланишларни аниқлаш учун даврий кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиий газ етказиб бериш қисқарган ёки тўхтаган тақдирда бу тўғрида истеъмолчиларни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) табиий газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида Бюро ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) истеъмолчига газ етказиб бериш бўйича шартномада кўрсатилган шартларга мувофиқ газ етказиб бериш. Баҳор-ёз даврида барча истеъмолчиларга газ етказиб бериш учун ресурслар ва қувватлар етарли бўлмаган ҳолларда, истеъмолчилар ўртасида газ тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) истеъмолчиларга йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш. Бунда йўриқномалар газ таъминоти ташкилотининг масъул ходими томонидан ўтказилиб, табиий газни етказиб бериш шартномаси иловасига белги ва истеъмолчига имзо қўйдирилиши шарт. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Бюро ва ваколатли давлат органларининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқлаган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:
(135-банд «з» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) истеъмолчиларни техник хизмат кўрсатиш (тафтиш ўтказиш) саналари ҳақида турар жойлар йўлакларида эълонлар ёки бошқа мавжуд усуллар орқали камида уч сутка аввал огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) газдан фойдаланиш ускуналарини истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича қуйидаги муддатларда таъмирлаш:
(135-банд «к» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ҳар ойда киритиб бориш, тўловларни амалга ошириш ва интерактив хизматларнинг бошқа имкониятларидан фойдаланиш учун маиший истеъмолчига ҳақ ундирмасдан шахсий кабинет очиш имконини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) маиший истеъмолчи аризасига асосан ҳисоб-китоб ҳолати ҳамда истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) ҳақида маълумотномани икки иш куни ичида ҳақ ундирмаган ҳолда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларнинг газдан фойдаланиш ускуналари ва газ тармоқларига белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатади ҳамда уларни тафтишдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Газдан фойдаланиш ускуналари ва ички газ тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни тафтишдан ўтказиш тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган ҳажмда ва муддатларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Газ таъминоти ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) техник заруратга кўра, истеъмолчини ушбу Қоидаларга мувофиқ белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда газ тармоғидан узиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) истеъмолчилардан ушбу Қоидаларни ва табиий газни етказиб бериш шартномаси шартларини бажаришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) табиий газни етказиб бериш шартномасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) газ тармоқларида авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарурати юзага келганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан ҳамда зудлик билан хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни тўхтатиш ёки чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ушбу Қоидаларнинг 123 — 125 бандларида назарда тутилган ҳолатларда, аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар аввалдан огоҳлантирмаган ҳолда газ етказиб беришни тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) газ сарфини ҳисобга олиш приборларига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашилган, ўрнатилган пломбаларнинг бутунлиги бузилган ва пломбалар узилган ҳолларда газ тармоқларига рухсатсиз улангандаги каби мазкур Қоидаларнинг 67, 123 — 125-бандларида назарда тутилган чораларни қўллаш.
(138-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Маиший истеъмолчилар мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) янги турар жойларга кўчиб ўтилганда ҳамда мавжуд уй-жой фондини газлаштириш давомида газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича кўрсатмалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, приборлар, ускуналар, шунингдек, фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларни соз ҳолатда сақлаш, электр ёритиш ва вентиляция тизимининг доимий ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бинолар ертўлаларидаги ер ости коммуникацияларининг зичлигини, шунингдек, бинолар қурилиш элементларининг газ тармоқлари билан ўзаро кесишган жойларини кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фавқулодда ва авария ҳолатларида, куннинг исталган вақтида ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатган газ таъминоти ташкилоти ишчиларига қаршилик кўрсатмасдан уларнинг газ сизиб чиқиш ҳолатини текшириш учун барча ертўлалар, техник йўлаклар, хоналарга киришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) белгиланган тартибда тутун мўрилари, мўриларнинг каллакларини ва вентиляция каналларининг ҳолатини ўз вақтида текширилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тутун мўрилари ва вентиляция каналларидаги носозликлар тўғрисида ёнғин хавфсизлиги хизматларига носозликларни тузатиш учун зудлик билан хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) газ таъминоти ташкилотини хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган турар жойларни бузилиши ёки қайта қурилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Бюро ва газ таъминоти ташкилотининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) уй ичи газ қувурини чиришдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш, мунтазам равишда бўяб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) табиий газдан оқилона фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) газ приборларини тоза сақлаш, таом тайёрлаш жараёнида газ ёндиргичларни ифлосланишдан сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) газлаштириш лойиҳаси сақланишини таъминлаш ҳамда уни газ таъминоти ташкилоти ва бошқа ваколатли давлат органлари вакили талаби билан тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) ертўла, йўлак, ҳовли, кўчада табиий газ ҳиди сезилган тақдирда, авария хизматига «104» телефони орқали хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) газ билан тўлган жойлардан одамларни олиб чиқиш, электр ёритиш тизими ёниб ва ўчиб қолиши, очиқ олов ёки учқун пайдо бўлишини олдини олиш юзасидан чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) Бюронинг вакилларига соат 0800 дан 2000 гача табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечириш учун қаршиликсиз кириш имкониятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) табиий газни истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларга қасддан шикаст етказишнинг олдини олиш ва ўрнатилган тамғаларни бутунлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Бошқа истеъмолчиларнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз тасарруфидаги газ қувурлари ва газ хўжалиги ускуналарини техник соз ҳолатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) газ тармоқларида ёки газдан фойдаланиш ускунасида вужудга келган табиий газ сизиб чиқиши ҳолати ҳақида газ таъминоти ташкилоти диспетчерлик хизматларини зудлик билан хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ўзининг газ тармоқлари дахлсизлигини таъминлаш ва эҳтимоли бўлган рухсатсиз уланишларни аниқлаш мақсадида уларни ва улардаги ускуналарни мунтазам равишда кўздан кечириб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) газ таъминоти ташкилотлари газ тармоқларига сертификатланмаган, газлаштириш лойиҳасига (ЛТҲ) мувофиқ бўлмаган газдан фойдаланиш ускунасининг уланишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Бюро ва газ таъминоти ташкилоти вакилларининг (тегишли гувоҳнома кўрсатилган тақдирда) табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборларини ва/ёки газдан фойдаланиш ускунасини куннинг исталган вақтида эркин кўздан кечиришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) газдан фойдаланиш ускунасидаги носозликларни (бундай турдаги ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган бригадалар ёки ходим ёрдамида) бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларнинг қасддан бузилишига йўл қўймаслик ва ўрнатилган тамғаларнинг бутунлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ишидаги носозлик аниқланган тақдирда, газ таъминоти ташкилотини ўзи учун қулай шаклда дарҳол хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Маиший истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий газнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган ҳажмда ва сифатда, узатиш режимига риоя қилган ҳолда тўхтовсиз етказиб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) табиий газни етказиб бериш шартномаси бекор қилинганда, фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиий газни етказиб бериш шартномасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) табиий газ узатиш тўхтатилиши натижасида вужудга келган зарарни қоплашни талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) газ таъминоти ташкилоти вакилини узиш ва қайта уланиш учун қўшимча ҳақ тўламасдан, газ приборларини газ таъминотидан вақтинча ёки тўлиқ узиб қўйиш мақсадида чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Бошқа истеъмолчилар газ таъминоти ташкилотидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) етказиб берилган табиий газнинг аниқланган ҳажмига ва бошқа параметрларга норози бўлган тақдирда, газ етказиб берувчининг табиий газни истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ишлашининг ишончлилигини текшириш учун комиссия ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) табиий газнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган сифатда ва етказиб бериш режимига риоя қилган ҳолда узатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиий газни етказиб бериш шартномаси бекор қилинганда, фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) табиий газни етказиб бериш шартномасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) табиий газ узатиш тўхтатилиши натижасида вужудга келган зарарни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) табиий газ етказиб беришни вақтинча тўхтатишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Табиий газдан фойдаланишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзбошимчалик билан газлаштириш, газдан фойдаланиш ускунасини мустақил равишда кўчириш, алмаштириш ва таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) газдан фойдаланиш ускунаси жойлашган хоналарда меъёрий талабларга номувофиқ тарзда қайта режалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) газдан фойдаланиш ускунаси, мўри ва вентиляция тизимлари тузилишига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш, шунингдек, мўриларни тозалаш учун мўлжалланган вентиляция каналлари ва люкларни ёпиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хавфсизлик ва тартибга солиш автоматика тизимини ўзбошимчалик билан ўчириш, газ приборлари, автоматика ва арматура яроқсиз ҳолга келган тақдирда газдан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) газлаштирилган печлар ва мўриларда синч зичлиги, сувоқдаги (ёриқлар) бузилиши ҳолатларида табиий газдан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) табиий газдан мўри ва вентиляция каналлари текширилганлиги ва тозаланганлиги ҳақидаги далолатнома мавжуд бўлмаганда ёки унинг муддати ўтганидан сўнг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) мўри ва вентиляция каналларини ўзбошимчачилик билан тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) дарчалар (фрамугалар), жалюзи панжаралари, вентиляция каналлари панжаралари, ҳаммом ва ошхона эшиклари остидаги тирқишларнинг ёпиқ ҳолатларида, мўри ва вентиляция каналларида тортиш кучи йўқ бўлганда газ приборларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ишлаб турган газ приборларини қаровсиз қолдириш, узлуксиз ишлаб туришни назарда тутадиган ва бунинг учун тегишли автоматлаштирилган тизимга эга газ приборлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) газдан фойдаланиш ускуналаридан мактабгача ёшдаги болалар, шунингдек, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмайдиган ва ушбу ускуналардан фойдаланиш қоидаларидан бехабар шахслар фойдаланишга рухсат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) газ қувурларига арқон боғлаш ва газ қувурларига оғир вазнли буюм қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) табиий газ ва газдан фойдаланиш ускуналаридан бошқа мақсадларда фойдаланиш, газ плиталарини хоналарни иситиш учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) газдан фойдаланиш ускунаси ўрнатилган хоналардан ухлаш ва дам олиш учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) табиий газ сизиб чиқиш жойларини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. Газ таъминоти ташкилотининг табиий газ ҳисобот балансини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Газ таъминоти ташкилоти газ тақсимлаш тармоқлари орқали олинган табиий газнинг қабул қилинган ва тақсимланган ҳажми бўйича ҳисобот балансини (кейинги ўринларда табиий газ баланси деб аталади) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Ҳисобот даври учун табиий газ баланси олинган табиий газ умумий ҳажмининг табиий газни умумий тақсимлаш йиғиндисига тенглиги орқали қуйидагилар бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга сотилган табиий газ ҳажми (шу жумладан, ноқонуний фойдаланувчилар томонидан сарф қилинган газ ҳажми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш ва технологик эҳтиёжлар учун сарфланган табиий газ ҳажми (алоҳида ҳужжат асосида тартибга солинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни йўқотиш ҳажмлари (алоҳида ҳужжат асосида тартибга солинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг газ тармоқларидаги технологик қолдиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ва тақсимланган табиий газ ҳажмлари орасидаги мусбат ва манфий фарқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Мусбат фарқ вужудга келганда, яъни тақсимланган табиий газ ҳажми қабул қилинган табиий газ ҳажмидан ортиқ бўлганда, мазкур фарқ ҳисоботда маълумот ўрнида кўрсатилиб, етказиб берилган табиий газ ҳажмига (ҳажм ошмаган ҳолда) таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Манфий фарқ вужудга келганида, яъни тақсимланган табиий газ ҳажми қабул қилинган табиий газ ҳажмидан кам бўлганда, мазкур фарқ ҳисоботда табиий газ таннархига қўшиб ҳисобланади. Бунда узоқ вақт давомида табиий газнинг талон-тарож қилиниши оқибатида аниқланган табиий газ ҳажмлари ҳисобот даври якунида табиий газ ҳажмида вужудга келган манфий фарқ ҳисобидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижроия органи томонидан ҳар бир ҳисобот йили якунида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий газ балансида вужудга келган фарқлар юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
(148-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфий фарқнинг қолдиқ суммаси жамиятнинг «даврий харажатлари»га ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусбат фарқнинг қолдиқ суммаси жамиятнинг даромади деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижроия органининг вужудга келган фарқлар юзасидан қабул қилинган қарори Бюрога тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Газ таъминоти ташкилотлари Бюро билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар ойда салбий фарқнинг вужудга келиш сабабларини аниқлаш, шунингдек, асоссиз йўқотишларга йўл қўйган айбдор шахслардан қарздорликни газни сотиш нархларида ундириш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-боб. Табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари, Бюро ва истеъмолчилар ушбу Қоидалар талаблари бузилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. «ИЭС» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Навоий ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Янги Ангрен ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент ИЭМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фарғона ИЭМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Толимаржон ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Муборак ИЭМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тахиатош ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тўрақўрғон ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Ўзкимёсаноат» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Навоийазот» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Максам-Чирчиқ» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фарғонаазот» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасига кирадиган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш ташкилотлари.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Акса Энерджи Тошкент — 1 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Акса Энерджи Тошкент — 2 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Акса Энерджи Бухоро ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Женгиз Энерджи Тошкент ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Женгиз Энерджи Сирдарё ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Одаш Энерджи Хоразм ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аква Сирдарё — 2 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ЭДФ Сирдарё — 3 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Стоун Сити Энерджи Сурхондарё ИЭС
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 8-сон, 64- модда) ва қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 24 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 6-сон, 65-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тарғиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 44-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 7-сон, 73-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунининг 13-моддаси)» 2016 йил 24 майдаги 175-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 5-сон, 43-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть-газ соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сон қарори)» 2017 йил 1 октябрдаги 782-сон қарорига илованинг 6-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2018 й., 09/18/22/0568-сон, 04.04.2018 й., 09/18/252/0995-сон, 07.06.2018 й., 09/18/428/1337-сон, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон; 01.03.2019 й., 09/19/182/2692-сон; 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон; 25.03.2019 й., 09/19/243/2807-сон, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон, 10.12.2019 й., 09/19/979/4132-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2021 й., 09/21/412/0630-сон, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)