Суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада таъминлаш, судлар, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекциясини тугатиб, қуйидагиларни ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилсин:
2. Белгилансинки, қуйидагилар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса — 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса — 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижро иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган суммадан 40 фоиз (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса — 5 фоиз) миқдоридаги ажратмалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
3. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бошқарадиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда — Кузатув кенгаши) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) директори ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) директори киради.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 07/19/4096/2427-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб малака даражалари, мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун судьялар ҳамда судлар ва Департамент ходимлари лавозим маошларига устама ва ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш, судлар ва Департаментнинг ёрдамчи ходимларини таъминлаш, судьялар ҳамда судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактаб ходимлари томонидан белгиланган тартибда уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш), судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактаб бинолари ва хоналарини қуриш ва таъмирлаш судларни транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари, судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактаб ходимларининг хизмат сафари харажатлари, шунингдек судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Олий мактабнинг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 07/19/4096/2427-сон)
6. Белгилансинки, қуйидагилар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органлари ҳамда нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз миқдоридаги ажратмалар;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролар бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, унинг рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларининг дубликатини берганлик учун, аккредитация карточкаси дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
7. Белгилансинки, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:
адлия органлари ва муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (адлия органлари ходимлари учун уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, маошларга устамалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо);
адлия органлари ва муассасалари ходимларини хизмат сафар харажатларига, шу жумладан хорижий давлатлардаги хизмат сафарларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган адлия органлари ходимларига уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратишга;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;
белгиланган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга;
адлия органлари ва муассасалари ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташига, шу жумладан, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга ва чет давлатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;
адлия органлари ва муассасалари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;
нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва тегишли харажатларни қоплашга;
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилишни молиялаштиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ДУК ва «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУКни молиялаштириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармонига асосан ўн иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
8. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг фаолияти тугатилганлиги боис унинг 2 штат бирлигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва 2 штат бирлигини Департаментга ажратиш ва уларнинг тегишинча бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ва Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақланиши таъминлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари қолдиғини, шу жумладан, кредиторлик ва дебиторлик қарздорлигини Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида ҳамда тугатилаётган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи дирекциясини мулкини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Департамент ўртасида тақсимланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда тугатилаётган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобидан судьялар, суд ва Департамент ходимларига ўтган давр учун тўланмаган малака даражалари, мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақларни тўланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Олий суди манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммаларига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш, шунингдек улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса — 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса — 5 фоизи) миқдоридаги ажратмалар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижро иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган суммадан 40 фоиз (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса — 5 фоиз) миқдоридаги ажратмалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Департамент (кейинги ўринларда — суд органлари) бинолари ва хоналарини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, судьялар ва суд органлари ходимларининг хизмат сафари харажатлари, суд органларининг коммунал-фойдаланиш ва бошқа жорий харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмаган қисмига;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
суд органларини зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (уй-жой қуриш ва (ёки) сотиб олиш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, маошларга устамалар ва қўшимча ҳақ белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш);
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари ва суд органлари ходимлари томонидан белгиланган тартибда уй-жой сотиб олишга дастлабки бадални тўлашга;
суд органлари ходимларининг малакасини оширишга, уларни ўқитишга ва стажировка ўташига, шу жумладан уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкиллаштиришга, хорижий давлатларда ўтказиладиган конференция, семинар ва бошқа тадбирларда иштирок этишига;
суд органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этишга;
суд органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга ва мақсадларга қонунчиликда ўрнатилган тартибда йўналтирилади.
4. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили маблағлар ва буюртманомалар тушиши прогнози асосида шакллантириладиган суд органларини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш орқали амалга оширилади.
Суд органларини ривожлантириш дастурида суд органлари бинолари ва хоналарини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш муддатлари ва ҳажмлари; уларни жиҳозлар, транспорт воситалари, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш, шунингдек уларни ривожлантириш бўйича бошқа тадбирлар назарда тутилади.
Суд органларини ривожлантириш дастури, уларни маблағ билан таъминлаш ҳажмлари ҳамда Жамғарманинг захирага қўйиладиган ҳар йилги қисми миқдори Жамғарманинг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда — Кузатув кенгаши) томонидан тасдиқланади.
6. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бошқарадиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва Департамент директори киради.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Кузатув кенгаши ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.
Кузатув кенгаши мажлиси унда Кузатув кенгаши аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарор Кузатув кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
7. Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Департамент томонидан амалга оширилади.
Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва унинг мониторингини амалга ошириш;
Кузатув кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисобот тақдим этиш.
маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Кузатув кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш.
10. Жамғармадан маблағлар ажратиш юзасидан буюртманомалар Департаментга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди ва Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан тушади.
Департамент тушган буюртманомаларни умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига киритади.
Кузатув кенгашининг қарорлари бўйича Департамент Жамғармадан маблағларни қабул қилинган қарорга мувофиқ фойдаланиш учун ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди ва Департаментнинг ҳудудий бўлимлари Департаментга Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
13. Жамғарма маблағларини тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сонли қарорининг 8-банди ҳамда унинг 7-иловаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори 7-иловасининг 4-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори 36-иловасининг 22-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарори 2-иловасининг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2007 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорининг 1-банди ҳамда унинг 1-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 72-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 23 июндаги ПҚ-896-сон қарори)» 2008 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 54-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)» 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарори 1-иловасининг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 9 декабрдаги 308-сон қарорининг 3-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 83-модда).
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори 2-иловасининг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори 3-иловасининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда).
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-257-сонли Қонуни)» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарори иловасининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 58-модда).
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарорининг 2-банди ҳамда унинг 2-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 73-модда).
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сонли Қонуни)» 2012 йил 27 февралдаги 52-сон қарори иловасининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 13-модда).
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг нотариат фаолиятини ташкил этишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги 105-сон қарори иловасининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 24-модда).
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Суд ижрочилари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 11 октябрдаги 290-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 74-модда).
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда).
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарори)» 2013 йил 16 августдаги 227-сон қарори иловасининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 57-модда).
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори 5-иловасининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда).
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарори 1-иловасининг 5-банди.