Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сонли «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 май,
251-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 251-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 15-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«гуруҳларни тўлдириш, қоидага кўра, академик лицейларда 26 нафаргача, касб-ҳунар коллежларида 30 нафаргача ўқувчилар доирасида белгиланади, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва бошқа ўқув-тарбия жараёнини рационализациялаш масалалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартига мувофиқ аниқланади».
2. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом олий таълим муассасасига кириш ҳуқуқини беради.
Академик лицей битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом (сертификат) эгаллаган билимларини меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 324-модда)