29.12.2017 йилдаги ПҚ-3450-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ, соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини янада ривожлантириш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотларининг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, улар фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турларини оширишни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида соғлиқни сақлашнинг хусусий сектори томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар турлари 50 тадан 126 тага кўпайди. Стоматология ва косметология ташкилотларидан ташқари хусусий тиббиёт ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан, шунингдек олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва зарур материаллар учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янги ташкил этиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилиши қишлоқ ва олис туманларда хусусий тиббиётни жадал ривожлантириш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада, хусусий тиббиёт муассасаларининг сони 440 тага кўпайиб, уларнинг умумий сони 4 мингга етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, давлат тиббиёт муассасаларининг айрим функцияларини соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш, мазкур соҳада давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, шунингдек республикада ва чет элда тиббий кадрларнинг малакасини ошириш, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш тизимини жорий этиш масалалари долзарблигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмларини янада кенгайтириш, хусусий тиббиёт соҳасига инвестицияларни жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Қўчқоров)нинг давлат тиббиёт ташкилотлари функцияларини давлат-хусусий шерикчилиги асосида тадбиркорлик субъектларига ўтказиш юзасидан чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамчи бўлинмалар (озиқ-овқат блоклари, кир ювиш хоналари ва бошқалар) фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланадиган айрим тиббий хизматларни кўрсатиш юзасидан таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018-2019 йилларда ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича параметрлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафталик муддатда 2018-2019 йилларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) ва унинг «Йўл харитаси»ни мазкур қарор иловасига мувофиқ тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси билан биргаликда манзилли рўйхат лойиҳалари ташаббускорларига улар белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни тақдим этганда қурилишни амалга ошириш учун ер майдонлари ажратсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «AKFA MEDLINE» масъулияти чекланган жамиятининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида Корея Республикаси етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда «АКFА MEDLINE» МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш Марказини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикасининг илғор клиникалари ва тиббиёт марказларининг диагностика, даволаш, сервис ва менежмент масалалари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимиз тиббиётига жорий этиш учун улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АКFА MEDLINE» масъулияти чекланган жамиятининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Юсупалиев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Набиев) ҳамда «АКFА MEDLINE» МЧЖ (Нигманов) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган таклифларни амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини (Йўл харитасини) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Асака» акциядорлик-тижорат банки (Муллажонов) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Юсупалиев) билан биргаликда бир ой муддатда «Асака» акциядорлик-тижорат банки қошидаги нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг қуйидаги харажатлар нисбатини назарда тутадиган фойдаланиш тартибини тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш фоиз — юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва хусусий тиббиёт ташкилотлари шифокорларини хорижий мамлакатларга малака ошириш учун юборишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқсон беш фоиз — хусусий тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда республиканинг ҳар бир ҳудуди учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида ресурслар ҳажмини назарда тутган ҳолда, «Асака» акциядорлик-тижорат банки қошидаги нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг 14 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини шакллантириш манбаларини аниқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Юсупалиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тиббиёт ташкилотлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун хорижга юбориш, шунингдек хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ҳайдаров) билан биргаликда давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини тадбиркорлик субъектларига бериш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Набиев) билан биргаликда етакчи хусусий тиббиёт ташкилотлари инфратузилмасини шартнома асосида тиббий касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари талабалари, малакасини ошираётган амалиётчи шифокорлар учун ўқув база сифатида фойдаланиш тартибини тасдиқласин ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш концепциясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини, тегишли инфратузилмага эга бўлган замонавий тиббиёт мажмуаларини барпо этишни, мижозларнинг мамлакатда бўлиш даврида уларга ташкилий-маслаҳат кўмагини кўрсатган ҳолда мамлакатга кириш ва чиқишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи тиббий туризмни ривожлантириш концепциясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тиббиёт ташкилотлари ахборот тизимларини «Соғлиқни сақлаш» ахборот тизимлари комплексига ва кейинчалик Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Касимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қ. Акмалов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3450-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-2019 йилларда ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРАМЕТРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудудлар

Жами

Хориж инвестицияси иштирокида

шу жумладан:

янги ташкил этиладиганлар

фаолияти кенгаядиганлар

2018 йил

2019 йил

2018 йил

2019 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

39

5

10

9

10

10

2.

Андижон вилояти

46

5

13

11

11

11

3.

Бухоро вилояти

52

5

13

23

13

3

4.

Жиззах вилояти

23

4

9

3

7

4

5.

Қашқадарё вилояти

33

6

10

5

9

9

6.

Навоий вилояти

22

3

5

4

8

5

7.

Наманган вилояти

34

5

14

4

8

8

8.

Самарқанд вилояти

36

6

11

7

8

10

9.

Сурхондарё вилояти

43

5

20

7

10

6

10.

Сирдарё вилояти

24

3

6

7

6

5

11.

Тошкент вилояти

40

6

21

2

11

6

12.

Фарғона вилояти

33

6

7

1

13

12

13.

Хоразм вилояти

20

5

5

5

5

5

14.

Тошкент шаҳри

91

10

16

26

17

32

Жами

536

74

160

114

136

126

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 07/18/3450/0489-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)