Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 30.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сонли қарорига мувофиқ ҳамда замон талабларига жавоб берадиган самарали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам тизимини шакллантиришни давом эттириш, шунингдек, республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида:
а) 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси,» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-бандининг иккинчи — бешинчи хатбошиларидаги «ихтисослаштирилган» сўзидан кейин «илмий-амалий тиббиёт» сўзлари қўшиб қўйилсин;
в) 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг» сўзлари «Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар)нинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-бандидаги «Республика ихтисослаштирилган марказларининг» сўзлари «Марказларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 8-бандининг биринчи хатбошидаги «Республика ихтисослаштирилган тиббий марказининг» сўзлари «Марказнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши, шунингдек, 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «Республика ихтисослаштирилган марказлари томонидан» сўзлари «барча Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 11-бандининг олтинчи хатбошидаги «Республика ихтисослаштирилган марказларининг» сўзлари «Марказларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
и) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва тиббий-меҳнат экспертизаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
а) 4-бандининг биринчи хатбошидаги «бошқарув ходимлари чекланган сони 35 кишидан иборат» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбошидаги «тендер таклифлари кўриб чиқилмайди» сўзлари «товар етказиб бериш тўғрисида импорт шартномалари тузилишига йўл қўйилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2866-сонли қарори 1-иловасининг «Илмий-тадқиқот институтлари ва олий тиббиёт таълим муассасаларининг клиникалари, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва бошқа даволаш-профилактика муассасалари (қўшимча касалликлари билан биргаликда онкологик беморларни даволашда)» блокидаги «ихтисослаштирилган» сўзидан кейин «илмий-амалий» сўзлари ёзилсин.
а) 7-бандида «Республика» сўзидан олдин «академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги» сўзлари қўшиб қўйилсин;
б) 8-бандидаги «дерматология ва венерология» сўзлари «дерматовенерология ва косметология» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси