Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Лом ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, республиканинг иқтисодий манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, шунингдек, қимматбаҳо хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва «Ўзиккиламчиранглиметал» АЖ бош директори Ф.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 январь,
ПФ-5300-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016 — 2020 йилларда рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 20 майдаги ПҚ-2533-сонли қарорининг 2-бандидаги «Тошкент лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ» сўзлари «Ўзбекистон лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сонли қарори:
а) 6-банди иккинчи хатбошидаги «Тошкент лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ» сўзлари «Ўзбекистон лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловаси 9-бандидаги «Тошкент ЛОРМ заводи»АЖ» сўзлари «Ўзиккиламчиранглиметал» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловаси 10-бандидаги «Тошкент ЛОРМ заводи»АЖ» сўзлари «Ўзиккиламчиранглиметал» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-иловаси 8-бандидаги «Тошкент ЛОРМ заводи»АЖ» сўзлари «Ўзиккиламчиранглиметал» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сонли қарори 1-иловасининг бўлими номланишидаги, шунингдек, 176, 177, 178, 179 позицияларидаги «Тошкент лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ» сўзлари «Ўзбекистон лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида» 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонининг 1-иловаси 5-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонининг 1-иловаси 14-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 18 июлдаги ПП-419-сонли қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 06/18/5300/0557-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)