LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг тўловга қодир талабини янада тўлароқ қондириш, ички истеъмол бозорининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, уни ватанимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли рақобатбардошли товарлар билан тўлдириш, ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо ташкилотлари ўртасида барқарор алоқаларни ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳузурида 1-иловага* мувофиқ таркибда Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши ташкил этилсин.
Республика кенгаши томонидан унинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
республиканинг истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасида мустаҳкам, узоқ савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишда, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда кўмаклашиш;
истеъмол товарлари сотиш бўйича доимий ишловчи ва мавсумий улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
ички истеъмол бозорининг аҳволини таҳлил қилиш ва истеъмол товарларининг аҳоли кўплаб талаб қиладиган, илгари республикада ишлаб чиқарилмаган янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;
истеъмол товарлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган янги технологияларни, асбоб-ускуналарни ва «ноу-хау»ларни намойиш қилиш бўйича кўргазмалар ҳамда кўргазма-савдолар ташкил этиш;
озиқ-овқат товарлари, енгил саноат буюмлари, бошқа ноозиқ-овқат товарлар сотиш бўйича ярмарка қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўзи ишлаб чиқарган истеъмол товарларининг фирма савдоси шохобчаларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;
республика улгуржи ярмаркаларини ўтказиш муддатлари ва тартибини, ярмаркалар ишида қатнашиш учун жалб этиладиган ишлаб чиқарувчи корхоналар доирасини аниқлаш.
3. Республика кенгаши таркибида асосий товар гуруҳлари – озиқ-овқат товарлари, енгил саноат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлар бўйича доимий ишловчи ярмарка қўмиталари ташкил этилсин.
Кўрсатиб ўтилган товар гуруҳларига кирувчи истеъмол товарлари рўйхати 2-иловага мувофиқ белгилансин.
доимий ишловчи улгуржи ярмаркалар ҳамда истеъмол товарлари кўргазма-савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
савдо ташкилотлари билан товар етказиб бериш шартномалари тузиш мақсадида истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес корхоналарининг кенг доирасини улгуржи ярмаркаларда қатнашиш учун жалб қилиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
истеъмол товарларининг тегишли номенклатураси бўйича республика аҳолиси эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни жойлаштиришга кўмаклашиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ва уларни харид қилувчиларнинг улгуржи ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги Низомни ҳамда Ярмарка қўмитаси тўғрисидаги Намунавий низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгаши (Усмонов), ярмарка қўмиталари вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, хўжалик бирлашмалари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар иштирокида:
2002 йил 20 декабргача бўлган даврда 2003 йилда истеъмол товарлари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш бўйича улгуржи ярмаркалар ўтказиш жадвалини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
2003 йилдан бошлаб доимий ишловчи улгуржи ярмаркалар билан бир қаторда мавсумий (куз-қиш, баҳор-ёз) ҳамда ихтисослаштирилган ярмаркалар ўтказилишини таъминласинлар;
харидоргир истеъмол товарларининг аниқ турлари ва номенклатурасини ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни шакллантириш ва республика корхоналарида жойлаштириш ишларини фаоллаштирсинлар.
7. Тошкент, Урганч, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида доимий асосда истеъмол товарларини сотиш бўйича минтақавий улгуржи-чакана савдо ярмаркалари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги минтақавий улгуржи-чакана савдо ярмаркалари фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар, уларни зарур бинолар, замонавий савдо-технология асбоб-ускуналари, алоқа тизимлари билан таъминласинлар.
8. Уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, хўжалик ва жамоат бирлашмаларига, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга:
доимий ишловчи улгуржи ярмаркалар ва истеъмол товарлари кўргазма-савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашиш;
шартномаларнинг устувор равишда доимий ишловчи улгуржи ярмаркаларда тузилишини ва ўз маҳсулотлари сотилишини таъминлаш тавсия қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июлдаги 300-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 104-модда)
10 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Қандолатчилик (хамирли ва шакарли) маҳсулотлари, шарқ ширинликлари, макарон маҳсулотлари, хамиртуруш