19.07.2017 йилдаги 518-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Фан ва турмуш» журнали фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги ПҚ–2789-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган мамлакатимиз илм-фани, илмий салоҳияти, фан ва техника соҳасидаги ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш борасида Академиянинг «Фан ва турмуш» журнали алоҳида аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, журнал фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Фан ва турмуш» журналининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг илм-фан, илмий салоҳият, фан ва техника соҳасидаги ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва техника соҳасидаги энг долзарб янгиликларнинг моҳиятини илмий-оммабоп шаклда халқимизга, айниқса ёш авлодга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан, илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлардан аҳолини, айниқса ёш авлодни мунтазам хабардор қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш учун хизмат қиладиган янги технологияларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш соҳасида амалий аҳамиятга эга бўлган илмий-техникавий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар ишлаб чиқарилишини тарғиб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Фан ва турмуш» журнали» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Журнал таҳририяти деб аталади) фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотув, обуна ва рекламадан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, жумладан, мақсадли грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳомий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Фан ва турмуш» журнали фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун унга ҳомийлик хайриялари ажратиш тўғрисидаги таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти Журнал таҳририятига «Дамас» русумли автомобиль ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, «Дамас» русумли автомобилни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Журнал таҳририятига ушбу қарорга мувофиқ ажратилаётган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Журнал таҳририятининг янгиланган тузилмасини ва уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журнал таҳририяти фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан таҳририят кенгаши таркибига академиклар, республиканинг йирик олимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори вакилларини киритиш, Журнал таҳририяти фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, унинг рукнларини кенгайтириш ва мақолалар сифатини ошириш орқали обуначилар сонини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
518-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 518-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Фан ва турмуш» журнали фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун унга ҳомийлик хайрияларини ажратаётган ҳомий ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

млн сўм

Т/р

Ҳомий ташкилотнинг номи

Ҳомийлик хайрияларининг миқдори

1.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

25,0

2.

«Ўзпахтаёғ» АЖ

25,0

3.

«Ўзфармсаноат» ДАК

25,0

4.

«Навоий кон-маталлургия комбинати» ДК

25,0

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 701-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)