Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 296-сон «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
 LexUZ шарҳи
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу Қонуннинг 20-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни бир кишилик камераларда сақлаш ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Маъмурий қамоққа олинган чет эл фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, ўз давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатик ва консуллик муассасаларига эга бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан алоқа боғлаш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари»нинг 15-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизаси ўтказилганидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларига ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган ўзга шахсларга топширилади.
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси