Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

Ҳисобланган қиймат ва молиялаштириш манбалари*(эквиваленти минг доллар)

I. Таҳлилий ишларни такомиллаштириш, статистик маълумотларни тақдим этиш ва тарқатишнинг замонавий воситаларини жорий этиш

1.

Ҳисобот даврида статистик маълумотлар асосида статистик таҳлилнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг таркиб топаётган тенденциялари сабаб ва омилларини яққол кўрсатувчи таҳлилий материаллар, хатлар ва маърузалар тайёрлаш, уларни кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш.

Таҳлилий хат ва маърузалар

доимий

Давлат статистика қўмитаси

2.

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича қабул қилинган Давлат дастурларининг бажарилиши тўғрисида таҳлилий хатни тайёрлаш, кейинчалик уни Вазирлар Маҳкамасига ва масъул бажарувчиларга тақдим этиш.

Таҳлилий хат

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

3.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг энг долзарб масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида пресс-релизлар ҳамда мақолалар, шунингдек, республиканинг ҳисобот давридаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таърифловчи статистик ахборотни тайёрлаш ва эълон қилиш.

ОАВда матбуот учун ахборот ва мақолалар

доимий

Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

4.

Жамоатчилик томонидан энг кўп талаб этиладиган ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ютуқларига оид Давлат статистика қўмитаси томонидан тайёрланадиган ахборот асосида республика ва маҳаллий телеканаллар орқали ахборот лавҳалари, диаграмма ва жадвалларни намойиш этиш амалиётини кенгайтириш.

Телевизион роликлар

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

5.

Ҳисобот даврида республика ва унинг ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсаткичларини Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари расмий веб-сайтида жойлаштириш.

Расмий веб-сайтдаги бўлим

доимий

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган статистик маълумотлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этган ҳолда ижтимоий тармоқларда Давлат статистика қўмитаси саҳифасини, шунингдек, мессенжерлардаги гуруҳини очиш.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифа, мессенжерлардаги гуруҳ

2017 йилнинг II ярим йиллиги

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Кўрсаткичларни визуаллаштиришнинг илғор методларини (тоифалаштирилган графика, маълумотларни макон бўйлаб тақсимлаш, инфографика ва бошқалар) статистик мақолаларга татбиқ этиш.

Бошланғич коди очиқ бўлган ихтисослаштирилган дастурий таъминотни синаш ва жорий этиш

2018 — 2020 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8.

Давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайтининг мазмунидан ва кўрсатилаётган интерактив хизматларидан қаноатланиш тўғрисида статистик маълумотлардан фойдаланувчилар орасида мунтазам сўровлар ўтказиш.

Онлайн сўровномалар

доимий

Давлат статистика қўмитаси

II. Давлат статистика органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш ва интерактив хизматлар сифатини ошириш

9.

Статистик маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва очиқлиги оширилишини назарда тутган ҳолда Давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайтининг контентини танқидий таҳлил қилиш ва янгилаш

Давлат статистика қўмитасининг янгиланган расмий сайти

2018 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Қайта ишланиши керак бўлган маълумотлар ҳажми ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Марказий аппаратни замонавий сервер ускуналари билан жиҳозлаш

Сервер ускуналарини харид қилиш

2018 — 2020 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

4 000,0
Инвестиция дастури

11.

Маълумотларни визуаллаштириш функциясига эга Давлат статистика қўмитасининг расмий вет-сайтида статистик ахборотни тақдим этишнинг интерактив сервисларини жорий қилиш.

Бошланғич коди очиқ бўлган дастурий таъминотни синаш ва жорий этиш

2018 — 2020 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

12.

Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ютуғи мониторинги бўйича интерактив сервисларни татбиқ этиш

Ахборот сайти

2019 — 2021 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

125,0
Халқаро ташкилотлар ва ҳомийларнинг маблағлари

13.

Статистик ҳисобот шаклларини тўлдириш ҳамда статистик шакллар тўғри тўлдирилганлигини текшириш масалалари бўйича интерактив маслаҳатларни жорий этган ҳолда Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида тадбиркорларнинг шахсий кабинетларини яратиш.

Тадбиркорларнинг шахсий кабинети

2019 йил
1 июлгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

14.

Реал вақт режимида тегишли статистик ахборотга давлат бошқаруви органларининг уланишини таъминлайдиган «Давлат бошқаруви» ахборот тизимлари комплексини жорий этиш.

«Давлат бошқаруви» тизимлари ахборот комплекси

2020 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

125,0
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

15.

Статистик маълумотларни қайта ишлаш ва уларни сақлаш ягона тизимини жорий этиш ҳисобига статистик ахборотни қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини ошириш.

Комплекс ахборот тизимлари (КАТ)

2021 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

125,0
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

III. Йиғма кўрсаткичлар таркибини ва қўлланилаётган ҳисоб-китоблар методикасини янада такомиллаштириш, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишини ҳисобга олиш ва статистикада акс эттириш тизимини яхшилаш

16.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларини инобатга олган ҳолда давлат статистик ҳисоботи шакллари ҳамда танлаб олинган текширувлар анкеталарининг таркиби ва мазмунини такомиллаштириш

Статистик ҳисобот шаклини такомиллаштириш

ҳар йили

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

17.

Идоравий статистик ҳисобот бўйича ахборот йиғиш методикаси ва манбаларини таҳлил қилиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш.

Чора-тадбирлар режаси

2017-2018 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар.

18.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада статистик таҳлилнинг долзарб масалалари бўйича халқаро ташкилотларнинг тавсияларини ўрганиш асосида такомиллаштирилган методикаларни тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2017 — 2019 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси

19.

«Миллий ҳисоблар тизими — 2008» қўлланмаси асосида макроиқтисодий ҳисоб-китоблар методологиясини такомиллаштириш.

Методик тавсиялар

2017 — 2021 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

20.

Барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторларини инобатга олган ҳолда хонадон хўжаликларини текшириш ва кўрсаткичлар ҳисоб-китоби методикасига оид такомиллаштирилган саволномани жорий этиш.

Текширув анкетаси

2018 — 2020 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

21.

Статистиканинг турли йўналишлари бўйича танлаб ўтказилган текширувларнинг натижаларини таҳлил қилиш учун математик ва дастурий-техник аппаратни такомиллаштириш.

Дастурий таъминот

2018 — 2021 йиллар тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

22.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг долзарб масалалари бўйича Ўзбекистоннинг илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалий статистик тадқиқотларни кенгайтириш

Идоралараро битимлар

доимий асосда

Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Статистик маҳсулот сифатини назорат қилишнинг халқаро стандартларини татбиқ этиш ва сифатни бошқариш ягона тизимини яратиш.

Сифатни бошқариш концепцияси

2021 йил
1 январгача

Давлат статистика қўмитаси

IV. Халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш

25.

Халқаро ташкилотларнинг электрон маълумотлар базаларида ва махсус нашрларида Ўзбекистон тўғрисидаги статистик маълумотларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот тақдим этиш

ҳар йили

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

26.

Халқаро ташкилотларнинг 17 та саволномасини, шу жумладан БМТ Статистика бўлими, БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Статистика бўлими, ЮНЕСКО, ФАО, ЭСКАТО статистика институти, МДҲ Статистика қўмитаси сўровномаларини тўлдириш.

Сўровномаларни тўлдириш

Сўровномалар келиб тушишига қараб

Давлат статистика қўмитаси

27.

Очиқ статистика кўрсаткичлари таркибини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиб, уларни Давлат статистика қўмитасининг статистик тўпламларига қўшиш.

Таклифлар тайёрлаш

2017 йил
1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

28.

Халқаро валюта фондининг ахборот ресурсларида Ўзбекистон тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш.

ХВФнинг Маълумотлар тарқатиш умумий тизимига ва Маълумотлар тарқатиш махсус тизимига қўшилиш бўйича тадбирлар

2017 йил
II ярим йиллиги

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

29.

Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтидан фойдаланган ҳолда статистик маълумотлар ва метамаълумотларни айирбошлашнинг халқаро стандартларини (SDMX) жорий этиш.

Дастурий таъминотни ўрнатиш

2019 — 2021 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

V. Статистика органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

30.

Тизим ходимларини, шу жумладан иқтисодий таҳлил, моделлаштириш ва АКТни жорий этиш соҳасида 2 йилда камида 1 марта малакасини ошириш.

Ўқув машғулотлари жадвали

2017 — 2021 йиллар

Давлат статистика қўмитаси

31.

Бошқарув кадрлари, шу жумладан Давлат статистика қўмитаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ротациясини ўтказиш, тизимнинг қуйи бўғинлари ходимларини марказий аппаратда стажировкадан ўтказиш.

Жадвал бўйича

доимий

Давлат статистика қўмитаси

32.

Статистикани такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг ўқув-тематик дастурларини янгилаш.

Давлат статистикаси органлари ходимларининг малакасини ошириш дастури

ҳар йили

Давлат статистика қўмитаси

33.

Давлат статистикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда 2017-2018 йилларда давлат статистикаси органлари тизими ходимларининг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

Малака ошириш дастури

белгиланган муддатларда

Давлат статистика қўмитаси

34.

Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодий олий таълим муассасаларида сайёр семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136-сон)

Т/р

Статистик ҳисобот шакллари номи

Тақдим этиш даврийлиги

I. Ортиқча ҳисоботларни унификациялаш ва қисқартириш орқали маълумотлар компенсацияси билан

1.

4-narx shakli «Юкларни темир йўл транспортида ташиш тарифлари тўғрисида ҳисобот»

ойлик

2.

5-narx shakli «Юкларни ҳаво транспортида ташиш тарифлари тўғрисида ҳисобот»

ойлик

3.

6-narx shakli «Юкларни трубопровод транспортида перекачка (транспортировка қилиш) тарифлари тўғрисида ҳисобот»

ойлик

4.

3-invest shakli «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга инвестициялар тўғрисида ҳисобот»

йиллик

5.

1-xizmat shakli «Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

6.

3-eko shakli «Чиқиндилар ҳосил бўлиши, улардан фойдаланиш ва бир жойга тўплаш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

7.

1-RM shakli «Рангли металла парчалари ва чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

8.

7-kom shakli «Газлаштириш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

II. Танлаб олинадиган янги текширишларни жорий этиш орқали маълумотлар компенсацияси билан

9.

1-lizing shakli «Лизинг фаолияти тўғрисида ҳисобот»

йиллик

III. Идоравий ҳисобдан фойдаланиш орқали маълумотлар компенсацияси билан

10.

1-geo shakli «Геология-қидирув ишларини бажариш тўғрисида ҳисобот»

йиллик

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси