13.04.2017 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XX аср Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири, ноёб истеъдод эгаси, кўплаб Шарқ ва Ғарб тилларининг билимдони, ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида Ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган Исҳоқхон Ибрат номини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ, атоқли маърифатпарварнинг ҳайкали ва музейи ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабдан иборат «Исҳоқхон Ибрат мажмуаси»ни (кейинги ўринларда — Мажмуа деб юритилади) ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Исҳоқхон Ибрат музейи Тўрақўрғон туманидаги маданий мерос объекти бўлган Ғойибназар Қози мадрасаси негизида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат ҳайкали ўрнатиладиган унинг номидаги боғ, хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб алоҳида юридик шахслар сифатида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 698-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 962-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Исҳоқхон Ибрат мажмуасини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳига тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Мажмуани ташкил этиш ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Наманган вилояти ҳокимлиги 10 кун муддатда мажмуани ташкил этиш учун тегишли ер майдони ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат ҳайкали постаменти ҳамда музей учун қўшимча бинолар қуриш Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида Наманган вилояти ҳокимлигига назарда тутилган марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат музейи биносининг маданий мерос объекти қисмида реставрация ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига маданий мерос объектларини реставрация қилиш ишларига ажратиладиган бюджет маблағлари, жиҳозлаш ишлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат ҳайкалини яратиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косонсой сойининг «Исҳоқхон Ибрат мажмуа»си ҳудудидан ўтган қисмининг қирғоқларини бетонлаш ва мустаҳкамлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғни ташкил этиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ харажатлар Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларнинг тузилмаси ва сақлаш харажатларини молиялаштириш манбалари юзасидан белгиланган тартибда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Мажмуа қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини йўлга қўйиш ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабаларини ушбу мактабга кенг жалб этган ҳолда тарғибот тадбирларини ташкил этиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Исҳоқхон Ибрат хотирасини абадийлаштириш ишларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Х. Бозаров

Наманган вилояти ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Р. Қосимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

4.

У. Иноятов

Халқ таълими вазири

5.

М. Муратов

Маданият вазири

6.

Ё. Турсунов

Молия вазирининг ўринбосари

7.

А. Тохтаев

«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

8.

А. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

9.

Б. Абдусаматов

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

10.

К. Мансуров

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

11.

Х. Мирзахидов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

12.

М. Ҳазратқулов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

13.

А. Қодиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

15.

А. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

16.

Ш. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси

17.

И. Латипов

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси

18.

С. Саидов

Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

19.

Ш. Ризаев

«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири

20.

М. Ходжиматов

«Гулистон» журнали бош муҳаррири

21.

З. Мансуров

Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи

22.

П. Маткаримов

Наманган вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ масъул котиби.

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 сентябрдаги 731-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1040-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 258-модда, 36-сон, 962-модда, 38-сон, 1040-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)