14.09.2017 йилдаги 726-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонини бажариш юзасидан, истеъмолчилар ҳисоб рақамларидаги маблағларнинг назорат қилиниши, кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотни шакллантириш ва истеъмолчиларга тақдим этишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази базасида Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор (кейинги ўринларда Ягона интегратор деб аталади) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.