Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1537-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 35-2022/qq-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 71-сонли «Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3416, 16.01.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/436, 5083, 107-сон қарори (рўйхат рақами 1537, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 октябрь,
17-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 октябрь,
31-к/к-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 октябрь,
147-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 25 октябрдаги 17, 31-к/к ва 147-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 11-банд қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ойлик устамалари юқори турувчи ташкилотнинг қарорига биноан тариф ставкасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.».
2. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 10/17/1537-1/0240-сон)