24.05.2017 йилдаги ПҚ-2996-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилишнинг самарали воситаларидан бири бўлган касаначиликни янада ривожлантириш ҳамда замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун молиявий ресурслар билан фойдаланишни кенгайтириш орқали оила бюджетлари даромадларини кўпайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги ва тижорат банкларининг Тошкент шаҳрида тижорат банклари томонидан «Касаначиликни кўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум» масъулияти чекланган жамиятини (кейинги ўринларда Консорциум деб юритилади) 50,0 млрд.сўмлик бошланғич устав капитали билан ташкил этиш ва уни иштирокчилари орасида 1-иловага мувофиқ тақсимлаш борасидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консорциумга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилишга касаначи ва (ёки) касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи корхоналарга заёмларни ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган касаначилик турлари бўйича уй шароитида маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш учун маркетинг амалга ошириш ва буюртмачиларни топиш вазифалари билан таркибий бўлинмаларини ҳамда касаначи ва касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатишни таъминлаш бўйича — Тошкент шаҳрининг барча туманларида филиалларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган иш ҳажмларига мувофиқ Консорциумнинг таркибий бўлинмалари ходимлари сонини мустақил белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилар ва касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи ташкилотлар билан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш борасидаги шартномаларни тузиш ҳуқуқлари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларга замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун займларни ажратиш сотиб олинаётган товарларнинг кафилликка олиш орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб касаначилар учун жисмоний шахсларга қўлланиладиган даромад солиғи қатъий 7,5 фоиз миқдорида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консорциумни барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилиб, бўшаётган маблағларни устав жамғармасини тўлдирилишига йўналтирсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳри ҳокимияти манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Консорциумга фаолиятини ташкил этиш ва келгусида амалга ошириш масалаларида амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳри ҳокимияти икки ҳафта муддатида Консорциум ва унинг туман филиалларини жойлаштириш учун бино ва хоналарни ажратиш борасида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Маҳалла» хайрия жамоат жамғармаси ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилар билан корхоналар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик борасидаги, шу жумладан корхоналар буюртмаларини уй шароитларида бажариш истагини билдирувчи маҳаллалар аҳолисини аниқлаш фаолиятини жадаллаштиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли орасида касаначилик афзалликларини тушунтириш бўйича жадал тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Консорциум иштирокчилари билан биргаликда касаначиларга замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун займларни тақдим этиш тартиботлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларни, шу жумладан Интернет умумжахон ахборот тармоғини кенг жалб қилган ҳолда мазкур қарорнинг мақсади ва вазифаларини аҳоли орасида тизимли равишда мунтазам ва хар томонлама ёритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2996-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касаначиликни кўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум» масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчилари таркиби ҳамда уларнинг устав капиталидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЛУШИ

Т/р

Консорциум иштирокчилари

Иштирокчилар улуши

млрд сўм

улуш, фоизда

1.

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки

7,5

15,0

2.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

7,5

15,0

3.

«Асака» АТБ

7,5

15,0

4.

«Ипотека-банк» АТИБ

7,5

15,0

5.

АТ «Халқ банки»

5,0

10,0

6.

«Микрокредитбанк» АТБ

5,0

10,0

7.

«Турон банк» АТБ

5,0

10,0

8.

«Алоқа банк» АТБ

5,0

10,0

Жами:

50,0

100%

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касаначиликни кўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум» масъулияти чекланган жамияти томондан ажратиладиган заёмлар эвазига ташкил этиладиган касаначилик турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Тўқима ва трикотаж маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

2.

Галантерея (атторлик) маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

3.

Қандолат ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

4.

Мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

5.

Электротехника маҳсулотларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш.

6.

Боғдорчилик ва ободонлаштириш хизматлари.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 390-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)