Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2022 10.07.2017 йилдаги 478-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 478-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек Жамғарма маблағларини бошқариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги олий таълим муассасаларини, шу жумладан уларнинг тузилмасига кирувчи илмий-тадқиқот институтларининг (кейинги ўринларда олий таълим муассасалари деб аталади) моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағларни жамлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпусларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш харажатларини қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
полиэтилен гранулаларга қўшимча фойда солиғи маблағларининг бир қисми, олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалиги, шу жумладан кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўналтирилган халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг имтиёзли кредит (қарз) маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Полиэтилен гранулаларга қўшимча фойда солиғи маблағларининг бир қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар Жамғармага ҳар ойда, ўқув ва илмий-лаборатория биноларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини, шу жумладан биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалараро илмий-лаборатория комплексларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёжга кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқаро молия ташкилотлари ҳамда донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари, ҳомийларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари маблағлари Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғармани бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма кенгаши деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози параметрларини, шунингдек Жамғармага тушган ва сарфланган маблағлар ҳисоботини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпусларини, спорт иншоотларини ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини, шу жумладан биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалараро илмий-лаборатория комплексларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли дастурига киритиладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бош пудрат ташкилотларини танлаш юзасидан танлов савдоларини белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш юзасидан танлов савдоларини белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун талаб этиладиган харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплашни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таклифлари асосида ушбу маълумотлар базаси рўйхатини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг имтиёзли кредит (қарз) маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва ихтиёрий бадалларини жалб этишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма юкланган вазифалар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Жамғарма фаолиятини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарманинг ишчи органи функциялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида ташкил этилган Жамғарма маблағларини бошқариш секторига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Жамғарма фаолияти билан боғлиқ асосий функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йиллик прогноз параметрларини, шунингдек уларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботни Жамғарма Кенгашига тақдим этиш учун тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили келгуси йилнинг манзилли дастурига киритиладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва бош пудрат ташкилотларини танлаш юзасидан танлов савдолари ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш тадбирларини молиялаштиришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишни таъминлаш харажатлари тўланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини банк депозитларига жойлаштириш йўли билан уларни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарма харажатлари ҳар чоракда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) параметрлари билан боғланган ҳолда, Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларнинг прогноз баланси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарма маблағлари ҳисобига олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли «Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси» давлат унитар корхоналари, «Ўзагросаноатлойиҳа» акциядорлик жамияти эса — бош лойиҳалаштириш ташкилоти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш белгиланган тартибда шакллантирилган ва тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметалари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича танлов савдолари натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли «Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси» давлат унитар корхоналари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш — белгиланган тартибда ўтказилган танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш — тасдиқланган маълумотлар базалари рўйхати асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бепул асосда олинган ўқув ва илмий ускуна, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан масъулият тегишли олий таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Харажатларни тўлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича харажатлар — қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ва олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қурилишларнинг тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-илмий лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш — белгиланган тартибда ўтказилган танлов натижалари ва тузилган шартномаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон таълим ресурсларидан, илғор илмий адабиётлар электрон каталогларидан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича харажатлар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги жаҳон таълим ресурслари, илмий адабиётлар электрон каталогининг ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш тўғрисида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш — олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда танлов савдолари натижалари ҳисобга олинган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли «Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида қуришнинг прогнозлаштирилаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорида аванс тўловларини тенг улушларда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган 5 фоизни пудратчига шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олий таълим муассасаларини жиҳозлаш бўйича харажатларни тўлаш назарда тутилган маблағлар доирасида ва Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Шартномаларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида аванс тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб беришнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойда жорий молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва Дастурни кейинги йилда молиялаштириш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жамғарма маблағларининг тушиши ва ундан фойдаланишнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек ҳисоботларни тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 655-модда)