Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2168-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон «Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 февраль,
3-сон
Меҳнат вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 февраль,
31-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 февраль,
14-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 3, 31, 14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
иккинчи хатбошидаги «15» рақами «10» рақамига алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи;».
2. 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «ғазначилик ҳисоб рақамларига тушадиган 15 фоизи миқдоридаги» деган сўзлар «шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 5-бандда:
учинчи хатбошидаги «15» рақами «10» рақамига алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«марказий аппарат сметаси бўйича — нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг ҳудудий адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамланадиган маблағлар қисми, шунингдек герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.».
4. 8-банддаги «ғазначилик ҳисоб рақамларига» деган сўзлар «шахсий ғазна ҳисобварақларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 10-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) мазкур Низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар Дастурга мувофиқ гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади;».
6. 25-банддаги «ҳудудий адлия бошқармаларининг» деган сўзлар «ҳудудий адлия органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 101-модда)