12.09.2017 йилдаги ПҚ-3268-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тадбирларини тобора амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари билан биргаликда 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш таклифи маъқуллансин, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истаги бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган, тижорат банкларининг имтиёзли фоиз ставкаси бўйича қуйидаги мақсадларга микрокредитлар тақдим этиш:
(2-бандининг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳунармандчилик фаолияти учун тикув машиналари, газламалар ва сарфланадиган материаллар, анжомлар, мустақил шуғулланишни таъминлаш учун маиший техника, компьютер ва бошқа техникани, шунингдек турли асбобларни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорва моллари, паррандаларни сотиб олиш, қўралар ва паррандахоналарни қуриш, боғдорчилик анжомлари ва асбоб-ускуналарини сотиб олиш), турар жойларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга қуйидаги мақсадлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2 ва 5 та оилага 2017 ва 2018 йилларда арзон уй-жойларни 10 йил мобайнида давлат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқисиз олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда тегишинча 10 ва 25 та кам таъминланган оиланинг уй-жойларини 2017 ва 2018 йилларда таъмирлаш (томларни таъмирлаш, пол қоқиш, деразаларни алмаштириш ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ҳудудий манзилли дастурлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор 1-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан маблағларни жамлаш учун очиладиган махсус банк ҳисобварақлари орқали тенг улушларда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳудудий манзилли дастурларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг сарф-харажатлари 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига тенг улушларда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йилги ҳудудий манзилли дастурларини молиялаштириш сарф-харажатларини қоплаш манбаларини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2017-2018 йилларда 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тарзида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга бюджет маблағлари кўпайтирилишини таъминласин, уларни олувчилар контингентини тегишли равишда 1,5 ва 2 баробар кенгайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришни молиялаштириш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 12 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3268-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 988-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)