Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

Т/р

Касалликлар ва нуқсонлар номи

1.

Қўпол ҳаракат бузилишлари билан кечадиган асаб тизими касалликлари:

инсульт ва унинг асоратлари;

оғир бош мия жароҳати ва унинг асоратлари;

турғун ҳаракат нуқсонлар билан кечадиган ўткир энцефалит, миелит, энцефаломиелит, Гийен-Барре-Ландри полирадикулоневритлар;

наслий мияча атаксиялар (Пьер-Мари, Фридрейх касалликлари);

экстрапирамида тузилмасининг зарарланиши билан кечадиган асаб тизими касалликлари (Паркинсон касаллиги, Гентингтон хореяси, гепатоцеребрал дистрофияси);

демиелинувчи касалликлар (тарқоқ склероз, ёнланма амиотрофик склероз, Шильдер лейкоэнцефалити)

2.

Тутқаноқ талвасалар билан кечадиган касалликлар (эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари).

3.

Когнитив (ақлий) фаолияти бузилиши билан кечадиган нерв тизимининг дегенератив касалликлари (Альцгеймер, Пик касалликлари ва бошқалар).

4.

Марказий нерв тизими фаолиятининг яққол бузилиши билан кечадиган ҳажмли ҳосилалар.

5.

Шизофрения, шизотипик ва алаҳлашли бузилишлар (шизоферения барча турлари ва бошқалар).

6.

Ўпка ва бошқа аъзолар сил касалликлари фаол даври.

7.

Мохов касаллиги.

8.

Сурункали алкоголизм.

9.

Гиёҳвандлик, токсикомания.

10.

Фаолиятнинг турғун бузилиши билан кечувчи эндокрин тизим касалликлари:

туғма йод танқислиги синдроми;

буқоқсиз туғма гипотериоз;

диффуз буқоқли тиреотоксикоз, III-IV даража офтальмопатия билан кечувчи декомпенсация ҳолатида, оғир шакли;

инсулинга муҳтож бўлган 1 тур қандли диабет касаллиги, оғир шакли, лабил кечиши ва декомпенсация ҳолати;

оғир кечувчи иккиламчи қандли диабет ва кўп сонли суяк синишлари билан кузатиладиган остеопорозга олиб келувчи Иценко-Кушинг касаллиги;

пангипопитуитаризм ва иккиламчи қандли диабетнинг оғир асоратлари билан кечадиган акромегалия касаллиги;

гипофизар нанизм;

фаолиятнинг турғун бузилиши билан кечадиган эндокрин аъзоларининг ўсмалари.

11.

Гемобластозлар:

сурункали миелолейкоз бластли криз даври;

лимфогрануломатоз (ремиссиядан ташқари)

ўткир оқ қон (ремиссиядан ташқари).

12.

Сурункали юрак етишмовчилиги III босқич.

13.

Юрак ишемик касаллиги: зўриқиш стенокардияси ФС (функционал синф) IV.

14.

Гипертония касаллиги III босқич, тез-тез кризли кечиши.

15.

Юрак касалликлари ритм ва ўтказувчанлик бузилишлари билан:

синус тугуни заифлиги, АВ блокада II-III даража, юрак уриши сонининг 1 минутига 40 тадан пасайиши ёки хушдан кетиш билан кечадиган ҳолатлар;

пароксизмал қоринчалар тахикардияси, қоринчалар экстрасистолияси (Лаун бўйича IV а, б градация);

пароксизмал қоринчалар усти тахикардияси (WPW синдром, бўлмачалар фибрилляцияси, тугунли тахикардия ва бошқалар) номуқим гемодинамика билан — артериал қон босимининг кескин пасайиши, бош мия қон айланишининг бузилиши, ўпка шиши.

16.

Аорта ва артериялар аневризмалари ва қатламланиши.

17.

Жигар циррози портал гипертензия билан.

18.

Сурункали буйрак етишмовчилиги II-III даража.

19.

Мувозанат (вестибуляр) анализатор фаолиятининг бузилиши, шунингдек, Меньер касаллиги оғир шакли.

20.

Асаб тизими ривожланишининг туғма нуқсонлари (сирингомиелия ва сирингобульбия).

21.

Эшитишнинг бир ёки икки томонлама турғун пасайиши (шивирлашда товуш эшитилиши камида 3 метр) электроакустик мосламаларда эшитиш ўзгармаслиги (эшитиш мосламаси билан товушнинг эшитилиши камида 6 метр).

22.

Иккала кўзда кўрликга олиб келган кўз ёки умумий касалликлар.

23.

Иккала қўл ёки иккала оёқнинг йўқлиги.

24.

Нутқнинг йўқлиги.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси