1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартибитўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 30 майдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2923-5, 20.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2025 й., 10/25/2923-5/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2923]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 29 июлдаги 11-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2923-3, 05.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2022 й., 10/22/2923-3/0719-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартибитўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 30 майдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2923-5, 20.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2025 й., 10/25/2923-5/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Р. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига (бундан буён матнда реестр деб юритилади) киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт тури— спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрилиши билан ажралиб турувчи, спорт мусобақаларини ўтказишга ва уларда иштирок этишга доир талаблар ва шартлар белгиланадиган қоидаларга (низомга, регламентга) эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 22 июндаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2923-6, 30.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 10/26/2923-6/0661-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турининг тармоғи — фарқловчи белгиларга эга бўлган ҳамда битта ёки бир нечта спорт мусобақалари дастурлари турларини ўз ичига оладиган спорт турининг қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни реестрга киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Спорт турини ёки спорт турининг тармоғини эътироф этиш учун у спорт турига ёки спорт турининг тармоғига мос белгига, спорт тури қоидаларига, машғулот ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва услубиятига, спорт инфратузилмасига, фойдаланиладиган спорт анжомлари ва жиҳозларига эга бўлиши ҳамда спорт машғулотлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган спорт инфратузилмаси мавжуд бўлиши, шунингдек спортчиларнинг иштирок этишига, одамнинг жисмоний ва ақлий ривожланиш қобилиятини ҳамда ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 22 июндаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2923-6, 30.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 10/26/2923-6/0661-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Реестр Ўзбекистон Республикасида ривожлантирилаётган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича ягона базани яратиш мақсадида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш учун қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари эътироф этилиши учун улар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ва спорт тури тармоқлари бошқа эътироф этилган спорт турларидан ва спорт тури тармоқларидан ҳамда уларнинг қоидалари мазмуни, мусобақалар жараёнлари ва уларни баҳолаш усуллари, машғулот жойи, фойдаланиладиган спорт анжомлари (ҳимоя воситаларидан ташқари) ва жиҳозлари бўйича ажралиб турувчи ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида эътироф этилган спорт турлари ва спорт тури тармоқларининг номларидан фарқланувчи ҳамда қисқартмалардан фойдаланилмаган ўзининг номига эга бўлиши (спорт тури тармоқларини ҳисобга олмаганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида спорт машғулотлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган спорт инфратузилмасининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича халқаро спорт ташкилотининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низом (регламент) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли даражадаги спорт мусобақаларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) камида еттитасида ривожланганлиги, ушбу Низомга 2-иловасида назарда тутилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, зўравонлик ва шафқатсизликни, ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва бошқа муросасизликни ҳамда камситишнинг ҳар қандай шаклини тарғиб қилмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ваколатли орган томонидан, истисно тариқасида, реестрга тўғридан-тўғри киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари аризаси асосида ваколатли орган томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 6-банди бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) спорт тури ёки спорт тури тармоғининг аниқ номи кўрсатилган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низом (регламент);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари ривожланаётганлиги тўғрисида спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан тасдиқланган маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш тўғрисидаги ариза ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган доимий фаолият юритадиган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва реестрдан чиқариш бўйича эксперт комиссияси (бундан буён матнда Эксперт комиссияси деб юритилади) томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эксперт комиссияси 11 нафар кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади, унга ваколатли органнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ёки мутахассислари, Ўзбекистон Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, республика спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда бошқа жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт комиссиясига ваколатли орган раҳбарининг тегишли ўринбосари раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ваколатли орган Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан мазкур Низом талабларига асосан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарордан кўчирма Ҳайъат йиғилишидан сўнг беш иш куни ичида аризачига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республика спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти ваколатли орган Ҳайъати томонидан қабул қилинган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари ҳар тўрт йилда бир маротаба мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эканлиги бўйича қайта кўриб чиқилади, охирги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддам ваколатли орган Ҳайъати томонидан қабул қилинган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилмаганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини реестрга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Реестр ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Реестр қуйидаги олтита бўлимдан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи бўлим — миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи бўлим — халқ ўйинлари (этноспорт).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Реестрга киритилган спорт тури ва спорт турининг тармоқларига ўн битта белгидан иборат тартиб рақами (код) берилади. Ҳар бир сон қуйидагиларни аниқлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи, иккинчи ва учинчи сонлар — спорт турининг базали тартиб рақами 001 дан 999 гача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўртинчи ва бешинчи сонлар — спорт тури тармоқларининг базали тартиб рақами 01 дан 99 гача, спорт тури тармоқлар бўлмаса — 00;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) олтинчи сон — спорт билан шуғулланиш мавсумини ҳамда ўйинли ва ўйинли эмас спорт турини аниқлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — мавсумли эмас, ўйинли эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — ёзги, ўйинли эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — қишки, ўйинли эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — мавсумли эмас, ўйинли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 — ёзги, ўйинли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 — қишки, ўйинли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) еттинчи ва саккизинчи сонлар — спорт турининг нуфузини аниқлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01 — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
02 — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
03 — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
04 — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
05 — миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
06 — халқ ўйинлари (этноспорт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тўққизинчи сон — спорт турининг идоравий мансублигини билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ҳеч қандай ташкилотга мансуб эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ўнинчи сон — махсус белги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — спорт тури билан шуғулланиш чекланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 — фақат махсус давлат тизимларида ривожлантириш мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) ўн биринчи сон — спорт тури билан шуғулланувчиларнинг жинсини билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — эркаклар ва аёллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — эркаклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — аёллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳар бир спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига берилган рақам (код)лар улар реестрдан чиқарилган тақдирда, ушбу рақам (код)лар бошқа спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича қуйидагиларга рухсат этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари ва уларнинг бўлимларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларга спорт унвонлари ва разрядларни, спорт ҳакамлари ва тренерларга малака тоифалари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси номидан турли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа мақсадларда фаолият олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари аризалари асосида Эксперт комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда берилган хулосасига мувофиқ ваколатли органнинг навбатдаги Ҳайъати қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарордан кўчирма беш иш куни ичида аризачига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш юзасидан берилган аризалари асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турларини ёки спорт турининг тармоқлари бўйича спортчилар, тренерлар ва ўтказилаётган спорт мусобақалари тўғрисидаги маълумотларнинг ваколатли органнинг «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига бир йил давомида киритилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин спорт тури ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилишига тўсқинлик қилувчи фактларнинг аниқланганлиги (қонунчилик ҳужжатларига зид ёки сохта ҳужжат ва маълумотларни тақдим этилганлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин бир йил давомида тегишли республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига таклиф киритилмаганлиги ёки тасдиқланган календарь режаси асосида спорт тадбирларини ўтказмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан бир йил давомида тегишли республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захирасини шакллантириш ва тасдиқлаш учун ваколатли органга тақдимнома киритилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин бир йил давомида реестрдаги республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг фаолият юритмаётганлиги ёки фаолияти тугатилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда белгиланган қоидалар охирги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низомнинг 20-бандида келтирилган ҳолатлар асосида спорт турлари ва спорт тури тармоқларини реестрдан чиқариш Эксперт комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда берилган хулосасига мувофиқ ваколатли органнинг навбатдаги Ҳайъати қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарордан кўчирма беш иш куни ичида спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига юборилади, фаолияти тугатилган спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Реестрни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Реестр ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда электрон кўринишида давлат тилида юритилади, реестрдаги спорт турлари ва спорт тури тармоқларининг номлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Реестрдан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг ҳайъат қарори қабул қилингандан кейин уч кун ичида ваколатли органнинг тегишли масалани Ҳайъат муҳокамасига тақдим этган бўлимнинг масъул ходими бу ҳақда реестрга тегишли ёзув киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Реестрнинг нусхаси ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида мунтазам янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси спорт турлари бўйича реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари такроран эътироф этилиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, муқаддам реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ янги рақам (код) бериш орқали қайтадан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ваколатли органнинг Ҳайъати қароридан ҳамда унинг аъзоларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш, чиқаришҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПОРТ ТУРЛАРИ РЕЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Спорт турининг номи
Спорт турининг хос рақам коди
Спорт тури тармоғининг номи
Спорт тури тармоғининг хос рақам коди
Спорт тури ёки спорт тури тармоғини эътироф этиш учун ариза киритган спорт федерацияси (уюшмаси), жисмоний тарбия-спорт ташкилоти
Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этилган сана
Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини Реестрдан чиқарилган сана
а
б
в
г
д
е
ё
Биринчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари
1.
2.
...
Иккинчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари
1.
2.
...
Учинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари
1.
2.
...
Тўртинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари
1.
2.
...
Бешинчи бўлим — Миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари
1.
2.
...
Олтинчи бўлим — халқ ўйинлари (этноспорт)
1.
2.
..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш, чиқаришҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика маъмурий-ҳудудий тузилмаларда ривожланганлиги истисно этилувчи спорт тури ёки спорт турининг тармоқларини
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РУЙХАТИ

Спорт тури йўналишлари номи
Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини номи
Адаптив спорт турлари
Паралимпия спорт турлари
Бочча
Голбол
Пара академик эшкак эшиш
Пара бадминтон
Пара волейбол
Пара велоспорт (трек ва шоссе)
Пара дзюдо
Пара енгил атлетика
Пара камондан отиш
Пара каноэда эшкак эшиш
Пара қиличбозлик
Пара пауэрлифтинг
Пара сузиш
Пара стол тенниси
Пара таэквондо
Пара триатлон
Пара ўқ отиш
Пара баскетбол аравачада
Пара регби аравачада
Пара теннис аравачада
5х5 футбол (кўзи ожизлар футболи)
Пара қояни забт этиш
Пара от спорти
Пара тоғ чанғиси
Пара сноуборд
Пара хоккей
Пара биатлон
Пара тоғ чанғи спорти
Аравачада кёрлинг
Пара армрестлинг
Кўзи ожизлар спорт турлари (кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар)
Велоспорт-тандем
Велоспорт-шоссе
Пауэрлифтинг
Стол тенниси (showdown)
Шахмат
Тор-бол
Футзал
Сурдлимпия спорт турлари
(кар ва заиф эшитувчилар)
Бадминтон
Баскетбол
Велоспорт-шоссе
Волейбол
Соҳил волейболи
Дзюдо
Енгил атлетика
Каратэ (WKF)
Стол тенниси
Сув полоси
Сузиш
Таэквондо (WT)
Теннис
Ўқ отиш
Футбол
Футзал
Шахмат
Эркин кураш
Юнон-рум кураши
Пауэрлифтинг
Боулинг
Гандбол
Махсус олимпиада спорт турлари (ақлий ва интеллектуал ривожланишда нуқсони мавжуд)
Баскетбол
Бадминтон
Боулинг
Бочча
Бадиий гимнастика
Волейбол
Дзюдо
Енгил атлетика
Спорт гимнастикаси
Стол тенниси
Сузиш
Футбол (7x7)
Футзал
Сноуборд
Сноушуинг
Тоғ чанғиси
Конькида пойга
Фигурали учиш
Чанғи спорти
Гандбол
Бошқа адаптив спорт турлари*
Армрестлинг
Пара каратэ
Тош кўтариш
Пауэрлифтинг
Шахмат
Шашка
Киберспорт
Футбол (ампутантлар)
Ноолимпия спорт турлари
Автомобиль спорт тури
Картинг
Картинг слалом
Авто слалом
Ралли
Автокросс
Айланма пойга
Дрифт ва бошқа йўналишлари
Қишки спорт турлари
Қишки Осиё, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: *Паралимпия ўйинлари, ақлий нуқсонлилар, кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар ва сурдлимпия ўйинларининг халқаро дастурига киритилмаган бошқа адаптив спорт турлари.
(илова Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 30 майдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2923-5, 20.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2025 й., 10/25/2923-5/0529-сон)