Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2203-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 21 февралдаги 17, 3 ва 2019-06-сонли ««Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2203-7, 28.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 январь,
6-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2017 йил 25 январь,
124-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 январь,
2017-08-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 25 январдаги 6, 124, 2017-08-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:
ЭКМяст — ЯСТнинг энг кам миқдори;
С — ер солиғи. Ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган ставкалар қўлланилади. Бунда, Тошкент шаҳрида — 5-зона учун белгиланган ер солиғи ставкалари қўлланилади.
Ер солиғи бир чорак ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади ((ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4).
Агар ушбу Низом 2-бандининг «г» кичик бандида кўрсатилган юридик шахс ҳисобот чораги мобайнида ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашни бошлаган бўлса, ер солиғи ушбу юридик шахсга ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб ҳисоблаб чиқилади (ер участкаси ва (ёки) ижарага олинган хона майдони) х белгиланган ставка) / 12 х ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар сони).
К1 — амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент;
К2 — юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент.».
2. 2-илова «М.Ў.» деган қисқартмадан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 80-модда)