09.03.2017 йилдаги 128-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 23 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ, шунингдек кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар бири тўғрисида ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, улар учун шаҳар йўловчи ташиш транспортидан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда — реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлайди ва кейинчалик пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марталик махсус бепул жетонлар бўйича ташишдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1-босқич

Пенсионер бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади.

2-босқич

Кассир бир марталик махсус бепул жетонни кўрсатилган пенсия гувоҳномасига мувофиқ шахсан пенсионерга беради.

3-босқич

Пенсионер бир марталик махсус бепул жетон билан махсус турникет ёнига боради ва унн ушбу турникетга туширади.

4-босқич

Махсус ажратилган турникетдаги бир марталик махсус бепул жетонлар жамланади.

5-босқич

Кун якунлари бўйича метрополитен станциясининг катта оператори (комиссия раиси), метрополитен жетонларини ҳисобга олиш секторининг катта оператори ва операторидан иборат таркибдаги комиссия томонидан махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонлар чиқариб олинади.

6-босқич

Махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонларни чиқариб олиш натижалари бўйича хар куни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда метрополитенда бир марта бепул юриш учун бир марталик махсус бепул жетонларнинг реализация қилинган сони тўғрисида тегишли далолатнома тузилади ва имзоланади.

7-босқич

Ой якунлари бўйича реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисида ҳисобот тузилади, кейинчалик у Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига тақдим этилади.

8-босқич

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда — реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлайди ва кейинчалик пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марталик махсус бепул жетонлар бўйича ташишдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини хар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)