16.10.2017 йилдаги ПҚ-3327-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Акциядорлик-тижорат «Алоқабанк»нинг (кейинги ўринларда АТ «Алоқабанк» деб аталади) «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларичилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларичилик тармоғини ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, ягона илмий-техника, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда асаларичилик хўжаликларини ўрмон фонди ерларига, тоғ ва тоғолди ҳудудларига, табиий пичанзор ва яйловларга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига жойлаштиришни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларилар учун сунъий озуқалар ишлаб чиқаришни марказлашган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш ва ушбу тажрибани кенг қўллаш ҳисобига асаларичилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асалари касалликларининг олдини олиш, даволаш ва ташхис қўйиш бўйича замонавий ва илғор усулларни жорий этиш ишларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шу жумладан хорижий муассасаларда асаларичилик тармоғига кадрлар тайёрлаш. қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 27 нафар бўлган тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва АТ «Алоқабанк» Уюшмани «Апимондия» халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиб кириши билан боғлиқ барча зарур ташкилий-амалий тадбирларни таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланадилар ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини молиялаштириш Уюшмага аъзо бўлган ташкилотларнинг аъзолик бадаллари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшмани ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар, Уюшмани «Апимондия» халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиб кириш ва аъзолик бадали тўловлари дастлабки уч йил давомида АТ «Алоқабанк» маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва АТ «Алоқабанк» томонидан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора- тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Уюшманинг буюртманомасига асосан асаларичилик хўжаликларига — Уюшма аъзоларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудлари, табиий пичанзор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб асаларичилик тармоғи учун олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича Фарғона давлат университетида зоотехника факультетини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. АТ «Алоқабанк»нинг масъулияти чекланган жамият шаклидаги лизинг компанияси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари кредити ва лизинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига асалари уялари, зарур жиҳозлар ва ускуналар етказиб беришни ташкил этиш ва таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, шунингдек асални қадоқлаш бўйича замонавий технологик линияларни лизинг асосида етказиб бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 2023 йилнинг 1 январигача белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли (маҳсулот) материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумлар ва мум маҳсулотлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасини жойлаштириш учун ижара ҳақини «ноль» ставкада белгилаган ҳолда зарур бино ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасининг буюртманомаларига биноан асаларичилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасининг виза талабномаларига биноан асаларичилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини, консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасининг буюртманомаларига биноан белгиланган тартибда асаларичилик тармоғида ишлаш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3327-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

Қорақалпоғистон Республикаси

Асаларичилик ташкилотлари (177),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(1),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (1)

Жиззах вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (245),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(1),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (2)

Наманган вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (128),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(2),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (3)

Сирдарё вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (67),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(*),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (1)

Хоразм вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (106),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(1),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (2)

Андижон вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (136),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(8),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (1)

Қашқадарё вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (94),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(3),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (1)

Самарқанд вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (253),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(1),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (*)

Тошкент вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (117),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(*),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (2)

«Алоқабанк» АК лизинг компанияси**

Бухоро вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (158),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(3),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (2)

Навоий вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (133),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(1),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (*)

Сурхондарё вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (268),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(2),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (*)

Фарғона вилояти

Асаларичилик ташкилотлари (175),

асаларичилик наслчилик хўжалиги

(3),

асални қайта ишлаш ташкилотлари (1)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасига кириш ва ундан чиқиш шартнома тузиш орқали ихтиёрий асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республикада асаларичилик тармоғида жами 2 099 ташкилот фаолият юритмоқда, улардан 2057 таси асаларичилик хўжаликлари, 26 таси асаларичилик наслчилик хўжаликлари ва 16 таси асални қайта ишлаш ташкилотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Янги ташкилотларни ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси билан шартнома асосида ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши

 

Раис

Ёрдамчи

Раис ўринбосари

Бухгалтерлик ҳисоби, иқтисодий таҳлил, халқаро муносабатлар ва маркетинг бошқармаси

4 нафар

Асаларичиликни ривожлантириш бошқармаси

4 нафар

Юрисконсульт

1 нафар

Асаларилар касалликларига қарши курашиш бўйича бош мутахассис

1 нафар

Кадрлар бўйича инспектор

1 нафар

Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги доимий вакиллари

13 нафар

АКТ бўйича мутахассис

1 нафар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 27 нафар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Асаларичилик соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.1.

Нектарга бой экинлар экилган ерларга асалари қутиларини кўчириш ва жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

2018 йил I чорак

Ўз маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

1.2.

Ўрмон фонди ерлари, қўриқланадиган табиат ҳудудлари (Дават қўриқхоналари, қўриқланадиган биосфера резерватлари зоналаридан ташқари), тоғ ва тоғ олди текисликлари, табиий яйловлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер-мулкларини асаларичилик хўжаликларига беғараз асосда тақдим этиш механизми ва тартибини ишлаб чиқиш.

2018 йил I чорак

Ўз маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

1.3.

Асал ва асал маҳсулотлари, гулчанги ва гул қоришмаси (перга)ни экспорт қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

2018 йил II чорак

Ўз маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Давлат ветеринария қўмитаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

1.4.

Экспортга сотиш мақсадида асаларичилик маҳсулотлари стандартларини ишлаб чиқиш.

2018 йил II чорак

Ўз маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Давлат ветеринария қўмитаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

II. Асаларичилик маҳсулотлари ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари

2.1.

Асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан:

2017 йилда — 15,4 минг тонна

2018 йилда — 17,0 минг тонна

2019 йилда — 19,1 минг тонна

2020 йилда — 21,4 минг тонна

2021 йилда — 23,7 минг тонна.

2017 — 2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.2.

Асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш, наслчилик ишини такомиллаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ҳар йилги чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2018 — 2021 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Давлат ветеринария қўмитаси,

АТ «Алоқабанк»,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

2.3.

Замонавий технологиялар асосида асаларилар учун қутилар ишлаб чиқариш мақсадида хориждан ёғоч материаллари — қарағай, қорақарағай ва бошқа ёғоч-тахта материалларини олиб келиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

2.4.

Асаларилар касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган дори воситалари ва препаратларини хориждан олиб кириш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Давлат ветеринария қўмитаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

АТ «Алоқабанк»

2.5.

Асалариларнинг пенополиуретан қутилари ва сунъий асалари уялари ишлаб чиқаришни локализация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил II чорак

Ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

АТ «Алоқабанк»

2.6.

Жаҳон стандартларига мувофиқ асал маҳсулотлари сифатини белгилаш бўйича махсус лаборатория яратиш, уни замонавий юқори технологияли, энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ва юқори малакали мутахассислар билан бутлаш.

2018 йил III чорак

Ўз маблағлари ва халқаро молия институтлари ташкилотлари грантлари

Давлат ветеринария қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Молия вазирлиги

III. Наслчилик ишини такомиллаштириш чора-тадбирлари

3.1.

Асалариларнинг сермаҳсул пакетларини етказиб беришга ихтисослаштирилган наслдор асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш.

2018 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва халқаро молия институтлари грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

3.2.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти негизида она асалариларни сунъий уруғлантириш бўйича лаборатория ташкил қилиш.

2018 йил III чорак

Ўз маблағлари ва халқаро молия институтлари грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Давлат ветеринария қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3.3.

Асаларичилик хўжаликлари майдонларида ҳамда ўрмон хўжалиги ерларида нектарга бой ўсимликларни, жумладан фацелия, янтоқ, ковул, бегония, қизилмия ва индауларни жойлаштириш.

2018 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва халқаро молия институтлари грантлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

3.4.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг асаларичилик лабораторияси негизида асаларичилик бўйича илмий-тажриба станциясини ташкил этиш.

2018 йил I чорак

Ўз маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

3.5.

Барча вилоят ва туман марказларида байрам кунлари асал маҳсулотларини сотиш бўйича ярмаркалар ташкил этиш.

2018 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

IV. Асаларичилик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари

4.1.

Асалнинг фойда томонлари ва асал маҳсулотлари билан даволаниш (апитерапия) устунликлари тўғрисида ахборот роликларини тайёрлаш, шунингдек, тегишли мавзудаги материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон ОАВ ва интернет тармоғида жойлаштиришни ташкиллаштириш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

АТ «Алоқабанк»

4.2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларида асаларичилик тармоғи учун кадрлар (бир нарафдан) тайёрлашни ташкиллаштириш.

АТ «Алоқабанк» маблағларини жалб этган ҳолда мазкур коллежларни ускуналар ва махсус техника билан жиҳозлашни молиялаштиришни ташкил этишда ёрдам кўрсатиш.

2018 — 2021 йиллар

АТ «Алоқабанк» маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

АТ «Алоқабанк»

4.3.

Асаларилар касалликларини тезкор диагностика қилиш бўйича лаборатория ташкил этиш, касалликларни даволаш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, шунингдек, тармоқ мутахассисларининг доимий малакасини ошириш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари

Давлат ветеринария қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

4.4.

Фарғона вилоятидаги «Вилоят асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув маркази» фаолиятини янада самарали ташкил этиш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва АТ «Алоқабанк» маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси,

АТ «Алоқабанк»,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

4.5.

Асаларилар пакетлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва асаларичиликни ривожлантириш бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 07/17/3327/0128-сон; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)