13.06.2017 йилдаги ПҚ-3053-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестициялар иштирокидаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» корхонасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳоннинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан интеграциялашуви асосида Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантириш, «Пежо Ситроен» енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган автомобиль маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда уларнинг савдо ҳажмларини оширишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда «Peugeot Citroen Automobiles S.А» (Франция) компанияси ўртасида 2017 йилнинг 16 май куни масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 млн евро миқдоридаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» (кейинги ўринларда — «UzPCA» МЧЖ) қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида Битим имзоланди, шунингдек, умумий ҳисоб-китоб нархи, эквиваленти 133,3 млн евро бўлган «Ўзбекистон Республикасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартлари белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан «UzPCA» МЧЖга бериладиган давлат кўмаги чора-тадбирлари ҳамда хорижий инвесторнинг аниқ мажбуриятлари акс этган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси инвенстициялар бўйича давлат қўмитаси, «Peugeot Citroen Automobiles S.A» (Франция) компанияси ва «Ўзавтосаноат» АЖ ўртасида тузилган Инвестиция битими тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвенстициялар бўйича давлат қўмитаси «Ўзавтосаноат»АЖ билан биргаликда Инвестиция битимига мувофиқ хорижий инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятлар сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилояти ҳокими «Жиззах» эркин индустриал зона ҳудудида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун Ўзавтосаноат»АЖга 45 га ер майдонига эга ер участкасини ажратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, «Ўзавтосаноат» АЖ объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда аввал иштирок этган ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖнинг хорижий ҳамкорлари томонидан эътирозларга эга бўлмаган қуйидаги ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи этиб — «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳалаштириш ташкилоти этиб — «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудрат ташкилоти этиб — «12-трест» МЧЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлигининг назорат ўлчовларини амалга ошириш ташкилоти этиб — кўрсатилган хизматлар бўйича минимал тариф ставкасини белгилаган ҳолда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Технологик ускунанинг таркиби ва тузилмаси, инвестиция лойиҳасининг технологик концепцияси белгиланганлигини эътиборга олиб, шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатларининг қисқалигини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестиция лойиҳаси доирасида, дастлабки техник-иқтисодий асоссиз инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаган ҳолда лойиҳа олди ҳужжатларини бир томонлама тартибда ишлаб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб инвестиция лойиҳаси доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтнинг ўзида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) энг яхши таклифларни саралаб олиш асосида, тендер савдоларини ўтказмасдан туриб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Peugeot Citroen Automobiles S.A» компанияси вакиллари билан келишган ҳолда ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий диллерлари (дистрибьюторлари) билан технологик ускуна ва асбобларни етказиб бериш ва монтаж қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт компаниялари билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни Ўзбекистон Республикасига транспортировка қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий диллерлари билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича, шу жумладан, хориждан келтириладиган қурилиш материаллари ва ускуналари учун олдиндан 100 фоиз пул ўтказиш шарти билан объектнинг қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, муҳандислик ускуналари ва бошқа товарларни харид қилишга тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни қуриш ҳудудида божхона омборини ташкил этиш, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун келиб тушаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ҳамда жойида товарларни «12-трест» МЧЖга топширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтосаноат» АЖ «UzPCA» МЧЖ ва «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқсин ва ваколатли экспертиза органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзнефтмаҳсулот» АК, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ буюртмалари ҳамда «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун биржа котировкаларининг ўртамиёна нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномаларни тузиш йўли орқали «12-трест» МЧЖга цемент, металпрокат ва ёқилғи-мойлаш материаллари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишига эксперт ҳамроҳлик қилишни таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиши назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қурилиш даврида, шунингдек, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPCA» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган барча солиқлардан, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPCA» МЧЖда ишлаб чиқарилаётган енгил тижорат автомобиллари учун, улар томонидан сотилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар қисмида бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи — ташкилотлар юридик шахслардан олинадиган даромад солиғидан;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPCA» МЧЖнинг хорижий ходимлари, «UzPCA» МЧЖда ишлаш доирасида олган даромадлари қисмида жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқларни тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPCA» МЧЖга хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахсларни — кўрсатаётган хизматлар бўйича даромад солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Peugeot Citroen Automobiles S.А» компаниясини «UzPCA» МЧЖ томонидан тўланадиган, дивидендлар кўринишида олинадиган даромадлари бўйича даромад солиғи тўлашдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонига асосан чиқарилган — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-4853-сонли Фармонида, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ер участкаси қисмида назарда тутилган ер солиғини тўлашга доир имтиёзлар «Ўзавтосаноат» АЖга нисбатдан жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилансинки, «UzPCA» МЧЖ расмий диллерларининг енгил тижорат автомобилларини таъмирлаш ва сервис хизматларини кўрсатиш, мазкур хизматларни кўрсатишда ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиладиган эҳтиёт қисмлари, узеллар, агрегатлар ва материаллари қўшимча қиймат солиғисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қурилиш даврида, шунингдек, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPCA» МЧЖ томонидан олиб кириладиган, шунингдек, «UzPCA» МЧЖнинг енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сервис хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилотлар, иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектларни қуриш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибдаги рўйхатлар бўйича тасдиқланадиган «Ўзавтосаноат» АЖ, «Avtosanoat-Injiniring» ва «12-трест» МЧЖ томонидан олиб кириладиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони таҳририда — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «UzPCA» МЧЖга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий ходимларнинг яшаши (жойлаштирилиши) хизматлари учун тўловларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго»АЖ, «Ўзтрансгаз» АК енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш объекти чегараларигача тегишли ташқи телекоммуникациялар ва муҳандислик, сув, газ, электр таъминоти ва канализация тармоқлари тортиб келинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «UzPCA» МЧЖнинг талабномаларига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «UzPCA» МЧЖнинг талабномаларига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп маротабалик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олиш ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3053-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги ПҚ-3053-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPCA» МЧЖ томонидан, шунингдек, «UzPCA» МЧЖнинг енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сервис хизмати кўрсатишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилотлар томонидан олиб кириладиган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Импорт қилинадиган товарларнинг номланиши

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этиладиган ташкилотлар

1.

Машина ва ускуналар, улар учун эҳтиёт қисмлар, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш учун анжомлар, технологик-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар

«UzPCA» МЧЖ, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сервис хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

2.

Енгил тижорат автомобиллари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун двигателлар, трансмиссиялар, материаллар, бутловчи буюмлар ва узеллар

«UzPCA» МЧЖ, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сервис хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

3.

Енгил тижорат автомобиллари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун техник ҳужжатлар, саноат компьютерлари, периферия мосламалари ва дастурий таъминот

«UzPCA» МЧЖ, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сервис хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

4.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва «UzPCA» МЧЖ фаолияти учун зарур бўлган сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар, сарфланадиган, ёрдамчи ва реклама материаллари

«UzPCA» МЧЖ

5.

«UzPCA» МЧЖда енгил тижорат автомобилларини йирик блокли ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар

«UzPCA» МЧЖ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 494-модда)