Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қайд этиб ўтилсинки, республикада Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи умуман муваффақиятли амалга оширилмоқда. Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам тизими — Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, вилоят марказлари ва туман марказий шифохоналарида ихтисослаштирилган бўлимлар тузилган бўлиб, улар аҳолига тезкор бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминламоқда.
Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам муассасалари замонавий ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Шифокорларнинг малакаси ҳамда замонавий тиббий техника билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам тизими шифокорлари ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнатини ташкил этиш ва моддий рағбатлантириш тизими муттасил такомиллаштириб борилмоқда.
Аҳолига, энг аввало қишлоқ жойлардаги аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими ислоҳ қилинмоқда. Республиканинг барча туманларида замонавий тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминланган қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, республикада юксак жаҳон талаблари даражасидаги юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий марказларни шакллантириш, Илғор тиббий технологияларни кенг жорий этишнинг ташкилий, молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини вужудга келтириш мақсадида:
1. Илғор чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни қабул қилувчи ҳамда замонавий ташхис ва даволаш тиббий ускуналаридан фойдаланиб даволайдиган махсус клиникалар ва тиббий марказларни ташкил этиш Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш иккинчи босқичининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, махсус клиникалар ва тиббий марказлар, қоида тариқасида, қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
яхши тайёргарлик кўрган ва ўз тиббиёт соҳасида тан олинган ҳамда юксак обрў-эътибор қозонган шифокор-мутахассисларга эга бўлиш;
юқори технологияли ташхис ва даволаш тиббий ускуналари билан жиҳозланган замонавий моддий-техника базасига эга бўлиш;
ўз тиббий амалиётида юксак жаҳон талабларига мос келадиган даволаш ва ташхиснинг мураккаб усулларини жорий этиш ҳамда кенг қўллаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг тажриба тариқасида қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Урология илмий маркази негизида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт урология маркази;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг академик В. Воҳидов номидаги Жарроҳлик илмий маркази негизида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт жарроҳлик маркази;
Тошкент шаҳридаги Тошкент вилоят кўз микрохирургияси маркази негизида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт кўз микрохирургияси маркази;
Кардиология илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳридаги 15-шаҳар клиник шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт кардиология маркази.
(3-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳамда Марказ Кенгаши тимсолида Марказнинг меҳнат жамоаси Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар)нинг муассислари ҳисобланадилар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
давлатга тегишли мулк ишончли бошқарув ҳуқуқи билан Марказнинг устав жамғармасига топширилади;
давлат томонидан мададга муҳтож бўлган шахслар (имтиёзли тоифадаги шаxслар)га давлат бюджети маблағлари ҳисобидан юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади;
Марказнинг фаолияти давлат бюджети маблағлари, Марказнинг ўз даромадлари ва жалб этиладиган манбалар (грантлар, ҳомийларнинг маблағлари ва бошқалар) ҳисобига аралаш асосда молияланади. Бунда давлат бюджети маблағлари ҳар бир Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали харажат моддалари бўйича тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатр билан ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги республика бюджетларини шакллантириш чоғида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2004 йилдан бошлаб Марказларнинг узоғи билан 2008 йилда ўзини-ўзи молиялаш ва ўзини-ўзи қоплашга ўтишини назарда тутган ҳолда ушбу Марказларни сақлашга бюджет маблағларининг жорий харажатлари босқичма-босқич камайтириб борилишини кўзда тутсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги республика ихтисослаштирилган марказлари фаолиятининг натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2006 йилнинг 1 январига бориб Марказларнинг устав жамғармасига топширилган давлат мулкини имтиёзли шартлар билан меҳнат жамоасига мулк сифатида сотиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Марказ меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши томонидан сайланадиган Марказ Кенгаши Марказнинг юқори бошқарув органи деб ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Кенгаш аъзолари ичидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномаси бўйича Ҳукумат қарори билан тайинланадиган директор Марказ Кенгашининг раиси ҳисобланади.
9. Марказларга қуйидаги ҳуқуқ берилсин:
Марказнинг устав жамғармасига топшириладиган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни бошқариш;
лавозимлар рўйхатини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш.
10. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг 2-иловага мувофиқ рўйхати.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган марказлар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, тасдиқласин:
ташхис ва даволаш сифати стандартларига риоя этган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика марказлари томонидан аҳолига пулли хизмат кўрсатиш қоидалари;
Республика ихтисослаштирилган марказларини молиялаш тартиби ва манбалари тўғрисида Низом;
ихтисослаштирилган марказлар томонидан пулли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;
имтиёзли тоифадаги беморларни даволаш ҳақини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказларнинг бюджет маблағларидан, тасдиқланган тарифлардан мақсадли ва қонуний фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Республика ихтисослаштирилган марказларини даволаш ва ташхис ускуналари, тиббиёт асбоблари билан жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, ана шу нормативлар асосида 2003 йилдан бошлаб республика инвестиция дастурларида уларни замонавий тиббиёт ускуналари ва асбоблари билан тўлиқ таъминлаш учун зарур капитал маблағлар кўзда тутилсин.
13. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу Республика ихтисослаштирилган марказлари ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва асбоблари учун 2003 йилнинг 1 мартидан то 2012 йилнинг 31 декабрига қадар 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар, божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган марказлари ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2003 йилда амалга ошириладиган тажриба таҳлили натижалари бўйича Марказларнинг норматив базасини, улар фаолиятини ташкил этиш ва молиялаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
17. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 26 февраль,
ПФ-3214-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар
РЎЙХАТИ*
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Етим болалар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази тизимидаги ташкилотларда хизмат даври бўйича пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
6. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган ва ядро полигонида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
8. Байналмилалчи-жангчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан 9-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари;
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
92. Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзолари;
(91 ва 92-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
11. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар1;
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар2;
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар3;
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар4;
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари5;
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Дастурли гемодиализ олувчи беморлар;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-310-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида (Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари);
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гематология касалликларига чалинган шахслар6.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика перинатал марказида кўрсатилади;
(изоҳнинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
2) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
3) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
4) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.
5) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармонига асосан 6-кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
* 91-бандда назарда тутилган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳам Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилиши мумкин.
(изоҳнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
92-бандда назарда тутилган ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармонига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 2-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2006 й., 40-сон, 394-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2017 й., 13-сон, 198-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон; 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)