10.10.2016 йилдаги 921-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ

Дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонунининг («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 й., 52-сон, 508-модда) 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 101-сон («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 й., 14-сон, 138-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг мурожаатини инобатга олиб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳрига тегишли дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари (кейинги ўринларда «қоидалар» деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар Архитектура ва шаҳар қурилиши бош бошқармаси (А. Таджиев), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р. Умаров), Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Ш. Мухамеджанов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов), Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (Х. Расулев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалар Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда бир хилда ижро этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг эътиборига етказиш учун қоидалар кўринарли жойларга ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидаларда белгиланган нормалар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллар) билан биргаликда доимий тарғиб қилиб борилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М. Асамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
921-сон

Шаҳар ҳокимининг 2016 йил 10 октябрдаги 921-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрига тегишли дафи этиш жойларини сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳрига тегишли дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда) 15-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 101-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 138-модда) мувофиқ, Тошкент шаҳрига тегишли дафн этиш жойларини (кейинги ўринларда қабристон деб аталади) ва қабр усти ёдгорликлари иншоотларини сақлаш, улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатувчи қабристонлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг бевосита тасарруфидадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонларни ободонлаштириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш, дафн этиш хизматлари кўрсатиш бўйича бевосита фаолият Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан шаҳарнинг маҳаллий аҳолиси, шунингдек бошқа миллатлар ва халқларнинг мавжуд анъаналари, урф-одатлари ва удумларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қабристонларни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабрлар, сағаналар, шунингдек дафн этишни амалга оширишга мўлжалланган бошқа бинолар ва иншоотларни барпо этиш учун экологик, санитария, шаҳарсозлик ва бошқа меъёрларга ҳамда мазкур қоидаларга мувофиқ ажратилган ер участкалари қабристонлар ҳисобланади. Қабристонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий маданий мерос объектлари жумласига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига қабристонларни зарур даражада сақлаш, улардан фойдаланиш, дафн этиш хизматларини кўрсатиш, ободонлаштириш бўйича вазифаларни бажариш мажбурияти юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир қабристон қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган меъёрлар бўйича тегишли ходимларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонларни сақлаш ва ободонлаштиришда, Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси билан келишилган холда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонларидан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида ҳашар йўли билан ўрнатилган тартибда фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қабристоннинг номи акс эттирилган асосий кириш жойида (ички томонида) қуйидагилар ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ва бошқа бинолар, йўллар, хиёбонлар, тарихий ва мемориал қабрлар, умумий фойдаланиш ҳожатхоналари ва бошқа объектларнинг жойлашиши белгиланган ҳолда қабристоннинг схематик тархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабристоннинг иш жадвали (зиёрат қилиш қоидалари) ва бошқа йўл-йўриқ ҳужжатлари қўйилган кўргазма тахта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарияти, қабристон учун масъул бўлган ходимлар ва алоқа боғлаш телефонлари, қабр қазиш ва дафн этиш хизматлари учун тарифлар ҳамда мазкур қоидалар кўрсатилган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қабристонлар ҳар куни зиёратлар ва дафнлар учун очиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қабристон ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартиби ва сокинликни бузиш, маст-аласт, гиёҳвандлик ва бошқа хил наркотик моддалар таъсири ҳолатида бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабр усти ёдгорликларига ва яшил ўсимликларга шикаст етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуруқ ўт, барг, шох-шаббаларни ёқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мевали кўчатлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол ва бошқа уй жониворларини боқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабристонларга транспорт воситасида кириш (ногирон ва кексаларни, қабристон учун зарур жиҳоз ва буюмларни олиб кириш бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қабристоннинг масъул ходимлари, дафнларни ва ўрнатилаётган қабр усти ёдгорликларини рақамланган ва ип билан тикилган ҳамда Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан муҳрланган дафтарларга қайд этишлари, шунингдек электрон базани юритиш учун Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига маълумот тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дафн этишни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган барча ҳужжатлар — фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан бериладиган ўлим ҳақидаги маълумотнома, аввалда дафн этилган яқин қариндошларнинг ўлганлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар нусхаси, дафн этувчи жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси, белгиланган тартибда тикилиши ва сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан бериладиган ўлим ҳақидаги маълумотнома Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси архивида сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва қабристоннинг масъул ходимлари қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабристон ҳудудида зарур даражадаги тартибни таъминлаш ва мазкур қоидалар ҳамда бошқа тегишли қонун ҳужжатларининг талабларини қатъиян бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош хиёбон, асосий ва иккинчи даражали йўлларда тўсиқсиз юриш ва ўтиш имкониятини (қишда қордан тозалаш, музни парчалаш, қум сепиш, ёзда ўрилган ўтларни ўз вақтида олиб кетиш ва шу кабиларни) таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскирган (қуриган) дарахтларнинг ағдарилиши ва қабр усти ёдгорликларини шикастлашига йўл қўймаслик учун уларнинг ўз вақтида кесилишини таъминлаш ишлари Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг хулосаси ва қабристон жойлашган туман ҳокимининг қарорига асосан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиш жойларини тоза сақлаш, қабристондан чиққан чиқиндилар учун махсус яшик ва қутилар ўрнатиш ҳамда чиқинди тўплаш жойлари ташкил этиш, чиқиндиларни қабристон ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик иншоотларининг зарур даражада ишлашини таъминлаш, ташқи тўсиқ, бино ва иншоотлар, йўллар, муҳандислик тармоқлари ва иншоотларининг жорий ва мукаммал таъмирланишини амалга ошириш ҳамда кўкаламзорлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги яшил ўсимликларни суғориш ва парваришлашни таъминлаш, уларни янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомаларига кўра дафн учун ушбу қоидалар билан белгиланган ўлчамда жой (участка) бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марҳумларни қабр қазиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этган ҳолда дафн этишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабрнинг рўйхат рақами кўрсатилган бетон устунча ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анжомларнинг (белкурак, паншаха, пақир, хокандоз, супурги, замбил ва ҳоказоларнинг) етарли миқдорда бўлишини ва уларнинг фуқароларга қабрларга қараш учун бепул тил хат билан берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабристонда зарур даражадаги тартибни таъминлаш бўйича, шу жумладан, хотирлаш кунлари, умумхалқ ҳашарида қабрларни суваш ва бошқа тадбирларни ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар учун Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартибига биноан уларнинг ўлчамларини, ҳудудни кўкаламзорлаштириш учун дарахт ва буталарнинг турларини тўғри танлашга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дафн этилганнинг қариндошларига таъмир талаб қабр усти ёдгорлиги тўғрисида ёзма хабар қилиш ва уни тузатишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўр қазувчи ишчиларга санитария қоидаларини ҳамда диний ва маҳаллий анъаналарни ҳисобга олиб, меъёрларни қатъиян бажарган ҳолда ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўргатишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабр усти ёдгорликларининг сақланишини таъминлаш, улар ўғирланган, бузилган, вайрон қилинган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва ёдгорликларнинг эгаларини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, ёнғинга қарши зарур миқдордаги анжомлар билан бутлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабристоннинг бутун ҳудудини — қабрлар усти билан ҳар йили камида икки марта (Хотира куни ва диний байрамлар арафасида) ҳар томонлама супуриб-сидиришни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қабристон хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли диний конфессия қабристонида вафот этган яқинлари ва қариндошларини дафн этиш учун ушбу қоидалар билан белгиланган ўлчамда бепул жой (участка) олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария қоидалари ҳамда бошқа қоидалар ва меъёрларга зид бўлмаган диний маросимлар ва маҳаллий анъаналарга риоя этган ҳолда дафн этиш удумини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маросим хизматларидан фойдаланиш ва уларга Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланган миқдордаги тарифлар бўйича ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртирилган хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини қабристон маъмуриятидан талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабрга ва қабр усти ёдгорликларига қараш учун қабристон анжомларидан бепул фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси билан келишган ҳолда яқинлари ва қариндошларининг қабрларига ушбу қоидалар билан белгиланган ўлчамда қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дафн этишни амалга оширган жисмоний ва юридик шахслар қабрлар ҳамда қабр усти ёдгорликларини зарур ҳолатда сақлаши шарт (чўккан қабр ва ёдгорлик хамда лавҳаларни тиклаш, қабрларни суваш, яроқсиз ёдгорликларини олиб ташлаш ва х.к.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва қабристоннинг масъул ходимлари билан келишган ҳолда, дафн этилган жой (участка) доирасида, узунлиги 1,5 метр, эни 1 метр ва баландлиги 0,5 метр (қабр устидаги тупроқ тепалиги баландлиги даражасида), ёзувлар учун вертикал плитанинг баландлиги 1 метргача бўлган ўлчамда қабр усти ёдгорликларини ўрнатишга (кўришга) йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қабр атрофига металл ва бошқа ашёлардан ясалган тўсиқларни ўрнатиш, қўшни қабрларнинг ҳудудларини ва бўш жой (участка)ларни эгаллаб оладиган қабр усти ёдгорликларини барпо этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бюстлар, ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ёки алоҳида архитектура шаклига эга бўлган иншоотларни ўрнатишга фақат лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори асосида рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қабр усти ёдгорликларининг жойлаштирилиши, шунингдек дарахт ва буталар ўтқазиш ишларини амалга оширишдан аввал маъмурияти билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қабр усти ёдгорликларининг ўрнатилиши қабристоннинг масъул ходимлари томонидан қабр усти ёдгорликларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилиб, унда қабр жойлашган чизма (харита), қатори ва рақами, дафн этилган кишининг фамилияси, исми-шарифи, ёдгорлик ўрнатилган сана, ёдгорликнинг қисқача тавсифи (ёдгорликнинг ҳажми, ранги ва кўриниши ҳақидаги маълумотлар), уни ўрнатган шахсларнинг манзили, фамилия, исми шарифлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Барча қабр усти ёдгорликлари уларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан қабр усти ёдгорликларини бузиб ташлашга йўл қўйилмайди, эскириб кетган қабр усти ёдгорликларини эгалари тузатишдан бош тортган, улар белгиланган тартибда эгасиз деб топилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабр усти ёдгорликларини бузиб ташлаш, Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси кўрсатмасига асосан қабр усти ёдгорликларининг элементлари албатта тавсифланган, қабристон жойлашган ҳудуддаги ўзини ўзи бошқариш органи билан келишилган бузиб ташлаш далолатномаси асосида, қабристон ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Дафн этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Дафн этиш — марҳумнинг жасадини ва сақлаб қолинган тана қисмларини санитарияга оид ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга зид бўлмаган урф-одатлар ва анъаналарга мувофиқ ерга кўмиш йўли билан амалга оширилади. Дафн этиш муайян диний конфессия қабристони ҳудудида бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Марҳумни дафн этиш эр (хотин), ота-она, фарзандлар ва бошқа қариндошлар ёки марҳумнинг қонуний вакили, бундай шахслар бўлмаса — зиммасига дафнни амалга ошириш мажбуриятини олган бошқа шахснинг аризасига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Дафн этишга рухсатни қабристоннинг масъул ходими фақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган ўлим тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилганидан кейингина беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Дафн этиш учун жой (участка) марҳум ишлаб турган, яшаб турган ёки рўйхатда турган ҳудуддаги қабристонлардан бепул ва қатъиян санитарияга доир ва бошқа қоидалар ҳамда меъёрларга мувофиқ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно тариқасида, марҳумнинг хоҳиш иродасини бажариш мақсадида қариндошларнинг розилиги билан уни қабристон муддати (тупроқ хусусиятига қараб 10 — 20 йил) тугаган яқин қариндошлари қабрига дафн этиш мумкин, бунда қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ ва ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий ва маҳаллалар учун алоҳида жой (участка)лар (хилхона) ажратилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қабристоннинг масъул ходимлари ҳар бир дафн этишда рўйхатдан ўтказиш дафтарига қуйидаги маълумотларни қайд этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дафн этиш йили, ойи, куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабр жойлашган чизма (харита), қатори ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилия, исм-шариф, яшаган манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган йил, ой ва кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлим сабаби ва унинг йил, ой ва куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлим тўғрисидаги ҳужжатнинг санаси ва ким томонидан берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марҳумнинг қариндошлари ёки қонуний вакилининг, агар бундай шахслар бўлмаса — зиммасига дафн этиш мажбуриятини олган бошқа шахснинг фамилияси, исми-шарифи, манзили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Дафн этилган шахсларни сақланиб қолган тана қисмларини олиш ва уларни янги жойга олиб ўтиш мумкинлиги ҳақидаги Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология марказининг хулосасига асосан, қумлоқ ва кам тупроқли жой (участка)ларда дафн этилгандан кейин камида бир йил ўтгач, чириш ва минералга айланиш жараёнлари секин бўладиган нам тупроқларда эса — камида уч йил ўтгач йўл қўйилади. Бу иш Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиллари ва манфаатдор шахслар иштирокида амалга оширилади. Дафн этилган шахсларни кўчириб, қайта дафн этиш йилнинг совуқ вақтида, кундузи, амалга ошириши тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақланиб қолган тана қисмларини олиш ва қабрни тугатиш тўғрисида қабристоннинг дафнларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Эксгумация — Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристон гўрковлари эксгумация жараёнида қабрни лаҳадгача (тобут қопқоғигача) очиб бериш ва очилган жой (участка)ни қайта кўмиш ишларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакили ёхуд зиммасига дафн этиш мажбуриятини олган бошқа шахс бўлмаган тақдирда ички ишлар органлари томонидан марҳумнинг шахси аниқланганидан кейин уни дафн этиш, шунингдек шахси ички ишлар органлари томонидан аниқланмаган марҳумни дафн этиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан суд-тиббий экспертиза давлат муассасалари билан тузилган шартнома асосида, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қабрларнинг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Дафн этишлар фақат ишлаб турган қабристонларда, маҳаллаларга ва оилаларга жой (участка)лар (хилхоналар) ажратилмаган холда, навбат тартибида қатор қилиб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳар бир марҳум алоҳида қабрга дафн этилади. Қабрлар оралиғидаги масофа узун томонлари бўйича 1 метрдан, қисқа томонлари бўйича эса — 0,5 метрдан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳар бир алоҳида қабр учун ўлчами ўртача 2х1 м бўлган жой (участка) ажратилади. Қабрнинг ўлчамлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мусулмон қабрлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айвон чуқурлиги 1,20 — 1,30 м., кенглиги 1х1 м., лаҳад оғзи 0,4 — 0,5 м., чуқурлиги 2,2 — 2,3 м.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) европа миллатига мансуб қабрлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги -2м., кенглиги -1м., чуқурлиги -тобут қопқоғигача -1,5м.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) вафот этган болаларни дафн этишда қабр учун жой (участка)нинг ўлчамлари тегишли равишда камайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳар бир қабр устидан («сағаналар»дан ташқари) ер сатҳидан 0,5 метр баландликда тупроқ кўтарма (тепача) (кўтарма қабрни ер усти сувларидан ҳимоя қилиш учун ундан четга чиқиши керак) ёки қабр усти плитаси бўлиши керак. Ер сатҳида «сағана» кўринишида барпо этиладиган мусулмон қабрлари (ер ости сувлари сатҳи юқори бўлганда) ер усти сувлари ва атмосфера ёғинларидан ҳимояланган бўлиши керак, бунинг учун ҳимоя қатлами барпо этилиши керак ва «сағана» ўлчамларининг ер сатҳида бўйига кўра 2,5 метргача, эни бўйича 1,5 метргача ва «сағана» асосидан бошлаб баландлиги 1,5 метргача бўлишига йўл қўйилади, ёзувлар учун қабр устидаги вертикал плита баландлиги 1 метргача бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳар бир қабр тепачасига дафндан сўнг мажбурий тартибда бетон устунча ўрнатилиб, унда мазкур қабристоннинг дафнларни рўйхатдан ўтказиш дафтаридаги ёзувга мувофиқ дафннинг рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қабристон ҳудудини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қабристоннинг бутун ҳудуди ўралган бўлиши керак. Қабристонлар, одатда, сероб маҳаллий материаллардан (йиғма темир-бетон, ғишт, шлакоблок, арраланган ва бўлакланган тошлар, пахса ва бошқалардан) тикланган, баландлиги 2 метрдан паст бўлмаган, мустаҳкам тўсиққа (деворга) эга бўлиши лозим. Қабристоннинг белгиланмаган жойларидан ўтиш йўлларини очиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қабристоннинг ўлчамига боғлиқ ҳолда унинг ҳудудида қуйидаги бино ва иншоотлар бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий бино;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик иморатлари (омборхоналар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ҳожатхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчилар учун хона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчилар учун ювиниш хоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маросим удумлари учун бостирма ва майдончалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тобут ва анжомлар сақланадиган хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўриндиқлар, ахлат қутилари ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қабристоннинг маъмурий биноси унинг ҳудудида, асосий кириш жойи яқинида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Дафн этиш учун ва қабрни зиёрат қилишга мўлжалланган нарсалар (гуллар ва бошқалар)ни сотиш, одатда, қабристонга кириладиган асосий эшик ёнида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Барча қабристонлар телефон алоқасига эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қабристон ҳудуди зиёратчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан яшил ўсимликларни суғориш, маиший эҳтиёжларини тўлиқ таъминлашга етарли миқдорда сув билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти сув қувури тармоғига уланиш, қабристон ҳудуди яқинида махсус қудуқлар қазиш, насос қурилмаси ўрнатиш ва яшил ўсимликларни суғориш учун суғориш сув қувури ёки ирригация тизимларини барпо этиш йўли билан, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ўрнатилган тартибда ҳал қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда хўжалик-ичимлик суви эҳтиёжлари ва суғориш учун сув таъминоти сув ташиш усули билан ҳал этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонлар ҳудудидан хўжалик-ичимлик суви қувури ва сув тармоқлари ҳамда бошқа муҳандислик-коммуникация магистрал тармоқларини ўтказиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Катта қабристонлар ҳудудида сувни очиқ манбалардан (дарёлар, кўллар, канал ва ариқлардан) ва ёпиқ сув манбаларидан (артезиан қудуқлардан) сув оладиган суғориш сув қувури тармоғини ўрнатиш, зарур ҳолларда суғориш мақсадлари учун металл сув сиғимлари ва очиқ эҳтиёт резервуарлари (ҳавзалар) барпо этиш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қабристон ҳудуди мажбурий тартибда электр энергияси билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонларда кириш жойи (эшиги), бош хиёбонлар ва асосий йўллар ёритилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ушбу қоидаларни бажарилишини назорат қилиш тегишли қабристон жойлашган ҳудуддаги туман ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Мазкур қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.