20.06.2017 йилдаги Ф-4969-сон
Халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келмоқда.
Мамлакатимизда Конституциямизда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар негизида самарали миллий қонунчилик тизими, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиб, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг онгу тафаккури тобора ўсиб бораётгани айниқса аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилишини, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётган Асосий Қонунимизнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этиш ва бу борада амалга оширилаётган салмоқли ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Бажариладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

I. Тантанали тадбирлар

1.

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали йиғилишни ҳамда мамлакатимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий дастурни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2017 йил 7 декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросимни ўтказиш.

2017 йил 7 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати

3.

Давлат мукофотлари билан тақдирланганларга вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ҳокимликларда мукофотларни тантанали вазиятда топшириш тадбирларини ўтказиш.

2017 йил 4 — 6 декабрь

ҚР Жўқорғи Кенеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика вазирлик ва идоралари

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали йиғилиш ҳамда санъат усталари, ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий ва концерт дастурларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2017 йил 4 — 7 декабрь

ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоида ва тамойилларини ўрганиш бўйича ўтказилган олимпиада ғолибларини тақдирлаш ва ушбу маросимларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2017 йил 6-7 декабрь

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДЮУ, Ёшлар иттифоқи, МТРК

6.

Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали сафланиш тадбирларини ўтказиш, ҳарбий ва ўқув тайёргарликда алоҳида намуна кўрсатган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва тақдирлаш.

2017 йил 4 — 6 декабрь

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ

7.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни 16 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фуқаролик паспортини топширишга бағишланган тантанали маросимларни ўтказиш.

2017 йил 5 — 8 декабрь

ИИВ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Халқаро тадбирлар

8.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари ёки халқаро ташкилотлар штаб-квартираларида Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали қабул ва кўргазмалар ташкил этиш.

2017 йил ноябрь — декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги, «Жахон» АА

9.

Демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва қонун устуворлигини таъминлашда Конституциянинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган хорижий мамлакатлар конституциявий назорат органлари вакиллари иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.

2017 йил ноябрь

Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги, ДБА

10.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари веб-сайтларида ҳамда хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган материалларни жойлаштириш.

2017 йил октябрь — декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги, «Жахон» АА

III. Эсдалик нишонларини таъсис этиш

11.

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш.

2017 йил август-сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар ҳамда ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизматлари

12.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган почта маркасини чоп этиш.

2017 йил октябрь

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

IV. Маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари

13.

Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида, меҳнат жамоалари, маҳаллалар, ўқув масканларида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий- маърифий тадбирларни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларнинг белгиланган режа асосида фаолият олиб боришини таъминлаш.

2017 йил сентябрь — декабрь (алоҳида режа асосида)

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-426-сонли ва 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-430- сонли қонунлар билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олган нашрини (ўзбек тилида кирилл ва лотин ёзувларида, қорақалпоқ, рус, инглиз тилларида) нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2017 йил, октябрь

Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, ҚР Жўқорғи Кенеси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон» НМИУ

15.

Кўзи ожизлар учун брайль алифбосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини нашр этиш.

2017 йил октябрь

Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти

16.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига илмий-амалий шарҳ тайёрлаш ва нашр этиш.

2017 йил октябрь

Конституциявий суд, ТДЮУ, АҚҲМИ, ДБА, ЖИДУ, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, ИИВ Академияси

17.

Конституциявий комиссиянинг айрим аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган интервьюлар тайёрлаш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2017 йил август — декабрь

МТРК, ЎзА, ЎзЭОАВМА, Конституциявий суд

18.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатларининг кўргазмасини ташкил этиш ва махсус ҳужжатли фильм тайёрлаш.

2017 йил сентябрь — декабрь

Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд, «Ўзархив» агентлиги, МТРК, «Ўзбеккино» миллий агентлиги

19.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида маълумот берувчи махсус Интернет ресурс — «constitution.uz» веб-сайтини Асосий Қомусимизнинг яратилиш тарихига оид, унинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб берувчи турли маълумотлар билан тўлдирган ҳолда янада такомиллаштириш ҳамда мунтазам янгилаб бориш.

2017 йил сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари, АҚҲМИ

20.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини мактаб ўқувчилари орасида оммалаштиришга қаратилган қизиқарли нашрлар, медиа-дарслар тайёрлаш ва нашр қилиш.

2017 йил август- сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, ТДЮУ

21.

«Баркамол авлод» болалар марказларида «Конституция ўқувчилар нигоҳида» мавзусида ижодий ишлар танлови ва кўргазмаларини ташкил этиш.

2017 йил ноябрь- декабрь

Халқ таълими вазирлиги,

ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида «Конституцияни ўрганамиз», «Конституция — менинг тақдиримда» мавзуларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

2017 йил ноябрь- декабрь

Ёшлар иттифоқи,

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

23.

Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиадалар ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш.

2017 йил сентябрь — ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, МТРК, ЎзЭОАВМА,

24.

Олий таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган талабалар конференциясини ўтказиш.

2017 йил ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

25.

Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» курсларини олиб бораётган профессор-ўқитувчилар учун илмий-назарий ва амалий семинарлар ташкил этиш.

2017 йил ноябрь- декабрь

Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

26.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ғоя ва асосий тамойилларнинг мазмунини ўзида акс эттирувчи шиорлар, фотолавҳалар, плакатлар, паннолар ва бошқа кўргазмали воситаларни тайёрлаш ва вилоят, шаҳар, туман марказлари шоҳ кўчалари, хиёбонлар, тадбирлар ўтадиган жойларга ўрнатиш.

2017 йил август — декабрь

ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси

27.

«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзусида аҳолининг барча қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш маърифий ойлигини ўтказиш.

2017 йил ноябрь- декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Адлия вазирлиги, МТРК, ЎзЭОАВМА, Фанлар Академияси

28.

Жойларда Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган спорт мусобақаларини (марафон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, футбол бўйича) уюштириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммалашувини таъминлаш мақсадида жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиблари, иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этиш.

2017 йил ноябрь- декабрь

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси

29.

«Конституция — мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори» шиори остида шаҳар, туман марказларида мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ўқувчи ва талабаларнинг саёҳатларини ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида уларнинг таассуротлари ҳақида мақолалар бериб бориш.

2017 йил ноябрь- декабрь

Ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзА

30.

«Конституция — бахтимиз қомуси», «Конституция менинг ҳаётимда», «Конституция менга нима берди» мавзусида махсус ижтимоий роликлар тайёрлаш, фотокўргазмалар ташкил этиш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2017 йил, сентябрь — декабрь

Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК, ЎзЭОАВМА, Ёшлар иттифоқи

31.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қонунийликни таъминлашдаги аҳамияти борасида аҳоли ўртасида сўровлар ўтказиш.

2017 йил, ноябрь- декабрь

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази

32.

Марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган рукнлар ташкил этиш, ҳуқуқий журналларнинг махсус сонларини чоп этиш.

2017 йил июль — декабрь

Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокуратура

33.

Аҳолининг таълим билан қамраб олинмаган қатламлари орасида «Конституция ва миллий қадриятларимиз» мавзусида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

2017 йил ноябрь- декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари

34.

Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, Асосий Қонунимиз ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этиш, шу мавзуда телемулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш.

2017 йил, сентябрь — декабрь

Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК, ЎзЭОАВМА, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПФ-5194-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

Йўлдошев Н.Т.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Исмоилов Н.М.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Исмоилов У.С.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Султонов Х.М.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Муродов О.Б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Раҳмонқулов М.Ҳ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси

Абдуллаев И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси

Камилов К.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

Усмонов М.А.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

Комилов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Муратов М.М.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Қосимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Иноятов У.И.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.

Усмонов Р.Ж.

Тошкент шаҳар ҳокими

Саидов А.Х.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори

Ҳазратқулов М.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Мирзоҳидов Х.М.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Юлдашев Б.С.

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

Нуриддинов А.В.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

Рафиков Қ.М.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

Жалилов Ш.И.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Аҳмедов М.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси