13.11.2017 йилдаги ПҚ-3384-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги Ф-4979-сон фармойиши билан ташкил этилган Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини янада жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб юритилади) томонидан «Sagemcom» (Франция Республикаси), «Elster GmbН» (Германия Федератив Республикаси), «Landis & Gyr» (Швейцария Конфедерацияси) компаниялари ва «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК (Ўзбекистон Республикаси) билан Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи комиссиянинг Лойиҳа доирасида дастлаб 2 миллион дона электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситаларни (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситалар деб юритилади) «Toshelectroapparat» МЧЖ ХКдан истисно тариқасида тендер савдоларини ўтказмасдан харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ишчи комиссиясининг қарорига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Лойиҳа доирасида ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни мазкур қарорнинг 14-бандига мувофиқ уларни республикада ишлаб чиқариш йўлга қўйилгунга кадар ушбу бандда кўрсатилган ишлаб чиқарувчилардан қўшимча харид қилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи комиссия (Ж.А. Қўчқоров) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа бўйича «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК билан якуний музокаралар ўтказилиши ва контрактлар (кейинги ўринларда контрактлар деб юритилади) тузилишини ташкил этсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги музокаралар якунига қадар Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг турларига нисбатан техник талабларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тузиладиган контрактларни, шу жумладан ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситалар, хизматларнинг қийматини ишлаб чиқарувчиларнинг айнан шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибаси ва ишчанлик обрў-эътиборига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳар томонлама экспертизадан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳа доирасида куйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) «Ўзсаноаткурилишбанк» АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган, 5 йиллик имтиёзли давр ва қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2 фоиз маржасини ўз ичига олган йиллик ставкаси 2 фоиз бўлган 10 йил муддатга ажратиладиган маблағлар — контрактлар бўйича ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни, шунингдек, хизматларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маблағлари — қурилиш-монтаж ишларини, маҳаллий товарлар ва хизматларни харид қилишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа доирасида ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишда кейинчалик уларни давлат кўригидан ўтказган ҳолда сертификация ишларини олиб бориш белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишда пломбалаш «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ваколатли ходимлари томонидан амалга оширилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг давлат кўриги «Ўзстандарт» агентлиги томонидан хар 10 йилда амалга оширилади. Бунда ҳисобга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан таъминланади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчидан давлат кўригидан, хизмат кўрсатиш ва бошқа ишларни ўтказиш учун ечиб олинган ҳисобга олиш ускунасининг ўрнига зудлик билан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан бошқа кўрикдан ўтган ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилади.
(6-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Лойиҳани амалга ошириш учун бериладиган Жамғарма кредитлари бўйича «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ олдидаги мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда давлат кафолатларини бериш ваколати берилсин. Бунда давлат кафолатлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан кредитларни қоплаш даврида уларнинг пул маблағларини бошқариш ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига топшириш орқали берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма, «Ўзсаноаткурилишбанк» АТБ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангунига кадар контрактлар доирасида товарларнинг харидини ва бажариладиган ишларни 2018 йил 1 февралга кадар молиялаштиришга рухсат берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги ПҚ-4189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2019 й., 07/19/4189/2609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Бюро билан биргаликда бир ой муддатда электр узатиш линиялари ва газ қувурларини модернизация қилиш бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини, электр таъминоти инфратузилмасининг амалдаги ҳолатини, шаҳарлар ва вилоятлар марказларининг устуворлигини инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни ўрнатиш жадвалини тасдиқласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Республика ҳудудига Лойиҳанинг техник параметрларига мос келмайдиган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни олиб кириш ва ўрнатиш тақиқлансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда яратиладиган Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимининг Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар билан мослигини таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Ўзэлтехсаноат» АК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда хорижий компания иштирокида, шу жумладан «Ўзэлтехсаноат» АК корхоналарини кооперация асосида жалб этган ҳолда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни ишлаб чиқаришни, шунингдек, Лойиҳани техник кўллаб-қувватлаш бўйича хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Лойиҳа ва контрактларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ буюртмалари бўйича:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштиришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(16-банднинг exинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳанинг тўлиқ ва ўз муддатида амалга оширилиши, шу жумладан тасдиқланадиган лойиҳа параметрларига эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари У.М. Мустафоев зиммасига юклансин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2907-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3060-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3384-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 07/17/3384/0251-сон; 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 14.02.2019 й., 07/19/4189/2609-сон; 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)