Тадбирлар номи | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул бажарувчилар | |
I. Филиал фаолиятини ташкил этиш | ||||
1. | Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг уставини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. | Бир ой муддатда | - | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети |
2. | Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тузиш ва тасдиқлаш. | Бир ой муддатда | - | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети |
3. | Танлов асосида филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш. | 2 ой муддатда | - | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети |
4. | Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш. | 2017 йил август | - | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Тошкент давлат аграр университети ва унинг Термиз филиали |
5. | Филиалнинг талабалари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари базасини яратиш мақсадида филиал мутахассис кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган вилоят ташкилотлари билан ишга жойлаштириш ва амалиётларни ташкил этиш бўйича шартномалар тузиш. | Доимий равишда | - | Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали |
6. | Филиал профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридан ва вилоятлардан таклиф этилган олим ва мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида ва Термиз туманида қурилаётган арзон уй жойлардан имтиёзли шартлар асосида ажратиш: 2017 йил — 25 та 2018 йил — 20 та 2019 йил — 20 та 2020 йил — 15 та | 2017 — 2020 йиллар | Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз шаҳар ва Термиз туман ҳокимликлари |
II. Филиал моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш | ||||
7. | Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2018 йил ва кейинги йиллар параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали объектларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил қилиш. | 2017 йилдан бошлаб | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги |
8. | Ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини, дала тадқиқотларини ўтказиш мақсадида филиалнинг ўқув-тажриба хўжалигини ташкил этиш учун 50 гектар суғориладиган ер майдонини ажратиш. | 2017 йил | - | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси |
III. Филиалнинг ўқув-методик ва педагогик таъминотини ташкил этиш | ||||
9. | Филиални давлат таълим стандартлари, ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллар (шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш. | 2017 август | Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти, Тошкент давлат аграр университети |
10. | Илмий муассасаларнинг етакчи илмий ходимларини ва ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларини филиалнинг педагогик фаолиятига жалб этиш. | 2018 йилдан бошлаб | - | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари |
11. | Хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. | Доимий равишда | Халқаро лойиҳаларнинг грант маблағлари ва Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти, Тошкент давлат аграр университети |
12. | Фанлар академиясининг илмий муассасалари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан бирга қўшма илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш. | Доимий равишда | Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича тушган маблағлар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси |
13. | Ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассисларнинг кенг алмашинувини таъминлаш, педагог кадрларнинг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларидаги стажировкаларини ташкил этиш. Филиалда лекциялар ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимларини таклиф этиш. | Доимий равишда | Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2017 йилдаги 479-сон
Кучга кириш санаси
19.07.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 29.10.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 октябрдаги ПҚ-5269-сонли «Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда минтақада қишлоқ хўжалиги бўйича таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, соҳани модернизация қилиш ва диверсификациялаш, илғор ва интенсив агротехнологияларни жорий қилишда малакали мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
минтақанинг тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш, уларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш, илғор, интенсив агротехнологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилашда замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрлаш;
профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий билимини, маҳоратини ва илмий салоҳиятини доимий равишда ошириш;
таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини амалиётга жорий этиш орқали ташкилотлар билан ҳамкорликда қўшма инновацион ишланмалар ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.
3. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига ҳар йилги талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 988-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/988/4142-сон)
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг ўқув-методик таъминотини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирига зарур ҳолларда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 1 сентябргача:
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалини танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида ўқув-методик жараёнининг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Термиз туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежини тугатиш ва унинг Термиз тумани, Янгиобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Лимонзор қишлоғи ҳудудида жойлашган бинолари ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда ўқув ва ётоқхона мебеллари билан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга ҳамда ўқув ва ётоқхона мебелларини белгиланган тартибда топширсин, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қабул қилиб олсин ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали объектларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини, дала тажрибалари ва илмий тадқиқотларини ўтказиш мақсадида филиалнинг ўқув-тажриба хўжалигини ташкил этиш учун 50 гектар суғориладиган ер майдонини ажратилишини;
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига республиканинг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Термиз туманида қурилаётган арзон уй-жойлардан имтиёзли шартлар асосида эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ажратилишини таъминласин.
10. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалини сақлаш харажатлари 2017 йилда «Таълим» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
11. Қуйидагилар Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 2017 йил 1 сентябргача Термиз туризм ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг уларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, тегишли йўналиш (касб)лар бўйича яшаш жойига яқин бўлган касб-ҳунар коллежларига белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 988-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/988/4142-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)