Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2020 08.08.2017 йилдаги 602-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сонли «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг штатдаги ходимларига иш ҳақи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тушадиган маблағлари (кейинги ўринларда Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тушадиган маблағлари деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1002/0448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грант маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзиладиган муҳрга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курслари Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларига вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг мутахассисларини ўқитувчи сифатида жалб этиш тегишли вазирликлар, идоралар ва давлат ташкилотлари ҳамда Марказ ўртасида тузилган шартномага мувофиқ мутахассисларни юборган вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ҳамда Марказ томонидан ҳақиқатда ўтказилган ўқув соатлари сонини тасдиқловчи маълумотларга кўра амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг жорий харажатларини молиялаштириш (Марказнинг штатдаги ходимларига тўланадиган иш ҳақи харажатларидан ташқари) Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тушадиган маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этиладиган ўқув курслари тингловчилари учун ўқув материаллари, тарқатма материаллар ва идора жиҳозларини харид қилиш Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тушадиган маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1002/0448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тушадиган маблағларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш белгиланган тартибда харажатлар сметаларига ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1002/0448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг штатдаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга зарур бюджет маблағларини 2017 йилда ажратсин ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг «Маориф» тармоғига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга 2 та, жумладан 1 та шахсан бириктирилган ҳамда 1 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларига, тўлов манбаларидан қатъи назар, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва компенсация тўловлари шартлари татбиқ этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1002/0448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55-уйга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ҳафта муддатда Марказнинг ҳудудий филиалларини жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ўқув машғулотларини ўтказиш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг жалб қилинадиган мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш ўқув машғулотларини белгиланган тартибда ўтказиш учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорларига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш учун эгалланадиган ва фойдаланиладиган давлат мулки бўлган бино ва хоналарнинг майдонларига ҳамда олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари аудиторияларига ижара тўловининг «нул» ставкаси қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари биноларида (хоналарида) ўқув курсларини тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қопламаган ҳолда ўтказиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказга 2017 йил июль — сентябрь ойларида ташкил этиладиган ўқув курслари бўйича ўқув материаллари ва тарқатма материалларни тендер савдолари ўтказмасдан сотиб олишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига юкланган функциялар ва вазифаларни бажариш учун керак бўлган зарур инвентарь, мебель, автотранспорт воситалари, компьютер ва идора техникаси сотиб олиш учун маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фондидан Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш учун маблағлар ажратиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1002/0448-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда касб-ҳунар коллежларида аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича намунавий регламентни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ томонидан ишда фойдаланиладиган зарур ўқув-методик дастурлар ҳамда материаллар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ўқув курслари тингловчиларига бериладиган сертификат намуналарини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Марказ билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлар — тингловчилар ўртасида тадбиркорлик фаолияти асослари ўқув курслари бўйича доимий сўровномалар ўтказилишини ҳамда энг кўп бериладиган саволлар, ўқув курслари методикаси ва сифати бўйича тушган таклифлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича бошқа таклифлар таҳлил қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган сўровлар ҳамда таҳлиллар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятига ўқитиш дастурларини ҳамда республикада тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича кейинчалик Марказ фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун таклифлар киритсин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 8 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
602-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 36 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг сони давлат бошқарув органлари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 816-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1002/0448-сон; 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)